Холдор Вулкан: другие произведения.

Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке

Журнал "Самиздат": [Регистрация] [Найти] [Рейтинги] [Обсуждения] [Новинки] [Обзоры] [Помощь]
Peклaмa:

 Ваша оценка:

  
  Холдор Вулқон
  Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасининг аъзоси
  
  
  Ой порлаган оқшомлар
  (қисса)
  
  
  1 боб
  Кузги дала
  
  
  Холбўри 20 ёшлардаги ўрта бўйли, сочлари қора, аммо кўз қорачиқлари яшил, қирғийбурун, қалин лаблари устида мўйловлари сабза урган рассом йигит.Гарчанд рассомчилик ўқув юртларини тамомламаган эсада, у олийгохни хатм қилган тажрибали рассомлардан сира кам эмас.Холбўри мойбўёқда ҳам, акварельда ҳам бирдай, рангларни кир қилмай, табиат манзараларини қойиллатиб ишлар, биронта гўзал этюд яратиш ишқида кун бўйи жийдалар, юлғунлар ўсиб ётган дарё соҳилида, шамолларда шаршарадай шовуллагувчи толзорларда, каккулар оҳ чекаётган далалар этагида худди ўлжа излаган овчи каби этюднигини елкасига осганича дайдиб юради.Баъзан тонг саҳарда уйғониб, соҳил тамон йўл оларкан, шудрингли бедазор сўқмоқлари аро ғира - шира сўлим субҳи содиқ сукунатида бири қўйиб, бири сайраётган беданалар овозига қулоқ тутганича: - эх беданалар, муздек шудрингларни ичиб, томоқни шамоллатиб қўйибсизларку.Қаранглар, тинмай йўталяпсизлар -дея ўйлайди ва ўзича жилмайиб қўяди.Соҳилга етгач, ёйилиб оқаётган Қорадарёнинг кўзгу каби ялтираган теран ва сокин сувларига термулганича одамлар ҳали донг қотиб ухлаётган, машиналар ва қушлар шовқини тинган тоза ҳаволи сукунатда асабларини созлайди, шу ҳолатда баланд жарликлар узра тик туриб тонгни қарши олади.
  Тонги қоронғуликда, узоқ узоқларда хўрозлар қичқиришга тушаркан, уларнинг ўткир ва ўктам овозлари олмос ойнакесгич каби тонгнинг мусаффо кўзгусини кесиб юборгандай таасурот қолдиради.
  Кейин эса осмон этаклари оҳиста оқаришиб, рангпар парқу булутлар дақиқалар ўтган сайин оч сариқ тусга кирганича, бора бора уфқ ранги йўлбарс терисидай кўриниш касб этади.Бу илоҳий манзарани жимгина кузатиш Холбўрининг энг севимли машғулотларидан бири.
  Кўп ўтмай тонги сокинлик, теварак - жавониб қушлар сайроғидан жаранглай бошлайди.Қушлар сайроғи урилган тонг жимлиги тоғ ўнгирлари каби акс садо қайтараркан, кўп ўтмай далалар этагидан кўзни қамаштиргувчи баҳайбат қуёш кўтарилади ва тўрғайлар шўх -шодон чийиллаб, тонги далалар устида муаллақ сайрай бошлайдилар.
  Далалар узра сайраётган тўрғайлар тонги оппоқ булутларга кўринмас иплар билан осиб қўйилган қўнғироқчалардай жарангдор товушлари билан одамзод юрагини қувончга, шодликка тўлдириб тоширади.
  Ҳозир "Қовункапа" қишлоғида куз кезиб юрибди.Ўтлоқларда ўт -ўланлар қувраб, қовжираб, қўнғир -қизғиш ранга кирган, пахтазорлар чаман бўлиб очилган пахталардан қордай оқариб ётибди.Далалар четидаги тут дарахтларининг, толзордаги қари бужур, букри тол ва азим адл теракларнинг барглари қахрабодай сарғайиб, махзун пичирлаб, тўкиларкан, кузнинг ўйчан шамолларида чирпираб учиб, заъфарон капалаклар галаси сингари енгил, оҳиста оҳиста ерларга қўнар, суви қуриб қолган ариқларнинг ўзанига, дарахтларнинг ўйчан соялари акс этган кўзгудай тиниқ анхор сувларига ёғилар, йўллар ва сўқмоқлар гўё сариқ ва қирмизи хазон кўрпасига ўраниб ухлаётгандай.Ҳадемай далалар қуюқ кимсасиз сокин туманлар билан қопланади.Холбўри совуқ куз кечалари чироғи ўчирилган хонасида ётаркан, тунги далаларда, туманлар қаърида наъра тортиб ер шудгорлаётган ёлғиз тракторнинг ҳасратли товушига қулоқ тутганича то кўзларига уйқу илингунга қадар хаёл суриб ётади.Оҳ, бу далаларни қишда кўрсангиз эди!Чирпираб айланиб, рақс тушаётган қорқуюнга термулиб, қорли далаларнинг яйдоқ кенгликларида бўғзигача қорга ботган чўкиртакларнинг, қамишларнинг совуқ изғиринда аччиқ изиллаган, ғувиллаган товушларига қулоқ тутсангиз эди.Ромга таранг тортилган мато каби оппоқ қордан тундрадай оқарган теварак атрофнинг кундуз каби ёп -ёруғлигини, машиналар шовқини тинган қорли сукунатда далалар кимсасизлигини тасаввур қилиб, лаззатланмоқ, ҳузурланмоқ бахти ҳар кимга ҳам насиб этавермас? Ҳа, ҳозир бу ерларда куз ҳукмрон. Холбўри бундай паллалар уйда ўтиролмайди.У уч оёқли этюднигини дала четига ўрнатиб олиб, қахрабо ҳазонлар ёғилаётган теракзорлар, соҳилдаги толзорлару илонизи сўқмоқлар, кузги кимсасиз дала йўлларини матога мойбўёқда акс этдириш билан банд.Ҳаво очиқ бўлгани учун узоқдаги уфқларга туташ пахта далалари ортида Тянь -Шань тоғ тизмаларининг қорли чўққилари аниқ кўриниб турар, пахтазорда одамлар эгатлар оралаб энкайганларича пахта териб юрардилар.Холбўри пахтазорлар устидан гувиллаб учаётган чуғурчуқларнинг безовта галаларига термулганича қўлидаги мўйқалам бўёғини латтага артиб, бир зум осмонларга термулиб қолди.Чуғурчуқлар галаси ҳавода парвозини тез тез ўзгартириб, дарё соҳилидаги бошоқлари олтиндай товланиб пишган шолизорлар тамон учардилар.Бу кузги чуғурчиқ ва чумчуқларнинг улкан галалари узоқдан шамол ипларини узиб қаёқларгадир учириб бораётган парашютларга ўхшайди.Холбўри яна этюд ишлашда давом этди.У шу қадар берилиб ишлардики, ҳатто шаҳарлик хашарчи қизнинг шундоқ ёнида туриб, яратилаётган гўзал картина эскизига ҳайрат билан тикилиб турганини ҳам сезмасди. Агар этюдга масофадан назар ташлаш мақсадида ортига тисарилмаса ва қизга урилиб кетмаса, у ҳамон ҳайратдан донг қотган биринчи тамошабиннинг келганини ҳам сезмай ишлайверган бўларди.
  
  -Э, ахир одам деган сал йўталиб нетиб келадида.Юракни ёрай дедингизку, оппоқ қиз -деди Холбўри жўрттага жиддийлашиб.
  
  -Кечиринг, рассом ака.Чизаётган картинангизга хушим кетиб... -деди қиз, айбдорларча бош эгиб, гоҳ рассом йигитга, гоҳ этюдникка ер остидан ўғринча назар ташлаганича, уялиб.
  
  -Ҳечқиси йўқ, оппоқ қиз, хазиллашдим.Ҳавотир олманг, ҳаммаси жойида.Юрагим ёрилгани йўқ.Ишонмасангиз кўксимга қулоқ солиб, юрагим ураётганига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин -деди Холбўри самимий жилмайиб.
  
  -Товбаааа, сиз рассом экансизда а? Далаларни, дарахтларни, тоғларни худди ўзига ўхшатиб қўйибсиз.Қандай ажойиб! -деди қиз ҳамон ҳайратини яширолмай, ҳаяжон ичра.
  
  -Чизаётган этюдим сиздай соҳибжамол қизга ёққани учун ўзимни худди асари Париждаги Лувр музейидан ўғирлаб кетилган бахтли рассомдай ҳис қилаяпман -деб қўйди Холбўри ишлашда давом этиб.Кейин қизга ярим ўгриларкан: -Менинг исмим Холбўри - деди ўзини таништириб.
  
  -Менинг исмим Илтижо деди қиз, уялибгина.
  
  -Исмингиз ҳам ўзингизга ўхшаб ғоят чиройли экан.Агар камондай қайрилма қошларингиз бўлмаса, худди машҳур италян рассоми Леонардо да Винчи чизган портретдаги Монна Лизага ўхшаркансиз.Сиз билан танишганимдан хурсандман -деди Холбўри.
  
  -Мен ҳам -деб қўйди қиз, ҳамон этюдникдан кўзларини узолмай.
  
  -Сизни авваллари ҳеч учратмаган эканман.Кўринишингиздан шаҳарлик қизларга ўхшайсиз.Бу ёқларда нима қилиб юрибсиз дайдиб? Ё қариндошларингизникига меҳмонга келдингизми? -сўради Холбўри, мўйқаламдаги бўёқни латтага хафсала билан артиб.
  
  -Мен тиббиёт институтининг 3 босқич талабасиман.Курсимиз билан пахта йиғим теримига кўмаклашиш учун келдик.Биз ёрдамчи хашарчилармиз - тушунтирди қиз.
  
  -Тушунарли -деб қўйди Холбўри.Кейин яна ишга киришаркан, давом этди:
  
  -Эшитишимча бошига қоп кийган махсус жаллодлар пахта териш нормасини бажармаган талабаларни карнай - сурнай ва ноғораи калон садолари остида дала шийпонининг пешхорисига намоишкорона осиб қатл қилармишлар, шу ростми? -деди у.
  
  Бу гапларни эшитиб, қиз бўйнидаги харир рўмоли билан оғзини тўсганича нозик елкаларини силкитиб астойдил кула бошлади.
  
  Кейин: -Товба, сизни рассом десам, қизиқчи ҳам экансизда а? Ҳеч жаҳонда пахта териш нормасини бажармаган талабани ҳам дорга осадиларми? -деди у кулишда давом этаркан.
  
  -Энди, йигит кишига етмиш хунар оз дейишадику машойихлар.Хар тўкисда бир айб деганларидай, шунақа ҳазил мазах деса томдан ташлайдиган қизиқчилик одатим бор.Зерикмай ҳазиллашиб турайлик дедим -да, оппоқ қиз. Лекин, керак бўлса, пахта теришда сизга ёрдамлашишдан ҳам тоймайман.Ёрдамчиларга ҳам ёрдам керак ахир.Медицина тили билан айтсак, "тез ёрдам" -деди Холбўри.
  
  -Э, Худо сақласин. Ҳеч бандани тез ёрдамга мухтож бўлгулик қилмасин -деди қиз.
  
  -Яхши. Унда тез эмас, сал секинроқ ёрдамлашаман - деди Холбўри илжайиб.
  
  Қиз яна кулди. Кейин худди муҳим бир нарса ёдига тушгандай ялт этиб йигитга қараркан: -Кечирасиз, Холбўри ака, сиз одамнинг суратини ҳам чизасизми? Бизнинг шаҳарда рассомлар хиёбонларда ўтириб олиб, ўтган - кетган одамларнинг суратини чизиб беришади.Мен ҳеч суратимни чиздирмаганман.Агар сиз чизиб берсангиз, портретимни дугоналаримга кўрсатиб, мақтаниб юрардим - деди Илтижо.
  
  -Яхши - деди Холбўри ва мато қопланган ромлардан бирини олиб, этюдникка махкамларкан, қизга қилт этмай кулиб туришни буюрди.
  
  -Аввал кўмир билан қоралама қиламиз, кейин... деди у қизнинг дўндиққина оппоқ юзларига, шахло кўзларига, ғунчадек лабларию, оққушникидай силлиқ бўйинларига бир зум ўйчан термулиб.
  
  Холбўри чизишни бошлаши билан қиз лунжларини шишириб, кутилмаганда кулиб юборди.
  
  -Ие, кулмангда.Ахир қилт этмай ўтиринг дедимку сизга -деди Холбўри, гоҳ қизга қараб, гоҳ ромматога кўз югиртириб, бадиий кўмир билан тез тез қоралама қиларкан.
  
  -Кулгим қистаб кетяптида -деди Илтижо яна қайта жиддийлашишга тиришиб.
  
  Холбўри бир зум чизишдан тўхтаркан, битта оппоқ бўлиб очилган пахта чаноғини банди билан узиб, қизнинг қуюқ ва майин сочларига, чаккасига қистириб қўйди.Сўнг яна ишга шўнғиди.
  
  Илтижо қилт этмай ўтирсада, ҳамон кўз қири билан этюдникка қараб турар, суратининг қай йўсинда чизилаётганини билгиси, матодаги тасвирга қарагиси келарди.
  
  -Яхшилаб чизяпсизми? Яна карикатурамни чизиб қўйманг! -деди у. Сўнг сабрсизланиб: - Ҳали узоқ ўтиришим керакми? Бўйним толиб кетдику -деди.
  
  -Ҳечқиси йўқ, сабр қилинг. Кечаси бўйнингизга тахта боғлаб ётсангиз, эрталабгача дардингиз мусаффо бўлиб кетади, Худо ҳохласа - деди Холбўри.
  
  Қиз доҳий мавзалейи кираверишидаги соқчи каби қотиб турган куйи, ўзини тутолмай силкиниб овозсиз кула бошлади.
  
  -Кулманг. Шайтон васваса қиляпти сизни. Мен ҳам бир гал бандаликни бажо келтирган худосизлар жамиятининг собиқ раисига патаха ўқигани бориб, мусибатхонада кулиб юборганман. Қисқаси, воқеа бундай бўлган. Оёқ учида секин секин юриб бориб, чорпоя қирига омонатгина ўтирсам, муллаваччалар билан қори акалар менга "қани, ўқисинлар" дегандай мўлтайиб қараб турибдилар.Мен ҳам авваллари худосизлар жамиятининг аъзоси бўлганим учун дуо деган нарсани билмасдим.Бум бум. Аста қори акага қараб: -тақсир, ўқисинлар -десам, қори ака ёнидаги пуфайка кийган чўққисоқол одамга: - Сариқ домла, сиз ўқинг -деди.Сариқ домла бўлса, йўқ, пакана домла ўқий қолсинлар деди, ўзини масъулиятдан ҳалос этиб.Жуссаси бироз кичикроқ домла бўлса, дуо ўқиш ўрнига менга қараганича бутун танаси билан силкиниб кула бошлади.Муллаваччалар ҳам.Ие, дейман, буларнинг том -поми кетиб қолганми? Ё товба, мусибатхонада ҳам куладими одам деган? -дея ўйлайман нуқул.Бир маҳал битта йигит келиб, қулоғимга: -ака, кастимингизни тескари кийиб олибсиз -деса бўладими. Қарасам, ростдан ҳам кастимимнинг астари чиқиб турибди.Қаранг, шошилишда кастимни тескари кийиб кетаверибман. Қайдан кулги келди билмайман.Шайтоним тезмасми. Гоҳ кастимимга қараб, гоҳ сариқ домлага қараб, куляпман, куляпман денг, қани энди ўзимни тўхтата олсам. Астахфирулло десам ҳам кулгим тўхтамайдида. Айниқса, норка телпак кийган пакана домлага қарадиму, ортиқ чидолмай портлаб кетдим гўё.Хуваххахахахаааа! - дея қахқаха отиб кулавердим. Ҳамма патахачилар, айниқса ўлик эгалари кулиб қотиб қолишдида ўзиям.Кулавериб кўзларимиздан ёш чиқиб кетди.Шайтон алайхуллаъна шунақа ёмон бўлар экан -деди Холбўри.
  
  Унинг гапларидан Илтижо роса кулди.Охири кулгидан чарчаб, кўз ёшларини бўйнидаги харир шарфига артаркан: -Э, боринге -деди, ўрнидан қўзғолиб.
  
  Шу маҳал хирмон тамонда бир қиз Илтижонинг исмини айтиб чақира бошлади.
  
  -Вой, дугонам Сайёра чақиряпти.Дахшатий домла мени сўраяптилар шекилли.Тезроқ бормасам, деканимиз мени ўқишдан хайдаб юбормасинлар тағин -деди ҳавотирли тараддудланиб Илтижо.Кейин шошиб Холбўрига юзланаркан: -Суратим тайёр бўлдими? -деди.
  
  -Ие, мен фотографмидим сизга, бир зумда суратингизни чиқариб берсам.Ҳали бўёқ билан ишлашим керак.Қолганини эртага давом этдирамиз энди.Эртага сизни шу ерда кутаман.Албатта келинг, сурат чала қолиб кетмасин!- тайинлади Холбўри.
  
  -Хўп, албатта келаман, хайр! Эртагача! -деди Илтижо ва этагидаги бор пахтани орқалаб, ўқариқни ёқалаганича хирмон тамон чопиб кетди.
  
  
  2 боб
  Севги оташи
  
  
  Илтижо хирмонга келтирган пахталарни торозигар тарозида тортиб, рақамларни дафтарга тиркаган пайтлар пахта далаларига шом сукунати чўкиб, тутун хиди сузиб юрган жимликда узоқдаги овозлар ҳам аниқ - тиниқ эшитила бошлади.Одамлар ҳатто искаптопар галаларининг аянчли ғинғилаган товушларини ҳам эшитишар, узоқдаги зовурлардан ва дарё соҳилидаги шолипоялардан бақаларнинг қайнаётган шовла товушини эслатгувчи вақир вуқури қулоққа чалинар, чигирткалар ҳам товушларини гоҳ баланлатиб, гоҳ пастлатиб, ўзларининг ибтидоий, аммо одамзод минг марта эшитса ҳам зерикмайдиган қадимий қўшиғини куйлар эдилар.Илтижо курсдош дугоналари билан ой ёритган дала йўлидан юрганича хориб - чарчаб, хашарчи талабалар ётадиган дала шийпонига етиб келди.Унинг қулоқлари дугоналарининг суҳбатларини эшитсада, маъноларни англамас, фикри ёди фақат бугун далада учратган одами, қувноқ рассом йигит Холбўри билан банд эди.Ювиниб, тараниб, кечки овқатга ўтирганда ҳам у Холбўрини муттасил ўйлайверди.Унинг қиёфасини кўз олдига келтирган сари негадир ўзидан ўзи юзлари қизиб, иситмаси бор одамдай қизарар, рассом йигитнинг кулгили гапларини эслаб, қизларга сездирмай пинхона илжайиб қўяр эди.Кўп ўтмай у эртага давом этдириладиган ўз портретидан ҳам кўра рассом йигитни, Холбўрини ўйлаётганини, уни яна кўргиси келаётганини, соғинаётганини сезиб қолди ва ўша қувноқ йигитни бир кўришдаёқ севиб қолганини англаб етди.Ҳа, Илтижо Холбўрини севиб қолган эди.Унинг аллақандай паришонҳотир бўлиб қолганини сезган дугонаси Сайёра ҳавотир билдираркан:-ўртоқжон, сенга нима бўлди? Мазанг қочдими? -деди.Илтижо эса дугонасини бадтар ҳайратлантириб, уни махкам қучоқлаб олдида, елкасига бошини қўйиб, йиғлаб юборди.
  -Эй, Илтижо, сенга нима бўляпти?Гапирсангчи ахир!Биров хафа қилдими? Қани, менинг кўзларимга қарачи -деди Сайёра, Илтижони ўзига қаратиб.Илтижо кўзлари тўла жиққа ёш билан жилмаяр эди.Кейин Сайёранинг қулоқларига шивирлаб, рассом йигитни севиб қолгани ҳақидаги бор ҳақиқатни айтди.Дугонаси ҳаяжон ичра ҳайратдан кўзларини чақчайтириб, нафасини ичига тортганича ўрнидан туриб кетди.
  -Вой, қандай яхши!Табриклайман ўртоқжон! Ишқилиб яхши йигитмикин?-деди Сайёра, Илтижони қувонч билан бағрига босиб, юзларидан ўпиб.Кейин қўшимча қилди:
  
  -Эхтиёт бўлгинда.Аввал шошилмай, яхшилаб таги зодини суриштир.Билиб бўладими, отаси қамалиб чиққан фирибгар, ўзи ароқхўр, бунинг устига топган тутганини гарткамга сарф қиладиган қиморбоз, шилқим, хотинбоз, ёки игнага ўтириб қолган банги наркоман бўлса нима қиласан?Суриштир, хўпми? -деди.
  
  Илтижо ҳўп дегандай бош ликиллатаркан, севинч кўз ёшларини кўйлагининг этагига артди.Сайёрадан бу сирни ҳеч кимга айтмасликни илтимос қилди.Шу кеча у қани энди тезроқ тонг отсаю далага, Холбўрининг олдига борсам дея ўйлаб, тўшагида тўлғониб, анчагача ухлолмай ётди.Яхшиям вақт тўхтаб қолмайди.У одамзод юрак уришига ҳамоҳанг беғам, лоқайд одимлаганича тўхтовсиз ўтаверади ўтаверади, қаёққадир кетаверади.Инсон боласи гоҳида унинг тез ўтиб бораётганидан зорланса, баъзан уни шиллиқ қуртдай беғам имиллашидан безор бўлади.Аслидаку одам боласини дунёга шу вақт олиб келади ва бир кун уни яна ўзи билан олиб кетади.Вақт шафқатсиз.Ким билади, балки меҳрибондир, мушфиқдир.Илтижо чироғи ўчирилган дала шийпони деразасидан мўралаётган ойга термулган куйи ўйланиб ётаркан, шошилишда Холбўрининг қўл телефони рақамларини ёзиб олмаганига, ёки ўзининг телефон рақамларини унга қолдирмаганидан афсусланди.Лекин бир ухласа тонг отишини ўйлаб, ўз кўнглига ўзи таскин берди.У шу тариқа ўйлана ўйлана ниҳоят уйқуга кетди.
  
  Эртасига наридан бери нонушта қиларкан, курсдош дугоналари билан худди чопқир тайған итлар галасини эргаштириб, тулпор отини ўйнатиб, шикорга чиққан аслзода малика каби кўтаринки кайфият билан пахтазор тамон йўл олди.Унинг ўй -хаёли ҳамон Холбўри билан банд эди.У ўқ ариқ бўйлаб дала увотига, кеча Холбўри билан учрашган жойга қараб юраркан, узоқдан уни кутиб турган рассом йигитни кўрди.Кўрдию ҳаяжондан нафаси бўғзига тиқилиб, энтикиб, юраги хапқириб кетди.
  Холбўри этюдникка махкамланган ромматодаги кечаги портрет чаласини ишлар, ҳар замонда тўхтаб, палитрадаги бўёқларни қориштирарди.Илтижо Холбўрининг кечаги танбехини эслаб, маъноли йўталиб қўйди.
  
  Холбўри қўлида палитра ва мўйқалам билан бўрига ўхшаб бутун танаси билан буриларкан, кутилмаганда қўшиқ айтиб: -Ана натурщицам келяптиё, мана натурщицам келяпти!... дея ўйинга туша бошлади.
  Кейин Отелло ролини ижро этаётган драматик актер каби палитра тутган қўлини олдинга чўзиб давом этди: -О, ниҳоят илтижоларим Худои Таолоға етибдир чоғи!Келдинғизму, Илтижо?! Мен сизни келмасалар керак деб ўйлағон эрдим.Нега йўталмоқдадурсиз, маликам?! Ҳайҳот, ҳакимлар ҳам касал бўлғайму, хасталанғайму?! Ҳечқиси йўқ.Бизнинг битта қўшнимиз ҳам йўталиб йўталиб, охир оқибат асфаласофинға равона бўлғон эрди!-деди.
  
  Илтижо хандон отиб кулди.Кейин: -Касалмасман, ахир ўзингиз кеча одам деган сал йўталиб нетиб келадида дедингизку -деб қўйди.
  
  -Ааа, дарвоқе, шундай дедима.Эсдаям йўқ.Лекин менинг ҳотирам, Худога шукр, мустахкам.Бирон одамнинг қиёфасини бир кўрсам бас, уни майда деталларигача эслаб қоламан ва ҳохлаган пайтда у қиёфани ёддан чизиб, акс этдиришим мумкин.Лекин сизнинг портретингиз мендан масалага бутунлай бошқача ёндошишини талаб қилмоқда.Негалигини билмайман.Аслида портретни ҳар қандай рассом чизиши мумкин.Лекин портретдаги одамнинг ички дунёсини, қалбини, туйғуларини, характерини бўёқлар ёрдамида акс этдириш фақат дунёга донғи кетган буюк рассомларгагина насиб этади.Буюк рассомлар эса жуда камтарин бўладилар.Энди ўзимдан қиёс -да -деди Холбўри.
  
  Илтижо яна кулди. Холбўри ҳам.
  
  -Қани бўлмаса, гўзал қиз, кулгини йиғиштириб, жим ўтирингчи.Ишни келган жойидан давом этдирайлик.Вақт зиқ -деди Холбўри.Илтижо рассомнинг амрига итоаткорона бўйсунди.
  
  -Юзингизни сал бу тамонга буринг -деди Холбўри Илтижога ва унга яқин келиб, қизнинг мармардай силлиқ иягидан тутиб, унинг юзини ўзи истаган градусга бурди.Холбўрининг қўли теккан маҳал азбаройи эхтиросдан, ўтли ҳиссиётдан Илтижонинг вужуди, аъзойи бадани жимирлаб кетди. Холбўри қизнинг кўзларига термулган куйи: -Кўзларингиз ғоят чиройли экан -деди.Кейин этюдник ёнига қайтиб, аллақандай ҳасратли қўшиқни минғирлаб хиргойи қилганича чала қолган портретга ишлов бера бошлади.Эҳтиросли ҳислардан титраб, қизариб - бўзариб ўтирган Илтижо кўз қири билан Холбўрига қараганича фақат бир нарсани, Холбўри портретни чизиб тугаллаб қўймаслигини, бу жараён иложи борича узоқ, бир умр, имкон бўлса мангу давом этишини ҳохларди.У айни пайтда портретнинг битқазилишидан, сўнг Холбўрининг хайрлашишиб, кетиб қолишидан қўрқарди. Энди унинг учун пахта териш нормасини бажармасликнинг ҳам, ўқишдан ҳайдалиб кетишнинг ҳам унчалик аҳамияти йўқ эди.Портретни тугаллаб қўймаслиги учун у атайлаб Холбўрини чалғитишга, уни гапга солиб, иложи борича вақтни чўзиш мақсадида унга турли туман саволлар бериб, бира тўла дугонаси Сайёра айтган муаммоли масалаларга аниқлик киритиб олишга қарор қилди.
  
  -Холбўри ака, ишдан ажралмаган ҳолда ўз ҳаётингиз ҳақида сўзлаб беринг.Мисол учун севган қизингиз ҳақида -деди у.
  
  -О, агар ҳаётим ҳақида гапирадиган бўлсам, бу мен учун жуда оғир.Гап шундаки, мен туғуриқхонада эмас, уйда туғилганман.Тасаввур қилаяпсизми? У маҳаллар ҳозирги туғириқхоналар қаёқда дейсиз.Онам мени уйда туғиб қўйган эканлар.Осонгина.Чунки мен чала туғилганман.Катталигим бор йўғи бир пой калишдеккина бўлган.Энам раҳматли бошлиқ энага кампирлар тошфонарнинг хира ёруғида туртиниб, афсонавий ғорга ўхшайдиган пастак уйимиз деворида соялари лопиллаб, гоҳ узайиб, гоҳ қисқариб юрарканлар, мени тепалаб юбормасликка ҳаракат қилганлару барибир бир кампирнинг махсисига ўралашиб қолган менинг киндик ичагим узилиб кетган экан.Яхши денг, энам раҳматли ўз вақтида елканли кема арқонларини боғлашга уста тажрибали денгизчи каби киндик ичагимнинг узилган қисмини тутиб қолиб, биров ечолмайдиган қилиб тугиб қўйибдилар.Кейин одамлар қоронғида кўрмай, мени тепалаб кетишмасин дея эхтиётлаб, дадамнинг қуён мўйнали куя еган қулоқчин телпакларига солиб, уни уйимизнинг тўсинига тўрқовоқдай осиб қўйган эканлар.
  -Эҳ! Сизнинг ҳаётингиз жудаям кулгили экан, товба -деди Илтижо жилмайиб.
  
  -Ҳа -деб қўйди Холбўри, портретга ишлов бераркан.Кейин гапида давом этди: -Навбатдаги саволингизга эса жавоб қуйидагича.Ҳа, севган қизим бор ва у жуда гўзал, қадди қомати келишган, чиройда тенги йўқ бир паризод.Шу маънода мен жуда бахтлиман.Эсимда, у қиз билан биринчи бор учрашган куним кечаси билан то тонгача ухлолмай, брезенти осилиб, гамакка ўхшаб қолган эски, шалоғи чиққан йиғма кроватимда ағанаб, қийналиб чиққаман.Билсам, ўша куни у қизни бир кўришдаёқ қаттиқ севиб қолган эканман.Энди у қизнинг ишқида ақлдан озиб қолмасам бўлди дея ҳавотирга ҳам тушганман ҳатто.Тезроқ тонг ота қолсаю, яна ўша соҳибжамол қизнинг ёнига борсам, тезроқ учрашсам деганман.Вужудим гўё ҳеч нарса билан тўлдириб бўлмайдиган чохга, тубсиз ва чексиз бўшлиққа айланиб қолгандай эди.Одамзод қорни очса овқат ейди, тўяди.Сув ичса чанқоғи қонади.Аммо севиб қолган одам руҳида шундай очлик пайдо бўларканки, у ўша руҳий очликни қондирувчи озиқ -дийдор таомига сира тўймас экан, чанқоғи қонмас экан.Ишонасизми, мен ҳатто у қизнинг портретини ҳам яратганман.Ўшанда у қиз менинг рассомлик иқтидоримга, санъатимга ҳайрат билан қараб, тилидан бол томиб мақтаган эсада, бирон марта ҳам, баъзиларга ўхшаб "Қўлингизда гулдек ҳунарингиз бор экан, қоплаб пул топсангиз керак ўзиям? Битта картинангизни сотсангиз, қанча пул оласиз?" демагани айниқса мени ҳайрон қолдирди.Нафосатни ҳис эта оладиган, қадрига етадиган, санъатнинг пул, молу дунёдан қиммат эканини англаб етган юксак дидли қиз эканку деган хулосага келиб, уни янада қаттиқ севиб қолганман.Одоб -ахлоқи, дунёқарашини айтмайсизми.Оҳ унинг ойдек юзи, оҳу кўзлари, лола ёноқлари, олов дудоқлари, ипакдай майин ва қалин сочлари, оққуш бўйнидай оппоқ ва нозик бўйнию, фил суягидай силлиқ қўллари, нафис бармоқлари! -деди Холбўри.Бу гапларни эшитиб Илтижо худди тарвузи қўтиғидан тушган одамдай шалвираб қолди.Шу тобда у ўзини худди фалажлангандай, шол бўлиб қолгандай ҳис қиларди.Гарчанд Холбўри унинг турмуш ўртоғи бўлмаса ҳам, негадир вужудини рашкнинг дахшатли алангаси чирмаб олганди.У осмонларни ялаб гувиллаётган олов ичра жизғинак бўлиб, чирпираб ёнарди гўё.Холбўри севиб қолган ўша бахтли ва гўзал қизга, рости ҳаваси эмас, ич ичидан хасади келаётган эди.
  
  -Ким экан у ойимтилла, билсак бўладими? -деди у ниҳоят, йиғлаб юборишдан ўзини аранг тийиб.
  
  -Севикли ёримнинг, паризодимнинг исмими? Малак сиймо, қоши камон, киприги ўқ, мўрчамиён, сарвиравон, мохилиқо, ёри вафодоримнинг муборак исмлари Илтижо -деди Холбўри, беғамгина, портрет ишлашда давом этиб.
  
  -Ие, унинг исми ҳам Илтижоми? Вой, бундан чиқди адаш эканмизда у билан -дея ҳайратланди Илтижо.
  
  -Ҳа, унинг бир Сайёра деган дугонаси ҳам бор.Улар тиббиёт институтида бирга ўқишади.Улар факультет деканидан ва Дахшатий таҳаллусли домлаларидан ўлгудек қўрқадилар -деди Холбўри илжайиб.
  
  -Аблах экансиз!Юрагимни ёрай дедингизку -деди Илтижо жилмайиб ва уялганидан қип -қизариб кетди.
  
  
  3 боб
  Исканақул Каркидонов
  
  
  
  "Қовункапа" ширкат хўжалигининг раиси Исканақул Каркидоновлар уйида маиший жанжал.Каркидоновнинг хотини Бибисувайдо ияк - чакаги тинмай эрига танбех берар, идишларни отиб синдириб, йиғлар, ҳар замонда тўхтаб, олийнав ҳушбўй тамакидан қадоқланган қимматбаҳо сигаретани босиб босиб чекарди.
  
  -Э, худо!Мен сендан шунақа эр бер деб тиловмидим?!Бу сволоч эрмас, латтаку настоящий!Вой пешонам қурсин менинг!Нима эмиш, хушидан кетган Сталинни дўхтирлар гиламдан олиб, каровотга ётқизишса, патинкаларининг таги тешилиб ётганмиш!Шундай улкан мамлакатнинг раҳбари бир жуфт янги патинка сотиб олмай, икки қатор усти боши билан, пул мол жамғармай, халқ мулкига хиёнат қилмай, оддий одамдай ғарибона яшаб, оламдан ўтиб кетган эмиш!Ўтса ўтар, Сталин билан сенинг нима ишинг бор! Ҳалол раҳбар бўлган эмишлар!Шунча ҳалол хизмат қилгани билан унга раҳмат дейишяптими? Қотил, қонхўр, золим дейишяптику! Бу одамлар яхшиликни биладими? Ундан кўра қўша - қўша кўшки айвонлар қуриб, шоҳона яшаб қолиш керак!Беш кунлик дунё ғуввида ўтади кетади! Амал мансабни боғлаб қўйган эмас! Бу, хайги нима десамакан, инсонга анов қилинадиган, бериладиган бир имконият, шанс! Қайдан ҳам шу уйни евроремонт қилдирайлик деб қўйибмана!Э бир соат ҳалоллик ҳақида маъруза қилсая, Худоё товба!Одамга амал бергани билан ақл -фаросат бермаса қийин эканда!Биламан, бу уйда менинг сариқ чақачалик қадрим йўқ!Аслидаку бу бойваччани мен одам қилганман.Казо казо таниш билишларимни ишга солиб, ресторанларда зиёфатлар уюштириб, Дубайма Дубай кезиб, бойлар эшигида қўлларим косов, сочим супурги бўлиб, ковушим тўзғиб, елиб югирганларимни бу нонкўр билармиди? Мен сабаб аввал биргат, кейин ҳосилот бўлди.Мана энди райислар!Мен бўлмасам, юрувдинг пайтавангни судраб, чориғингни ит тортиб!Энди одам бўлиб қолдингми, сўтак?!Эшакнинг кучи ҳалол, ўзи харом деганлари шу бўлса керакда!Эшаги лойдан ўтдида акамнинг!Ёшлигимда, қадди қоматим келишган пайтлар Бибисувайдо, Бибисувайдо эдим!Энди шира шарбатим қочиб, гулдай сўлганимда, битта яримта сув ичса томоғидан, сабзи еса биқинидан кўринадиган секретарка ўйнашига уйланмоқчи бу уйинг куйгур номард!Мени билмасанг, илоё иловандо кўзларинг оқиб тушиб, кўр бўлиб, еталат!Э Исканақул Каркидонов бўлмай ўл!Дўзахга дўмбира бўлмасанг, у дунё бу дунё розимасман! Тамом, ортиқ чидолмайман, жонимдан жахт тўйдим!Золимнинг дастидан дод!..Канистрдаги бензин қаерда эдия!Ҳозир устимдан бензин қуйиб, ўзимга ўт тортаман! Илойим, уволим тутсин сен зинокор хотинбозни! -дея бақирарди у.
  
  Бу гаплардан қўрқиб, кайфи капалакдай учган Исканақул Каркидонов, хотини Бибисувайдони тинчлантиришга уринар, ҳикматли гаплар билан уни инсофи тавфиққа чақирарди.
  
  -Бибисувайдо, севгилим, ўзингни бос! Ўзини ўзи ўлдирган одамга жаноза буюрмайди, ит қавмида кетади деб келади эски китобларда, асалим! - деди у хотинига стаканда сув тутиб, ҳаяжондан қўллари қалтираб.
  
  -Ҳо, ўз жонига қасд қилганга жаноза буюрмайдими?!Гапини қаранглар!Унда ўзинг ошпичоқ билан кўксимга бир уриб, ўлдириб қўяқол, қутиласан!Ўлдир, вахший қотил, қонхўр жаллод!Мени ўлдириб, офатижон секитарканга уйланиб оласан, нийятинга етасан!Менинг жасадимни эшикдан чиқаришлари билан, ўйнашингни деразадан олиб кириб оласан!Кейин қорнидаги сендан ортдирган валади зиносига уй жойни хатлаттириб берасан!Ўлдир!Ўлдирасанми?!.. Вой доооод, мусулмонлаааар!Праваслав католик христианлар!Иудей ҳамда буддавийлар!Мутаззила оташпарастлар!Худосиз коммунистлар!Ёрдам беринглааааар!Мени золим райис Исканақул Каркидонов ўлдиряптиииии! -дея бор овозда фарёд чека бошлади Бибисувайдо.
  
  -Ҳой, ўзингни қўлга олсангчи, хотин, эсингни йиғ! Нималар деб бақиряпсан?!Қанақа секитарка?!Қанақа валади зино?!Мен ахир ҳалол раҳбарман!Бировларнинг хотинига кўз олайтирмайман!Худодан умидим бор!Беш минутлик мазани деб охиратимни куйдирайми?!Қолаверса ҳозир ҳамма ерда яширин видеокамералар бор!Ёш боланинг қўлида ҳам сотовой телефон!Ана, нечтасини ўйнаши билан ётган ерида видеога олиб, Ютубга чиқариб юборяптилар.Қанчаси қўйди чиқди бўлиб кетди!Мен сенга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман, қилмайман ҳам!Бунақа бақириб, мени қўни қўшнилар олдида шарманда қилма!Одамлар: -райис Исканақул Каркидонувуч ичкилик ичиб олиб, хотинини уряпти -деб ўйламасин тағин.Билсанг, раҳматлик устодим Иўсип Виссарйўнувуч Исталин... Ҳа майли, сенга ёқмаса, тарих ҳақида гапирмайман. Ма, стакандаги сувни ичиб, манабу бир тўғрам пиёзли нонни еб юборгин, ўзинга келасан -деди Исканақул Каркидонов, хотинини аранг тинчлантириб.
  Бибисувайдо стаканни эрининг қўлидан шахд билан тортиб оларкан, бир кўтаришда сувни оқ урди.Кейин ароқ ичгандай оғзини енгига босиб, бир зум нафас олмай турдида, пиёзли нонни катта катта тишлаб, бир нуқтага тикилганича ғазаб билан индамай ея бошлади.
  
  -Мана бу бошқа гап.Қани бир жилмайчи, ҳа илжай... Ҳа, ана! Бўларканку!Лекин кулганингда жуда чиройли бўлиб кетасанда ўзиямче!Юзинг ёнган лампочкадай лоп этиб ёришиб, кулгичларинг ўйнаб кетади.Майли, сен айтганча бўлақолсин, сарвиравоним, мохитобоним.Уйингни евроремунтдан чиқартириб бераман.Маматкарим деган наққош бола бор.Бир оғиз айтсам йўқ демайди.Деворларни оҳак билан яхшилаб оқлаб, трафаретларга чангютгич билан бўёқ сочиб, деворларга гул солиб беради -деди Исканақул Каркидонов.
  
  -Йўқ, унақа наққошларни ёлламаймиз.Улар унчалик яхши ремонт қилолмайди.Холбўри яхши қилади.Ўшани ёллаймиз.Уй деворларига ўрмонлар, дарёлар акс этдириладиган манзаралар чиздирамиз -деди Бибисувайдо, ўжарларча ўз фикрини мақуллаб.
  
  -Яхши. Холбўри бўлса Холбўрида.Лекин у катта пулга қилар дейман? Тахминан неча пул кетаркин ремунтга? -деб қўйди Исканақул Каркидонов.
  
  -Харажатлар билан сизнинг ишингиз бўлмасин, Холбўрига ўзим бераман хизмат ҳақини-деди Бибисувайдо қатъий.
  
  -Яхши унда, келишдик.Мен шопиримга айтаман, Холбўрини ернинг тагидан бўлса ҳам топиб, идорага олиб келади.Шартнома қилиб, иложи бўлса, унга озгина олдиндан заклад ширинкома бериб қўяман.У бугуноқ ишга киришади.Сен устани зериктирмай, чой пойидан хабар олиб тургин.Художниклар алкаш бўлади.Ишлаётганда ароқ коньяклардан рюмкаларга қуйиб, музлардан солиб, газакига қази - қарта тайёрлаб қўй.Юз юз ичееб ишламаса уларга илҳом келмайди -деди раис Исканақул Каркидонов.
  
  Шундай гаплар билан раис кийимларини кийди.Сўнг хотини Бибисувайдо билан ҳайрлашиб, кўчага чиқаркан, хизмат машинасига ўтириб, ишга жўнади.
  
  
  
  4 боб
  Дельта
  
  
  
  Домла Дахшатий талабаларни теримга солиб, дала шийпони тамон кетган маҳал Холбўри Илтижо пахта тераётган бўлги тамон йўл олди.
  Иккинчи, учинчи терим бўлишига қарамай, далаларда ҳамон пахталар чаман бўлиб очилиб ётар, ғўза шохларидаги шиғил шиғил кўсакларга қаралса, пахта йиғим терими хали бери тугамайдигандай эди.Холбўри яғир дўпписини манглайига бостириб кийиб, ғўзапояни рубобга ўхшатиб чаларкан, ажойиб ҳофиз Фахриддин Умаровнинг овозига тақлид қилиб: -Пааааахтазооонгоор, поооолвооонларий, мен сизга чеееертай тоооооорлангангаангаангаааар! Тооонналааардаан тоғ яратганга-а-а-а-аан, оқ олтин ижоооодкооорлангаангаангаар! - дея ашула айтиб, ўйинга тушганича капа капа бўлиб айланиб, Илтижога яқинлашиб бораверди.У Илтижога бориб урилгудай жойда шахд билан ўнг тиззасини ерга текизиб тўхтаганича, қўлидаги кузги дала гулларидан тузилган гулдастани узатиб, бадиий қисмни ниҳоясига етказди.Илтижо кула кула гулларни Холбўрининг қўлларидан олиб, қарсак чаларкан: -Браво!Браво, маэстро! -деб қўйди.Кейин улар қўл бериб кўришдилар.
  -Мана, ниҳоят биз тасвирий санъат аҳли ҳам ёрдамчиларга ёрдамлашиш учун далада ҳозир бўлдик! -деди Холбўри.
  
  -О, сиздай оқсуяк аслзода аристократ рассомни ишлатамизми энди? Бир этак пахта териб термай, белим оғриди, уйга бориб белимга тахта боғлаб ётмасам бўлмайди дея қочворарсиз? -деди кулиб Илтижо.
  
  -О, нималар деяпсиз, нималар деяпсиз?!Менинг суяк устихоним шу бепоён далаларда қотганку.Совет замонида кукрузник самолётлар устимиздан тонналаб сочиб юборган захарли пестидцидлар тумани аро бўғилиб, йўталиб, кўринмай кетар эдик.Қанча дўстларимиз жигари шишиб ўлди, қанчалари бир умр ногирон бўлиб қолдилар.Декабрнинг совуқ қировларида қўлларимиз қақшаб, хом, юмуқ кўсакларни териб, дала увотларида уларни таёқлар, тошлар билан уриб,чақиб, пахтасини чувиганимизни кўрганлар, бизни ибтидоий жамоа тузимидаги ёввойи одамлар қабиласи дея ўйлаган бўлсалар керак.Уйга боргач, кечки овқат ўрнига нон чой билан қаноатланиб, совуқ айвонда тоғдай уйилган кўсакларни оиламиз билан ўраб олиб, аввалига кетмонсопилар билан уриб кўракларни чақар эдик.Шундан кейин уйқусираб, мудраб, мункиб, ярим тунгача, баъзан тонгача кўсак чувир эдик.Агар дунёда қахратон совуқ изиллаган қорли далаларда чўп - чўкиртак ғўзапаялар қорини қоқиб, пахта теришга рози бўлган итоаткор қуллар қавми бўлган бўлса, ўшалар биз эдик!
  
  Худога шукр, бугун мамлакатимиз мустақил, халқимиз озод.Ундай қийинчиликлар энди ўтмишга айланди.Бундай чаман бўлиб очилган пахталарни ўйнаб кулиб термаймизми? -деди Холбўри ва Илтижонинг этакларидан бирини тутиб, астойдил пахта тера бошлади.Улар шу тариқа суҳбатлашиб, узоқ ишладилар.Ва ниҳоят кундалик нормага бемалол етадиган пахтани териб бўлгач, бироз дам олиб, нафас ростлаш учун тўкилган юмшоқ пахталар устига ўтирдилар.Шу маҳал қур -қур қилиб қичқирганларича осмонларни тўлдириб гала гала турналар учиб ўта бошлади.
  
  -Вой, турналарни қаранг! Турналар! -дея бақириб юборди Илтижо, осмонга қараганича, ҳаяжон ичра, куз қуёшидан кўзлари қамашиб.
  
  -Ҳа, турналар иссиқ ўлкаларга учиб кетишяпти -деб қўйди Холбўри ҳам қўлини кўзларига соябон қилиб, турналар карвонини кузатганича.
  
  -Қандай гўзал!Мен турналарни биринчи бор кўришим.Улар ҳеч қачон шаҳримиз устидан учиб ўтмаган.Ким билади, балки учиб ўтган бўлсалар ҳам мен кўрмагандирман.Жуда ғамгин қийқирар экан улар.Худди ҳайрлашаётгандай, видолашаётгандай!Ҳайр, турналар, ҳайр!Баҳорда яна қайтиб келинглааар, хўпми! -деди Илтижо, ҳамон осмонлардан кўзини узмай, аланглаганича.
  
  -Мен жанубга учаётган кузги турналар парвозига ҳаётимда кўп бор гувох бўлганман.Баъзан қишлоқда туғилганимдан ва яшаётганимдан хурсанд бўлиб кетаман.Бу ерларда ҳаво мусаффо, ичимлик сувлари тоза.Кенг далалар, ўтлоқлар, тўрғайлар қўшиғи, шамолларда шаршарадай шовуллагувчи толзорлар, дарё соҳиллари, баланд баланд жарликлар, ям -яшил шолизорлар, юлғунзору жийдазорлардан таралгувчи каккуларнинг ҳасратли оҳи!Бу ерларда машиналарнинг шовқини йўқ.Айниқса дарё менинг жону дилим!Ҳохласангиз, дарё соҳилини, қамишлар шовуллаб ётган делтани, сон саноқсиз сув гулларини, оппоқ очилган нилуфарларни, кўзагулларини сизга кўрсатишим мумкин.Соҳилда дарахтга занжирланган менинг ўз қайиғим бор -деди Холбўри.
  
  -Ҳохлайман, албатта ҳохлайман!.. Лекин, домла Дахшатий билсалар...-деди Илтижо.
  
  -Кундалик нормага етадиган пахтани териб қўйдикку.Қўрқманг, энди сизни деканат сизни дала шийпони пешхорисига осиб, қатл қилмайди, ўқишдан ҳам хайдолмайди.Пахта тортадиган пайтгача қайтиб келамиз -деди Холбўри, ҳамон нигохи билан олислаб бораётган турналар карвонини кузатиб.
  
  Шу гаплардан кейин улар ўқ ариқ четидаги сўқмоқ бўйлаб, дарё соҳили тамон жўнадилар.Соҳилга етгач, иковлон нишаб қияликдаги узун узун кузги ўт -ўланлар аро аранг кўринган илонизи сўқмоқдан пастга эна бошладилар.Кузги ёввойи толлар ўрмони ўсиб ётган дарё делтасини, шамолларда денгиз тўлқинлари каби солланиб ётган қамишзорларни, олтиндай сарғайиб кетган шолизорларни, ёйилиб, бешик -бешик бўлиб оқаётган дарё сувларни кўрган Илтижонинг юраги бадтар ҳаяжонга тўлди.
  
  -Вуй, дарёнинг гўзаллигини!Қандай ажойиб!Сиз шундай гўзал жойларда яшаркансизда а?Бундай жойларда яшаган одам албатта сизга ўхшаб рассом бўладида.Қаранг, панорамани.Эҳ, сизга шундай ҳавасим келяптики!Нега мен ҳам қишлоқда туғилмаган эканман а?!Қани энди шу жойларда яшасанг! -деди у теваракни тамоша қилганича.
  
  -Эхтиёт бўлинг, Илтижо, бу ерларда ўткир жийда тиконлари бўлади.Босиб олсангиз у тиконлар пояфзалингизни тешиб ўтиб, оёғингиз устидан чиқиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.Эсимда, ёшлик пайтларимиз, бир куни шу ерларда сигир боқиб юрсак, дўстим Эркиннинг оёғига жийда тикони кириб кетди.Дўстимнинг оёғидан жийда тиконини суғираман деб, ҳаяжонда тиконни синдириб қўйдим.Дўстим оқсоқланиб юролмай қолди.Оёғи кўкариб, шишиб кетди.Эртасига Эркинни чақирай деб, нураб ётган пастак пахса девордан қарасам, бечорани акалари ерга ётқизиб, махкам ушлаб турар, отаси Мирзамўйдин тоға эса Эркинннинг оёғини пичоқ учи билан астойдил ковлар, зўр бериб жийда тиконини суғириб олишга уринар, дўстим бечора бўлса чидаб бўлмас оғриқдан бор овозда додлаб бақирар эди.Баъзан ўша воқеани акс этдирадиган биронта картина ишласамми дея ўйлаб қўяман -деди Холбўри, Илтижонинг нозик қўлларидан тутганича эхтиёткорлик билан қиялаб.
  
  -Нақадар дахшат!Мен медик бўлсамда, бу қўлбола жаррохлик муолажаси ҳақида эшитиб, танам жимирлаб кетди, тўғриси.Ахир бундай ногигиеник амалиёт жарохатни қорасонга айланиб кетишига сабаб бўлиши ва оёқни кесиб ташлашга тўғри келиб қолиши мумкин -деди Илтижо.
  
  -Лекин дўстим ўшанда соғайиб кетган.Ҳозир ҳам отдай.Хусусий фирма очиб, бойиб кетган -деб қўйди Холбўри.
  
  Гап билан бўлиб севишганлар қандай қирғоққа етиб келганларини ҳам сезмай қолдилар.Холбўри чўнтагидан калитни олиб, дарахтга боғлаб қўйилган занжир қулфини очаркан,қайиқни охиста суриб, сувга туширди.Кейин қизнинг қўлидан тутиб, қайиққа ўтиришига кўмаклашди.Илтижо қайиққа жойлашиб ўтиргач, Холбўри бир маромда эшкак эшаркан, қайиқ олдинга илдамлаб кетди.Улар девордай баланд баланд қамишлар аро қайиқда сузиб борар эканлар, теварак гўзаллигидан ҳайратга тушган Илтижо, ўзини гўё ўзга оламга ўтиб қолгандай ҳис қилар, ҳаяжонини яширолмасди.Айниқса сон саноқсиз нилуфарлар, кўзагуллар очилиб ётган сокин сув даласига, кенгликларга чиқишгач, Илтижонинг ҳайратдан оғзи очилиб қолди. Қайиқ дарё делтасида эмас, гўё бепоён зангори осмон устида сузиб бораётганга ўхшарди.Булутлар, осмонлар акс этган, шалпангқулоқ япроқларни туртиб чиққан нилуфаргулларнинг ғунчалари, очилган гуллари соя ташлаган дельта сувлари шу қадар тиниқ эдики, сувга қараса, ҳудди шаффоф тубсизликка қарагандай қўрқувдан одамнинг юраги ортига тортиб кетарди.
  
  -Оҳ, қандай гўзал гуллар!Шундоқ узатсам қўлларим етади.Аммо узгинг келмайди бу гулларни!Ё товба!Тушимми бу ё ўнгимми?!Ёки ўзим сезмаган ҳолда оламдан ўтиб, Жаннатга тушиб қолдимми? -деди Илтижо юраги завқу шавққа тўлиб.У айниқса тиниқ сув остида беғам билтанглаётган, тангалари қизариб кетган катта катта балиқларни кўриб, бадтар анграйиб қолди.
  
  -Вой, балиқларни қаранг! Худди аквариумдагидай! -деди сувдан кўзларини узолмай у.Илтижо завқлангани сайин Холбўри эшкак эшишни секинлаштирар, қайиқ тумшуғи нилуфар ғунчалари, гуллари ичра ёппа япроқлар орасини оҳиста ёриб борар эди.Гўё шу тобда қалин нилуфаргулларнинг япроқлари остидан лоп этиб сув париси кўриниб қоладигандай туюларди.
  Шу пайт қамишлар орасидан шатир шутир қилиб қанот қоққанича ғақиллаб, бир гала ёввойи ўрдаклар ҳавога кўтариларкан, қаёққадир шоша пиша учиб кетишди.
  
  -Мен авваллари сузувчи уй қуриб, умримнинг охиригача шу сокин гўшаларда ёлғиз яшамоқчи эдим.Энди у режаларим ўзгарди.Чунки ҳаётимда сиз пайдо бўлдингиз.Энди насиб этса сизларникига онамни совчиликка юбориб, ота онангиз рози бўлсалар, сизга уйланаман ва биз бир умр шу жойларда, сузувчи уйда бирга яшаймиз, табиат билан уйғун ҳаёт кечирамиз.Кечалари сузувчи кулбамиз дарчасидан ой мўралайди.Биз эса айвонда, тошфонар ёруғида чой ичиб, гаплашиб ўтирамиз.Тошфонар атрофида парвона капалаклар гир айланиб, унсиз парвоз қиладилар.Делта сувларида нилуфарлар, кўзагуллар очилиб ётади.Қайдадир ой нурида ялтираб балиқ ирғийди -деди Холбўри.
  
  -Ҳа -деди Илтижо, кутилмаганда Холбўрининг пинжига кириб.Холбўри Илтижони махкам қучоқлаб, бағрига босди.
  
  
  
  5 боб
  Буюртма
  
  
  
  Холбўри "Қовункапа" ширкат хўжалиги раиси Исканақул Каркидоновнинг илтимосига кўра унинг икки қаватли(ертўласи билан) коттеджи деворларини текислаб, алебастр сувоқ қилиб, кўзни чақиб олмайдиган сокин ва илиқ рангли бўёқлардан чиқараркан, меҳмонхона деворига мойбўёқ билан улкан ўрмон манзарасини ишлай бошлади.
  
  Исканақул Каркидоновнинг хотини Бибисувайдо Холбўрининг санъатини мақтаб, унинг кўнглини овлаш билан овора.У аввалига эри Исканақул Каркидонов тайинлаганидай хонадаги ёғоч ўймакорлик санъати намунаси сифатида ишланган олти қиррали енгилгина хонтахтага қази - қартали газаки, қимматбаҳо ароқ коньякларни келтириб қўйди.
  
  -Уста, ҳар замонда бир нафас ростлаб, мана бу рассомларга илҳом келтирадиган қулинг ўргилсин ичимликлардан эллик грамм, эллик грамм нўш этиб ишланг.Толиқиб қолманг тағин-деди.
  
  -Келин ая, раҳмат.Лекин мен ичкилик ичмайман.Сигарет ҳам чекмайман.Менга аччиқ аччиқ кўк чой бўлса.Иссиқ иссиқ кўк чой ичиб ишлашга нима етсин -деди Холбўри.
  
  -Йўғе, наҳотки?!Ахир рассом халқи ичмаса қўли қалтираб, асар ишлолмай қолади дейишадику? -деди Бибисувайдо ҳайрон бўлиб ва ишонқирамай.
  
  -Бўлса бордир.Лекин мен ичмайман.Ичкиликни ёмон кўриб қолишимга Ғойиб тракторчи сабаб бўлган.Бир куни дарё соҳилига туташ ўтлоқда ҳар галгидай этюдникни ўрнатиб, далалар манзрасини ишлаётгандим.
  Нарироқда узун узун ўт ўланлар, юлғун бутазорлари аро чивинларни думи билан ҳайдаганича сигир ўтлаб юрар, ён веримда оппоқ капалаклар сассиз садосиз тентираб учиб юришарди. Бир маҳал дала йўлида бошига кепкасини қийшиқ кийган Ғойиб тракторчи пайдо бўлди.Оёқ олишидан унинг маст эканини англаб олиш қийин эмасди.Мен табиатан ёлғизликни, сукунатни севганим учунми, маст тракторчи Ғойиб билан суҳбатлашиб, бекорга вақтни исроф қилгим келмади ва этюдникни йиғиштириб, юлғун буталари ортига беркиндимда, унинг ўтиб кетишини кутиб турдим.Ғойиб тракторчи бўлса, айнан мен беркинган жойга яқин келиб, тўхтади.Сўнг ариқдан хатлаб, ўтлоқ тамон ўтаркан, узун узун ўт ўланлар орасида беғамгина ўтлаб юрган сигирга яқин келди.Кейин гапира бошлади:
  
  -Ҳа, мол, ўтлаяпсанми, хас хашакларни ямлаб, маза қилиб? Ўтла, ўтлайвер.Мени танисанг керак а.Мен Ғойиб тракторчиман.Сен ўтлайвер, ўтлайвер.Мен ўзи одамлардан кўра хайвонларни қаттиқ ҳурмат қиламан. Чунки сизлар донишмандларга ўхшаб камгап, камтаринсизлар.Одамнинг гапини от солмай, жимгина тинглайсизлар.Калондимоғ, тамагир, хасадгўй ва бахил эмассизлар.Айрим нопок раҳбарлар каби бизга ўхшаган оддий одамларга, фақир кишиларга кибр билан кўз қирингизда қарамайсизлар.Халқ мулкини талон тарож қилмай,борига қаноат қилиб, бир четда жимгина яшайсизлар.Биласанми, мен нима учун тракторчи бўлганман?Чунки мен далаларни, кенгликларни, ёлғизликни, ибтидоийликни севаман.Айниқса кузги далалардаги туманлар сукунатини.
  
  Туманларда хира кўринган дарахтлар, ёки дейлик, далада шолғом ковлаётган ё ғўзапоя тўплаётган дехқонларнинг соядай кўринган шарпаларига соатлаб термулиб тураман.Айниқса, туман қоплаган кимсасиз далада ёлғиз ўзинг бульдозер хайдаб, ер шудгорлашдан ҳам завқлироқ машғулот бормикин бу дунёда дейман баъзан.Пахтали пуфайка кийиб, совуқ туманлар қаърида ёлғиз бир ўзинг бульдозер хайдаб юрган куйи, истаганингча хаёл сурасан, сенга ҳеч ким ҳалал бермайди, сени қора мойга беланган камбағал тракторчи деб, бой, олифта йигитларга турмушга чиқиб кетган севгилингни эслаб, кўзларингда кўз ёшларинг худди радиатор сувидай қайнайди.Ота онангни эслайсан.Одамзод ота онани, ватанни олдиндан танлай олмайдику.Менинг отам раҳматли муштлашишни пулга сотиб оладиган, қиморбоз, банги, пиёниста одам бўлиб, оиламизнинг шўри эди.Онам раҳматли эса, аксинча камтарин, камсуқум, бизга беминнат хизмат қиладиган қул, оқсоч чўри эдилар.Эртадан кечгача далада ишлаб, бизга егулик ҳозирлаб, киримизни ювиб, уй жойни, ховлини ёғ тушса ялагудай супуриб, тозалаб, сигир соғиб, келида қўллари арчилиб шоли туйиб, ҳаётини бизга бағишлаб, меҳнат машаққат билан оламдан ўтиб кетдилар.Ўлим тўшагида ётарканлар, ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан нолимадилар, шикоят ҳам қилмадилар.Қайтага ҳаммамизни дуо қила қила жони узилди.Бечоранинг на қулоғида сирғаси на қўлларида узиги бор эди.Ишонсанг, гунох бўлади деб, ҳатто суратга ҳам тушмаганлар.Ҳа, ҳа, соғинганда бундай кўриб, дилим таскин топадиган суратлари ҳам қолмаган.Агар тирноқдай суратлари қолганда ҳам, биронта рассомга истаган пулини бериб, портретини чиздирардим, уйимизнинг тўрисига осиб қўярдим.Эҳҳҳ, онажоним!Шунча хизматимизни қилиб бир марта ҳам миннат қилмаган меҳрибоним!Қанотсиз фариштагинам!.. Эсласам кўзларимдан тирқираб ёш чиқиб кетаверади... -деди кўз ёшларини кепкасига алам билан артиб Ғойиб тракторчи.Сўнг яна гапида давом этди: -Сен, мол менга эътибор бермай ўтлайвер.Мен ўзи ичиб олсам, шунақа сал йиғлоқи бўлиб қоламан.Лекин кўз ёшларимни ҳеч кимга кўрсатмайман.Юрагим ҳасратга тўлса, шу ёқларга келиб, ўт ўланлар устига ётиб, ўксиб ўкириб йиғлайман.Кўнглимни бўшатаман.Отам раҳматли, илойим жойлари Жаннатдан бўлсин, ичиб келсалар, биронта бахона топиб, онамни уриб, дўппослар, дод дегизиб, уни ховлимизда ченадек судраб юрардилар.Отамни тўхтатишга менинг кучим етмасди.Лекин отам шунча урсаларда, онам унга бирон марта ҳам гап қайтармасдилар.Худодан инсоф тилардилар ҳалос.Менга эса доим отангни ҳурмат қил, болам, кўзларига тик қарама, ота рози Худо рози -дея насихат қилардилар.Отам раҳматлининг тўйиб ичкилик ичиб, гузарда ё биронта девор тагида йиқилиб қоладиган одатлари бор эди.Бизга бу ҳақда кўпинча Мирзавой почтачи хабар етқазардилар.Пахса деворимиз оша қараб: -Ғойиб, отанг гузарда, қассобхонанинг ёнида маст бўлиб ётибди! -дер, биз онам билан замбилғалтакни олардикда, бориб отамни ўша арвага юклаб, уйга олиб келардик.Бир гал онам бечора кучи етмай замбилғалтакни ағдариб юбордилар.Маст отам суви қуриган ариқчага юзтубан йиқилдилар.Биз онам иккимиз минг машаққат билан отамни хандакдан чиқариб, ғалтакаравага қайта юклай бошладик.Мен отамнинг қўлтиғига кириб: -Туринг, ота, уйга кетамиз.Ҳамма бизга қараб устимиздан куляпти, туринг - дейман, азбаройи оғир юкдан ихраб, сихраб, манглайимда кўк томирларим бўртиб.
  Одамлар кулиб қотиб ётибдилар.Айниқса ёш болалар.
  Отам бўлса, бироз ўзига келиб, кўзларини аранг очиб одамларга қараркан: -Ҳа, фалонимга кулишяпсанми а?!Очиб қўйибдими нах! -дерди, қуруқшаб, ёрилган, қовуннинг пўстидай тўрлаган лабларини ялқовларча ялаб.Кейин бир боланинг кетига қаратиб тепган эди, оёғидаги бир пой батинкаси ечилиб, ҳавога учаркан, бир икки айланиб, ерга тап этиб тушди.Одамлар яна қоринларини силкитиб, узоқ кулдилар.Айниқса болалар.Бир куни ундан ҳам қизиқ воқеа содир бўлди.Отам раҳматли қовоқхонада ичкилик ичиб, маст бўлиб қолгач, кўчага чиқиб, кийимларини ечдида, уларни ўраб, турмаклаб, анхорга отаркан, узун чўпак билан туртиб, кийимларини сувга чўктирди.Кейин тўпланган тумонат тамошаталаб одамларга қарата: -Эй халойиқ!Мен ҳозир мана бу электр симлари устидан у ёқдан бу ёққа лангарсиз югириб, сизларга ажойиб тамоша кўрсатаман! -деди.Кейин симёғочга тирмашиб чиқиб кетаётиб, чанг тўзон кўтарганларича гурсиллаб ерга қуладилар.Шу пайт масжиддан номоз ўқиб қайтаётган чолларни кўриб қолдилару уларга: -Ҳа, келаверларинг, аблахлар!Ниқоб кийиб, соқол мўйлаб ёпиштириб олган ёвуз нинзаларнинг вахший отряди!Қўлларингдаги хасса ичида ўткир япон қиличлар борлигини мен жуда яхши биламан!Қани, келаверларинг яккама якка!Қоратэминан уриб, тайквандо билан тевиб тейлайман, ҳаммангди! -деб бақирди.Отам раҳматлининг бу гапларини эшитиб, қўрқиб, ўтакаси ёрилган чоллар ортга, масжидга қараб тумтарақай қочвордилар.Отам раҳматли чолларни гузаргача тизғиратиб қувиб борди.Яхши, дегин, бечаралар масжидга кириб, дорвозани беркитиб, тамбалаб олдилар.Эртасига ўзларига келгач, онам отамнинг кечаги кўрсатган "кароматлари"ни айтиб йиғлаётсалар, отам: -Ахир, ҳар замонда бир шунақа жиннилик қилиб турмасам, менга кўз тегиб кетадида -деди.Шунақа ажойиб инсон эдида, менинг отам.Раҳматли кейинчалик бир одамни чавақлаб қўйиб, ўн йилга қамалиб кетдилар.Сенга ўхшаган бир гавмуш сигиримизни сотиб, пулини адвокатга олиб бориб бердик.Адвокат ўртага тушиб, жиноят пичоқ ёрдамида эмас, искана билан амалга оширилган дея малакаласа ҳам барибир ҳукм ўзгармади.Онам иккимиз отам ётган қамоқхонага ўн йил жўнатқи ташиганмиз.Бир гал қамоқхонага учрашувга борсак, озиб, тўзғиб, таглаб қирилган сочлари оқариб кетган отамни аранг танидик.Тишлари тушиб кетган.Қўллари татуировкалардан кўкариб кетибди.Озғин кўкрагида одам калла чаноғидан ўрмалаб чиқаётган илоннинг сурати бор экан.Отам менга қараб:-Ҳа, ўғлим, юрибсанми? -деб кулишга ҳаракат қилувдилар, қўрқиб кетдим.Онам иккимиз уйга йиғлаб қайтганмиз ўша куни. Энди қамоқдан озод бўлиб, уйимизга қайтадилар деб юрсак, қамоқхонадан шум хабар келди.Отам қамоқхонадан қочаман деб, девордан ошолмай, запретка тиконли симларига ўралашиб қолгач, аристон қўриқлаётган солдат бола уни автомат билан отиб ташлабди.Бу кўргиликларга чидолмаган онам бечора, отамни қаттиқ севар эканларми, ҳайтовур, икки ой деганда у ҳам оламдан ўтди.Мен бутунлай етим бўлиб, ёлғиз қолдим.Мени маҳалла ахли етимлар уйига топширмоқчи бўлганида, энам раҳматли: -Ахир, мен борманку.То мен тирик эканман, неварамни ҳеч кимга бермай, ўзим тарбиялайман дея мени қарамоғига олдилар.Энам раҳматлининг айвонсиз, бир хонали лой том кулбаси бўларди.Биз ўша кулбада бирга яшай бошладик.Кулба шифтига бўз қадалган бўлиб, йиллар ўтиши билан у мато осилиб, жинчироқнинг тутунидан қорайиб, худди булутли осмонга ўхшаб қолган эди.Назаримда ўша булутларга ўхшаш кулранг бўз хозир жумбушга келадию, чақмоқлар чақиб момақалдироқлардан шифт ёрилиб, гумбирақаср бўлиб кетадигандай туюлаверар эди менга. Баҳор келса, томида қуртена, лолақизғалдоқлар гуллайдиган у айвонсиз, бир хонали кулба, Арабистоннинг Макка шаҳридаги тўртбурчак Каъбани эслатарди менга.Сен, мол унақа нарсаларни билмайсан.Лекин сен ташвиш чекма.Ўтлайвер.Ҳуллас, десанг, Энам кечалари бамбукка ўхшаш қоқсуяк бармоқлари билан эски сандиғини очар ва ўлимликлари орасидан, оппоқ кафанини олиб, менга мақтанар эдилар.Мен эса энажонимнинг соддалигидан кулар эдим.Бекорга кулган эканман.Энди билсам, одамзод ҳатто молу дунёси бехисоб миллиардер бой бўлса ҳам, ҳукмдор подшох бўлса ҳам бу дунёдан ўша энам мақтаган беш қулоч матони, кафаннигина олиб кетар экан ҳалос!Воҳ, менинг юпунгина кийинган камтаргина донишманд энамма!Меҳрибоним энаммаааа -аахх -хахх-хахахахааааа!Энаммооооо!Энаммо!..Ғойиб тракторчи шу тариқа ўт ўланлар орасида ётганича узоқ йиғлади.Унга раҳмим келиб, кўзларимдан ёш чиқиб кетди.Шу воқеадан кейин ичкилик ва бошқа инсон бошига кулфат ёғдирувчи иллатларда узоқ юришга қарор қилдим -дея қайғули ҳикоясини якунлади Холбўри.
  
  -Ндааа! -деди Исканақул Каркидоновнинг хотини Бибисувайдо, хўрсиниб.Кейин қувноқ жилмайганича деди: -Э, қўйинг ўшанақа қайғули гапларни.Ғойибнинг отаси меъёрни билмаганда.Ичкиликни меъёрида, оз оздан ичиб турилса зарар қилмайди.Ҳамма нарсанинг ҳам меъёрдан ортиғи заҳар.Ози эса дори.Худди илоннинг заҳари каби.Кўпи ўлдиради, ози даволайди.Ҳа, айтгандай, мен сизга бир нарса демоқчийдим.Ҳа, ўла, нима демоқчийдим.Ҳозиргина тилимнинг учида турувдия...Ҳа, эсимга тушди.Холбўри, сиз одамларнинг портретларини ҳам чизар эмишсиз, шу ростми?
  
  -Ҳа, нима эди? - деди Холбўри, гарчанд Бибисувайдо хонимнинг мақсадини олдиндан англаб турган бўлса ҳам, ўсмоқчилаб.
  
  -Шу, десангиз, Исканақул Каркидонувуч билан музейларга борганда аслзода маликаларнинг қадимий портретларини кўриб, уларга ҳавасим келарди.Нийят қилса етади деганлари тўғри экан.Қаранг, бугун тақдир мени сиздай истеъдодли рассом билан учраштириб турибди.Агар йўқ демай, менинг портретимни ишлаб берсангиз, қўшимча ҳақ тўлардим.Сиз бунга нима дейсиз? -деди Бибисувайдо, Холбўрига суқланиб қараб.
  
  -Майли -деди Холбўри, девордаги ўрмон манзарасига ишлов беришда давом этиб.
  
  -Вой, раҳмат!Айланиб кетай ўзимнинг рассом укамдан!Сизни танлаб тўғри қилган эканаман.Исканақул Каркидонувуч Маматкарим деган наққошни ёллаймиз дегандилар, мен унамай, Холбўри билан шартнома қиламиз деб туриб олдим.Вой, сабрсизликдан юрагим тошиб кетяпти.Қачон бошлаймиз ишни?Мен ҳозир сочларимни тартибга келтириб, қимматбаҳо кийимларимни кийиб олай -деди тараддудланиб Бибисувайдо.
  
  -Йўқ, келин ая, ҳозир эмас.Бугун манзарани тугатишим керак.Эрта -пертага.Майлими? -деди Холбўри.
  
  -Хўп, укажон, сиз нима десангиз шу.Эртага бўлса, қайтага яхши.Исканақул Каркидонувуч ҳам какраз ишга кетадилар... -деди Бибисувайдо хоним, Холбўрининг таклифини мақуллаб.
  
  
  6 боб
  Яхшилик
  
  
  
  Холбўри ёлланма ишни давом этдириш учун Исканақул Каркидоновлар уйига ҳар кунгидан ҳам барвақтроқ етиб келди.У келган маҳал Исканақул Каркидонов девордаги битмаган ўрмон манзарасини тамошо қилиб турарди.Холбўрини кўрган раис қувониб кетди.
  
  -Э, келдингизми, устаси?!Қўлингиз дард кўрмасин, санъатингизга тасанно!Ўрмонлару дарёларни қаранг!Ҳув узоқларда кийиклар ўтлаб юрибди!Қойил!Сизни ишга таклиф қилиб тўғри йўл тутган эканмиз.Бугун садоқат бобида тенги йўқ, вафодор хотиним Бибисувайдонинг дидига яна бир бор беш кетдим.У одам танлашни биларкан.Мен Маматкарим наққошни ёллаймиз десам, у: -йўқ, ўламан саттор, Холбўрини ёллаймиз -деб туриб олди.Хотиндан менга Худо берганда ўзиямче.Мен бахтиёрман -деди у семизликдан пишиллаб нафас олиб.
  
  -Ишим сизга маъқул бўлганидан хурсандман, раис бува -деди мақтовлар учун миннатдорчилик билдириб, одоб билан камтарона қўл қовуштирганича Холбўри.
  
  -Яшанг, ука. Ҳали бу уйларга казо казо улфатларим келишади.Бу манзарани кўришса, ким чизди бу асарни, бизга ҳам адресини айтинг дейишиб, клиентларингиз кўпайиб кетади ҳали, Худо ҳохласа.У шундай дея хотинига ўгриларкан, давом этди: - Биби, устани яхшилаб боққин.Нонуштага ҳалиги ўзим тоғдан олиб келган ёввойи асаларининг асалидан ва бехи, анжир қиёмларни дастурхонга торт.Э, асалмисан асалда ўзиямче, есанг иситма чиқарворади -деди Исканақул Каркидонов, тамшаниб.
  
  -Исканахон ака, сиз буёғидан ташвиш қилманг.Устага ўша ёввойи асаларининг асалидан сутга аралаштириб бераман -деди Бибисувайдо эрини хонадан деярли суриб чиқариб, Холбўрига киши билмас айёрона кўз қисиб қўяркан.
  
  -Яша, Биби, сен ўша ёввойи асалариларнинг асалидан ҳам ширинсан.Мен сенга ишонаман.Эҳ, яхшиям сен бор экансан бахтимга.Бўлмаса мени ит қувиб кетарди -деди Исканақул Каркидонов, хотинининг юзларидан мучча олиш учун қалин лабларини чўччайтириб.
  
  -Ну, Каркидонич, уят бўладия.Уста қараб турибди -деди Бибисувайдо эрининг қучоғидан сирғалиб чиқиб.
  
  Шундан кейин Исканақул Каркидонов Холбўри билан хайрлашиб, хонадан чиқди.
  
  Лаззатли нонуштадан сўнг Холбўри эски туски коржомаларини кийиб, ишга киришмоқчи эди, Бибисувайдо унга кечаги вадасини эслатди.
  
  -Э, ишонсангиз, бу дамларни орзиқиб кутиб, кечаси тузик қуруқ ухлаганим ҳам йўқ, айланай рассом ука.Қандай ўтирсам портретим чиройлироқ чиқаркин деб ойнага қараб, роса машқ қилдим - деди Бибисувайдо.
  
  -Яхши, келин ая.Чизсам чиза қолай.Холст тортилган битта ром ҳам бор.Бирон жойни танланг.Масалан ховлидаги боғдами - деди Холбўри, мато тортилган ромни этюдникка махкамларкан.
  
  -Боғда нима қиламиз, укажон. Одамлар кўради. Айниқса қўшниларимиз бизни кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ. Ҳаммаси хасадгўй, бахил, Худо урган одамлар. Уйларининг деразасидан, чердагидан телескоп дурбинлар ёрдамида бизни мунтазам кузатиб туришади.Худо бизни қўшнидан қисган. Яхшиси ётоқхонага кириб оламиз. Югославский мебелларим фонида оласиз - деди Бибисувайдо.
  
  -Яхши - рози бўлди Холбўри.
  
  Шундан кейин ишга биров ҳалал бермасин деб Бибисувайдо, дорвозадан тортиб уй эшикларигача қулфлаб чиқди.Сўнг Холбўрини эргаштириб, ётоқхонага олиб кирди.
  
  -Укажон, сиз нарсаларингизни тайёрлагунингизча мен ҳам кийимларимни алмаштириб чиқаман -деди у.
  
  -Хўп бўлади, келин ая -деди Холбўри ва ускуналарини ҳозирлай бошлади.Анчадан кейин Бибисувайдонинг овози эшитилди: -Таёрмисиз, уста?!
  
  -Ҳа! -деди Холбўри.
  
  -Унда кўзларингизни юминг!Сюрприз бўлсин -деди Бибисувайдо.
  
  Холбўри хўп деб кўзларини юмди.Бу орада кийимхонадан чиққан Бибисувайдо Холбўрига:
  -Энди кўзларингизни очинг! -деди.
  
  Холбўри кўзларини очди.Бу маҳал унинг кўз ўнгида нафис ипакдан тикилган узун халатда Бибисувайдо кулиб турарди.
  
  -Қалай, кўринишим чаккимас а? -деди Бибисувайдо.
  
  -Яхши, аммо суратингизни халат билан чизсам қандай бўларкин? -деди ийманиб Холбўри.
  
  -Унда мана бундай холатимда чизинг суратимни -деди Бибисувайдо халатини ечиб.Нафис ипак халат унинг оқ мармардай баданидан сув каби оқиб тушди гўё.Холбўри ҳайратдан ўзини йўқотиб, худди ҳайкалнинг очилиш маросидида иштирок этган одамдай қип ялонғоч, ҳаёсиз аёлга тикилганича бир лахза турган жойида қотиб қолди.
  Кейин ўзига келиб, ҳаяжондан қилт этиб ютинаркан: -Ие, келин ая, бу қанақаси?!Тезда кийининг.Мен ўлсам ҳам сизнинг суратингизни бу ҳолатда чизмайман.Ахир бу гунохку! -деди у.
  
  Холбўрининг бу гапларини эшитиб, ҳозиргина кулиб турган Бибисувайдонинг қиёфаси тундлашди.
  
  -Қанақа гунох?!Ахир қадим замонларда Италиянинг Флоренциясида, Венецияларда рассомлар ялонғоч аёлларнинг портретларини ишлаганларку!Холбўри, ундай дема, жоним!Мен сени севиб қолганман!Билсанг, Маматкарим наққошни ёлламаганимизга ҳам аслида шу -сенга бўлган ўтли муҳаббатим сабаб.Тўғрисини айтсам, портретимни ишлашинг ҳам мен учун унчалик аҳамиятли эмас, эшитяпсанми?!Мен сени севаман!Бугундан бошлаб иккимиз норасмий, ўғринча бўлса ҳам доимо бирга яшаймиз.Ҳохласанг, эртагаёқ самолётга чипта сотиб олиб, Парижга учамиз.У ёғи Венецияга қўл узатса еткудек.Иккимиз бинолар акси жилваланган сувли кўчаларда, ойдин ва сокин сукунатли кечалар қайиқда жимгина, сўзсиз сайр қилиб юрамиз.Харажатлардан ташвиш чекма.Менда пул кўп.Анави харип Исканақулнинг топган тутганини ўз номимга расмийлаштириб қўйганман.Уй жойларни ҳам.Керак бўлса уларни шартта сотамизда, чет элга суриб юборамиз.Таниш билишларим тиқилиб ётибди.Ёрдам беришади.Бундан ташқари тилла тақинчоғу олмос бриллиантларим бехисоб.Бу молу дунё бир умр еб ичиб, ўйнаб кулишимизга етади...Кел, азизим, манабу юмшоқ парқу ўринга...Кел, бўригинам, мени ғажи! -деди у яна жилмайишга ҳаракат қилганича, қўлларини Холбўри тамон чўзиб.
  
  -Йўқ, йўқ, асло!Мени гунохга ботирманг!Мен флоренциялик эмас, ўзбекистонлик рассомман!Мен шундай тарбияланганман.Бувим раҳматли, у дунёда, махшар куни одамзод сўроқ қилинаётганда одамнинг ўзи эмас, унинг тана аъзолари тилга киради ва ўз эгасининг ҳохишига қарши ҳеч нарсани яширмай айтади деганлар.Мана бу кўрганларимни кўзим, бу ерга кирганимни оёқларим айтса, мен нима қиламан?! -деди Холбўри.
  
  Бу гапларни эшитиб, Бибисувайдо ҳандон отиб кулди.Кейин: -Эҳ, соддагина бола!Кампир энасининг эртакларига ишониб юрибдия!Ахир бугунги фан техника Худонинг йўқлигини исботлаб бўлдику!Коинотда сунъий йўлдошлар, космик станциялар, марсаходлар учиб юрган замонда туппа тузук рассом бола гунох ҳақида гапириб, яна у дунёнинг борлигига ишониб юрса!Кашмар!Яқиндаям диндорлар ёмғирнинг қачон ёғишини ва онанинг қорнидаги боланинг ўғил ё қизлигини Худодан бошқаси билмайди дер эдилар.Бугун, ана телевизордан ҳар куни ёмғирнинг қачон ёғишини олдиндан аниқ ақтмоқдалар ва ўша айтилган вақтда ёмғир ёғмоқда.Онанинг қорнидаги боланинг нафақат ўғил қизлигини, ҳатто қориндаги чақалоқнинг суратини чиқариб, ота онасининг қўлига тутқазиб қўймоқдалар.Одамзоднинг тана аъзолари гапиради деган гапга эса, бугун ҳатто томи кетиб қолган жинни ҳам ишонмайди... - деди хунук тиржайиб, Бибисувайдо.
  
  -Одамнинг тана аъзолари гапирмайди деган сўзларни ўз танангиз аъзоси бўлмиш тилингиз билан гапиряпсизку.Одамнинг тана аъзоси бўлган тил гапираётган бўлса, нега бошқа аъзолар гапирмасин? Ракета, космик станция, марсаход дейсиз.Улар сиз билан бизни кўтариб, коинотда муаллақ учиб юрган Ер шари олдида, бепоён космик кенгликлардаги сон саноқсиз сайёралар олдида ҳечку.Энг илғор технология ҳам одамзод ақли тафаккури олдида мўжиза бўлолмайди.Негаки ўша технологиялар ҳаммаси инсон ақлининг меваси.Сиз яхшиси халатингизни кийингда, бу гунох ишларни ҳозироқ бас қилинг -деди Холбўри.
  
  -Оҳ, тентаккинам, нега мени тушунмайсан!Нега тушунмайсан!Бу ер юткур раис Исканақул Каркидонов ҳезалак, эшитяпсанми?!Илмий қилиб айтсак, жинсий заиф, импотент!Энди тушундингми?!У ёстиққа боши тегди дегунча пишиллаб ухлайверади.Менинг эса ўйнаб кулгим келади!Ҳой йигит, бунчалар тошбағир бўлма!Менга раҳминг келсин, мен ахир сени севаман!Эшитяпсанми, севаман!- деди, оҳ чекиб йиғлаб Бибисувайдо.
  
  -Сиз ҳам мени тушунинг, келин ая.Мен беш минутлик ўткинчи шайтоний роҳатни абадий Жаннатга алмаштирадиган даражада ахмоқ эмасман.Бунинг устига ёш йигит бўлсам, сиз эса кап катта хотинсиз.Менинг ҳам ёш қизга уйланиб, бахтли бўлиш нийятларим бор -деди Холбўри, нарсаларини йиғиштираркан, хонани тарк этиш учун тараддудланиб.
  
  Буни кўриб Бибисувайдонинг ғазабдан тепа сочи тикка бўлди: -Қаёққа?! Ахир дорвозалару эшиклар қулфланган, калитлар мендаку, галварс!Қани кетиб ҳам кўрчи!Сен бола ҳали менинг совунимга кир ювмабсан!Айтганимни қилмасанг, ўзимни ўзим тимдалаб, ўз баданимни ўзим тишлаб, кўкартириб, мени художник Холбўри зўрлади деб бақираман!Кейин ўша харип Исканақул Каркидонувучинг ўзи сени судга бериб, қаматиб юборади!Қамоқда чирийсан!Қиз болага уйланармишлар!Мени зўрлаганинг ҳақида эшитса, энди сенга саксонга кирган кампир ҳам тегмайди!Участковый милиционер Қоғозқоп Қорбобоев ҳам, между прочим, менинг ўйнашим!Хозир шундо тилпон қилсам, у сени ит тутгандай тутиб кетади! -деди у, қаҳр билан кўзларини чақчайтириб.
  
  Аёлнинг гапларидан Холбўрининг ҳам ғазаби қайнади.
  
  -Эй, разил ғар хотин, нега мени сенлаяпсан?!Менга тухмат қилгани уялмайсанми?!Қандай ифлос аёлсан?!Эринг, "Қовункапа" ширкат хўжалигининг раиси бечора Исканақул Каркидонов сенга ўзига ишонгандай ишониб, вафодорим, севгилим деб ардоқлаб, бошига кўтарсаю сен унга хиёнат қиласанми, туз еб туздонга туфлаган нонкўр!Айнан сенга ўхшаган иштонбоғи бўш ғар хотинлар дунёнинг турли чеккаларида танасини сотиб, халқимизни шарманда қилмоқда!Эй арзимас, ўткинчи айшу ишратнинг, муваққат маишатнинг қули, наҳотки ортингда оила, Ватан, Халқ турганини ўйламасанг?!Сен мени қамоқ билан қўрқитма!Ўзинг қамалиб кетмагин тағин!Э, уйингнинг ремонтигаям, ўзингаям... -деди Холбўри, ётоқхонанинг қўлда тўқилган қимматбаҳо чўғдек гиламига "чақ!" эткизиб тупуриб.
  
  Буни кўриб, Бибисувайдо ўзи вада қилганидай ўзини ўзи тимдалаб, тишлаб кўкартириб: -Войдод, мени Холбўри художник зўрлаяти, ёрдам беринглар! - деб бор овозда бақира бошлади.Кейин уяли телефонини олиб, шоша пиша ўйнаши участковый милиционер Қоғозқоп Қорбобоевга қўнғироқ қила бошлади.
  
  Холбўри этюдник ёрдамида дераза ойналарини синдираркан, чаққонлик билан ховлига сакради.Кейин девор ошиб, жинкўчалар бўйлаб чопганича уйига кириб бораркан, унинг авзойини кўриб, онаси Саидахон қўрқиб кетди.
  
  -Ҳа, болам, сенга нима бўлди? -деди у ҳавотир ичра.
  
  -Ая, тезда бу уйдан кетинг.Биронта қариндошларникига беркининг -деди Холбўри.
  
  -Тинчликми, болам, нега беркинаман? Биронтасини ўлдириб нетиб қўйдингми? -деди Саидахон ая саросима ичра.
  
  -Йўқ, ая, менга биттаси тухмат уюштирмоқда.Ҳуллас, вақт зиқ, кейин тушунтираман.Илтимос, менинг айтганимни қилинг. Хозир бу ерга ўша иштонини бошига кийган муттахам аёл оломонни эргаштириб келиши мумкин -деди Холбўри.
  
  -Э, худойимей, энди бунақа кўргуликлар ҳам бормиди! -деди изиллаб йиғлаб Саидахон ая.Кейин ўғлининг айтганини қилиб, ховли тамон қочди.
  
  Холбўри девор ошиб, далага қараб югирди.У илонизи сўқмоқдан чопиб бориб, қуриб қовжираб ётган жўхоризорга ўзини урди.Холбўри иложи борича жўхорипоянинг ичкарироғига кириб кетиш мақсадида, шатир шутир қилиб, юз -қўллари маккажўхориларнинг қиличдай ўткир баргларида тилиниб, югираверди.Ниҳоят, чарчаб, ҳаллослаганича ерга ўтираркан, худди ўлим лагеридан қочган махбусдай жимликка қулоқ тутиб ўтирди.Орадан бир соатларча вақт ўтгач, Холбўри ўзи айтгандай бир тўда ғазабнок одамлар қўлида таёқ, тўқмоқ, кетмонсопи, паншахаю ўроқлар билан дала йўлида пайдо бўлдилар.
  
  -У мана шу жўхоризорга кириб кетди, ўз кўзим билан кўрдим! -деди кимдир.
  
  -Тезда жўхоризорни ўраб олинглар!Ифлос бирон ёққа қочиб кетмасин!Зинокорни тутиб, анави участковый Қоғозқоп Қорбобоев келгунича, судсиз, терговсиз тошбўрон қиламиз!Токи, бошқаларга ибрат бўлсин!Вой, ноинсоооф!Исканақул Каркидонувуч унга ишониб, буюртма берсаю у аблах раисимизнинг фариштадай бегунох, булоқ сувидай покиза, мўъмина аёлига жинсий тажовуз қилиб уни зўрласая!-деди яна кимдир.
  
  -Балки Ғойиб тракторчига айтиб, маккажўхориларни комбайнда ўрдирармиз?!Ўшанда у қочиб чиқишга мажбур бўлади ва биз уни тутиб оламиз! -таклиф қилди яна кимдир.
  
  -Йўқ, яхшиси, жўхорипояга ўт тортамиз!Бировнинг хотинига кўз олайтирадиган газанда ёнса, кўз ўнгимизда тириклай ёниб кетсин! -бақирди яна биров.
  
  -Жуда тўғри, жўхоризорга ўт қўйиш керак! - таклифни мақуллади кимдир ва улардан бири чўнтагидан чақмоқтош олиб, сигарет тутатиб чекиб, энди жўхоризорга ўт илаштирман деб турганди, кутилмаганда узоқдан мотоциклнинг тириллаган товуши эшитилди.
  
  -Ие, участка нозири Қоғозқоп Қорбобоев келяпти!Ҳозир "Тез ёрдам" билан ўт ўчирувчилар ҳам етиб келса керак!-деди кимдир.Жўхоризорга ўт тортаётган одам, шошиб чақмоқтошни ўчирди.Кўп ўтмай кажавали "Урал" мотоцикли ортидан булутдай чанг тўзон кўтариб, участка нозири Қоғозқоп Қорбобоев етиб келди.
  
  У мотоциклни четга олиб, маторни ўчириши билан, кимдир унга: -Гражданин начайник, художник Холбўри мана бу жўхоризорга беркинибди.Оломон уни тошбўрон қилмоқчи -деди.
  
  -Йўқ, ҳурматли гражданлар, бизнинг мамлакатимизда ўзбошимчаликка йўл йўқ!Биз хуқуқий демократик давлатда яшамоқдамиз!Жиноятчи адолатли суд олдида, қонун олдида жавоб бериши керак!Айниқса, бировнинг жуфти халолига кўз олайтирадиган виждонсиз кимсалар! -тушунтирди участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев.
  
  Кейин мотоцикл кажавасидан карнайли овозкучайтиргични олиб, жиноятчи билан музокарага киришди.
  
  -Художник Холбўри!Қаршилик кўрсатиш бефойда!Жўхоризор ўраб олинган!Қўлларингизни юқорига кўтарганингизча жўхоризордан чиқинг!Акс ҳолда куч ишлатишга мажбур бўламиз!Сизга ўн беш минут мухлат!Вақт кетди! -деди у амирона.
  
  Анчадан кейин Холбўри қўлларини юқорига кўтарганича жўхоризордан чиқиб келди.
  
  -Ҳа, бу бошқа гап -деди участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев ва эпчиллик билан Холбўрининг қўлларга кишан урди.
  
  -Гражданлар, айбланувчига яқин келманглар! Қонунчиликда айбсизлик призумпацияси деган нарса бор! Унинг тақдирини сизлар эмас, адолатли суд ҳал қилади! -дея қўшимча қилди, ғазабнок оломонни тинчлантириб участка нозири.
  
  Шу маҳал дала йўлидан "Қовункапа" ширкат хўжалигининг раиси Исканақул Каркидоновнинг брезент ёпқичли "Виллис" хизмат машинаси катта тезликда, чанг тўзон кўтарганича капа капа бўлиб кела бошлади.Исканақул Карикидонов худди Танзаниянинг Серенгетти водийсида жирафа овлаётган овчидай бошини хизмат машинаси дарчасидан чиқариб олганди.
  
  -Қаранглар!Раис Исканақул Каркидонов ҳазратларининг шахсан ўзлари келмоқдалар!Художникнинг шўри қуриди! Райис бува уни шу ердаёқ асфаласофилинга жўнатадилар энди! -деди кимдир.
  
  Лекин Исканақул Каркидоновнинг хизмат машинасидан кулиб тушгани, ва худди қадрдон одами билан кўришаётгандай Холбўрини махкам қучоқлаб, унга миннатдорчилик билдиргани оломонни ва участка нозирини лол қолдирди.
  
  -Раҳмат, Холбўри ука!Илоё мендан қайтмаса, Худодан қайтсин!Сиздан у дунёю бу дунё қарздорман энди!Мен у бевафо аёлдан қандай қутилишни билмай, тўғрироғи айбларини бўйнига қўёлмай юрардим!Сиз менга ёрдам бердингиз!Ҳайрон бўлманг, дўстим!Мен уйга ҳар эхтимолга қарши яширин видеокамералар ўрнатдириб қўйгандим.Худога шукр!У манжалақининг жирканч қилмишлари энди манабу дискка ёзиб қўйилган.Уни флешкаларга кўчириб нусхалаб қўйдим.Судда асқотади.Мен уни қум талоқ қўйдим, ҳа ҳа қумталоқ!Бай бай бай баааай!Хонавайрон бўлишимга бир бахя қолган эканку а!Э, раҳмат яна бир бор сизга, отангизга раҳмат, укажон! -деди раис Исканақул Каркидонов Холбўрига, ҳаммани бадтар ҳайрон қолдириб.
  
  Айниқса унинг гапларини эшитиб, участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоевнинг ранги бўздай оқариб кетди.
  
  
  7 боб
  Ҳайрлашув гулхани
  
  
  
  "Қовункапа" ширкат хўжалигининг раиси Исканақул Каркидонов судда ютиб чиқди ва енгилтабиат хотини Бибисувайдодан расман ажрашиб, ўз котибасига уйланиб олди.Холбўри аввалига Бибисувайдо танишларини ва бехисоб бойликларини ишга солиб, инкор қилиб бўлмас далилу исботларга қарамай, судда ютади ва раис Исканақул Каркидоновнинг ўзини қаматиб юборади деб ўйлаб юрганди.Кейин маълум бўлишича, Бибисувайдонинг бойлиги ҳам, қудратли таниш билишлари ҳам йўқ экан.Участка Нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев судда прокурор ва адвокатнинг саволларига жавоб берар экан: "Ҳурматли суд ҳайъати!Бибисувайдо хонимнинг менинг тўғримда айтган гаплари қип -қизил тухмат!Аксинча у мени йўлдан урмоқчи бўлганда, мен хуқуқ тартибот органи ходими эканлигимни, оилам, севикли хотиним ва фарзандларим борлигини, бундай жирканч ахлоқсизлик билан шуғилланмаслигимни айтганман.Шундан кейин бу енгилтабиат аёл шантаж йўлига ўтиб, шу тариқа мендан ўч олмоқчи бўлган" дея барча айбловларни инкор қилди ва сувдан қуруқ чиқди.
  
  Шулар ҳақда ўйларкан, Холбўри уяли телефонини олиб, Илтижога қўнғироқ қилди.Кейин гапира бошлади:-Ало, бу дала шийпоними?Яхши қиз, ўша атрофда Илтижо деган қизга кўзингиз тушмадими мабодо?Агар мумкин бўлса уни бир минутга чақириб юборсангиз, муҳим гап бор эди -деди у.Унинг гапларини эшитиб, Илтижо кула бошлади.Кейин сўради:
  -Кечирасиз, Илтижо сизга ким бўлади?
  
  -А, Илтижоми? Нима десам экан сизга...Илтижо менинг севгилим.Мен уни бир зум кўрмасам соғиниб қоламан, тушуняпсизми? Усиз менга дунё қоронғу -деди Холбўри.
  
  Илтижо яна кула бошлади. Кейин: -Жиннивой, шунақа дейсизми? Ахир телефон суҳбатимизни биронтаси эшитиб турган бўлса нима бўлади? -деди ҳавотирланиб.
  
  -Эшитса эшитар.Нима, мен бировнинг севганига кўз олайтиряпманми? Ё севиб, севилмоқ айбми? Эшитсин, бутун дунё билсин сизни телбаларча севишимни!- деди Холбўри.
  
  -Ўшандайкуя, лекин сал қоғозга ўраброқ гапириш керакда ўзбекчиликда -деди Илтижо.
  
  -Яхши, шундай қиламиз.Лекин мен ҳозир сиздан дўппи тор келганда бир дақиқасини тонна тонна олтинга ҳам сотиб олиб бўлмайдиган энг қимматбаҳо нарса ҳақида сўрамоқчиман.Вақт ҳақида.Бугун маликамнинг вақтлари қалай, бир учрашсак, дийдорлашиб дегандай... Буёғи пахта терими ҳам ниҳоясига етяпти.Эрта индин кетиб қолсангиз, менинг ҳаётим кузги далалар каби хувиллаб қолади -деди Холбўри.
  
  -Вой, авлиёмисиз? Қаёқдан билақолдингиз? Ростдан ҳам эртага шаҳарга қайтамиз.Нарсаларимизни йиғиштиряпмиз.Автобуслар келса... Эҳ, шаҳарни, уйимизни, ота онамни ўлгудай соғиндим -деди Илтижо, чуқур хўрсиниб.
  
  -Ҳа энди авлиё бўлмасак ҳам, девор қуласа кўчани кўрамиз.Ҳуллас, мен сизни даладаги яккатут ёнида кутаман.Дала шийпонидан яккатутгача деярли бир қадамку.Гулливернинг қадами билан ўлчанса.Туманда қўрқсангиз, ўзим бориб олиб келай -деди Холбўри яна.
  
  -Ҳая, туманда бўрилар ғажиб кетса нима қиламан? -деди Илтижо.
  
  -Ғажимайди, хотиржам бўлинг.Бу далалар Холбўрининг территорияси.Қани биронта бўри яқин келиб кўрсинчи!Тилка пора қилиб тейлейман! -деди Холбўри, ғазабнок бўридай ириллаб.Кейин улий бошлади.
  
  -Йўқ, туманда бир ўзим юргани қўрқаман -деди Илтижо.
  
  -Эҳ, шу ҳам тиббиёт олийгоҳининг талабаси бўлдию! Юракдан ҳам бор эканку а! Ўқишни битирганингиздан кейин тажриба ошириш учун сизни биронта ўликхонага юборишса нима қиласиз? У ерда оқ сурпга ўраб қўйилган мурдалар нурсиз кўзларини бақрайтириб, энгак ташлаб ётади.Талаба деган у ўликларни бундай сартахтага тортиб, ништар билан ёриб, бош чаноғини трепанация қилиб, очиб, текширишига тўғри келади.Майли, қўрқсангиз, шийпонда ўтириб туринг.Мен ўзим ғир этиб бориб, сизни олиб келаман.Бугун иккаламиз ўтин тўплаб, далада гулҳан ёқамиз -деди Холбўри. Шу тариқа улар ҳайрлашаркан, Холбўри телефонни ўчириб, киссасига солди.Кейин шийпон тамон жўнади.Унинг шийпонга яқин борганини туманда ҳеч ким сезмади.Холбўри киссасидан қўл телефонини оларкан, яхшиям телефон бор дея ўйлаб қўйди.Сўнг яна Илтижога қўнғироқ қилди.Лекин кутилмаганда Илтижонинг "Пў!" деган товушидан чўчиб, юраги ёмон бўлиб қолай деди.Унинг қўрқиб кетганини кўриб, Илтижо кулавериб қотиб қолди.Қорнини чангаллаб, буралиб кулдида ўзиям.Кулавериб бечаранинг кўзларидан ёш чиқиб кетди.Холбўри ҳам кулди.
  
  -Эҳ, довюрак рассом! Чумчуқ пир этса, юрагингиз шир этарканку! Яна ўликхона, мурдалар ҳақида сафсата сотасиз -деди Илтижо, ҳамон ҳузур қилиб кулганича.
  
  Улар кула кула дала йўлидан юриб, туманда хира кўриниб турган улкан яккатут тамон юрдилар.Кўзланган жойга етиб келишгач, Холбўри чўнтагидан чақмоқтош олиб, ўзи аввалдан тайёрлаб қўйган хас -ъашак, ўтин чўпга ўт қалаб, гулҳанни ёқди.Гулҳан аланга олар экан, ғўзапоя ва ўтин чўплар гувиллаб ёна бошлади.Олов шуъласида Холбўри билан Илтижонинг соялари афсонавий девлардай лопиллаб, гоҳ узаяр, гоҳ қисқарар, қизғиш, пуштиранг учқунлар чирсиллаб ҳавога учар, кўзни ачитгувчи улкан тутун илони осмонга ўрларди.
  
  -Мана бу халтада картошкалар бор. Ҳозир мен сизга гулҳан чўғида картошка пишириб бераман -деди Холбўри ва халтадаги картошкаларни гулҳан чўғларига кўмди. Кейин гулханга ғўзапоя ва дарахт шох -шаббаларидан ташларкан: - Нега қараб турибсиз?Оловни боқишга кўмаклашмайсизми? Қаранг олов ўтинларни қандай иштаха билан қасрлатиб ейяпти! -деди.
  
  Илтижо хўп деб ғўзапояларни ва қуриган юлғун шохларини гулханга ташлади.Унинг юзлари олов шуъласида худди олтин ниқобдай товланар, нозик қўлларини оловга тоблаганича шодланиб жилмаярди.
  -Қандай ажойиб! Мен бу дамларни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман -деди у ҳамон гулҳанга ўйчан термулганича.
  
  -Мен ҳам кимсасиз кузги далада гулхан ёқишни ва ёлғиз ўзим оловга термулиб ўтиришни ўлгудек яхши кўраман.Шаҳарда қанақа билмадиму, бизнинг қишлоқда ким уйланса, албатта унинг тўйида келин тушди маҳал гулҳан ёқилади.Ғат -ғут карнай садолари, сурнай нолаларию ноғоралар зарби остида йигит қизлар гулханни айланиб, рақсга тушадилар.Кейин куёв паранжига ўранган келинни улкан личинкадай билтанглатиб елкасида кўтарганича одамлар коридори аро югириб, уйдаги чимилдиққа қўйиб чиқади.Албатта бу қадимий анъаналарга бизнинг кўзимиз ўрганиб қолган.Лекин бу жараённи европаликлар, ёки канадаликлар кўрса, ҳайратдан ёқа ушлашлари табиий.Улар учун бизнинг анъаналаримиз жуда қизиқ.Бир гал Туқумбўй деган бола уйланиб, тўйида паранжига ўранган семиз, оғир келинчакни кўтариб, азбаройи зўриқишдан бўйин томирлари ўқловдай бўртиб, инқиллаб кетаётганди, кимдир уни чалиб юборди.Туқумбўй мувозанатини йўқотиб, ёнбош -ёнбош юриб, чиринди тўла хандакка қулаганда кулавериб ичакларимиз узилай деган -деди Холбўри.
  
  Унинг гапларидан Илтижо ҳандон отиб куларкан: -Тўйимиз куни сиз ҳам мени ўша Туқумбўйга ўхшаб йиқитиб юбормайсизми, хандакка?! -деди.
  
  -Унинг учун аввалдан сизни ҳар куни уч -тўрт маҳал кўтариб, тирнопка қилиб туришим керак -деди Холбўри, гулҳанга термулган куйи мийиғида куларкан.
  
  -Ҳо, буни қаранга! Режалар зўрку? -кулди Илтижо ҳам.
  
  Анчадан кейин Холбўри гулҳан чўғларини чўпак билан титкилаб, пишган картошкаларни ковлаб чиқарди.Кейин улардан бирини олиб, у қафтидан бу кафтига отиб, пуфлай -пуфлай совутиб, уни иккига бўлди.Куйиб қорайган пўчоқлар ичидан пишган картошка оқариб кўринди.Картошкани яхшилаб совутгач, Холбўри уни Илтижога узатди: -Қани, бир еб кўрсинларчи қишлоқиларнинг даладеликатес деган таомини.Манабу туздан сепиб, кейин тановвул қилинса, жуда кетадида -деди у.
  
  Илтижо Холбўри айтгандай, чўғда пишган картошкага туз сепиб еркан, роҳатдан кўзлари юмилиб: -Умх, бай бай бай бааай! Қандай мазали! -деб қўйди, мамнун жилмайганича.Унга қараб туриб, Холбўри хохолаб кулиб юборди.
  
  -Ҳа, нега куляпсиз, барно йигит? -деди Илтижо.
  
  -Оғзингиз қорайиб қолли -деди Холбўри.
  
  Илтижо шошиб оғзини енгига артган эди, қоракуя сувалиб кетди ва Холбўри бадтар кула бошлади.
  
  Бу орда у битта картошкани еган эди, унинг оғзи ҳам қорайди.Холбўрининг қорайган оғзига қараб Илтижо роса кулди.
  
  -Ҳадеб кулаверманг.Ҳозир битта қайноқ картошкани кўйлагинингизнинг ёқасидан ичингизга тейлаб қўяман -деди Холбўри ва иссиқ картошкани олиб, қизни қувлай бошлади.Илтижо қиқир қиқир кулганича гулҳан атрофида айланиб қоча бошларкан, Холбўри кутилмаганда ғўзапоя чўкиртакларига қоқилиб, ерга йиқилди ва иссиқ картошка қўлидан учиб кетди.Боядан бери кулиб қотаётган Илтижо, ерда ётган иссиқ картошкани олиб, Холбўрининг ёқасига тиқди.Картошка кўйлак ичига думаларкан, куйиб қолган Холбўри, картошкадан ҳалос бўлиш учун типирчилаб, ўз танасига шаппатилаб, чўғ ютган бақадай сакрай бошлади.Буни кўриб, Илтижо кулавериб чарчаб, ерга ётиб қолди.Холбўри эса ерга тушган картошкани ола солиб, қизга ташланди.Лекин бу пайт картошка анча совиб қолган эди.Холбўри Илтижони қучоқлаган куйи унинг кулиб турган чарос кўзларига тикилиб қолди.Шундан кейин гулҳан шуъласида икки соя гул ва печакдек бир бирига чирмашиб кетди.
  
  
  8 боб
  Эшак билан суҳбат
  
  
  
  Илтижо билан Холбўрининг ҳайрлашиши жуда қайин бўлди.
  -Майли унда, Илтижо, ҳайр.Тез кунларда яна кўришамиз, Худо ҳохласа.Яхши етиб олинг.Йиғламанг, ахир шаҳар қочиб кетмаганку.Қолаверса, ҳозир Лайли, Мажнун, Фарходу Ширин, ёки Ромео ва Жулиетталар замони эмас.Бахтимизга қўл телефонлари бор...Ие, йиғламанг десам, яна йиғлаяпсизку.Қани, кўз ёшини бас қилиб, ҳозироқ жилмайингчи.Эҳ, сиздан ажралиш мен учун ҳам нақадар оғир эканини билсангиз эди.Шу икки ой муддатда сизга шу қадар боғланиб қолдимки, ҳозир танамнинг тенг ярмини қилич билан кесиб, олиб кетишаётгандай туюлмоқда менга.Гўё юрагимни суғуриб олишаётгандай.Лекин, начора, вақт деганлари бешафқат ҳакам.Унга оддий одамлардан тортиб, қудратли ҳукмдорлару бойлиги дунёга сиғмайдиган бадавлат бойлар ҳам қарши чиқолмайди, уни ҳеч қандай куч тўхтата олмайди.Вақт бор экан, бир куни инсон бор топган нарсаларидан, ўзи севган инсонларидан, яқинларидан вақтинчалик эмас, бир умрга эмас, мангуга жудо бўлади.Тушуняпсизми, абадул абад!Бу нарсани бир зум тасаввур қилмоқ, ҳис этмоқнинг ўзи дахшат!Бундай жудолик қаршисида сиз билан бизнинг вақтинча айрилишимиз ҳеч нарса эмас.Ҳуллас, ҳалиги гап.Худо ҳохласа, сизларнинг уйингизга онам совчиликка борадилар.Ота онангиз рози бўлган маҳал сиз унамай туриб олмангда ишқилиб -деди Холбўри.Илтижо Холбўрига кўзлари тўла жиққа ёш билан жилмайиб қаради.Кейин у ҳам гапира бошлади: -Мен ҳам бу ажойиб қишлоқда юрагимни қолдириб, шаҳарга бўм -бўш вужуд билан қайтаётгандайман.Лекин бу ёқларга келиб, сизни топиб олганимдан хурсандман.Бу далаларда сиз билан ўтган ажойиб дамларни, бизни учраштирган пахтазорларни, иккимиз қайиқда сузган, баланд қамиш деворлари шамолларда майин шовуллаган, сон саноқсиз оппоқ лилиялар очилиб ётган дарё делтасини, иккаламиз гулҳан ёққан кунни, сизнинг ичагузди ҳангомаларингизни ҳеч қачон унутмайман.Сиз чизган портретни ота -онамга кўрсатаман.Сўнг уни ўзимнинг хонамга, шундоқ кароватимнинг устига илиб қўяман.Ҳар гал портретга қараганимда сиз ёдимга тушасиз.Телефонлашиб турамиз.Яна мен кетгач, бошқасини топиб олиб, телефон рақамларингизни ўзгартириб олманг! -деди у кулишга ҳаракат қилиб.
  -Э, Худо сақласин -деб қўйди Холбўри.
  Шундан кейин улар яна бир бор ҳайрлашдилар.Илтижо автобус ойнасидан Холбўрига қўл силтар, нималардир дер, аммо ойна ортидан унинг овози эшитилмасди. Холбўри ҳам то автобуслар карвони кўздан ғойиб бўлгунича қизга қўл силтаб турди.Автоколонна илонизи қишлоқ йўлидан олислаганича, туманлар қаърига сингиб кетди ва ўзи башорат қилганидай Холбўрининг ҳаёти Илтижосиз худди кузги кимсасиз далалар каби хувиллаб қолди.Уйда ундан бадтар эди.Мана у кечагина хашарчи талабаларнинг жарангдор кулгиларидан гавжум, бугун эса сукунат қаърига чўмган дала шийпони ёнида кузги далаларни, туманда жанубга учиб кетган қушларнинг бўм бўш инларини ҳовучларида тутган дарахтларни, ўргимчак тўрига ўранган бурганларни, Юлғун буталарини ва туманда ўтлаб юрган эшакни бўёқда акс эттириш билан овора бўлиб турганди, бир маҳал туманли йўлди кимнингдир ғира шира қораси кўринди.Шарпа яқинроқ келгач, Холбўри уни таниди.Мастликдан гандираклаб келаётган у одам Ғойиб тракторчи эди.Маст одам одатда мижғов бўлишини ва ўзининг беъмани гаплари билан одамнинг вақтини олишини, ишдан қўйишини, ҳатто жиғига тегиб, дилини ранжитишини яхши билган Холбўри ўзини панага олди.Аммо Ғойиб тракторчи тўғри ўтиб кетмай, шийпон ёнида тўхтадида, бир зум маятникдай чайқалиб тураркан, кутилмаганда юлғун бутазорлари тамон юрди.Буни сезган эшак бошини норози сарак сарак қиларкан, пишқириб қўйди.Сўнг яна беғамгина ўтлайверди.Холбўри Ғойибнинг ҳаракатларига қараб, у эшакни миниб кетмоқчи шекилли деб ўйлади.Аммо тракторчи эшакка гапира бошлади:
  
  -Яғир, яхшимисан?!Сокин сукунатда, туманли далада ёлғиз ўзинг хаёл суреееб, маза қилиб ўтлаяпсанми?Ўтла, ўтлайвер.Менга эътибор берма.Бийдай дала.Йўлда биронта ҳам одам кўринмайди.Туманда сенга кўзим тушиб қолдию, кел, шу эшакдан ҳол аҳвол сўрай, бироз суҳбатлашай дедимда.Мен сенинг тилингни тушунмасам ҳам, сен менинг сўзларимни тушунсанг керак.Агар тушунмаганингда, ҳеч йўқ биронта савол берардинг.Индамай ўтлашингдан сен дунёдаги барча тилларни биладиган донишманд олим эшак эканинг шундоқ билиниб турибди.Одатим, ароқ ичганда сергап бўлиб қоламан.Бунинг устига далаларда ёлғиз ўзим трактор ҳайдаб, баҳорий кенгликларда ортимдан қалдирғочлар галасини эргаштирганимча мола судраб, ер текислайман.Ёзда ям -яшил ғўзаларга ишлов бериб, культивация қиламан.Мана бунақанги осойишталик ҳукмрон сурган кузги туманларда хафталаб уйга келмай, далаларни шудгорлайман.Кечалари дала шийпонидаги шалоғи чиққан йиғма кроватимда ухлайман.Энди ўзинг ўйла, ахир мен ҳам инсонман, ким биландир суҳбатлашиб турмасам, ёввойи одамга айланиб қолишим мумкин.Шунинг учун сенга ўхшаш яғир эшаклар билан, гоҳо сигирлару қўй эчкилар, чумчуқ, чигиртка, қурт қумурсқалар билан суҳбатлашиб тураман.Теваракда биронтаям одам қолмаган бўлса, нима қишлиш керак, ахир.Қолаверса сен чақимчи эмассан, айтган ҳар бир гапимни телефонинга хуфёна ёзиб олиб, оқизмай томизмай, керакли жойларга етказмайсан.Шу десанг, қўшни қишлоқлик бир ҳамкасбимиз ўғлини уйлантирди.Камбағал одамнинг қўли очиқ бўладида.Киши бошига биттадан ароқ тўғри келди десам, мубалоға бўлмас.Кемамиз чўкиб кетгунча ичдик.Тўйга шаҳардан Запарғани деган отарчи кепти.Ўттиз иккита тишининг ҳаммасига тилла қопланган.Оғзи қимматбаҳо тошлар сақланадиган ҳамёнми дейсан.Овози, хафа бўлмагину, сенинг овозингдан ҳам хароб.Мен ҳам ундан яхшироқ айтаман ашулани.Бир маҳал у қорнига садаф қадалган торини тинғирлатиб, "Феруз"ни айтаётганди, ёнимизда ўтирган Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат таҳаллусли ижодкор кутилмаганда шартта ўрнидан туриб:
  
  -Эй, Запарғани, тезда ашлангди тўхтат қани!Эзма қўшиқларинг билан юрагимизни қон қилиб юбордингку!Сал шўхроқ қўшиқларинг йўқми?!Қара даврада замонамиз қаҳрамонлари, қиличдай илғор механизаторлар ўтирибди!Шўхидан айт, йигитлар жаранглаган ханжарларни тишлаб, саҳродаги қуюндай чирпираб айланиб лазгинкага ўйнасин!-дея бақирди.
  Бу гаплардан табиийки, отарчи Запарғани қаттиқ ғазабланди.
  
  -Нифига себе!А ты кто такой, чтобы тут командовать а, алкаш несчастный!Қўшиқларим ёқмаса ғилдира баттан!Ман бу қўшиқларимди санъатни тушунадиган нозик, нафис дидли шинавандалар учун анов қиляпман, айтяпман!Сенга ўхшаган эговлар санъатни, мақомни тушунармиди!- деди у.
  
  -Я кто такой?!Э, мен ўз замонасидан минг, миллиард йиллар ўзиб кетган, ҳали шеърларини инсоният тушунишга қодир бўлмаган моденнуст Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат бўламан! - деди шоир фахр билан.
  
  -Вой, вохахахахаааа! Шоирмишлар!Таҳаллусингни ҳам биринчи марта эшитиб турибманку!Шоир бўлсанг, ҳофизлар шеърларингни қўшиқ қиларди ва биз сени танирдик.Сволоч самозванец! Катись отсюда, пока телохранителларим сени тилка пора қилиб ташламасдан! -деди маҳаллий ҳофиз Запарғани.
  
  Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат даханаки баталияни давом этдирди:-Э, овози палағда отарчи!Биринчидан сен Огоҳий бованинг арвохини чириллатиб, "Мушкин қошингнинг ҳайрати" деб айтяпсан.Ҳайрати эмас, ҳайъати, ёр қошлари суд ҳайъати каби тизилиб ҳукм чиқаргач, чашми жаллод, яъни офатижон кўз, как бы бу ҳукмни ижро этиб, ўз ошиғини ўтли нигохи билан қатл этади, ўлдиради демоқчи шоир.Иккинчидан, сен бугун Огоҳий бованинг шеърларини ашула қилиб айтганинг каби, минг, миллион йиллардан кейин менинг шеърларимни ҳам ҳофизлар қўшиққа айлантириб, ўзга сайёралардан келин тушириб келаётган космобусларда, звездалетларда, учар тарелкаю, вақт машиналарида бутун коинотни бошига кўтариб куйлаб келадилар.Так что, сен бола катта кетма!Мен олти йил каратэнинг Фон Шау деган қўл жанги билан шуғилланганман.Ҳавода икки марта айланиб, оғзинга қаратиб тепаман, тилла тишларинг қийшайиб, оғзинг ёпилмайдиган, ёпилса, очилмайдиган бўлиб қолади.Уриб, номи суягинг бўлса ун қилиб ташлайман!Телохранителларингни ҳам! -деди у.Шоирнинг бу гапларидан ҳаммамиз кулиб қотиб қоллик.
  
  Инна дегин, анъанага кўра оммавий муштлашув бошланди.Яхши, ҳамкасбимизнинг бахтига участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев ҳазратлари пистирмада пойлаб ётган эканлар, зудлик билан тартиббузар Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунатни хибсга олиб, қўлларига кишан ураркан, "Урал" русумли мотоциклининг кажавасига ўтқизиб, участка ертўласига олиб кетди.Шундан кейин тўй тўйдай бўлсин, пичоқбозлик бўлмасин деганларидай, биз ҳам қолган қутган ароқларни ичиб, шишаларни қоқлаб, тарқалишдик.Ҳозирча бор гап шу, яғир эшшак -деди Ғойиб тракторчи. Кейин эшак билан ҳайрлашиб, дала йўлига чиқаркан, гандираклаганича юриб, туманларга сингиди, ғойиб бўлди.
  
  
  9 боб
  Ойдин далалар
  
  
  
  -Гувиллаб эсаётган тунги қор шамолида ҳаво линиясининг биронта сими узилдими, қишлоқда чироқ ўчиб қолди.Холбўри чироқ ўчмай туриб, қўл телефонининг батарейкасини электр энергиясига тўйинтириб олгани яхши бўлган экан.Йўқса у Илтижога қандай қўнғироқ қилар эди?Илтижо эса шаҳарда яшайди.У ёқларда чироқ деярли ўчмайди.Яъни телефони жиринглаши биланоқ у алоқага чиқади.Шундай ўйлар билан Холбўри қўнғироқ қиларкан, ўзи ўйлаганидай трубкадан Илтижонинг таниш, жарангдор овози келди: -Эшитаман.Алло!Холбўри ака, бу сизми?!- деди у шошиб.
  
  -Ҳа, мен -деди Холбўри.У энди қиздан ҳол аҳвол сўрамоқчи эди, Илтижо хурсандлигидан яна гапира бошлади:
  
  -Вой қандай яхшия!Энди ўзим қўнғироқ қиламан деб турувдим!Яхшимисиз?Холам яхшимилар?!Қишлоқ қиримлар тинчми?Қорадаё тамонларни, биз учрашган далаларни, шаффо сувлар узра нилуфаргуллар очилиб ётган қамишли делтани туманлар қоплаб ётгандир? -деди у.
  
  -Ҳудога шукур.Қишлоқ тинч.Онам ҳам юрибдилар.Мен ҳалиям ўша ўша, далама дала дайдиб, расм чизиб юрибман.Лекин сизсиз яшаш энди менга қийин бўлиб қолди.Нуқул сизни ўйлайман.Атрофда ҳамма нарса, дов -дарахт, далалар, қишлоқ йўли, соҳилга элтгувчи сўқмоқ, дарё дельтаси, туманлар, барча барчаси сизни эслатаверади.Айниқса хувиллаб қолган кимсасиз дала шийпони.Борсам, шийпон олди намиққан хазонлардан ивирсиб, дераза ойналари синиб ётган экан.Худди эгаси кўчиб кетган уйдай жим -жит.Жуда қайғули манзара.Ишқилиб айрилиқ азобидан, ҳижрон қийноғидан телбаланиб қолмасам бўлди дея ўйлаб қўяман баъзан.Айтгандай, яхши етиб олдингларми?Ота оналарингиз ҳам яхши юришибдими? -деди Холбўри.
  
  -Ҳа, раҳмат, Худога шукр.Ҳаммалари тинч.Сиз чизиб берган суратимни уларга кўрсатдим.Роса хурсанд бўлишди.Сиз ҳақингизда сўзлаб бердим.Дадам, рассомлар битта картинасини сотса, фалон пул бўлади.Бундан ташқари ҳокимларга, банкирларга марҳум ота оналарининг портретларини чизиб берса, унинг банкдаги хисоб рақамига катта миқдорда пул суришлари, ёки тўлов фойизи оз бўлган имтиёзли кредитларни бериб, савдо сотиқ билан шуғилланишига кўмаклашишлари мумкин -дедилар.Ҳуллас, ишлар ҳозирча ёмон эмас.Лекин мен пахтадан қайтаётиб, автобусда то уйга етгунча йиғлаб келдим.Ўрганиб қолган одамингдан айрилиш жуда қийин бўлар экан.Энди мана, ётибман каравотимда ёлғиз.Деворда сиз чизган портрет илиниб турибди.Қачон келасиз, шундан гапиринг.Уйга эмас, институтга боринг.Дарсдан сўнг биронта кафега кириб, шамлар ёқилган алохида стол атрофида мириқиб суҳбатлашамиз.Қишлоқда кечган ажойиб дамларни биргалашиб эслаймиз -деди Илтижо.
  
  -Сиз ўқишни бошлаб олаверинг, Худо ҳохласа, албатта бораман.Онам ҳам қачон уйланасан, отанг раҳматли ўтиб кетди, энди ҳеч йўқ мен кўзимнинг тириклигида одамлардай келин олиб, неваралар кўриб, нийятларимга етай -дея қистаб, кўз очиргани қўймаяпти-деди Холбўри.
  
  -Ие, отангиз оламдан ўтиб кетганмилар?Жойлари Жаннатдан бўлсин.Менга отангиз ҳақида гапириб бермаган экансиз.Қачон оламдан ўтганлар?Касалмидилар? -ачинди Илтижо.
  
  -Бунга анча йиллар бўлган.Отам раҳматли совет замонларида далада оддий колхозчи бўлиб ишлардилар.Дехқончиликнинг оби тобини биладиган илғор сувчи эдиларда.Ғўзанинг шонаси тўкилиб кетмаслиги, ернинг унумдор қатламини сув ювиб кетмаслиги учун даханаларга қандай қоғоз қоп тарновлар қилиш керак, қачон сув қўйиш керак, ва ҳокозо илмларни сув қилиб ичиб юборган тажрибали мутахассис эдилар. Отам раҳматли асосан далаларга сувни кечаси тарардилар.Мен кичкина бола бўлишимга қарамай, эшакдек келадиган олапар зотли думи калта, қулоқлари кесилган айиқкалла итмизни эргаштириб, далага отамнинг кечки овқатини элтиб берардим.Итимизнинг лақаби "Калта" эди.Жуда ақлли, бақувват ва қўрқмас ит эди.Ўша итимиз ўлганда, бутун оиламиз билан худди яқин кишиси оламдан ўтган одамлардай ростакамига йиғлаганмиз.Айниқса, отам.Кўзларидан мўлдир мўлдир ёш тўкиб, "Калта"нинг пахмоқ юнгларини силаб, йиғлаганлар.
  
  -"Калта", биздан рози бўл.Сен ўзингнинг қисқа, аммо мазмунли умрингда бизга ҳалол хизмат қилдинг.Сен биз берган суякка ва итялоғингдаги ювиндига қаноат қилиб ўтдинг.Занжирламасак ҳам уйимизни, бизни ташлаб, биронта бойнинг уйига кетиб қолмадинг.Бугун дўстини арзимаган манфаат учун сотиб кетаётганлар садоқатни, ношукрлар эса қаноатни сендан ўрганишлари керак аслида.Ҳатто касалланиб, томоғингдан овқат ўтмай қолганда, яроқсиз бўлиб қолганингдан хижолат чекиб, бизга оғирингни туширмаслик учун дала этагига бориб ўлибсана!Хизматларингни миннат қилмай, ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан шикоят қилмай, индамайгина ўлибсан.Биз одамлар сендан ўлиш санъатини ўрганмоғимиз керак экан.Алвидо, "Калта"! -дея йиғлаганларида биз ҳам чуввос солиб юборганмиз -деди Холбўри.
  Кейин яна давом этди:-Алло!Илтижо, эшитяпсизми гапларимни?.. Ие, йиғлаяпсизку -деди у.
  
  -Ҳа, Калтага раҳмим келиб...Бечора, жуда яхши ит... -деди Илтижо.
  
  -Ҳа, зўр ит эди.У итдан кўра кўпроқ одамга ўхшарди.Эсимда, бир кеч, ўша садоқатли кўппакни эргаштириб, отамнинг кечки овқатини элтиб бериш учун далага йўл олдим.Ойдин кеча.Чигирткалар чириллаб ётибди.Ойдинда азим тераклар кимсасиз дала йўлига узун узун сояларини тўшаган.Манзара шу қадар латиф, шу қадар гўзал эдики, гўё ухлаб ётган у сояларни босиб ўтсам, уларнинг ороми бузиладигандай туюларди менга. Сукунатда қувноқ кўршапалаклар унсиз, тез тез қанот қоқиб, гўё тун ҳозир тугаб қоладигандай, шошилиб учиб юришарди.Отам ойдин далада қўлида кетмон билан ғўза агатларига сув тараб юрар, пушталарни сув ювиб кетмаслиги учун даҳаналарга қоғоз қоп парчаларидан тарнов босарди. Ариқчаларда жилдираб оқаётган сувлар ҳудди эритилган кумушдай товланарди.Отам мен ва итимизни кўриб, кетмонини елкасига қўйганича жилмайиб, дала четига, тут ва тераклар ўсиб ётган дўнгликка чиқаркан: -Келдингми, ўғлим, ҳа баракалла -деди."Калта" олд оёқларини отамнинг кўксига тираб, силовсиннинг думига ўхшайдиган думини ликиллатганича айиқдай орқа оёқларига тиралиб тураркан, отам унинг пахмоқ юнгларини силаб, бўйнидан қучиб, эркалаб қўйди.Кейин ой нурида товланиб оқаётган ариқ сувида қўлларини ювиб, дўнгликда ўтирганича иштаха билан овқатлана бошлади. Мен жимгина отамнинг овқатланишини тамошо қилиб ўтирдим.Калта ерга ётиб, бошини олдинга чўзилган оёқлари устига қўйганича, узоқ узоқларда акиллаётган итлар товушига қулоқ тутиб ётарди.Отам овқатланиб бўлгач, ота бола иккимиз гоҳ қўлларимизга, гоҳ юзларимизга қўниб,ғинғиллаб, ғиншиб, чақаётган искабтопарларни шаппатилаб ўлдирганимизча дала устида порлаётган паришон ойга сўзсиз термулиб ўтирдик.Шунда мен отамга: -Ота, далада бир ўзингиз юрасиз.Қўрқмайсизми? -дея савол бердим.
  
  -Нимадан қўрқаман?- деди отам, менга ялт этиб қараб.
  
  -Масалан, ажиналардан -дедим мен.
  
  Отам кутилмаганда елкаларини силкитиб кула бошлади.
  
  -Нега куляпсиз, ота? -дедим мен ҳайрон бўлиб.
  
  -Эҳ, ўғлим, бир қизиқ воқеа эсимга тушиб кетди -деди отам ва ўша воқеани ҳикоя қила бошлади.
  
  -Қамбарали ака деган одам бўларди.У ҳам менга ўхшаб ойдинда далаларга сув тараб юрарди.Ўша пайтлари фалончи ойдин далада ёлғиз юрган маҳал оппоқ кафанга ўраниб олиб, чақалоғига мунгли алла айтаётган аёлни кўрибди ва қўрқувдан оғзи қийшайиб қолибди деган гаплар юрарди.Кечаси сув тараётган сувчи далани ташлаб кетолмайди.Акс ҳолда қаровсиз даханаларни сув уриб, ғўзалар нобуд бўлиши ҳеч гапмас.Ҳуллас, Қамбарали ака сув тараб юрсалар, шундоқ ёнларида нимадир шитирлабди.Аланглаб теваракка қарасалар, ҳеч ким йўқ.Бир маҳал ҳалиги шитирлаган товуш яна такрорланибди.Қамбарали ака беихтиёр оппоқ кафанга ўранганича ойдин далада мунгли алла айтадиган аёл эсига тушибдию қўрқиб кетибдилар.Шитирлаш яна эшитилгач, у кетмонини ташлаб, қишлоқ тамон қочиб юборибди.Югиргани сари ҳалиги шитирлаган товуш уни қувиб келаверибди.Қамбарали ака дорвозадан ичкарига чопиб кириб, эшикни тақиллатаверибди.Хотини эшикни очиб: -Ҳа, дадаси, тинчликми?Сизга нима бўлди?!- деса, Қамбарали ака ортидан шатра шутр қилиб ажина қувиб келаётганини айтибди.
  -Ана, у тўхтади.Сал ўрнимдан қимирлашим билан у яна шитирлаб мени таъқиб эта бошлайди -дебдилар қўрқувдан ранглари оҳакдай оқариб.Шунда Қамбарали аканинг хотини хандон отиб кулиб юборибдилар.
  -Нега куляпсан? -дебди Қамабарали ака ҳайрат ва қўрқув ичра.
  
  -Э, ўлинге, шитирлаган анави белбоғингиздаги қоғоз қоп парчаси экан!Шабада эсяптику.Юрганингизда, югурганингизда мана шу белбоғингизга қистирилган қоғоз бадтар шитирлайверган - дебди Қамбарали аканинг хотини -дея отам ҳангомани тугатаркан, мен роса мириқиб кулдим. Отам ҳам.
  
  Кейин у менга насихат қилиб: -Ўғлим, ажина пажина деган гапларга ишонма.Кечалари юрсанг ҳеч нарсадан қўрқмагин.Довюрак бўл -дедилар.
  
  Холбўрининг гапларидан Илтижо ҳам кулиб қотаркан, отангиз ҳам ўзингизга ўхшаб ҳангомачи бўлган эканлар -деб қўйди.
  
  -Ҳа шундай ажойиб отам оламдан ўтиб кетдилар.Ўша пайтлари пахтазор далаларни заҳарли пестицидлар билан дефоляция қилинарди.Инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган у заҳарли препаратлар тонналаб самолётларда сепилар, биз болалар хирррррр! этиб пастлаб учиб заҳарли дори сепадиган самолетларни, ичидаги бизга қараб кулиб қўядиган учувчини кўриш учун далага чопардик. Мўлжални тўғри олишлари учун у самолетларга нишон керак эди.
  Нишон эса бир тамони оқ, иккинчи тамони қизил, байрам транспарантларига ўхшаш ёғоч дастали белги эди.
  Отамга ўша белгини дала увотида кўтариб туриш топширилган.
  Капюшонли сувқоғоз халатни кийиб, транспарант тутганича увотда турган отамнинг устидан учоқлар заҳарли дори сепиб ўтаверганлар, ўтаверганлар.Натижада отамни заҳарли пестидцид элитиб қолган ва у ўзини ўзи аъзойи баданини тимдаланиб, қон чиқиб кетгунча қашиса ҳам ҳеч қачон ором ололмайдиган, бедаво, дахшатли дардга мубтало бўлган. Кейин ўша одам боласи тоқат қила олмайдиган азобларга дош беролмай касалхонада оламдан ўтганлар -деди Холбўри, чуқур хўрсиниб.
  
  Кейин жимиб қолди.
  
  Илтижо ҳам.
  
  У йиғлар эди.
  
  
  
  10 боб
  Бибисувайдо
  
  
  
  -Ғиштхон, сен менинг қиёматли опамсан.
  Худо ҳохласа, сен билан дўзахда бирга ёнамиз -деди Бибисувайдо, қийқириб кулиб.Сўнг, жиддийлашиб, давом этди:
  -Билсанг, бизга табиат тамонидан берилинган бу чирой чиммат ғанимат.
  Чирой аёл кишига ярим ризқ, тенгсиз қурол!Бу неъматдан фойдаланиб қолмоғимиз керак, опажон.
  Тўғри, сенинг бўйнинг узун, қизилкуркабетсан. Бунинг устига гезарган лабларинг орасидан остки тишларинг булдог итнинг тишлари каби кўриниб туради.Бошинг ҳам ғознинг бошига ўхшайди.Лекин сенинг қоматинг борку, қоматинг!Кўкракларинг ниқ, кетинг ҳам катта.Эҳ, сен умрнинг шиддат билан ўтишига бир қара!Бир қарагин!Бу кетишда хаш паш дегунча юзларимиз ажинлардан туршакдай тиришиб, бужмайиб, сарвдай қоматимиз ялмоғиз кампирнинг қомати каби букчайиб қоладику.
  Қисқаси, гап бундай.
  Иккаламиз сенинг уйингда кўнгилочар муассаса очсак ва бу ишга ўзимизга ўхшаш енгилтак аёлларни жалб қилсак.Сен бунга нима дейсан? Шу йўл билан кўплаб аёлларни "иш" билан таъминлардик. Улар ичкилик дардига мубтало бўлиб, шиша ғарибига, ичкиликнинг қулига айланган текинхўр эрларини боқиб, рўзғорини тебратарди, биз эса даромадни арра қилардик.Тома-тома кўл бўлур деган машойихлар, Ғиштхон!Худо бериб, пулимиз кўпайиб, Дубайга кетворсак, ана ҳаёту мана ҳаёт!Сен шарқ тилларини чала пуча бўлса ҳам биласан.Яъни таржимонга бериладиган пулларни тежаб қолардик.Дубайда биронта фирма очиб, сердаромад иш вада қилиб, ўзбек қизларини, жувонларини ўша ёқларга чақириб, уларни бойларга улгуржи сотсак, кўкавой пуллардан қоплаб топардик. Қарабсанки бир икки йилда миллионер бўламиз, қоламиз.Кейин мен анави сволоч импотент, алкаш Исканақул Каркидонувучнинг энасини нақд учқўрғондан кўрсатаман!Котибасини ҳам... Давай, Ғиштхон опа, қўлбола ароғингдан пиёлага тўлдириб қуй -деди Бибисувайдо.
  
  -Эй, калланг жойигами, Бибиш, қишлоқда кўнгилочар муассаса очиб бўладими?Масжид имоми Зайниддин қори фатво берсалар, дарғазаб оломон иккаламизни тошбўрон, ғиштбўрон қилиб юборишадику!Бунинг устига яхшими ёмонми, бошимда эрим бор ахир -деди Ғиштхон, пиёлаларга қулқуллатиб ароқ қуяркан.
  -Э, сен ташвиш қилма.Ишраттхона қишлоқ аёлларини иш билан таъминловчи хунармандлик кичик корхонаси базасида очилади.Қолаверса, мана, Худо бизга ҳам инсофи тавфиқ, хидоят ато этди, товба -тазарру, тоат - ибодат қияпмиз -деб девордаги михларга бир иккита жойнамоз илиб қўямиз.Кейин қорини ҳам йўлдан уриб, шантаж қилиб, расвосини чиқарамиз.Шундан кейин ғазабланган оломон унинг ўзини тошбўрон қилади. Алкаш эринг масаласига келадиган бўлсак, унга чўтал бериб турамиз.Жуда кўнмаса, ишимизга ҳалал бермаслиги учун муассасамизга қатнаб турадиган крутой мижозларини ишга солиб, уни беш -тўрт йилга қаматамиз, ё алдаб, бирон ёққа жўнатиб юборамиз, вассалом.Шу ҳам проблемами? -деди, ароқ тўлатилган пиёлалардан бирини қўлига оларкан, Бибисувайдо.Сўнг қисқагина қадах сўзи айтган бўлди.
  
  -Қани, олдик бўлмаса, қизилкуркабет!.. Ие, кечирасан, Ғиштхон опа.Тадбиркорлик ниқоби остида очилажак корхонамиз кундан кунга гуркираб ривожлансин, гуллаб яшнасин! -деду у ва пиёладаги ароқни оқ урди.Ғиштхон опа ҳам.
  Бибисувайдо бадхўр, ўткир қўлбола ароқдан афтини бужмайтириб, газаки қиларкан:-Қизилкуркабет деганимдан ҳафа бўлиб юрмагин тағин.Кўнглимга яқин олганимдан ҳазиллашаманда сен билан -деди.
  Кейин кетиш учун тараддудлана бошлади: -Майли унда, Ғишт, мен энди борай.Кичик корхона очиш учун бир дунё хужжат йиғишим керак экан.Мен туман марказига кетдим -деди у ва "ҳамкасби" билан ҳайрлашиб, пальтосини кийиб, кўчага чиқди.Ташқарида совуқ шамол эсар, қор ёғарди.Бўралаб ёғаётган қор, ўйчан учаётган қор зарралари унга биринчи эрини эслатди.Янги турмуш қурган дамлари эди ўшанда.Куёв бола қоронғу деразадан беғамгина ёғаётган қорга термулиб:
  -Оҳ, қандай гўзал қорли сукунат!Йўллар, уйларнинг томлари, дов дарахтлар, кимсасиз далалар оҳиста оҳиста қорга бурканмоқда!Шивирлаб ёғаётган қорлардан руҳим зулматлари ёришмоқда -деди.
  Бибисувайдо бўлса: -Йўқ, қор ёғмасин, қор ёғса совуқ бўлиб кетади! -деди.
  Бу гапни эшитиб, куёв бола Бибисувайдога ҳайрат билан қараркан, анчагача жим бўлиб қолди.Сўнг: -Сиз билан биз ёндош, аммо бир бири билан ҳеч қачон туташмайдиган параллел чизиқлар эканмиз.Сизнинг сўзларингиз, худди "Булбул гўштидан қилинган кабоб мазали бўлармиш, шу гап ростми?" дегандай жуда хунук эшитилди менга-деб қўйди.Шу шу уларнинг муносабати кудан кунга совуқлашаверди.Охири музлаб қолди.Эри уни ташлаб, ўзининг дидига мос, камгап, маюс кўзли кутубхоначи аёлга уйланиб, бахтли бўлди.Бибисувайдо шу тариқа хаёл суриб бораётган эди, ортидан келаётган машина товушини эшитиб, ўзини четга олди.Йўлда қора рангли янги "Джип" автомобили келмоқда эди.Бибисувайдо машинага қўл кўтарди.Машина унинг ёнига келиб тўхтаган маҳал у эшикни очаркан, оёқларидаги ва кийимларидаги қорларни шоша пиша силтаб қоқиб, орқа ўриндиққа ялпайиб ўтирди. Сўнг эшикни ёпиб:-Туман марказигами? -деди.
  
  -Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади -деб қўйди хайдовчи йигит, кузатиш ойнаси орқали Бибисувайдога синовчан қараб.Унинг ёнида ўтирган, кўринишидан бадавлат хонимларга ўхшаш чиройликкина аёл ортига ўгрилиб, Бибисувайдо билан кўришиб, ҳол аҳвол сўради.Кейин:
  -Қор жонворнинг ёғишини қаранг!Синглим роса совуққотибсизда ўзиям! -деди кулиб.
  
  -Ҳаааа, нимасини айтасиз -деди Бибисувайдо қўлларини кухлаб иситиб.
  Машина бироз юргач, аёл яна гапира бошлади: -Кечирасиз синглим, сиз ҳам шу "Қовункапа" қишлоғида яшайсизми? -савол берди у.
  
  -Ҳа, нимайди? -саволга савол билан жавоб берди Бибисувайдо.
  
  -Биласизми... Нима десам экан.Ҳуллас, менинг қизим тиббиёт институтининг талабаси.Қизим ўқиётган институт талабаларини кузда шу "Қовункапа" ширкат хўжалиги пахтакорларига ёрдам бериш учун хашарга сафарбар қилишди.Қизим тушмагур пахта териб юриб, бир Холбўри деган рассом йигит билан танишиб қолибди.Яқинда ўша йигитнинг онаси бир иккита аёллар билан бизнинг уйга, қизим Илтижога совчиликка боришди.Қани, бир дадаси билан маслахат қилиб кўрайликчи, кейин жавобини айтармиз дедим.Энди, тўғриси, хўжайиним завод директори.Катта раҳбар.Ошна оғайнилари ҳам шунга яраша.Мен ҳам катта ишдаман.Қизим шаҳарда ўсган.Ўзингизга маълум, бу умр савдоси дегани кўмир савдоси эмас.Охири дадаси билан маслахатлашиб, йигитни суриштириб, ўрганайлик деган қарорга келдик.Шу ерлик экансиз.Ўзингиз ҳам яхши аёлга ўхшаб турибсиз.Ўша рассом йигит ҳақида сўрамоқчийдим сиздан -деди аёл, чиройли жилмайганича, масалани кўндаланг қўйиб.
  
  Бу гаплардан Бибисувайдонинг кўзлари ўз орбитасидан чиқиб кетай деди.Кейин:-Вой, кенейижон, бахтингиз бор экан!Сизни менга Худонинг ўзи рўбарў қилибди!Бай бай бай баааай!Вой, ўтдай тушардингиза, сал бўлмаса!Мана, тепамда Худо турибди, кенейи, мен ёлғон гапиргани қўрқаман!У рассом йигитга менинг ҳеч қандай хусуматим ҳам йўқ.Аммо сиздай ҳурматли аёлнинг гулдай қизи бахтсиз бўлишига сабабчи бўлиб қолишдан мени Оллонинг ўзи асрасин! Илоҳим ҳеч банда бахтсиз бўлмасин бу дунёда!..Фақат бу гаплар уччаламизнинг ўртамизда қолсин.Нимага десангиз, у рассом йигит Холбўри вахший одам.У "Қовункапа" ширкат хўжалигининг золим раиси Исканақул Каркидонувучнинг ҳамтовоғи. Агар бу гаплардан улар ҳабар топишса, мени тириклай кўмиб, устимдан тупроқ тортиб юборишади.Ҳа, ҳа.Бу рассом жувонмарг расмингизни чизиб бераман деб алдаб, битта камбағалнинг бокира, солиха қизини бузиб қўйган.Аферист рассом қизни қайиққа ўтқизиб, нилуфарлар очилиб ётган дельтада сайр қилиб юрган маҳал, эшкак билан уриб ўлдираман деб қўрқитиб, шу ишни қилганда, аблах.Кейин нима бўлганини биласизларми?Воооой, у жувонмарг ўша қизни қийнаб:- болангни олдириб юбор -дея қийин қистовга олавергач, қиз бечора хўрликларга чидолмай, охири ўз бўйнига тош боғлаб, ўзини ўзи дарё делтасига чўктирди. Бир хафта деганда иккиқат қизнинг мурдаси шишиб, сув юзига чиққан.Жасадни делтада балиқ овлаётган балиқчилар кўриб қолишган.Қизни ота онаси аранг таниди.Шундан кейин шаҳардан терговчилар келиб, Қовункапа алғов далғов, ари уя бўлиб кетди.Қиз бечора ўз жонига қасд қилишдан аввал онаси билан ҳайрлашиб, бир варақ хат қолдирган экан.Булар қизнинг ота онасини қўрқитиб, ўша хатни йўқ қилиб, жиноий ишни пул билан бостиришди.Бу уйинг куйгур золим Исканақул Каркидонувучда пул кўпда.Ширкат хўжалигини кемириб, чўчқадай семириб ётибди.Рассом бўлса, яна ҳеч нарса бўлмагандай юрибди, далама дала расм чизиб. Қизингизни Худонинг ўзи асрабди, кенейи!Маслахатим, бу ишни тез тўхтатинглар!Мен айтдим қўйдим, яна ўзингиз биласиз -деди Бибисувайдо.
  
  Унинг сўзларини эшитган аёлнинг дахшатдан оғзи ланг очилиб, анграйиб қолди.Кейин бироз ўзига келиб, тилининг тагига таблетка ташларкан, баклажкадаги сувдан ютоқиб, ютоқиб ичди.Кейин: -Вой, қизгинамдан айрилиб қолишимга бир баҳя қолган эканку а!Э, Худо, мени шу аёлга учраштирганинг учун ўзинга шукр!Синглим, сиз ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсиз, менга қанчалар ёрдам берганингизни!Илоё мендан қайтмаса, Худодан қайтсин!Мана менинг визиткам.Бирон ёрдам керак бўлса, тортинмай телефон қилинг -деди.
  
  -Вой, раҳмат, опажон! -деди Бибисувайдо, Илтижонинг онаси узатган визиткани оларкан, севиниб.
  
  
  
  
  11 боб
  Тўфон
  
  
  
  Қор ёғмоқда. Гоҳ қиялаб, гоҳо чирпираб, гоҳо тўзғиб, сассиз - садосиз, жимгина ёғаётир у.
  
  Холбўри оппоқ қор учқунлари аро худди сон - саноқсиз метеоритлар ичра йўртиб бораётгандай.
  
  У шундай кетиб бормоқда. Шунчаки, мақсадсиз, ёлғиз бир ўзи тентираб,қор қоплаган қишлоқ йўлидан тундрадай оқариб ётган дала тамон бормоқда. Бўралаб ёғаётган қорда ботиний хотиржамлик,ибтидоий ёлғизлик, мангу ва маҳзун, адоқсиз бир қўшиқ бордай, қор ёруғидан Холбўрининг қалб зулматлари ойдинлашаётгандай, тонги ғира шира, субҳи содиқ каби ёришаётгандай туюларди гўё.
  -Эҳ, бунчалар шафқатсиз бўлмаса бу дунё!Ахир, қарийб бир соат аввал ҳам бу оламда мендан бахтлироқ одам йўқ эди.Онам ҳам хурсанд бўлиб, тўйга ҳозирлик кўраётгандия.Илтижонинг телефонда йиғлаб айтган гаплари ҳаётимни бутунлай барбод қилди, руҳимни, вужудимни тирик мавжудод яшамайдиган ўзга саёраларнинг қум, қуюнли саҳросига айлантириб юборди гўё.Ишониш қийин.Кечагина мени яхши рассом экан дея мақтаётган Илтижонинг дадаси бугун тўнини тескари кийиб олса!Бугун энди:- рассомлар девона, дарвеш, камбағал, ёввойи ва одамови бўладилар.Рафаэль Сантидан тортиб то Айвазовский ва Левитангача, Шишкиндан то ўз қулоғини ўзи кесиб ташлаган телба Ван Гогларгача барчаларининг қорни нонга тўймаган, ўзлари яшаб турган уй ижара ҳақини ҳам тўлолмай, кўчага қувилганлар!Ўлганларидан кейин эса, картиналари юз миллионлаб долларларга сотилган.Улар ўз меҳнатларининг роҳатини кўрмайдиган шундай ахмоқ одамлар! - деб турса.Кап катта раҳбар одам шундай фикрласа, инсон бахтини пул, молу дунё билан ўлчаса!Қизини бадавлат бизнесмен оилага узатаман дея қасам ичса ва агар қизим менинг гапимни рад этса, ундай фарзанддан кечаман! -деса.Эй фалак!Бу қандай нодонлик!Ким билади, балки менинг ғам -ҳасрат тўла юрагимга таскин бермоқ учун, руҳимга осудалик бахш этмоқ учун, юпатмоқ учун шу сокин қорларингни ёғдираётгандирсан.Бу қорли йўлларнинг кимсасизлиги нақадар яхши!О, сукунатда беғамгина ёғаётган қор, сен менга эътибор бермай жимгина ёғавер! Сен ёққан саринг дилдаги қонталаш жароҳатлар ҳам кўмилиб бораётганга ўхшайди.Ҳозир, шу тобда сенинг чирпираб учаётган оппоқ учқунларинг аро кетаверсам, кетаверсам, кетаверсам, кетаверсам ва охири чарчаб, йиқилсам, музлаб қолсам, адолатсиз дунёнинг фитнаю фасодларидан, юрагимни қийнаган ишқ азобидан, ҳижрон қийноғидан қутилсам, ҳалос бўлсам! Майли, қор, сен тўхтовсиз ёғиб мени кўмиб юбор! Мени ҳатто онам ва ҳамқишлоқларим ҳам тун бўйи тошфонар ёқиб, қамиш ва чўкиртаклар, бўғизларигача қорларга ботиб, изғиринли аёз аро изиллаб ғувиллаётган далаларда, дарё соҳилида қорларга туртиниб, овозини ўзига қайтариб келадиган қор шопирган бўронларда исмимни айтиб ҳайқириб, тонгача изласалар ҳам топа олишмасин!Бу дунёдан мангу йўқ бўлиб кетай!Сен эса яна ҳеч нарса бўлмагандай жимгина ёғавер -ўйлар эди Холбўри.У шундай қайғули ўй -хаёллар оғушида дала тамон бурилган маҳал,мактаб ховлисидаги болалар ясаган улкан қорбобога кўзи тушди.Бошига куя еган қуёнтери қулоқчин телпак, эгнига фуфайка билан пахталик шим, оёқларига пийма кийган маст Ғойиб тракторчи эса, чирпираб учаётган қор зарраларига беланганича қорбобо билан астойдитил суҳбатлашарди.
  
  -Салом, қорбобо!Яхшимисан?Бошинга эски челакни кийиб олиб, қўлингда супурги билан фаррошларга қўйилган ҳайкалдай турибсанми, қотиб?Бундай олиб қаралса, бўйнингдаги шарфингдан бошқа кийиминг ҳам йўқ.Бурнинг сабзидан.Ҳеч вақойинг йўқ бўлса ҳам, доим кулиб турасан.Худди бир қишда ўтадиган кетадиган муваққат умрда менга уй жойнинг, бойлигу ҳойи хашамнинг нима кераги бор дегандай, камтарин донишмандлардай ёлғиз ўзинг бир четда индамай кулиб тураверасан.
  Тилинг билан ҳам, қўлинг билан ҳам бировга озор бермайсан.Сени кўрганки одамнинг дарров кайфияти кўтарилади.Ҳатто тинимсиз нолийдиган, жағиллайдиган хотинидан безор бўлиб, кўчага қочиб чиққан одамнинг ҳам.
  Кеча қара, бир ғаройиб туш кўрибман.Тушимда тўфон кўтарилиб, оламни сув босган эмиш.Мен шошилишда насос тополмай, тракторнинг камерасини оғзимда шиширдимда, устига тахталардан боғлаб, кичикроқ чайла қуришгада улгурдим.Бир маҳал хотиним Каполатхон бечорани дахшатли тўлқинлар дод дегизганича оқизиб кетса бўладими.Қўлимни узатиб: -Каполатхон, севгилим! -деганимча қолавердим.Кейин шиширилган трактор камерасида сузиб, ёримни узоқ изладим, лекин тополмадим.Кун бўйи севикли хотиним Каполатхонни чақириб, сув саҳросида ёлғиз сузиб юрдим.Теваракда на биронта қуруқлик на дов- дарахт кўринади.Сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ.
  
  -Э, Худо!Наҳотки бутун инсоният, тоғу тошлар, ўрмону далалар, шаҳру қишлоқлар сув остига ғарқ бўлиб, бу оламда ёлғиз ўзим қолган бўлсам! -дея йиғлайман.Кечга бориб қуёш ботгач, чексиз сув саҳросини ёритганича ой кўтарила бошлади.Осмонда бодроқдай сочилиб, сон саноқсиз юлдузлар порлаб ётарди.Қорним очиб, чанқаб кетдим.Ҳовучимда олиб ичиб кўрсам, сув чучук экан.Чанқоғим босилди, аммо очлик қийнай бошлади.Сув саҳросида сузиб юриб, юриб, чарчаб, силлам қуриб, ҳолдан тойиб, охири уйқуга кетибман.Бир маҳал шолоплаган товушдан уйғониб кетдим.Бундай қарасам, шиширма қайиғим яқинида сувдан бир аёлнинг боши чиқиб турибди.Мен севинганимдан сакраб ўрнимдан туриб, шошилишда сузувчи чайлани ағдариб юборишимга оз қолди.
  
  -Каполатхон, севгилим, сенмисан?! -дейман нуқул.Билсам, у Каполатхон эмас экан.У гўё менинг бақирганларимни эшитмаётгандек, менга ҳайрат билан қараб турар, нефтдек қоп -қора сочлари ой нурида ялтирарди.Мен дунёга келиб, ундай чиройли аёлни кўрмаганман.Паризод эканда ўзиям.
  
  -Синглим, нега индамайсиз? Сизнинг исмингиз нима? Менинг отим Ғойиб. Оламни сув босгунга қадар "Қовункапа" ширкат хўжалигида тракторчи бўлиб ишлардим.Келинг, қайиққа чиқинг, тортинманг!Назаримда тўфондан иккаламизгина омон қолганга ўхшаймиз.Тезроқ қайиққа чиқинг.Бу ерларда одамхўр акулалар бўлиши мумкин! -дедим мен, атрофга ҳавотирли олазарак назар ташлаб.
  Лекин аёлдан сас -садо чиқмади.Бир маҳал унинг ниманидир еяётганини сезиб қолдим.Қарасам, балиқ!Хомича ейяпти.У балиқни еб бўлиб, сувга шўнғидию, қаёққадир ғойиб бўлди.Соатлаб кутсам ҳам у сув юзасига қайтиб чиқмади.Шунда миямга келган фикрда ўзим ҳам қўрқиб кетдим:
  -Ё товба! Ахир бу сув парисику!-деб юбордим, азбаройи ҳайратдан ёқамни ушлаб.У эртасига яна шиширма қайиқ ёнида пайдо бўлди.Мен энди унинг кетиб қолишини, чексиз сув саҳросида яна ёлғиз қолишимни истамасдим.Гарчанд сув париси менинг гапларимни тушунмаса ҳам жонворлар билан суҳбатлашиш тажрибасига эга бўлганим учун, бор истеъдодимни ишга солиб, унга гапиравердим.Суҳбатимиз тахминан қуйидагича бўлди.
  
  -Хоним, билсангиз, тўфон кўтарилиб, оламни сув босишидан аввал менинг Каполатхон деган жағи ёмон, гап қайтариб, чакаги тинмайдиган хотиним бор эди.Қўйиб берсанг, эртадан кечгача қилдан қийиқ топиб, танбех бериб, жанжал кўтариб, ҳоли жонимга қўймасди.
  
  -Сен ҳам одаммисан, алкаш тракторчи!Сенга ароқ билан трактор бўлса бас.Хафталаб даладан бери келмайсан!Худо билади, дала шийпонида нима билан шуғилланасан.Сен жувонмарг биронтасини топиб олгансан чоғи!Бевафо, зинокор!Қўшниларимизнинг эрлари деярли ҳаммалари Россияда, Қозоғистонда!Бир неча йиллаб уйларига келмай, қурилишларда ишлаб, фаррош, қоровуллик қилиб бўлса ҳам, уйига пул жўнатяпти, ўша ёқдан туриб, ховли жойини ўнглаяпти, қўша қўша мошиналар олиб, ўғил уйлаб, қиз чиқаряпти! Сен эса кайф беради деса керосинни ҳам ичасан.Олиангни, уй жойни ароққа алмаштиргансан.Маст ҳолатда трактор хайдаб кетаётиб, агрегатинг билан жарликка қуламасанг илло билло розимасман!-деб эртаю кеч қонимни ичарди.
  Мана, Худога айтганим бор экан, тўфон кўтарилиб, оламни сув босиб, золима хотиндан қутилдим, ҳалос бўллим. Қаранг, мана шунча гапирсам ҳам, сиз чурқ этмай одоб билан тинглаб турибсиз.Гапнинг тўғриси, мен сиздай аёлга уйланишни анчадан бери нийят қилиб юрардим.Худо нийятимга етказди чамаси.Агар йўқ демасангиз, иккаламиз турмуш қуриб, бир ёстиққа бош қўйсак -дедим.Сув париси бўлса жим.Индамайгина овқатланарди.Сукут аломати ризо бўлиб туюларди менга.Назаримда у ҳам кимсасиз ва бепоён океанларда ёлғиз бир ўзи қолиб кетгану, мени ташлаб кетолмаётгандай эди.Секин секин у менга кўникиб, эликиб, охири ётсирамай қўйди.Мен, "Ишқилиб қўлимни тишлаб олмаса бўлди" дея ўйлаб, таваккал унинг сочларини силаш учун қўл узатдим.Аввалига у майда аррасимон тишларини иржайтириб, ириллаган бўлди.Кейин кўникди.Мен ортиқ чидай олмадим.Кийимларимни ечиб, сувга калла урдим ва биз бирга чўмила бошладик.Битта балиқни хомича баҳам кўрдик.Тўғри, хом балиқни ейиш қийин, лекин менинг бундан бошқа чорам йўқ эди.Вақт ўтган сари бизнинг муносабатларимиз чуқурлашаверди ва биз сузувчи чайлада бирга истиқомат қила бошладик.Ўшанда унинг бошқа сув париларидан фарқли жиҳатини кўриб, ҳайратдан анграйиб қолдим.Унинг чиройли оёқлари бор экан.Аммо оёқ бармоқлари ўрдак оёқларига ўхшаш пардали эди.Айниқса сув париси ҳомиладор бўлиб қолганда қувонганимни кўрсангиз эди.Сув парилари одамзодга ўхшаб тўққиз ойдан кейин эмас, икки хафтада туғар экан.У бирданига тўртта кичкина кичкина ўғил чақалоқларни туғди.Биз уларни биргаликда парвариш қила бошладик.Чақалоқларга Карлтош, Шарлтош Чарлтош ва Ярилтош дея исмлар қўйдик.Бир куни хотиним сув остидан егулик олиб чиқиш учун овга кетган пайт, сузувчи чайламиз палубасида эмаклаб юрган Карлтош, Чарлтош, Шарлтош ва Ярилтош исмли фарзанди аржумандларимиз кутилмаганда сувга тушиб кетишди.Мен жон хавфида уларни қутқариш учун ўзимни сувга отдим.Аммо кеч бўлган эди.Ҳарчанд сувга шўнғиб изламайин, уларни топа олмадим.
  
  -Чарлтоооош! Шарлтооооош! Карлтоооош! Ярилтооооош!-деб бақиравериб, овозим бўғилиб қолди.Кейин чарчаб, ҳолдан тойиб, сузувчи чайлага чиқиб олиб, жуда узоқ, ҳеч кимдан уялмай хўнграб йиғладим.
  
  -Э, Парвардигор!Энди хотинимга нима дейман?!Болаларни қаровсиз қолдирибсан деб, мендан юз ўгириб кетиб қолса нима қиламан?! -дея йиғлардим.Эҳ, қандай масъулиятсизлик!Мен энди одамни ютиб юборадиган кимсасиз космик жимликда, ёлғизликда, бу виждон азоблари ичра қандай яшайман?! -дея оҳ чекардим.Охири, ўзимни ўзим жазолаш мақсадида океанга ғарқ бўлиш учун энди сувга сакрайман деб турсам, шумтака болалар бирин кетин сув юзида пайдо бўлдилар.Мен ҳайрат ичра, худди эс хушидан айрилган одамдай турган жойимда қотиб қолдим.Маълум бўлишича, улар сув остида жабралар ёрдамида худди қуруқликдаги каби бемалол нафас олаверар эканлар.Вах, мана ҳақиқий мўжиза! - дейман ўзимга келиб.Шундай қилиб биз яна аввалгидай бирга яшай бошладик.Бир куни улкан сузувчи шаҳарга дуч келдик.Шаҳар ҳокими меҳрибон одам экан.Бизга шаҳар четидан ер ажратиб беришди.Мен ўша жойга минг машаққат билан икки қаватли чайла қурдим.Биринчи қаватда болалар, юқорида эса мен иккинчи хотиним сув париси билан яшай бошладим.Болалар секин аста улғайиб, мактабга қатнайдиган бўлишди.Ҳамма муаммо улар вояга етганда бошланди.Болалар турли диний секталарга аъзо бўлиб кетишди.Улар диний масалада келишолмас, натижада кечагина аҳил иноқ юрган ака укалар бир бирлари учун ашаддий ёвга, ёвуз душманга айландилар.
  Мен уларга: -Болаларим, ахир сизлар бир отанинг ва бир онанинг фарзанларисизлар!Динингиздан миллатингиздан, ирқингиздан қатъий назар, барчангиз бир оила фарзандларидай аҳил иноқ яшашларингиз керак!Уруш жанжал йўли тубсиз жарликка, ҳалокатга элтийди! -дея жуда кўп насихат қилдим.Лекин улар менинг гапимга қулоқ солмадилар. Кўп ўтмай улар бир бирларини иблис, сатана дейдиган одат чиқаришди.Туғишган биродарлар орасидаги ўзаро уруш жанжаллар шу даражага бориб етдики, охири улар икки қаватли чайламизга бензин қуйиб, ўт тортиб юборишди.Яшаш жойимиз сувга яқин бўлгани учун биз ўзимизни сувга отдик.Болалар ҳам.Барча қулайликларга эга қўшқаватли чайламиз ёниб кетди.Океандан эсаётган шамолда қасра қуср ёнаётган чайламиздан учган олов эса бошқа уйларга ҳам илашди.Натижада сузувчи шаҳар ёна бошлади.Дахшатли ёнғинни аранг ўчиришди.Мен ҳамон ёрдам сўраб бақирар эдим.Қирғоққа одамлар йиғилди.Шаҳар ҳокими ҳам келди. У қўлидаги овозкучайтиргич ёрдамида менга гапира бошлади:- Ҳурматли жаноб!Биз сизларни сузувчи шаҳримиз бортига олгандик.Лекин сизлар шаҳримизга ўт қўйиб юбордиларинг!Энди, биз сизларни шаҳарга киритолмаймиз!Ўша ёқда сузиб юраверинглар!Сизлар яхшиликка ёмонлик билан жавоб берар экансизлар!Аблахлаааар! -дея бақирди у.
  
  -Ҳурматли ҳоким жаноблари, майли, сузувчи шаҳарга бизни киритмасангизлар ҳам, ҳеч йўқ шиширилган трактор камерасини қайтариб беринглар!Акс ҳолда мен сувга ғарқ бўлишим мумкин! -дея бақирдим.Шаҳар ҳокими баджахлроқ одам экан, этигининг қўнжисидан кнопкали пакки пичоғини чиқариб, ғазаб билан шиширилган трактор камерасига урди. Кейин уни йиртиб, сувга улоқтирди.Уйғонсам, тушим.
  Холбўри шу тариқа тинимсиз алжираётган ароқхўр Ғойиб тракторчининг гапларини тинглаб тураркан, яна қорларни ғарт ғурт эзиб, йўлида давом этди.
  Қор эса ҳамон бўралаб ёғар эди.
  
  
  
  
  12 боб
  Бир енги йўқ пальто
  
  
  
  Кейинги кунларда Холбўрининг ишлари чаппасига кетиб, Илтижо ҳам телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйди.Сўнги телефон суҳбатида Илтижонинг йиғлаб айтган гаплари худди найзалар ёмғридай вужудини ғалвир қилиб юборган эсада, Холбўри шаҳарга бориб, у билан биронта ҳолироқ жойда учрашиб, юзма юз гаплашиб олишни ўйлар, балки бирон ижобий ўзгариш юз берар дея умид қиларди.У шундай умидли ўй -хаёллар билан қишлоқ марказидаги автобус тўхтайдиган жойга жўнаркан, йўлимдан яна биронта дайди ит билан қизғин суҳбатлашаётган Ғойиб тракторчи чиқиб қолмаса бўлдида дея ўйлаб қўярди.У қордан тозаланмаган қишлоқ йўли четидаги, бостирмага ўхшаш қўлбола бекатга бориб, совқотиб қолмаслик учун уёқдан буёққа юриб, узоқ автобус кутди.Бу маҳал бекатга бирин кетин одамлар йиғилиб, бостирмага ўхшаш бекат йўловчилар ғовур ғувиридан гавжумлашди.Холбўрининг қулоқларига чалинаётган узуқ юлуқ суҳбатлар унинг Илтижо ҳақидаги ўй ҳаёлларига ҳалал берарди.Ниҳоят автобус келиб, қоп орқалаган оломон ўзининг автобуснинг эшикларига урди.Ҳамма чиқиб олгач, эшиклар ёпилиб автобус қорли йўлдан шаҳар тамон жўнади.Холбўри улов деразасидан ташқарини, қор босган уйларнинг томларию, оппоқ оқарган дов -дарахтлар ва далаларни кузатганича хаёл суриб кетаркан, ғала ғовур ичида қандай шаҳарга етиб борганини ҳам сезмай қолди. У автобусдан тушиб, тиббиёт институтига борсамми ё бормасамми дея бекатда анча иккиланиб турди.Илтижо телефонини ўчириб олмаганида ҳам бир нави эди.Телефон ёрдамида унинг қаерда эканини аниқлаб, бирон ҳолироқ жойга таклиф қилган бўларди.Институтга борса, ўзига таниш талабаларни учратар балки.Лекин улардан Илтижони сўраса, ўзи шундоқ ҳам чигал вазиятни бадтар мураккаблаштириб, қизга янада қийин қилиб қўймайдими?Ахир охирги суҳбатда Илтижо қон йиғлаб, энди ҳаммаси тамом, отам менга сиз билан учрашишни қатъиян тақиқлаб қўйди дегандику.У мана шу ҳақда ўйларди.Аммо, Илтижо билан учрашиш, у билан дийдорлашиш, суҳбатлашиш, биргалашиб мавжуд чохдан чиқиш, қопқондан қутилиш, йўлларини ахтариш истаги устунлик қилди ва у барибир институтга борди.У институт ховлисида нима қилишини билмай турган эди, ўтиб бораётган бир тўп қизлар ичидан кимдир ялт этиб Холбўрига ўгрилди ва қўлидаги китоб -дафтарини бағрига босганича ҳаяжон ичра:
  
  -Вой, Холбўри ака! -деб юборди.
  
  Сайёрани кўриб, Холбўрининг юраги хапқириб кетди ва Сайёра шу ерда экан, демак қизлар орасида Илтижо ҳам бор деб ўйлаганди.Лекин қайрилиб қараган қизлар ичида Илтижо йўқ эди.
  
  Бу орада Сайёра Холбўрининг ёнига чопиб келди.Улар қўл бериб кўришиб, ҳол аҳвол сўрашар экан, Сайёра ҳомушланиб, ерга қаради.
  
  -Ҳа, Холбўри ака, ҳаммасидан хабарим бор.Аввалига дугонам хурсанд бўлиб юрувди.Кейин бирдан... Ким билади, биров зимдан сиз ҳақингизда нимадир деб қўйганми.Ҳуллас, Илтижонинг ота онаси бирданига сизга қарши бўлиб қолдилар.Илтижо сизни севади.Ўтган ҳафта учрашганимизда у менинг елкамга бошини қўйиб, роса йиғлади.Мен Холбўрини севаман деди.Лекин сиз кўнгилингизни асло чўктирманг.Мана мен айтди дерсиз, ҳаммаси яхши бўлади.Илтижо ичкарида.У доим дарсга биздан эрта келади.Балки, аудиторияда ўтиргандир.Гап бундай, Холбўри ака.Сиз яхшиси, зоомагазинннинг ёнидаги "Буратино" кафеси борку, ўша кафега кириб, кутиб ўтиринг.Мен Илтижога айтаман, у албатта ўша кафега боради.Учрашиб, ҳаммасини батафсил гаплашиб оласизлар.Лекин эхтиёт бўлинглар.Илтижонинг дадаси махфий айғоқчилар тайинлаган бўлиши мумкин -деди, атрофга ҳавотирли аланглаб Сайёра.
  
  -Раҳмат сизга, Сайёра!Бу яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман -деди Холбўри, қизнинг қўлларини дўстона қисиб.
  
  -Арзимайди, Холбўри ака.Дугонам билан иккалангиз бахтли бўлсангизлар бўлди -деди Сайёра ва чиройли жилмайганича Холбўри билан хайрлашиб, ичкарига кириб кетди.
  
  Холбўри "Буратино" кафесига кириб, атрофи тўсилган бўлгилардан бирига кирдида, телпаги билан пальтосини ва шарфини ечиб, кенг ва ёруғ дераза ёнидаги курсиларнинг бирига ўтирди.
  
  Кейин мижоздан хабар олгани келган официантга буюртмалар бераркан, чироқни ўчириб, столга шам ёқиб қўйишни буюрди.Официант Холбўрининг буюртмаларини адо этди ҳамки, Илтижодан дарак йўқ эди.Холбўри барибир умидини узмай, официант келтирган шарбатлардан ўйчан хўплаганича, кафе ойнасидан ташқарига, ялқовланиб ёғаётган лайлак қорга термулиб ўтирди.
  
  Қор учқунлари аро кафе тамон келаётган хўрандалар орасида Илтижони кўрган маҳал ҳаяжондан Холбўрининг юраги шишиб, ёрилаётгандай, жони бўғзига тиқилиб қолгандай туюлди ва у сакраб ўрнидан турди. Илтижо кафега кирганда эса, истиқболига пешвоз чиқиб, югириб боргиси, уни шартта қучоқлаб, ҳеч кимдан уялмай юз кўзларидан ўпиб, кўтариб, чирпирак қилиб айлантирмоқчи бўлдию, вазият эсига тушиб, ўзини аранг тўхтатди.
  
  Қўлини кўтарганди, Илтижо уни кўрди ва қадамларини тезлатиб, Холбўри турган бўлги эшиги тамон юрди.Улар бўлги ичкарисига кириб, эшикни беркитишлари билан Илтижо хўнграб йиғлаганича Холбўрининг қучоғига ўзини отди.
  
  -Холбўри ака! -деди у, йиғлаб.
  
  -Асалим, бормисан! -деб юборди Холбўри, беихтиёр Илтижони ўзи сезмаган ҳолда сенлаб.У Илтижони биринчи бор сенлаши эди.У севган қизининг юз кўзларидан ўпиб, махкам бағрига босаркан, уни сира қўйиб юборгиси келмасди.
  
  Илтижо ҳам Холбўрининг бўйнидан қучганича ҳамон йиғларди: -Соғиниб кетдим! -деди у.
  
  -Мен ҳам! -деди Холбўри, Илтижони янада махкамроқ қучиб.Шу маҳал эшик ортида қадам товушлари эшитилди ва Холбўри Илтижони шоша пиша қучоғидан бўшатди.
  
  Ичакрига официант кириб, Холбўрига: -камчиликлар йўқми? -деди.
  
  -Раҳмат, оғайни, ҳаммаси жойида -деб қўйди Холбўри.
  Официант чиқиб кетгач, икки севишган қалб эгалари курсиларга юзма -юз ҳолда ўтирдилар.Улар бир -бирларининг қўлларини ушлаб, меҳр билан силар, бир бирларининг дийдорига тўймас эдилар.
  
  Анча сукунатдан кейин Холбўри гап бошлади.-Хўш, энди нима қиламиз?Балки бу муаммо зиндонидан чиқмоқ йўлини топармиз?Ахир, ўлимдан бошқасининг чораси бор дейишадику -деди у.
  
  -Билмадим, Холбўри ака, билмадим!Мен нима қилишни билмай қолдим.Бошимнинг ичи ҳам таши ҳам чўяндек қотиб қолган.Икки ўт орасида ёнмоқдаман, ўз ёғимга ўзим қоврилмоқдаман!Бир тамонда иккимизнинг севгимиз, иккинчи тамонда мени авайлаб, асраб улғайтирган ота -онам!Ўзимни ўлдирай деб ҳарчанд ҳаракат қилмайин, жоним ширинлик қилиб, томиримга писка тортолмадим, заҳар ҳам ичолмадим.Буни сезган онам йиғлаб: -Ўз жонига қасд қилиш ва отасига оқ бўлиш гуноҳи кабира.Гунохи кабирани эса Худо абадул абад кечирмас экан.Қизим, менга раҳминг келмаса ҳам даданга раҳминг келсин.Биласан, хафа бўлса, унинг қон босими ортиб кетади.Худо кўрсатмасин, унга бир нарса бўлса, бизга ҳеч нарса татимайди -деб насихат қилдилар. Холбўри ака, ишонинг, мен сизни жонимдан ҳам ортиқ севаман.Аммо ўз бахтимни ота онам бахтидан юқори қўёлмайман.Ўзингиз ўйланг, мен уларнинг биттаю битта фарзанди, кўзларининг оқу қароси бўлсаму мен ҳам уларнинг юзига оёқ қўйсам, уларни ташлаб кетсам, улар истамаган одамга турмушга чиқсам, улар менинг роҳатимни эмас, доғимни кўришса, нийятларига етолмасалар, менга бахт татийдими?Унда менинг фарзандлик бурчим қаёққа кетади?Қисқаси, мен ўз бахтимга меҳрибон ота -онамнинг орзу нийятларини қурбон қилолмайман.Тушуняпсизми?Яхшиси, иккимиз умрбод дўст бўлиб қолайлик десам, бу шафқатсиз қарордай туюлар сизга.Аммо бошқа йўлимиз йўқ!Ҳайр, Холбўри ака, бу бизнинг сўнги учрашувимиз.Мен сизни севаман ва иккимиз учрашган у беғубор дамларни ҳеч қачон унутмайман!Агар сиз ҳам мени севсангиз, қайта мени истаб, бу ёқларга келманг, илтимос сиздан! -деди Илтижо ва кутилмаганда ўрнидан туриб, ташқарига отилди.Холбўри ҳам ўрнидан турдию, Илтижо! -деганича қолаверди.
  
  Шу онда дунё Холбўри учун кимсасиз ва поёнсиз қабристонга, зулматли бўшлиққа айланиб қолди гўё.У курсига чўкаркан, кафе ойнасига маъносиз термулганича қанча ўтирди, эсида йўқ.У фақат официант кириб, камчиликлар йўқми? -деганидагина ўзига келди.Кўз ёшларини кафтига артиб официантга: -Оғайни, ароқ борми? -деди.
  
  -Бор, қанақасидан? -сўради официант, дафтар қаламни ҳозирлаб.
  
  -Қанақа ароқ бўлса ҳам майли -деди Холбўри.Кейин қўшимча қилди: -Кейин, диджейга айтиб биронта ҳофизнинг севги, айрилиқ, хижрон ҳақидаги дардли қўшиқларидан қўйдиринг. Қўшиққа алохида тўлайман -тушунтирди у.
  
  -Хўп бўлади.Ҳозир диджейга айтамиз, у ажойиб қўшиқларидан қўйиб беради -деди официант ва бўлгини тарк этди.Официант чиройли графинга қуйилган ароқни олиб келган маҳал қўшиқ ҳам янграй бошлади.
  
  Холбўри графиндаги ароқдан қадахга қуйиб, кўзлари тўла жиққа ёш билан севги ҳақидаги тенгсиз қўшиқни тинглаганича пайдар пай ичаверди.Қўшиқ тугаб қолса, у официантни чақирар, қўшимча ҳақ тўлашини айтиб, унга қўшиқни яна қайта қўйдирар, қўшиқ оҳангига мос тебраниб, ҳофизга жўр бўлар, ҳар замонда ароқдан ичиб қўяр, мастликдан жилди чиққан кўзларини гўлайтириб, оғзини чапиллатганича ялқовлик билан газаки қиларди.Кейин нима бўлганини билмайди.Ўзига келиб кўзини очгандагина у ўзининг уйда эканини сезди ва беихтиёр: -ҳайрият, тушим экан -деб қўйди.Лекин кўрган кечиргани туш эмас эди.Буни у онасининг йиғлаётганидан англаб етди.
  
  -Бу яна нима кўргилик?!Шунақаям ичасанми, болам?Дўстларинг аранг уйимизга ташлаб кетишдия сени!Ўзини билмай қолгунча ҳам ичадими одам деган? Мастликда биронтаси билан муштлашибсан шекилли, пальтонгни бир енги йўқ!Чўнтаклари ҳам йиртилиб, тугмалари узилиб кетибди.Телпагинг худди улоқда отлар уюри тепалаб ўтгандай ялпайиб, йиртилиб, астар пахтаси чиқиб қолибди. Бўйнингдаги шарфингнинг қайда қолганини Худонинг ўзи билади.Э, усти бошку топилар, лекин уйланадиган ёш йигит, шунақа ичкилик ичиб юрсанг, сенга ким қизини беради?!Ахир биттаю битта фарзандим бўлсанг!Мен ҳам кўзим очиқлигида бундай одамларга ўхшаб келин олиб, невара кўрсам дейман! Отанг раҳматлининг руҳини чириллатма! -дея йиғларди у.
  
  Онасининг бу гапларидан Холбўрининг кўзларига дунё бадтар қоронғилашиб кетди.У ўрнидан турган эди боши шишиб ғовлаб кетгандай туюлди.Боши бош эмас, полвонлар кўтарадиган чўян гантелга ўхшар, ташналикдан лаблари қақраб, ичи вулқон мўрисидай ёнарди.Холбўри бир неча чўмич сув ичса ҳам чанқоғи қонмагач, қанд касал бўлиб қолибман шекилли деб қўрқиб кетди.Ярим челак сувни ичаркан, ниҳоят у онасининг ёнига тиз чўкиб, кечирим сўради.
  
  -Ая, мени кечиринг.Сўз бераман, бу ахмоқчилик энди ҳеч қачон такрорланмайди!Ичкилик деган жирканч иллатнинг яқинига йўламайман -деди у онасининг тиззасига бошини қўйиб.
  
  Она кўзларида ёш билан девордаги эрининг портретига ўйчан термулганича, Холбўрининг бўри юнгига ўхшаш қуюқ ва дағал сочларини силар эди.
  
  
  
  
  13 боб
  Мактуб
  
  
  
  Холбўри дарё соҳилига элтгувчи, икки ёни бўзтикану янтоқлар билан қопланган илонизи сўқмоқдан одимлаганича хутор харобалари сари бораркан, сўқмоқ устида учиб юрган бир гала оппоқ капалаклар гоҳ ўт -ўланларга, гоҳ буталарга қўнар, сўнг яна тентираб парвозни давом этдирар, гўё улар ҳам Холбўрига эргашиб, хутор харобалари тамон кетаётганга ўхшар эдилар.Бу хуторда авваллари қорақалпоқлар яшарди.Улар шу дарё соҳилларида шоликорлик ва чорвачилик билан шуғилланишар, балиқ овлаш ҳам уларнинг севимли хунари ва тирикчилик манбаи эди.Дарёда сув кўпайиб, жарлар қулаб, тошқин хутор аҳолиси ҳаётига тахдид солавергач, улар дарёдан узоқроққа "Қовункапа" қишлоғи ичкарисига кўчиб кетишган.Ҳозир у хутордан лойпахса деворларнинг вайроналарию, бир неча туп, танасига қулоч етмас қари толлар қолган ҳалос.Баъзи толларнинг тўнкалари сақланиб қолган.Ўша тўнкалардан бирига ўтираркан, Холбўри этюдникни ўрнатиб, дарё жарларига туташ баҳорий далаларни, соҳилдаги сувлари ойнадек ялтираб ётган шолипояларни, дамба тамонда буралиб оқаётган дарёни, дельта қамишзорларию қўғазорларини, жийдазорлару толзорларни мойбўёқ билан матога мухрлаш учун ҳозирлана бошлади.Бу жойлар Холбўри учун Маккадай муқаддас.Чунки бу ерларда унинг болалиги кечган.Болалик чоғларидаги танасига қулоч етмас юзлаб азим тераклар ва баҳайбат толлар, ариқларда тўлиб -тошиб оққувчи тоза, зилол сувлар, теракларнинг шохларида хас -хашаги осилган минг -минглаб чумчуқларнинг инлари, қулоқни қоматга келтирувчи қушлар шовқини, арқонлари азим тераклар танасига боғланган беланчакларни тебратиб алла айтаётган боғча холалар, қўлларини оғзига кўвача қилганича ҳайқириб, жазирама далаларда кетмонларини ялтиратиб ишлаётган одамларни чойга чақиргувчи ошпаз хотинни, унинг кенг далар узра тарлондай учгувчи ўткир ва ўктам овозини у бот -бот эслайди.Қани энди мевалари олтиндай товланган ўрикзорларни, узумзор четидаги баланд капада ўтирганича: -ҳайт! ҳайт! -дея бақириб, чуғурчуқларни, узумзорлар устидан гурас -гурас учган қораялоқлар галасини ҳайдаётган, симларга осилган туника идишларни шақиллатиб, еб тўймас қушлар галасини чўчитаётган боғбон Мамассағбувани ҳам ўз асарларида акс этдирса.Шундай ўй -хаёлларга чўмар экан, Холбўри узоқ -узоқларда, кенг дала этакларида ортидан чанг тўзон кўтарганича ишлаётган трактор тасвирини ҳам бўёқ билан ишлай бошлади.Трактор эса Холбўри ўтирган толлар соясидаги хутор вайроналари тамон ўз ортидан бир гала қалдирғочларни эргаштирганича тобора яқинлашиб келарди.Агрегат дала четига чиққанда Холбўри трактор хайдовчисини таниди.У Ғойиб тракторчи эди.Ғойибхўжа, трактор кабинасида ўтирган куйи бир зум расм чизаётган Холбўрига қизиқиш билан термулиб тураркан, ўтомоч моторини ўчириб, ерга сакради.У ариқчадан сакраб ўтиб, толлар соясига ўзини урганича, юз ва бўйин терларини кепкасига артиб, Холбўрига яқин келди.
  
  -Ҳорманг, хорманг, Холбўри!Ие, менинг тракторимни ҳам чизиб қўйибсизку!Э, яшанг!Отангизга раҳмат!Худо ҳохласа, қизимни куёвга узатишимдан аввал уйларимизни ремонт қилиб, айвоннинг кўринадиган жойига қорли тоғларга туташ дала манзарасини ишлаб берасиз.Хизмат ҳақини келишамиз.
  Биласизми, бир пайтлар ёшлигимда мен ҳам рассом бўлишни орзу қилардим.Энди, бошловчи рассом деган натурага қараб ишлаши, расм чизишни ўрганиши керакда.Мен ҳам кеч куз хирмондаги варақалар шовқинида қулоқлари батанг битиб, чанг тўзонда қув қув йўталиб қулдек ишлаётган, бошига яғири чиқиб кетган дўппи кийган, тиринка шимлари етмишямоқ, эски пахталик чопони ичидан кўринадиган майкаси чириб, илма тешик бўлиб кетган, оооозғин, дудланган балиқдай қоқсуяк, қилтириқ, кўккўз колхозчининг суратини чиздим.Чизсам, колхозчи тоғанинг жаҳли чиқиб, недурки сен мени калакатура қилиб чиздинг.Бу билан сен барча совет меҳнаткашларини, пахтакорларини масхара қиллинг!Сен халқ душманини бўғиб ўлдирибпеяқалей!Сенга Гулагдаги ўлим логирларининг бўтқаси ҳам, ўқ ҳам ҳайф!Яшасин, ўртақ Сталин! -дея кекирдагимдан хиппа бўғиб қўйган маҳал унинг чангалидан аранг қутилганман ва шу-шу расм чизмайман.
  Кейин бир сидра шоир бўлишга ҳам уриниб кўрдим.Чунки ўша пайтлари синфдошим -ҳозирги хотиним Каполотхонни севиб қолган эдимда.Бир куни унга шеърий мактуб ёзиб, дугонаси Саполатхондан: -шу ишқ -муҳаббат руҳида ёзилган мактубимни дугонангиз Каполатхонга бериб қўйсангиз деган маънода илтимос қилдим.
  Буни қарангки, Каполатхоннинг дугонаси Саполатхон ҳам мени телбаларча севарканми, ё дугонасига хасади келганми, ҳуллас мен ёзган хатни йиртиб ташлаб, ўрнига ўзи бир мисра шеър ёзиб, Каполатхонга берибди.Мен ўша кеч ширин ҳаёллар оғушида деярли тонгача мижжа қоқмай чиқдим.Нуқул, мактубимни оҳ чекиб, ойдинда йиғлаб, қайта қайта ўқиётган, уни гоҳ ўпиб, кўзларига суртаётган Каполатхонни узуликсиз ўйлайвердим.Тушимда мактабга борган эмишману, ёнимда ўтирган Каполатхон домла доскага бир нарсаларни ёзаётган маҳал секингина менга жавоб хатини узатган эмиш.Хатни ўқисам, у: -Ғойибхўжа ака, мен ҳам сизни севаман, сизсиз яшолмайман, жоним!Ҳурмат билан, сизнинг ишқингизда телбаланиб қолган севгилингиз Каполатхон -деб ёзиб қўйибдилар.Шу маҳал уйғондиму ҳосиятли тушдан қувониб, чала пуча нонушта қилганимча, очилиб, китоб дафтарим сочилиб кетмаслиги учун даста -тутқичи йўқ попкамни махкам қўлтиқлаб, мактабга қараб чопдим.Мактабга борсам, Каполатхон севгилимнинг авзойи бузуқ.У кела солиб, йиғлаб, мактубни ғижимлаб юзимга отаркан, оғзимга қаратиб шапалоқ тортиб юборди.Мен турган жойимда ҳайкалдай қотиб қолдим.Кейин ерда ётган мактубни олиб, ўқисам, ичида бутунлай бошқа ёзув.
  Саполатхон у қоғозга:
  
  Каполатхон, санинг ишқинг мани жарт -журт ўсиртирдий!
  
  деб ёзиб қўйибди.
  
  Нима қилишимни билмайман.Каполатхон севгилим партага юзтубан ётволиб ҳўнг -ҳўнг йиғлаяптилар.Унга ачиниб кетдим.Секин бориб, уни юпатишга харакат қиларканман:
  
  -Каполатхон, бу шеърни мен ёзганим йўқ!Она табиат ҳаққи!Ишонмасангиз, менинг дастхатимни солиштириб кўришингиз мумкин!-дедим. Лекин Каполатхон барибир менинг гапларимга ишонмади.
  
  У то мактабни битиргунимизча менга гапирмади.Мен эса уни севардим, усиз ҳаётимни тасаввур қилолмасдим.Яхши денг, бахтимга ўша пайтлар инсоният экстрасенслик деган дардга мубтало бўлди.Бир тамонда Кашпировский, яна бир тамонда Алан Чумаклар олис масофадан туриб шиша банкалардаги сувларга дам солардилар.Минг, миллионлаб касаллар ўша дам солинган сувларни ичиб, дардлардан кушод қутилиб, мусаффо бўлиб, соғайиб кетганларини ўз кўзимиз билан кўрганмиз.Бирин кетин ўзга сайёралик гуманоидлар номаълум учар жисмларда она сайёрамизга ташриф буюра бошладилар.Бир куни велосипедда даладан кеч қайтаётиб, менинг мийямга бир ажойиб ғоя келди ва уйга бориб, инсониятга номаълум имлода битта мактуб ёздимда, уни ота онамга кўрсатдим.Улар номаълум имлода ёзилган мактубни ўқий олмай, савол назари билан менга термулдилар.Мен уларга вазиятни тушунтириб, бугун даладан келаётганимда велосипедга кўзга кўринмас оғир мавжудодлар мингашгани ва велосипеднинг юриши ғоят қийинлашиб кетгани, уни ҳайдайман деб, зўриқишдан терлаб пишиб кетганим, сўнг харсиллаб нафас олаётган кўринмас мавжудодлар менга шу мактубни тутқазгани ва велосипеднинг юриши бирдан енгиллашганини айтдим.
  
  Албатта бу гаплардан бечора ота -онам қўрқиб кетдилар.Онам бечора қоғозга дахшат ичра термулиб: -болам бу имлони биз тушунмасак, балки ўзинг уни бизга ўқиб берарсан -дедилар.
  
  Мен худди мактуб ўқиётгандай қоғозга қараганимча гапира бошладим: -Ҳурматли Ғойибхўжанинг ота онаси!Биз "Медуза" галактикасидан келган гуманоидлар Ер сайёрасида илмий тадқиқод ишларини олиб бормоқдамиз.Сизларнинг ўғлингиз Ғойибхўжа эса, бизнинг Ер шаридаги ишончли вакилимиздир!Агар Ғойибхўжани зудлик билан синфдоши Каполатхон деган қизга уйлантирмасангизлар, биз Ғойибхўжани ўзимиз билан олиб кетамиз ва лазер қуролларидан ўққа тутиб, Ер сайёрасини илма тешик қилиб ташлаймиз!Айниқса "Қовункапа" колхозининг раиси Исканақул Каркидоновнинг икки қаватли уйига термоядровий қанотли ракеталар отиб, кулини кўкка совурамиз!
  Сизларга бир ой мухлат!
  
  Ғазаб билан, "Медуза" галактикасидан келган ёвуз гуманоидлар эскадриляси.
  
  Мактубни ўқиб эшиттиришим билан бечора онам шилқ этиб хушидан кетдилар.Отам иккимиз уни аранг хушига келтирдик.
  
  Шундан кейин номаълум имлода битилган мактуб бутун қишлоқда сенсацияга, шов -шувга айланди.Ҳозир балки одамлар ундай нарсаларга ишонмас.Аммо у маҳаллар бутун инсоният ўзга сайёраликлар ташрифига ишонар эдилар.Ҳатто мутараққий Европа ва Ғарб давлатларида яшайдиган одамлар ҳам.Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр деганларидай, қовункапаликлар, айниқса севгилим Каполатхоннинг ота онаси, қишлоқ аҳли ва ҳатто "Қовункапа" колхозининг раиси Исканақул Каркидоновлар ҳам бу сирли мактуб ростдан ҳам гумоноидлар тамонидан битилганига ишонмасаларда, "Мабода рост бўлсачи?Унда кеч бўлмайдими?"деган ўйда ўзаро кенгашиб, Она сайёрамиз ва инсоният, айниқса, бегунох норасида гўдаклар ҳаётини сақлаб қолиш кераклигини айтиб, Каполатхоннинг ота онасини кўндирдилар.Брезент ёпқичли, эски, шалоғи чиққан "Виллис" хизмат машинасини ўзга сайёраликларга айтиб, биронта вақт машинасига алмаштириб олиш илинжида Исканақул Каркидонов тўй харажатларини ўз зиммасига олди. Тўй куни бедапояга дастурхон тузаб қўйинглар, "Медуза" галактикасидан олий мартабали меҳмонлар келади -дедим.Буйруғим бажо келтирилди.Камбағал одам ўлса, жанозасига ҳам бормайдиган калондимоғ Исканақул Каркидонов ўзи шахсан тўйда ош ташиб юрди.Тўйга шаҳардан ҳушовоз отарчи Запарғани келиб, роса даврани қизитди.Тўйга Ғойибхўжанинг ўзга сайёралик дўстлари келса кўрамиз деб тўпланган одамлар оломони тўйхонага сиғмай кетди.Улардан бири сабри чидамай менга:
  -Ғойибхўжа!Гуманоид дўстларинга таклифнома юборувмидинг ўзи?!Нега уларнинг ҳануз дараги йўқ?! -деди.
  
  Мен унга: -Нега дараги бўлмас экан? Ана бедопоянинг устида ҳайбатли учар тарелкалар муаллақ турибдию!Кўрмаяпсанларми?Э, дарвоқе, улар оддий одамларга кўринмайдиларку.Ҳа, майли мен улар билан салом -алик қилиб қўяй! -дедим.
  
  Кейин юлдузли осмонга қараб: -Келинглар, азиз меҳмонлар!Ҳуш келибсизлар!.. Ие, Каполатхон иккимиз асал ойини ўзга галактикаларда ўтказишимиз учун бизга янги, ёғи артилмаган учар тарелка совға қилибсизларда!Раҳмат, оғайнилар, раҳмат!Йўқ, йўқ, ҳаммаси яхши!Раис Исканақул Каркидоновнинг уйига лазерли ракета хужумларини уюштирманглар!У киши шу ерда сопол товоқларда меҳмонларга ош ташиб юрибдилар!Колхоз ғазнасидан ўғирланган йирик ҳажмдаги маблағларни жойига қайтариб қўймоқчилар! -дедим.
  
  Тўйдаги тамоми одамлар мен юзланиб гапираётган ёққа қараб турардилар. Шуйтиб десангиз, Каполат бонуга бир тийинсиз уйланиб олганман.
  Каполатхон бўлса, мени сассиқ тракторчи, саводсиз дея камситгани камситган.Лекин мен талантли механизаторман.Сиз эса рассомсиз.Уйлансангиз, хотинингиз сизни ҳурмат қилиб, бошига кўтариб юрса керак -деди Ғойиб тракторчи ва негадир анчагача жимиб қолди.
  
  Холбўри унинг кўнглини кўтариш учун гапира бошлади:
  -Лекин, Ғойиб ака, сиз асло ўкинманг.Тракторчи бўлсангиз ҳам, сиз билан бизни боғлаб турган умумий, кўзга кўринмас бир ришта бор.Биламан, сиз ҳам баъзан ёзги далалар этагида каккуларнинг ҳасратли оҳига қулоқ тутганча тўхтаб, жилмаясиз.Тонгда тиғ ураётган қуёш нурларидан кўзларингиз қамашиб, далалар узра вижирлаб сайраётган тўрғайларга кўзларингиз узра кафтингизни соябон қилиб қараганингизда қалбингиз завқу шавққа тўлади. Ботаргоҳда қушлар шовқинини, сукунатда искаптопарлар ғинғиллаб, чигирткалар чириллаётган маҳал узоқ - узоқлардаги овозлар ҳам аниқ тиниқ эшитиладиган шом ҳасратини севасиз ва шолипояларида бақалар жўр бўлиб куйлаётган дарё соҳили узра оҳиста кўтарилаётган паришон ойга ҳайрат билан узоқ термуласиз.Сиз билан бизни, бутун Ўзбекистонда яшаётган халқларнинг қалбларини диёримизнинг шундай бетакрор гўзал манзаралари, юрт ишқи, ватан муҳаббати боғлаб туради-деди у.
  
  Бу гаплардан Ғойиб тракторчи каттакон тол тўнкасида ўтирган куйи, кепаксини кўзларига босиб, елкаларини силкитиб жимгина йиғлай бошлади.
  
  Холбўри расм чизишдан тўхтаб, Ғойиб тракторчини юпатишга тушди:
  -Ие, Ғойиб ака, сизга нима бўлди?Нега йиғлаяпсиз?Йиғламанг -деди у.
  
  Ғойибхўжа эса ўрнидан туриб, кепкасини бошига кийяркан, Холбўрини қучоқлаб, махкам бағрига босди.
  
  -Раҳмат, ука, борингизга шукр.Мени тушинадиган одамлар ҳам бор эканку бу дунёда.Ахир бир кун мен ҳам ичкиликни ташларман, одам бўларман, тўғрими, ука.Мен сиздай укам, бўлишини жуда жуда ҳохлардим.Қани энди сиз бизга куёв бўлиб, қизим Нортожига уйлансангиз!Бир умр фахрланиб юрардим.Қизим Нортожининг бироз ёши ўтиб қолган.Аммо у жуда эсли.Баъзан уйга маст бўлиб келсам, онаси жағиллаб, менинг қулоқ мийямни еса, бечора қизим трактор хайдаб юравериб тупроқ бўлиб кетган сочларимини силаб: -Хафа бўлманг, дадажон.Ойим жавраганлари билан сизни яхши кўрадилар -дейди, кўнглимни кўтариб.Аслида мен аблах алкашни деб қизим бечоранинг бахти боғланган.Қизи яхшию, отаси алкашда -дея совчилар остонамизни хатламайди.Гоҳида: -Қизим, мени кечир.Мен аблахни деб сен ўтириб қолдинг.Сал ўнглироқ бўлганимда сен подшоларга келин бўлардинг, малика бўлардинг!Нима қилай, эрта билан энди ароқ ичсам ҳар нарса бўлай деб қасам ичиб, кўчага чиқаману, яна қандай ичиб қўйганимни ўзим билмай, уйга маст ҳолда қайтавераман.Худди сеҳрлаб қўйилгандай!Менга ҳам бир куни Худо инсоф бериб қолар, қизим -дейман.Қизим бўлса: -Дадажон, ундай деманг, сиз дунёда энг яхши дадасиз -дейди.Наҳотки энди шундай сабр қаноатли, ақлли, кечирувчан қизим қари қиз бўлиб қолса, наҳотки уни энди йигитга эмас, уй кўриб, хотин қўйган, ёши ўтган одамга эрга берсам!Э, Худо, ахир у ҳам дунёга умид билан келганку!Қизим Нортожига ҳам бахт ато эт! -дея ўйлаб, кечалари уйқум қочиб кетади, Каполатхон ёстиқдошим уйғониб кетмасинлар деб кўрпани тишлаб, зўриқишдан манглай ва бўйин томирларим чилвирдай бўртиб, унсиз йиғлайман -деди Ғойиб тракторчи, кўз ёшларини офтобда ўнгиб кетган катак кўйлагининг енгига артиб.Сўнг Холбўридан кечирим сўраб, ариқдан хатларкан, трактори тамон йўналди.
  
  Холбўри нима дейишини ҳам билмай ўйланиб қолди. Унинг теварагида битта оппоқ ёлғиз, етим капалак пилдираб учиб юрарди.У уча уча, этюдникнинг қирига қўнди.
  
  
  14 боб
  Тадбиркор аёллар
  
  
  
  Дуб дарахтидан ясалган қимматбаҳо стол атрофидаги курсиларда ўтирган Бибисувайдо билан Ғиштхонлар ҳашаматли меҳмонхонанинг хорижий мебелларини ҳайрат билан кузатар эканлар, уларнинг юзларида гарчанд табассум зохир эсада, ичларини хасад итлари тимдалар эди.
  
  -Оббо сизей!Бир опамни йўқлай дебсизда а?Яшанг!Ўзи эрталабдан боғимизда зағизғон шақиллаятувди, сизларнинг келишларингиз экан.Ҳуш келибсизлар!Қани, манабу ноз -неъматлардан олиб ўтиринглар.Олинглар -деди Илтижонинг онаси Соддагул, меҳмонларга чой қуйиб узатарканлар.Кейин яна қўшимча қилди: -Айтгандай, Бибисувайдо, бу синглимизни менга таништирмадингизку, исмлари нима?
  
  -Ҳая, эсим қурсин.Манабу гўзал меҳмонхона жихозларига ҳушим кетиб... Танишинг, опа.Бу аёлнинг исми Ғиштхон.Балки бу исм исмдан кўра таҳаллусга ўхшаб кетгани учун сизга бироз эриш туюлаётгандир.Гап шундаки, оналари опамга ҳомиладор бўлиб юрган пайтлар, оталарининг тушига бир чўққи соқолли чол кириб, унинг қўлига соф олтиндан қуйма ғишт тутқазибди.Оталари ўз тушларини опамнинг оналарига айтсалар, у аёл: -Вай, дадаси, сизнинг тушингизга Хизр бува кирибди.Энди бойиб кетарканмиз деб хурсанд бўлибдилар.Кейин қизлари, яъни Ғиштхон опам дунёга келганлар ва унга Ғиштхон дея исм қўйишган.Лекин кўп ўтмай, қўшнилари билан қонли низо юзага келган ва қўшниси хумдонда яхшилаб пишитилган ғишт билан орқа мийяларига оғир тан жарохати етказиши оқибатида Ғиштхон опамнинг оталари воқеа жойида анов бўлганлар... вафот этганлар.Шу шу Ғиштхон опам отасидан эсдалик ўша муқаддас исмни ўзгартирмай, мардона яшаб келяптилар -тушунтирди Бибисувайдо.
  
  -Вой, ғишт билан урмай қўлгинанг сингур жувонмааааарг!Бир одамнинг умрига зомин бўлибдия.Қўшнинг ёмон бўлса кўчиб қутиласан деганлари шуда.Амакимиз ўлиб қутилибдилар.Худо раҳмат қилсин бечорани.Гўрлари нурга тўлсин.Кўп сиқилаверманг, айланай Ғиштхон, бу ҳам бўлса тақдир, Худонинг амри.Одамзод юрибман, турибман деяверар экану ўзининг қачон, қаерда, қай тарзда ўлишини билмас экан.Энди, тақдирга кўнмай иложимиз қанча.Қазоси етса, қози ўлибди дейдиларку.Мана, ортларидан сиздай яхши фарзандни қолдирибдилар, ҳайру эҳсон, чўпи чироқ, дуои фотиха қилиб, руҳларини шод қиласиз -деди Соддагул.
  
  -Раҳмат, опажон -деди Ғиштхон, бўйнидаги ҳарир шарфининг бир учига кўз ёшларини артиб.
  
  -Э, суҳбатимиз жуда қайғули бўлиб кетдику.Келинглар, яхши гаплардан гапирайлик.Бу, опажон, қизингиз Илтижохон кўринмайдилар, ўқишга кетганмилар? -гапнинг ўзанини бошқа ёққа бурди Бибисувайдо.
  
  -Ие, ана ҳалос!Тўпалонда сизни тўйга айтиш эсдан чиқибдию!Вой бу тўй қилиб, қиз узатиш осон эмас экан, ўргилай.Шошилишда жуда кўп кўнгил етарлар эсдан чиқиб, тўйга таклиф қилинмай қолиб кетибди.Бир нечтаси ҳалиям мендан хафа.Илтижо қизимни турмушга узатдик айланай.Бир йил бўлди.Битта неварамиз ҳам бор.Тўй шаҳардаги энг кўркам ресторанда ўтган.Минглаб казо казо меҳмонлар ташриф буюрдилар. Тўйни Запарғани деган отарчи йигит роза қизитди.Ҳаааа.Мана, манабу альбомда тўй суратлари бор.Видеосини кўрсангиз!-деди Соддагул.
  
  Сўнг, сервантдан каттакон альбомни олиб, Бибисувайдога узатди.Бибисувайдо билан Ғиштхон альбомдаги тўй суратларини катта қизиқиш билан тамоша қила бошладилар.
  
  -Ҳаааа, мана буни тўй деса бўлади!Столлари олтинданми дейман?Эркакларнинг бўйинларида капалакнусха бўйинбоғлар, тилла тишларида қимматбаҳо 'Гавана' сигараларини тишлаб, қўлларида коньякли биллур қадахларни чўқиштирмоқдалар!Аёлларнинг кўйлаги рестораннинг мармар полида қумлоқни ялаган денгиз тўлқинларидай судралиб юрибди.Бу кўйлак жонворлар йўқ деганда юз минг доллар турса керак? -қизиқсинди Бибисувайдо.
  
  -Куёв -келин ҳам бир бирига худди қуйиб қўйгандек, олтин узукка олмос кўздай муносиб -қўшиб қўйди Соддагул.
  
  -Ҳа, куёв бола ҳам келишгангина йигит экан, Илтижохон ҳам афсонавий парилардек очилиб кетибдиларда ўзиям.Мана бу бошқа гап, опа.Ўзларингизга ўхшаган бой-бадавлат одамлар билан қуда -анда бўлибсизлар. Қизингизга муносиб куёв топибсиз.Муборак бўлсин!Икки ёш қўшгани билан қўша қарисин!Бўёқларга беланиб юрадиган анави сассиқ художник сизларга тўғри келмас эдида.Тенг тенги билан, тезак қопи билан дейишадику.Аттанг, шундай тўйда қатнашолмай қолибмиз!Тўйга айтсангиз, Ғиштхон опам билан келиб, 'Лазги'га ўйнардик.Ғиштхон опам битта ғиштнинг устида қўлларини илондай билтанглатганича бир оёқда рақс тушиб, ўз ҳаракатлари билан достон айтадилар, достон!Ҳа, майли.Ҳали кўп тўйлар қиласиз.Худо ҳохласа неварангизнинг суннат тўйида ламбадага ўйнаймиз -деди Бибисувайдо.
  
  -Раҳмат, Бибисувайдожон, синглим, илоё айтганингиз келсин -деди Соддагул хурсанд бўлиб.
  
  Кейин ўрнидан туриб, ошхонага йўналар экан: -Сизлар бемалол суҳбатлашиб, еб ичиб ўтиринглар.Мен дарров қўй ёғига битта палов дамлайман.Музлатгичда кийикнинг гўштидан бор -деди.
  
  -Йўқ, йўқ, опажон, раҳмат, уринманг.Паловни янаги келганимизда ермиз.Биз бир жойга боришимиз керак -деди шоша пиша Бибисувайдо.
  
  -Ие, бу қанақаси?Товба! Озиб ёзиб, бир келиб, ош емай кетасизларми?Бугун якшанба, дам олиш кунику?Ё сизлар якшанба куни ҳам ишлайсизларми? -деди ҳайрон бўлиб Соддагул.
  
  -Ҳамма гап ана шундада, опажон.Иш бўлса қани, якшанба кунларини қўйинг, керак бўлса кечасию кундузи тинимсиз ишлардик. Иш йўқда.Эркаклари мардикорчилик қилиш учун Россия, Қозоғистонга кетган қишлоғимиз худди иккинчи жаҳон уруши пайтидаги қишлоқлар каби хувиллаб қолган.Эрлари мардикорликка кетган қишлоғимиз аёлларини иш билан таъминлаш учун Ғиштхон опам билан 'Ғиштхонбибисувайдо ЭЛТД ' деган хунармандлик товарлари ишлаб чиқарувчи кичик корхона очмоқчи эдик.Банкдан кредит олайлик десак, фойиз ставкалари жуда баланд экан.Унақа фойиз ставкали кредитни олган тадбиркор албатта банкрот бўлади.Охири ўйлай ўйлай, бу масалада ёрдам сўраб, сизга мурожаат қилишга қарор қилдик.Шу, ишимизни юргизиб олишимизга ўзингиз ёрдамлашинг, Худо ҳайрингизни берсин, опажон!Қишлоқ аёллари ишга жойланса савоб бўлади.Фойиз устамасини сал йўлида қилиб берсангиз, Ғиштхон опам иккимиз тилхат ёзиб, қўл қўйиб берардик.Бизга ишонинг, опажон.Биз бировнинг ҳаққидан қўрқамиз.Бировнинг ҳаққи пулсиротда тутар экан.Бу ҳақда ривоят ҳам бор.Қадим замонда бир подшо эл -улусга чаён солиғи солибди.Подшо у чаёнлардан зиндонларидаги махбусларни азоблаш учун фойдаланар экан.Ҳар бир маҳалла бир қопдан чаён топшириши амр қилинган бўлиб, бунча чаённи қайдан топсак экан деб, бизнинг қовункапаликларнинг ҳам бошлари чўяндай қотиб, ўйланиб қолибдилар.Кейин суриштиришса, кимдир фалон мазорда чаёнхона бор дебди.Қопни қўлтиқлаб, ўша мозорга боришгач, мозорбон уларга бир қабрни кўрсатибдида: -Огоҳлантириб қўяй, бу қабр тўла чаён.Уни асло оча кўрманглар.Чаёнлар сизларга ёприлиши мумкин.Фақат қабрга таёқни суқингларда, ўша таёққа ёпишиб чиққан чаёнларнигина қопга солинглар дебди.Одамлар қабрдан бир қоп чаённи олгач, мозорбонга: -Қизиқ.Бу қабр кимнинг қабри? -дея савол берибдилар.Мозорбон у қабр бировларнинг ҳаққига хиёнат қилган порахўр, бир нопок амалдорники дея жавоб берган экан -деди Бибисувайдо.
  
  -Вой, нега ишонмас эканаман сизларга?Ахир сиз ҳам Ғиштхон ҳам энди менинг қиёматли синглимсизлар.Менинг туғишгандан зиёд сингилларим тадбиркорлик билан шуғилланиб, қўшимча ишчи ўринлари ташкил қилиб, аёлларни иш билан таминлайман деб турса, бу ҳайрли ишга ҳисса қўшмайманми?Фойиз деганингиз нимаси, Бибисувайдо?Нима, мен судхўрмидим?Ё менга савоб керак эмасми?Айтинг, қанча пул керак ўзи?-деди Соддагул.
  
  Бибисувайдо катта миқдордаги суммани айтди.
  
  -Шуми?Бўлди, ташвиш қилманг.Гар етса молим, етмаса жоним дейишадику.Мен ҳозир бор пулни қириштириб, олиб чиқаман, сизларга ёрдам қиламан -деди Соддагул.
  
  Бу гапларни эшитиб, Бибисувайдо билан Ғиштхон хурсандликларидан худди боғча болаларидай сакраб, чапак чалиб юбордилар.
  
  -Вой, раҳмааааат, опажоним, раҳмат!Бу яхшилигингизни у дунёю бу дунё унутмаймиз!Айтдима, нега қиёмат қайим бўлмаяпти деб.Энди билсам, ҳали ер юзида сиз каби олийжаноб, меҳрибон инсонлар бор эканда! -деди Бибисувайдо кўз ёши қилиб.
  
  -Раҳмат, Соддагул опа!Ишларимиз юришса, албатта пулларингизни икки хисса қилиб қайтарамиз -миннатдочилик билдирди Ғиштхон.У ҳам йиғлар эди.
  
  -Йиғламанглар, менинг қиёматли сингилларим.Қани, бир табассум қилингларчи -деди Соддагул.
  
  Бибисувайдо билан Ғиштгул кўз ёшларини харир шарфларининг учига артиб, зўраки жилмайдилар.
  
  -Ҳа, бу бошқа гап.Бир зум гаплашиб туринглар, мен ҳозир -деди Соддагул ва ичкарига кириб кетди.У кетгач, Ғиштхон букчайганича елкаларини силкитиб, ўзини тутолмай унсиз кула бошлади.
  
  -Тсс! -деди Бибисувайдо ҳам кулгидан ўзини аранг тийиб, кўрсатгич бармоғини лабларига вертикал қўйганича.
  
  Анчадан кейин Соддагул ичкаридан бир даста доллар олиб чиқди.Долларларни кўриб, Бибисувайдо билан Ғиштхонларнинг хирсдан кўзлари олайиб кетди.
  
  -Мана, сингилларим, ҳозирча менда бори шу.Керак бўлса бу ҳайрли ишга ўз тақинчоқларимни ҳам қурбон қилишга тайёрман.Фойизи керак эмас.Ишни юритиб олгач, топганларингда пулнинг ўзини қайтарарсизлар -деди Соддагул бир даста долларни Бибисувайдога узатаркан, самимий жилмайиб.Бибисувайдо пулларни шошиб олганича бағрига босаркан, Соддагулни махкам қучоқлаб, унга қайта қайта раҳмат айтиб, юзларидан ўпди.Ғиштхон ҳам.
  
  -Опажон, отам раҳматли пулни ердан топиб олсанг ҳам санаб ол дея насихат қилардилар.Кўнглингизга келмасин.Мен сизга ўзимга ишонгандай ишонаман.Аммо шундай бўлса ҳам...Агар қарши бўлмасангиз, пулларни бир санаб қўйсам -деди Бибисувайдо.
  
  -Майли, сананг.Балки мен нотўғри хисоблаб, мўлжалдагидан озроқ пул бергандирман -деди Соддагул.
  
  Бибисувайдо пулларни санаётган эди, кутилмаганда Ғиштхон: -Опа, тахорат вожиб бўлиб қолди, хожатхонага... агар мумкин бўлса... -деди.
  
  -Вой, нега мумкин бўлмас экан.Юринг, анави ҳобхонадан кейинги эшикдан кирсангиз ваннали хожатхонамиз бор -деди Соддагул Ғиштхонга йўл кўрсатиб.Кейин келиб, Бибисувайдонинг ёнига, диванга чўкди.
  
  Ғиштхон хожатхонада анча ушланиб қолди.У чиққач, Бибисувайдо кетишга тараддудлана бошлади.
  
  -Қани, опажон, бир дуо қилинг.Биз энди борайлик.Илоё бошлаётган бизнесимиз гуллаб яшнасин-деди у.
  
  -Ҳа, ўтирувдингларда.Паловхонтўрани ҳам емай кетасизларми?-деди Соддагул зорланиб.
  
  -Барибир битта ошга қарзсиз, опа.Бошқа келамиз, Худо ҳохласа, қани... -деди Бибисувайдо, Соддагулни дуога қистаб.
  
  Соддагул дуо қилгач, улар ҳайрлашарканлар, Бибисувайдо билан Ғиштхон кўчага чиқишди.
  
  -Ғишт, харипларни авраб пулини олишни мендан ўрган.Энди биронта ресторанга кириб, бу ўлжани ювмасак бўлмайди.Томоқ ўлгур қақраб кетдию.Қулинг ўргилсин Наполеон коньягидан юз икки юз ташламасак бўлмайди -деди йўл йўлакай Бибисувайдо.
  
  -Йўқ, Бибишка, Соддагул фарёд кўтариб, милицияни чақиргунча бу ерлардан туёқни шиқиллатиб қолишга улгуришимиз керак -деди Ғиштхон, ортига ҳавотирли қараб.
  
  -Нега? -деди Бибисувайдо ҳайрон бўлиб.
  
  Ғиштхон атрофга бир аланглаб оларкан, сумкасини очиб, Бибисувайдога кўрсатди.
  
  Сумкадаги олмос кўзли қимматбаҳо тилла тақинчоқларни,олтин билагузукларни, марваридларни кўриб, Бибисувайдонинг ҳайратдан оғзи очилиб, кўзларининг пахтаси чиқди.
  
  
  15 боб
  Сел
  
  
  
  Холбўри далада сомон тўплаётган одамларнинг суратини матога мойбўёқда мухрлаётган пайт бирдан ҳаво айниб, пастак булутлардан атроф қоронғулашаркан, кутилмаганда кўтарилган шиддатли шамол Холбўрининг бошидаги офтобда ўнгиб кетган дўпписини юлқиб, учириб кетди.
  
  Дўппи худди ғилдиракдай ғилдираб кетаркан, Холбўри уни тутишга ҳаракат қилдию лекин қувиб етолмади.Шу маҳал шамол шаштида кўйлакларининг этаги гоҳ кўтарилиб, гоҳ байроқдай хилпираётган бир қиз қўлидаги паншахани ташлаб, битта ҳамла билан Холбўрининг дўпписини тутиб олди.Кейин югирганича келиб, дўппини Холбўрининг қўлига тутқазди.У Ғойиб тракторчининг қизи Нортожи эди.Дўппини қизнинг қўлидан оларкан, Холбўри уни мақтай бошлади.
  
  -Э, қойилман, Нортожи!Сиз Тошкентга бориб, 'Пахтакор' футбол командасига дорвозабонлик қилсангиз, битта ҳам тўпни ўтказиб юбормас эдингиз!Терма командамиз олий лигага чиқар эди! -деб қўйди у кулиб, дўпписини яна шамол учириб кетмаслиги учун манглайига бостириб кийганича шамолда денгиздаги балиқчиларга ўхшаб бақириб гапириб.
  
  -Ҳа, ўзим ҳам шундай қилсаммикин деб юрувдим!'Пахтакор' командасига битта мен етмай турувдим.Сиз севган ёрингиз саккиз кило сақич чайнаб тикиб берган дўппини эхтиёт қилинг, дўппини!Бош кийимни йўқотманг, рассом ака! -деди Нортожи ҳам шамолда қийқириб кулиб.
  
  Холбўри бу гаплардан хандон отиб кулди.Кейин Нортожига раҳмат айтди.
  
  -Қуруқ раҳмат билан қутилмайсиз мендан!Битта портретга қарз бўлдингиз!Қачон суратимни чизиб берасиз, ўртоқ Ўрол Тансиқбоев?! -деди суҳбатни давом этдириб Нортожи.
  
  -Гап йўқ!Қачон десангиз мен тайёр! -деди Холбўри.Шундан кейин янада қуюқлашаётган зулматни ёритиб, чақмоқ чақа бошлади.Кейин момақалдироқ шунақа гумбирладики, чақмоқлардан ёришаётган буғдойзор осмони ёрилиб кетгандай бўлди гўё.Йирик йирик ёмғир томчилари шиддат билан шитирлаб ёға бошлаганда эса, сомон тўплаётган аёллар ва болалар қўлларидаги паншахаларини ғарамларга санчиб, дала четида ўсган қуюқ дарахтзорлар панасига қараб қочишга тушдилар.
  
  Бир зумда шиддатли ёмғирдан далалару одамлар ва дов дарахтлар кўринмай кетди.
  
  Холбўри шошиб нарсаларини йиғиштирдида, этюднигини елкасига осиб, Нортожига: -Қочдик биз ҳам!-деди.
  
  -Қаёққа?! -сўради саросима ичра Нортожи, ёмғирда кўйлаги ивиб шалоббо бўлиб чиппа ёпишган сарвдай қомати, тим қаро сочлари ва юзлари чақмоқ шуъласида ёришиб.
  
  -Мен билан бирга чопаверинг!Келинг, қўлингизни беринг!Қўрқманг, Нортожи! -деди Холбўри.Улар бирга дала четига, 'Газ -51' русумли юк машинасининг ташландиқ кабинаси турган жойга чопдилар. Холбўри кўпдан бери бу совет замонидан қолган эски юк машинасининг ташландиқ кабинаси суратини дарё ва далалар фонида ишламоқчи бўлиб юрганди.Улар юк машинасининг ғилдираксиз, аравасиз ташландиқ кабинасига етгач, Холбўри худди узоққа қатнайдиган тажрибали хайдовчи каби эшикни очаркан, ўриндиққа ўтирди.Кейин Нортожига қараб бақирди: -Яхши қиз, ёмғирда турманг!Кўйлакларингиз ивиб, баданингизга чиппа ёпишиб қолади!Кейин ўпкангиз шамоллаб қолиши мумкин!Тез ўтиринг машинага! -деди.Унинг усти боши ва яғир дўпписи ип ипигача ивиб кетган эди.
  
  Нортожи ҳам шошиб ташландиқ кабинанинг шалоқ ўриндиғига ўтираркан, эшикни ёпди.Бу маҳал кабина олд ойналарини ювиб шиддатли жала қуяр, чақмоқлар чақиб, дахшатли момақалдироқ гумбирларди.
  
  -Яхши қиз, 'Қовункапа' гами? - деди Холбўри, Нортожига қараб қўяркан, руль чамбарагини махкам тутганича.
  
  -Ҳа -деди Нортожи маржондай тишларини кўрсатиб кулиб.Унинг қоп қора сочлари ивиб, елкаларига, юзларига, оппоқ бўйинларига ёпишиб қолган эди.
  
  -Йўлимиз битта экан.Ташлаб қўяман.Мен дальнебойщикманда.Йўл қуюн, одам зерикади.Ёлғиз ўзингиз оғзингизни охиригача очиб, эснаб кетаверасиз кетаверасиз.Биронта ҳамсуҳбат тутдан теракдан гапириб, жавраб кетмаса, кўзингиз илиниб, юк машинангиз билан сандиқ сандиқ бўлиб ағанаб, жарликка қулашингиз ҳам ҳеч гапмас.Мана, сиздай бир пари пайкар қизнинг ҳамрох бўлгани яхши бўлдида -деб қўйди Холбўри, оғзаки 'Ғғғғин!Ғин!Ғғғғиииииннннн!' дея газлаб, рул чамбарагини у ёқ бу ёққа буриб.
  
  -Ҳа, айниқса, мана бунақа ёмғир шариллатиб қуяётган маҳал а?Дўппингиз ҳам ёмғирда бўкиб қолибдику, дальнебойщик?!-деди Нортожи кулиб.
  
  -Ҳа, нимасини айтасиз, яхши қиз -деди шалоббо бўлиб ивиган дўпписини бошидан олиб, эшиб, сувини сиқиб, яна қайта бошига кияркан, Холбўри.
  
  Унинг бошидаги бужмайиб кетган дўппига қараб Нортожининг кулгиси қистади.
  
  -Дўппи жонвор ҳам тугабдию.Сиз кечмасангиз ҳам, дўппи энди сиздан албатта кечади -деб қўйди у, ҳамон жилмайганича.
  
  -Кечса, кечаверсин.Бош омон бўлса, дўппи топилади, яхши қиз.Энди, йўл кира ҳақига ўзингиз қойил қилиб битта дўппи тикиб берасизда -деди Холбўри.
  
  -Дўппи тикдиим ипакларииий тиллоооодан! -деба? -деди чиройли овоз билан қўшиқ куйлаб Нортожи.
  
  -Ие, ҳали қўшиқ ҳам айтиб тураман денг.Оббо сизей!Овозингиз ҳам қўнғироқдай экан.Кўз тегмасин. Э, Клара Жалилова бўлиб кетинге! -деди Холбўри.Кейин у ҳам бир ҳофизнинг қўшиғини бор овозда хиргойи қила бошлади:
  
  -Э, ана ҳалос! Қаранг бир чиройли овозингиз бор экан.Айтгандай, бу агрегатингизнинг магнитафони борми? Узоқ йўл, маза қилиб мусиқа эшитиб кетардик -деди Нортожи.
  
  -Бор, дискаводли замонавий автомагнитоласи бор.Ҳозир қўяман -деди Холбўри.
  
  Кейин дардли бир қўшиқни хиргойи қила бошлади
  
  Холбўри қўшиқни тўлиқ ижро этди.Кейин жимиб қолди.Илтижо ҳам.Улар анчагача ойнани ювиб ёғаётган жалага сўзсиз термулиб ўтирдилар.
  
  -Жуда дардли, ҳасратли қўшиқ экан -деб қўйди, ҳамон шаррос қуяётган жалага ўйчан термулганича Нортожи, чуқур хўрсиниб.
  
  -Ҳа, севги ҳақида айтилган энг гўзал ва дардли қўшиқларнинг биттаси шу.Бундай қўшиқлар қачондир кимнидир севган инсоннинг соғинч изтиробларини, қалб қийноқларини, ҳис -туйғуларини ифодалайди. Севги инсон қалбининг эшикларини тақиллатмай, кутилмаганда ташриф буюргувчи ва ўша қалбда бир умр қолиб кетгувчи илоҳий туйғу десам тўғри бўлармикин?Бу туйғу уйга дарчадан кириб олган олмахон эмаски, уни кострюл ё тоғораларни кафгир билан танғиллатиб, шовқин кўтариб, қалбингдан қувиб чиқарсанг.Бунинг устига у воқеа ҳам эмас, ҳодиса.Яъни у содир бўлмайди, юз беради.Севги инсонни ўз ихтиёридан, ақлу ҳушидан айриб, ҳаловатидан жудо қилади, ғариб куз эпкинлари каби одам боласини барги хазондай сарғайтириб кетади. Бу ҳузурбахш қийноқ, чидаб бўлмас руҳий эхтиёж, қондириб бўлмас маънавий мухтожлик илиқ баҳорий шомлар уфқида зулматли осмон булутларини бир лахза ёритиб, унсиз чақнаган оний чақин каби ялт этадию яна сўнади.Лекин у чақиннинг ғамгин шуъласи инсон шуурида бир умр мухрланиб қолади -деди Холбўри.Кейин яна гапира бошлади:
  
  -Ҳазил ҳазилу, лекин сиз жуда чиройли қиз экансиз, Нортожи.Авваллари унча эътибор бермаган эканман.Айниқса ҳозир, шу тобда, ёмғирда шалаббо бўлиб ивиган шу кўйлагингизда менинг кўзларимга жуда гўзал кўриняпсиз -деди у.
  
  -Э, қўйсангизчи, қанақасига мен чиройли бўлай.Мени чалпакка ўраб қўйса ит ҳам емайдику.Агар шунақа мақтовлар билан шишириб, менга тажовуз қилмоқни режалаштираётган бўлсангиз, айтиб қўяй, шу катта тезликла кетаётган машинангиз кабинасидан ўзимни ташлаб юбораман -деди Нортожи, суҳбат ўзанини бошқа ёққа буришга ҳаракат қилиб, жилмайганича.
  
  Лекин Холбўри жиддий эди.
  
  -Худо ҳаққи, Нортожи, ишонинг.Сиз ростдан ҳам чиройли қиз экансиз.Сизга бу гапларни одам анатомияси ва қиёфа илмини яхши билган бир рассом сифатида айтаяпман.Мен албатта сизнинг портретингизни ишлашим керак -деди Холбўри.
  
  -Худди севиб қолган одамдай гапирасиза, товба! -ажабланди Нортожи.
  
  -Шунақага ўхшайди -деди Холбўри ўйчан.
  
  Бу гапдан Нортожи анчагача жимиб қолди.Сўнг уялиб, қизариб кетди.
  
  Бу маҳал момақалдироқ ва чақмоқлар шашти пастлаб, жала ҳам тинди.Теварак олам ёришиб кетди.
  
  -Мана, манзилга ҳам етиб келдик -деди Холбўри.
  
  -Хўп бўлмаса, дальнебойщик ака!Манзилга элтиб қўйганингиз учун раҳмат!Хотинингизга салом айтиб қўйинг! -деди Нортожи кулиб.
  
  -Арзимайди, яхши қиз!Албатта саломингизни етказаман!Ҳар куни шу йўл четига келиб турсангиз, уйингизга ўзим бепул элтиб қўявераман! -деди Холбўри ҳам жилмайганича.
  
  Улар ташландиқ машина кабинасидан тушганларида қуёш чарақлаб чиқиб, осмоннинг у четидан бу четигача эгилган улкан камалак етти хил рангда товланиб турар, дала устида тўрғайлар тўлиқиб, вижир -вижир сайрар эди.
  
  
  
  16 боб
  Тишсиз арра
  
  
  Қиличбек Қоплонович қизи Илтижога тўйдан бир неча кун аввал шундай деб насихат қилган эди.
  
  -Қизим, биз сени ҳеч нарсадан кам қилмай, авайлаб ўстирдик.Сен бизнинг ёлғиз, эрка фарзандимиз, кўрар кўзимизнинг нури, оқу қаросисан.Мана, вояга етиб, катта ҳаётга қадам қўйяпсан.Ўзинга муносиб, Ашрапилло деган ўқимишли, маданиятли, тадбиркор куёвни топдик.Илоё қўшганинг билан қўша қари.Ўзларингдан кўпайиб, бахтли бўлинглар.Лекин қизим бу ҳаёт деганлари жуда мураккаб жараён.У дунёда оловли лава булкиллаб қайнаб турган жаҳаннам жарлиги узра тортилган пулсирот бор деб эски китобларда келади.Билсанг, ўша қилдан ингичка, қиличдан ҳам ўткир пулсирот бу дунёнинг ўзида ҳам бор.Тубсиз ҳалокат жарлари устига қурилган, туғилишдан ўлимгача таранг тортилган бу сиротнинг номи ҳаётдир!Кимки нозик кўприкдан ўтаётиб, нотўғри қадам ташласа, ўша тубсиз ҳалокат жарлигига қулайди.Ҳам жисмонан, ҳам маънавий ҳалок бўлади.Жисмоний ҳалокат оқибатида киши нари борса, жони узилиб, оламдан ўтар.Лекин маънавий ҳалокатга йўлиқса, қалби ўлса, у абадий азоб уқубатларга маҳкум бўлади!Чунки жисм муваққат, руҳ билан қалб эса абадийдир!Бу дунёни бевафо ёлғончи дея хақоратлаш ҳам гунох!Негаки одам боласи у дунёдаги мангу ҳузур -ҳаловатни ҳам, абадий жаҳаннам азобини ҳам шу дунёда, ўзи ҳали ўлмай туриб топади, тайёрлаб қўяди.Шунинг учун бизнинг бу дунёда фақат тўғри юришдан бошқа йўлимиз йўқ.Тўғри йўлдан адашма, қизим.Борган жойингда тиниб, тинчи.Қайнона, қайнотангни ҳурмат қил!Куёвингнинг измидан чиқма.Уларга гап қайтарма.Сендан илтимосим, агар бизни рози бўлсин десанг, у оиладан бу уйга гап кўтариб келма.Чунки 'деди деди' сўзлари билан оилалар вайрон бўлади.Қуда андалар ўртасига совуқлик тушади.Сенинг энг ашаддий душманинг ҳам, энг яқин дўстинг ҳам ўз тилинг.Тилга ҳушёр бўл, болам.Ёмон гаплардан, ғийбатлардан тийилиб, одамлар ҳақида фақат яхши гапларнигина гапиришни ўрган.Жон бор жойда жанжал бор дейдилар.Ҳатто подшоларнинг уйида ҳам ўзаро тушинмовчиликлар, муаммолар, оилавий можаролар бўлиб туради.Бу табиий.Ҳамма гап ўша юз бериши мумкин бўлган жанжалнинг олдини олишда, муаммоларни қизишмай, яхши гаплар билан ҳал қила билишда, муросаи мадора билан оила мувозанатини сақлаб қолишда.Жамият тинч -тотувлигини, одамлар ва халқларнинг ўзаро аҳиллигини аввало жамиятнинг энг кичик ячейкаси ва модели бўлмиш оиладан бошлаш керак, оилада аввал тартиб -интизомни ўрнатиш ва уни мустахкамлаш керак.Бу шунчаки чиройли гаплар эмас, бу ҳикмат!Мен шу пайтгача бировга насихат қилмаган эдим.Бугун сенга насихат қилмоқдаман.Чунки сен менинг жигарбандимсан.Шу гапларимни доимо ёдингда тут -деди у.Дадасининг ўша гапларини ёдида сақлагани учун ҳам Илтижо эрининг ва қайнонасининг зулмларига чидаб, тош тишлаб яшайди.Табиатан ўта жиззаки ва инжиқ қайнонаси ҳар куни нимадандир камчилик топиб, тўхтовсиз жағиллайверади, йиғлаб, қарғаб, Илтижонинг жисму жонини эговлайди.
  
  -Э, картошканинг пўчоғини ҳам шунча қалин арчадими одам?!Кеча сиз арчган пиёз пўчоғини қайта ажратиб, бир паловга етгулик пиёз паррак йиғиб қўйдим!Ашрапилло болам бечоранинг қийналиб топганини бундай ҳавога совуриб, исроф қилаверсангиз, эртага бори буддимиздан айрилиб кафангадо бўламизку!Э, Худо!Шунақаям келин учрайдими бизга!Бою босомон, амалдор одамнинг қизи деб алданиб, қаёқдан ҳам шу сиртини силаган, молфахм қизни келин қилдима!Вой пешонам қурсин манинг, пешонам қурсииин!Ҳа, аттанга!Аттаааанг!Менинг ўғлимга кимлар қизини бермасди!Бу жодугар ўлгур онаси билан бахши пархон қилиб югириб, сеҳру жоду қилиб, охири ўғлимниям мендан совутди.Боламнинг бурнидан ип ўтказиб олди, жувонмарг.Биламан, биттани бекорга туққани йўқ бу писмиқ!Боламнинг бошини айлантириб, бор бойлигини ўзига хатлатиб, охири ўғлим иккаламизни кўчага хайдамаса гўрга эди!Э, ҳамма айб ота онада! Уйда боласига тарбия бермаса қийин эканда!Унақа одамларнинг бойлиги, гариллагани итнинг кетига!Бу яшшамагур кечаси нима билан шуғилланади билмайман, қачон қарасанг ухлагани ухлаган!Оламни сув босса, тўпиғига чиқмайди!Ҳа, келин деган саҳарда туриб, ховлини, кўчани ёғ тушса ялагундай қилиб супуриб қўймайдими!Онаси супурги ушлашни ҳам ўргатмаган эканда!Ҳамма ёқни чангитиб, шатиллатиб супириб, сотиб олганимизга ҳали бир йил ҳам бўлмаган ойим супургини асфальтга ишқаб, ейилтириб, адойи тамом қилибдия! Э бу келинмас, бизнинг оиламизни хонавайрон қилиш учун келган ёвуз душман экан! Шу зодинга ўт тушкур шумқадам келдию оиламиздан барака кўтарилди!Вой, менинг ўғлимга кимлар қизини бермас эдия!Бундай шошилмай, ҳокимлар, банкирлар ва бошқа казо казолар билан қуда анда тутинсам бўлмасмиди?! Хапгина сани!Қараб тургин!Яқинда думингни тугиб, ўғлим Ашрапиллога онаси ўпмаган 15 яшар қизни олиб бераман, рашкдан куйиб, жизғанак бўлиб, тўппа тўғри жаҳаннамга равона бўласан!-дея тинимсиз жаврайди у.
  
  Бир гал ҳатто ўғли Ашрапиллога: -Сен сўтак, эр эмас, латта экансан, латта!Бўш қўйсанг бу жувонмарг эртага бошинги чиқиб олади!Эркак деганнинг сал қамчисидан қон томиб туриши керак!Хотинини итоатда ушлаб туриш учун уни ҳеч йўқ бир кунда беш ўн дарра уриб туриш керак!Э, ётқизволиб қорнига тепмайсанми?!Ҳе, ўғил бўлмай ўл, хайвон!Хотининг мени урсаям қараб тураверасанми?! -дея йиғлаган эди, ғазабдан Ашрапиллонинг тепа сочи тикка бўлиб, кўзлари қонга тўлди ва шахд билан Илтижога юзланди.
  
  -Нима?!Вой харомией!Сен ҳали онамга қўл кўтарадиган бўлдингми?!Мени туғиб, дунёга келтирган, ўзи емай едириб, киймай кийдириб улғайтирган меҳрибонимга, муқаддас Каъбамгая?!Вой онагинангни осма кўприкка осиб... сука!Мен онамнинг олдида сендақаларнинг миллионтасидан кечиб қўяман! Хотин йўлда, фарзанд белда, онам эса битта! -дея Ашрапилло Илтижога ташланди ва уни уриб, ерга йиқитиб, дуч келган жойига дод дегизиб тепаверди.Илтижо зорланиб: -Ашрапилло ака!Мен онангизни урганим йўқ!Бу тухмат!Худо ҳаққи урганим йўқ!Менинг бу бақувват аёлга кучим ҳам етмайди!Етган тақдирда ҳам ўз онамни ураманми?!Наҳотки мени шундай пасткаш деб ўйласангиз?!Мен ахир, онажонни сиздан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қилман!Ишонинг! -деса ҳам, ялиниб ёлборса ҳам тўхтамади.У бечора Илтижони чарчагунича дўппослади.
  
  -Қанақа тухмат, а, қанақа тухмат!Вей, беш вақт номоз ўқийдиган, рўза тутадиган менинг иймон эътиқодли онажоним сочлари оқарганда ёлғон гапирадиларми?Ҳозир талоқ паттангни қўлинга тутқазайми а?!Қумталоқ қўйиб ташлайми?!Вой аблах ношукур, нонкўўўўр!Еганинг олдингда, емаганинг кетингда бўлса, сенга яна нима етишмаяпти а?! -дея бақирарди у ҳамон Илтижони тепкилаб.
  
  -Урса дедим, ахмоқ! Ургани йўқ ҳали! Қўл тегизиб кўрсинчи, ўзим уни уриб, оёқ қўлларини синдириб ташлайман! -деди Илтижонинг қайнаси.
  
  Шундан кейингина Ашрапилло уришдан тўхтади.
  
  Илтижо ўрнидан аранг турди ва гандираклаганича бориб, деворга ҳолсиз суянди.Унинг сочлари тўзғиб, юз кўзлари тепки ва муштлар зарбидан ёрилиб, қонаган, йиртилиб кетган усти боши чанг, тупроққа беланган эди.У юзларини ювганича думалаётган аччиқ кўз ёшларини рўмолига артиб, йиғларди.Шу маҳал ичкаридан ўғли Машрапиллонинг йиғлаётганини эшитдию, оғриқ, аламни ҳам бир лахза унитиб, уйга кириб кетди.У боласини манеждан олиб, бағрига босаркан, уни эмизганича ўпкаси тўлиб, юм -юм йиғлайверди.Илтижонинг илиқ кўз ёшлари марварид доналари каби дувиллаб тўкилиб, кўкрагини миққа миққа эмаётган Машрапиллонинг юзларига томарди.
  
  Шу пайт хонага Ашрапилло кириб келди.Эрим яна ургани келяпти дея ўйлаб, Илтижонинг қўрқувдан юраги ёрилай деди.У калтак ейишдан эмас, яна дўппослаш бошланса, боласига, Машрапиллога шикаст етишидан қўрқарди.Лекин Ашрапилло Илтижога яқин келиб, худди айб қилган боладай бошини эгди.Кейин: -Кечир, Илтижо.Мен онамни урибсан деб ўйлабман. Ўзинг бир фикрла, хотини онасини урган ҳар қандай эркак шу йўлни тутмасмиди?Айб мендан ўтибди.Онамнинг гапларини нотўғри тушунибман.Кечир, хотин.Мен нима қилай ахир?У ёққа қарасам, онам.Бу ёққа қарасам, сен севикли жуфти ҳалолим.Боламиз Машрапилло.Эҳ, сенларнинг шу жанжалларингдан тўйдим.Бир куни ўзимни ўзим осиб нетиб қўймасам бўлдида ишқилиб.Нега индамайсан, Илтижо? Кечирдингми? Агар кечирмасанг, ҳозир шундай чиқиб, қазноқдан болтани оламанда, сени урган шу лаънати қўлимни кундага қўйиб, шартта чопиб ташлайман.Ишонмаяпсанми? -деди у, хонадан чиқишга тараддудланиб.
  
  Бу гаплардан Илтижо бадтар қўрқиб кетди ва шоша пиша:-Йўқ, йўқ, Ашрапилло ака!Асло ундай қила кўрманг!-деди.
  
  -Унда кечирдим де.Қани бир жилмайчи -деди, Ашрапилло хотинининг тўзғиб кетган сочларини силаб текислаб, унинг кўз ёш тўла кўзларига худди қудуқлар тубига қарагандай қараб.
  
  -Аҳа, кечирдим -деди Илтижо, бош ликиллатганича, кўзларида жиққа ёш билан жилмайиб.
  
  -Раҳмат, асалим.Билардим кечиришингни.Сени шу кечиримлилигинг учун ҳам севаман -деди Ашрапилло Илтижони бағрига босиб.
  
  
  
  
  17 боб
  Мазлуманинг кўз ёши
  
  
  
  
  -Дадаси, бижутерий тақинчоқларимни кўрмадингизми?Уларни сизнинг суратингиз туширилган чинни вазага солиб қўйгандим.Вазани улфатларингизга кўрсатганингизда, тақинчоқларни бирон ёққа олиб қўймовдингизми мабодо? -деди Соддагул.
  
  -Йўқ, мен вазага қўлимни ҳам текизмадим -деди Қиличбек Қоплонович, газетага термулганича, нонушта қилиб.
  
  -Товба, ким олдийкина?Айтгандай, дадаси, кеча қишлоқдан бир танишим, Бибисувайдо деган тадбиркор аёл дугонаси билан келувди.Ҳалиги қовункапалик рассом йигитнинг таг - тугини суриштиргани борганимда у йигитнинг яхши одам эмаслигини айтган аёл бор эдию.Ўша аёл келганди. У дугонаси билан бирга қишлоқ аёлларини иш билан таъминлайдиган касаначилик кичик корхонасини очмоқчи экан.Ишни юритиб олгач, пулни фойизсиз, қайтариш шарти билан савоб умидида ва бир пайтлар менга қилган яхшилигини қайтарай деб уйдаги бор пулларни қириштириб ўша аёлларга ёрдам тариқасида бериб юбордим.Улардан бири тахорат вожиб бўлиб қолди дея хожатхонага кириб чиқувди.Наҳотки ўша аёл... Э, йўғе, тахорат оладиган имон эътиқодли аёл шунақа ишга қўл урадими?Бўлиб ҳам тадбиркор, қолаверса дидли аёл бижутерий билан ҳақиқий тилла ва олмосларни сал бўлса ҳам фарқига боради -деди Соддагул.
  
  -Э, онаси, қўйсангчи шунақа гапларни.Неварамиз Машрапиллонинг суннат тўйини ўтказиб олайлик, сенга ҳақиқий, энг қиммат тилла тақинчоқлардан олиб бераман -деди Қиличбек Қоплонович.У нонуштадан кейин кийиниб, ишга отланаркан, хотини билан ҳайрлашиб, ташқарига чиқди.Соддагул эрини ишга кузатиб қўйгач, ҳобхонага кириб яна қўлбола тақинчоқларини излай бошлади.Шу маҳал қўл телефони жирингладию шоша пиша телефонни ёқди.Қўнғироқ қилаётган қизи Илтижо экан.Соддагул қувониб кетди.
  
  -Илтижо, сенмисан қизим?Ва алейкум ассалом.Яхши юрибсанми?Неварагинам қалай?Куёвинг Ашрапжон, қайноналаринг ҳаммаси тинчми? -ҳол аҳвол сўради Соддагул.
  
  -Раҳмат, ая, яхши.Фақат кейинги пайтларда мазам бўлмаяпти.Анчадан буён бир қўлим билан ўнг оёғим қандайдир толиб юрарди, энди улар худди менга бўй сунмаётгандай туюляпти.Ишонсангиз, поликлиникага оқсоқланиб бориб келдим.Одам ҳижолат чекар экан.Ўзинг дўхтир бўлсангу... Ишқилиб, бориб -бориб юролмай қолмасам гўрга эди -деди Илтижо йиғлаб.
  
  -Э, нафасингни иссиқ қиле!Ҳар гапга фаришталар омин дейди.Вахима қилма, Худо ҳохласа, ўтиб кетади.Ҳаммаси яхши бўлади.Ҳали ёшсан.Бу тумовнинг оғирроқ асорати бўлиши ҳам мумкин -далда берди қизига Соддагул.
  
  -Вой аяжон, ахир мен шу медицина сохасида ўқидим.Ўзим биламанку.Бу фалажланишнинг бошланғич симптомларига ўхшаяпти.Қўрқяпман!-деди Илтижо яна йиғлаб.
  
  -Э, нималар деяпсан, қизим?!Худо сақласин!Мени қўрқитма, болам?!Бу дўхтирларга бир қатор текширтирдингми?Улар нима деяпти?-фиғони фалакка ўрлади Соддагулнинг.
  
  -Текширтирдим.Улар ҳам кўнглимни кўтаришдан нарига ўтмаяптилар.Сиз яқинда шол бўлиб қоласиз демайдиларку!Улар бу касаллик аломатлари сиқилишдан, стресслардан дейишяпти -тушунтирди Илтижо.
  
  -Тўғри айтишибди.Сиқилмада ахир!Нимага сиқиласан?Ҳамма нарсанг етарли бўлса.Ҳурмат қилиб, бошига кўтарадиган, гаҳ десанг қўлинга қўнадиган эринг бор.Буёқда Худойим сенга қўчқордай ўғил берди.Қайнонанг бўлса жаннати хотин.Яна сенга нима керак а?!Ё ҳалиям анави қишлоқи рассомингни унутолмаяпсанми?!Э, йиғиштир унақа севги певгини!Ўрисларда бир мақол бор.Зачем любить и страдать, когда все дороги ведут в кровать -дейди улар.У рассом сен ўйлагандақа яхши йигит эмас экан.Сендақа қизларнинг нечтасини бошинии айлантириб... Ҳуллас, бизни ундан Худонинг ўзи асрабди.Яхшиям унинг найрангларига учмабмиз.Ўрганиб, таг тугини суриштирибмиз.Бўлмаса, тамошани кўрардинг.Ана стресс ўшанда бўларди.Шундай экан, Худога шукр деб, ўша оиланинг ўтидан кириб, кулидан чиқ. Ҳаёлингни бўлмай, маза қилиб яша!Тушундингми?!Нега индамайсан?!.. Ҳа, кейинчи, бу духтирлар ҳамма касални ҳам даволайвермайди.Инси жинс илашган бўлса, домла хўжа дегандай, ўқитиб, дам солдириб, синиқчига силатиб, мозор буваларга чироқ ёқиб, расм русимини қилиш керак.
  
  Лекин сохта синиқчилардан эхтиёт бўл.Бир аёл номоз ўқийман деб рукуга эгилган маҳал тос суяги қуймичидан чиқиб кетибди.Бечоранинг эрига одамлар маслахат бериб, маҳаллаларидаги синиқчига кўрсатишни таклиф қилибдилар.Эр жонвор синиқчи хотинни айтиб келибди.Синиқчи хотин оғриқдан инграб ётган беморни бадтар дод дегизиб, эзиб тиззалаб юриб тос суягини жойига туширибдию, тахтакач билан оёғини боғлаб қўйибди.Тасаввур қилаяпсанми?!Ҳеч қандай оғриқни қолдирувчи уколсиз, дорисиз шу муолажани амалга оширган.Эртасига аёлнинг оёғи симёғочдай бўлиб шишиб, қорайиб кетган.Синиқчи хотинга аҳволни тушунтирган аёлнинг эри тез ёрдам чақирмоқчи бўлади.Аммо, синиқчи хотин: -Агар дўхтир чақирсангиз, мен муолажани тўхтатаман.Ё дўхтирлар даволасин, ёки мен -деган.Натижада чидаб бўлмас оғриқдан додлаб ётган аёлни касалхонага олиб бормайдилар.Аёл бечоранинг оёғи гангренага, қора сонга айланиб, азоб уқубат билан оламдан кўз юмган.Кейин травмотологлар, нейрохирурглар жасадни текшириб: -Синиқчи хотин суякни жойига соламан деб, оёқдаги магистрал қон томирлардан бирини узиб юборган ва оёққа қон уюлиши оқибатида қора сон юзага келиб, бемор оламдан ўтган -дея хулоса чиқарганлар.Шунинг учун, эскича қиламан экан деб тўғри келган одамга учрайвермаслигимиз керак.Энг муҳими одамда ихлос, ўзининг тузалиб кетишига ишончи бўлиши керак.Тушкунликка тушма, болам.Бир йўлини қиламиз, Худо ҳохласа дарддан қутилиб, кўрмагандай бўлиб кетасан, йиғлама, она қизим -деди Соддагул.
  
  Илтижо эса ҳамон эзилиб йиғлар эди.Анчадан кейин у яна гапира бошлади.
  
  -Аяжон, мен энди ортиқ чидолмайман!Эшитяпсизми, чидолмайман!Шу пайтгача сизлар сиқилмасликларинг учун тортаётган зулмларим ҳақида ло мим демай, яшириб келдим.Қайнам ёмон!Мени ўғлига айтиб урдиради!Қилдан қийиқ ахтариб, тергаб, қарғаб, пастга уриб, ўтирсам ўпоқ, турсам, анақа... сўпоқ деб, қонимни ичади!Ахир мен ҳам одамман, ая!Ердан чиққан қўзиқорин эмасманку!Дадам у оиладан гап кўтариб келмайсан дегани учун, қайнонамнинг барча хақоратларига, эримнинг уриб, тепкилаб, сўкиб, тахқирлашларига чидаб келдим!Лекин кечагиси ошиб тушди.Қайнонам ўғлига: -Мен ҳам қайнона бўлиб, елиб -югириб, хизматимни қиладиган эпчил, чаққон келин олармиканман деб орзу қилгандим!Бу сволочнинг эса боши касалдан чиқмайди!Энди бўлса оқсоқланиб юрибди!Ҳа, биламан, ўзи соппа соғ!Атайлаб ўзини касалликка солмоқда бу доғули ер юткур!Йиғиштир бу зоди пастни!Шартта уч талоқ қўйгинда, паттасини қўлига тутқаз!Мен сенга онаси ўпмаган ўн беш яшар қизни олиб бермасам Шазо исмимни бошқа қўяман! -деди.Эртага, Худо кўрсатмасин касалим кучайиб, ётиб қолсам нима бўлади?!Булар мени ётган кўрпам билан судраб кўчага олиб чиқиб ташлашдан ҳам тоймайди, аяжон!Дадамга ўзингиз тушунтириб айтинг!Мени болам билан бу дўзахдан олиб кетинглар! -деди у юм юм йиғлаб.
  
  Бу гаплардан Соддагул ўтирган жойида тошдай қотиб қолди.Кейин ўзига келиб, шартта ўрнидан тураркан:
  
  -Вой эси пас қиз!Нега шу пайтгача бу ҳақда айтмадинг?!Биз сени бахтли яшаяпти деб ўйлабмиз!Вой зулм қилмай ҳар нарса бўлгур, шум кампир, ялмоғиз!Оқ рўмол ўраб, ҳожи онага ўхшаб турса, дину диёнатли, фариштадек аёл экан дебмана!Заҳарли илон эканку, қирилгур!Йиғлама, қизим!Мен ҳозироқ даданга телефон қиламан ва биз тез сенинг ёнинга етиб борамиз!Бизнинг кўчада тушиб қолган қизимиз йўқ!Сени у итларга талатиб қўймаймиз! -деди.Сўнг телефонда гаплашишни давом этдирган куйи, шошиб кийина бошлади.
  
  
  18 боб
  Нортожининг портрети
  
  
  Нортожи ховлини супуриб сидириб юрганди, қоғоздан ясалган самолётча айланиб учиб унинг ёнига келиб тушди.Қўшни болакайлар қоғоз қирғий қилиб учириб ўйнаяпти шекилли дея ўйларкан, Нортожи уни супуриб, ахлатга қўшиб, хандакка улоқтирмоқчи эди, қоғоз самолётнинг қанотидаги ёзувга кўзи тушди.Кейин нима ёзилган экан дея уни қўлига олиб, ёзувни ўқиди.Қоғоз самолёт қанотига шарикли ручкада:
  
  
  Самолёт, самолёт, қанотингни пастлаб ўт!
  
  Мактубимни севгилим Нортожига ташлаб ўт!
  
  
  деб ёзиб қўйилганди.
  
  Нортожи ҳайрон бўлиб, атрофга аланглаб қараркан, самолёт ясалган қоғозни очиб, текислади.Варақ ортида майда харфлар билан ёзилган мактуб бор эди.
  
  Салом, Нортожи!Яхшимисиз?Мени кечиринг.Сиз трасса ёқасида менинг йўлимга интизорлик билан кўз тикиб кутган пайтларингиз вақтида етиб келолмадим.Тўғриси улгуролмадим.Чунки йўлда ушланиб қолдим.Ой ёритган тоғ довонида қорли чўққилар аро чўзилган илонизи йўллардан машинамни қушдай учириб, сизни эслаб келарканман, шу бир хафталик чет эл сафарим давомида жонажон Ўзбекистонимни, Ватанимни нечоғли қаттиқ соғинганимни ҳис қилдим.Чуқур жарликлар, ҳайбатли нишабликлар узра узала тушган тасмадай асфальт йўллар четида худди менга қўл силтаётгандай узун узун ўт -ўланлар, мойчечагу, оқбошлар шамолда чайқалиб, мени шодон кузатиб қолишаётгандай туюларди.Мен қўлимнинг тирсагини ойнадан чиқариб, катта тезликда кетаётган машинам рулини бир қўлда бошқарганимча бир машхур ҳофизнинг ватан ҳақидаги қўшиғини хиргойи қилиб келардим.
  
  дея келаётсам, бирдан денг, машинамнинг балони танғиллаб отиб юборса бўладими.Машина жонвор қайиққа ўхшаб у ёқдан буёққа сирғалиб бораракан, назоратдан чиқиб, жарлик сари қулашига сал қолди.Тажрибали дальнебойщиклигим қўл келиб, покрышкаси ёрилиб, қуруқ дискда асфальтдан ўт чақнатганича, сандиқ сандиқ бўлиб бораётган машинани бир илож қилиб йўл четига тўхтатдим.Ҳалиги иккимиз ёмғирда суҳбатлашиб ўтирган кабинадан сакраб тушиб, бундай қарасам, машинанинг диски қийшайиб кетибди.Бахтимга запаска балон бор эди.Ўшани кузовдан олиб, ғилдиратиб келиб, уни болтларга илиб, тарцовый ключлар билан гайкаларни бураб, қотира бошладим.Бир маҳал маҳобатли қоялар устида бўрилар галаси шундай улий бошладиларки, томирларимдаги қон музлаб қолгандай бўлди гўё.Қарасам, кулранг бўрилар галаси дағал юнгларини хурпайтириб, тишларини иржайтириб мен тамон шиддат билан чопиб келишяпти.Мен гайкаларни апил тапил қотирдимда, иккимиз шаррос қуяётган жалага термулиб ўтирган ўша қадрдон кабинага ўзимни урдим.Лекин бўриларнинг энг бақуввати бир сакраб оёғимдан тишларкан, аёвсиз пастга судрай бошлади.Ерга қулашим билан бошқа оч бўрилар ҳам ёприлиб келдилар.Мен қўлимдаги тарцовый ключ билан бўриларни уриб, ўзимни ҳимоя қилганимча бор овозда: -Ёрдам беринглааааар! -дея бақирардим.Овозимга ой ёритган қорли довонлар сукунати акс садо қайтарарди.Бир маҳал уйғонсам, тушим экан.Ҳуллас, гап бундай, Нортожи. Бугун кундуз соат 11 -00 да қадрдон трасса четига келинг.Сизни интизорлик билан кутаман.Агар келмасангиз, уйга кетмай, хафталаб, ойлаб машина кабинасида ўтиравераман.Муддатсиз очлик эълон қиламан.Уволимга қолмай десангиз, келинг.
  
  Соғинчли саломлар билан, дальнебойщик Холбўри.
  
  Хатни ўқиб, Нортожи елкаларини силкитиб узоқ ва унсиз кулди.Кулавериб кўзларидан ёш чиқиб кетди.Шу пайт ичкаридан онаси Каполатхон чиқиб қолди ва ҳайрон бўлиб: -Қизим, сенга нима бўлди?Томи кетган одамдай нега ўзингдан ўзинг куляпсан? -деди.Нортожи дарҳол жиддийлашиб, хатни яширар экан,
  
  -Ўзим, шунчаки, бир латифа ёдимга тушиб кетди -деб қўйди.Кейин ўрнидан туриб, яна ховлини супуришга киришди.Ховлини супуриб бўлгач, оғилхонага кириб, сигирни соғди.Иш ишга уланиб учрашув соатлари яқиншаларкан, Нортожи даладан ўт ўриб келиш бахона ўроқ билан арқонни олиб, учрашув белгиланган жойга, дала четига, ғилдираксиз, аравасиз, ораларидан буталар ва ўт ўланлар ўсиб чиққан ташландиқ юк машинасининг кабинаси тамон йўл олди.
  
  У дала четига яқинлашган маҳал ташландиқ юк машинасининг кабинасида ўтирган Холбўрини кўрди ва олд тамонга ўтиб, худди машина тўсаётган йўловчи каби қўлини юқори кўтарди.
  
  Кейин кабина эшигига энкайиб: -шопир ака, 'Қовункапа' га ташлаб қўёлмайсизми? -деди кулиб.
  
  -Нега элтиб қўймай? Албатта элтиб қўяман.Ўтиринг машинага-деди Холбўри.
  
  Нортожи раҳмат айтиб, кабина эшигини очаркан, шалоғи чиққан ўриндиққа ўтирди.
  
  -Шопир ака, кейин бўғишиб юрмаслик учун аввалдан йўл кира ҳақини келишиб олсак яхши бўларди -деди Нортожи.
  
  -Ҳа, энди кира ҳақи от билан туя бўлармиди.Юз доллар берсангиз бўлди.Энди сиздай чиройли қизни пул олмай манзилга элтиб қўйишим ҳам мумкин эди.Аммо, қарамайсизми, онам уйлангин деб сира қўймаяптилар.Уйланишим керак.Шунга пича пул тўплай деб, трасса четида тўхтаб, жонимни хатарга қўйиб бўлса ҳам йўловчи оламан.
  
  -Намунча йўл кира ҳақи арзон?Ҳеч йўқ беш юз доллар бўлганда ҳам чидаса бўларди.Бунақада қандай пул жамғарасиз уйланишга?Ҳа, майли, юз доллар бўлса ҳам харна.Қани, кетдик! -деди Нортожи жилмайиб.
  
  Холбўри тезликни улаб, оғзаки ғинғиллаганича двигательни газлар экан, Нортожига ҳар замонда кўз қири билан қараб, йўлдан нигохини узмаганича яна гапира бошлади.
  
  -Биласизми, менинг дальнебойщикликдан ташқари яна бир хунарим бор.Бўш пайтларда расмлар чизиб тураман.Баъзан довонларда тўхтаб, қорли тоғ чўққиларини, қовунлардай терилган тошларга урилиб, шалдираб оқувчи саёз, сувлари одам илигини музлатиб қўйгувчи сою жилғаларни, қизилиштонлар тақиллатгувчи қарағайзор ўрмонларини, шамолларда тебранаётган ромашкаларни, сариқ ва қизил лолаларни, оқбошлару ўзбек новвотини эслатгувчи улуғвор қоя тошларни тиззани кўмгувчи узун узун ўт ўланлар ичида туриб, шоша пиша матога мойбўёқ билан мухрлайман.Узоқ узоқларда сайраётган попишакларнинг ҳасратли овозларига қулоқ тутаман.Мен ҳатто машинамга чиққан айрим йўловчиларнинг қиёфаларини ҳам матода бўёқ билан тасвирлайман.Истасангиз, ўшандай йўловчилардан бирининг суратини сизга кўрсатишим мумкин -деди у рулни қалтис буриб.
  
  -Майли, агар кўриш бепул бўлса -деди Нортожи.
  
  -Хафа бўлмангу сиз ўлгудек хасис, битини сиққан қурумсоқ йўловчи экансиз.Албатта кўриш бепул бўладида.Э, товба қилдимей! -деди Холбўри, худди машинани йўл четига олиб, тўхтатгандай ҳаракатлар қилиб.
  
  Кейин ёнбошидан чиройли рамкага махкамланган планшетни олиб, Нортожига узатди.Нортожи ромни оларкан, унга ўралган газеталарни йиртиб очдида, асарга қараб ҳайратдан оғзи очилиб қолди.Чунки у Нортожининг матога мойбўёқ билан ишланган гўзал портрети эди.
  
  -Қалай? -деди Холбўри, гўё машинани яна юргизиб, тезликни ошираётгандай ҳаракатлар билан оғзаки ғинғиллаб.
  
  -Вой товба!Худди ўзимни ўхшатиб қўйибсиза!Қайдан чизақолдингиз бу суратни?!Ҳотирадан ўйлаб чиздингизми?Қиёфамни эслаб қолганингизни қаранг!Қўлларингиз дард кўрмасин илоё!Қандай яхши!Энди бу портретни менга совға қилмасангиз, шу катта тезликда кетаётган машинангиздан ўзимни ташлаб юбораман!-деди Нортожи, бир қўли билан кабина эшигини очишга ҳаракат қилиб.
  
  -Йўқ, йўқ, асло сакрай кўрманг!Майли, мен розиман, розимаааан!Шу портрет сизга совға бўла қолсин!-деди шошиб, Холбўри.У шундай дер экан, Нортожи ўзини кабинадан ташлаб юбормаслиги учун, уни махкам қучоқлаб олди.Шу маҳал ҳар икки вужудга хароратли туйғу, ўтли, оловли эҳтирос ҳисси югирди.Ҳаяжондан томоғи қақраб кетган Нортожи, уялиб, қизариб, юлқинганича йигитнинг қучоғидан чиқишга уринди.
  
  -Вой, нима қиляпсиз?!Қўйворинг!Биронтаси келиб қолса нима бўлади?! -деди у.
  
  -Ахир ўзингиз трасса бўйлаб ўқдай учиб кетаётган машинам кабинасидан йўлга сакрайман деяпсизку!Сизга жон керак бўлмаса, менга керак, ойимтилла!Сиз топ этиб ўзингизни ташлаб юборсангиз, эртага мен ишдан қолиб, судма суд юришим керак!Судланиб, беш ўн йилга кесилиб, сассиқ баракларда каналарга таланиб, бит ўлдиришга менинг тоқатим йўқ, яхши қиз! -деди Холбўри.
  
  -Иииий, йўлга қаранг, йўлга!Рўпарадан камаз келяпти! -деди Нортожи кулиб.
  
  Шундагина Холбўри Нортожини қучоғидан бўшатди ва рулни у ёқ бу ёққа буриб юборар экан: -Ўўўҳ!Сал бўлмаса, жарга қулардик!Худо бир сақлади -деди.
  
  Нортожи уст -бошини тартибга келтирар экан Холбўрига кулиб қараб: -Жинни!Бу ташкилотлар жинниларни ҳам ишга олаверар эканда а?!Хозир шу портрет билан бошига қаратиб солайми?! -деди.
  
  -Ҳа, уринг, Нортожи!Портрет билан бошима уринг! -деди Холбўри.
  
  -Ҳоооо, жинни бўлибманми?Шундай портретни расво қилайми?!Мен бу портретни уйимизнинг тўрига осиб қўяман -деди Нортожи, портретни махкам бағрига босиб.
  
  Холбўри хохолаб, хандон отиб кулди.
  
  -Э, қойиле! Иккаламиз биронта театрга актер бўлиб ишга кирсак ҳам бўларкан. Лекин ҳазил ўз йўлигаю, Нортожи, менинг мақсадим жуда жиддий, қарорим қатъий.Онам ростдан ҳам уйлан деб ҳоли жонимга қўймаяпти.Онам сизларнинг уйингизга совчи бўлиб борсалар, қарши эмасмисиз?-деди.
  
  Нортожи уялганидан қип қизариб, нима дейишини билмай жимиб қолди.
  
  -Нега индамайсиз?Совчиликка борсалар дастурхони қайтмайдими? -деди Холбўри.
  
  -Вой, мен нима дейман?Ўзлари биладиларда -деди ниҳоят Нортожи ўроқ арқонини олиб, ғилдираксиз ташландиқ юк машинасининг кабинасидан сакраб тушаркан.У портретни махкам бағрига босганича дала сўқмоғидан қишлоқ тамон чопиб кетди.
  
  
  
  
  19 боб
  Ғишт
  
  
  
  -Қани, Ғишт, қуй вискидан!Қўлга киритилган бу бехисоб бойликларни ювмасак, гунох бўлади.Учоқ чипталар тайёр, икки кундан кейин, насиб бўлса, Дубайда юрган бўламиз.Бир мавсумни олсак, бойлигимиз банкларга сиғмай кетади.Бир кун келасанда, бу бостирмага ўхшаган чалдиворхона кулбангни алкаш эринга қўшиб бульдозерда суриб ташлаб, ўрнига қаср қурасан, қаср!Шаҳар марказига эса барча замонавий қулайликларга эга хашаматли ишратхона барпо қиласан!-деди сувга чўкмайдиган нарса устидаги пашша каби кафтларини бир бирига ишқаб Бибисувайдо.
  
  Ғиштхон жарангдор рюмкаларга шотланд вискисидан қуяр экан, қопқоғини бураб, беркитиб, мийиғида кулиб қўйди.
  
  -Йўқ, Бибишка, Дубайга бир ўзинг кетавер.Шериклик тезакни ит емас деган эски машойихлар.Мен ўз юртимда, шу қишлоқда камтарингина бўлиб, жуда унақа осмонўпар хашаматли ишратхона қурмасам ҳам, биронта притон очиб, қоши камон, мўрча миён, офатижон, сарвиравон фохишаларни йиғиб, элимга, халқимга хизмат қилавераман.Билса болиқ, билмаса, Холиқ дейишадику эскилар.Мен ўз фидокорона меҳнатларим учун туманимиз раҳбарларидан мукофоту унвонларни қўй, ҳатто фахрий ёрлиқ ҳам умидвор бўлмайман.Булар билмаса, келажак авлодлар билар -деди кулиб, шотланд вискиси қуйилган рюмкаларнинг бирини Бибисувайдога узатаркан Ғиштхон.
  
  -Нима?Сен мен билан кетмоқчи эмасмисан ҳали, Ғишт?! -деди, рюмкани 'ҳамкасбининг' қўлидан оларкан, Бибисувайдо, ҳайрон бўлиб.
  
  -Ҳада!Нимамни йўқотиб қўйибман мен у араб амирлигида?Қолаверса чет эл.У ёқларда ўзбек қизларини, аёлларини авраб Арабистонга олиб бориб хайвондай сотиш, одам савдоси билан шуғилланиш хавфли.Ҳар қадамда полиция.Бир чўқиб, юз қараб юраманми, қачон полиция мени арава тутди қилиб қувлаб, хибсга олиб, топганимни тортиб оларкин деб?Бу ерда участка нозири Қоғозқоп Қорбобоевнинг кафтига киши билмас беш тўрт долларни каплама қилсам, космик щит, самовий қалқон қуриб беради!Текширувчилар тўдаси тақ тиниб, нима қиляпсан деб бу тамонларга ит ҳам ўрмаламай қўяди.Алкаш эрим ароққа шерик бўлиб, 'иш'ларимга халақит бераверса, уни анов қилиб, аллаб, узоқ элларга жўнатиб юбораман.Жуда бўлмаса, йўлини қилиб, уч тўрт сўм узатиб, беш тўрт йилга қаматтираман, вассалом.Давай, олдик!-деди Ғиштхон ва вискини бир кўтаришда шахд билан оқ урди.
  
  Бибисувайдо ҳам.Кейин рюмка тутган қўлининг муштини лабларига босиб, бир паррак лимонни еб, газаки қиларкан, яна гапира бошлади.
  
  -Ндаааа! Сен Ғишт, кейинги пайтларда ҳаддан ташқари донишманд бўлиб кетмаяпсанми а?Мақолларни қалаштирасан!Э, 'Бўлинганни бўри ер', 'Тенг бўлишиб емаган тиқилиб ўлади' деган мақолларни ҳам унитма!Молу дунё одамни кўр қилади дегани ҳаққи рост экан.Қўлинга беш тўрт сўм тушиши билан сен узоқ йиллик дўстлигимизни дарров унутдинг.Худбинларча ўзингнинг ўчоғинга кул тортяпсан.Майли.Унда гап бундай.Мен Дубайга кетиб, ўша ёқларда савдо фирмаси очаман.Ну, сама наверно догадываешься о том, чем я там буду торговать, да?Короче, сен менинг фирмамга сифатли товар етказиб берадиган поставщица бўласан.Чиройли, чиройли, сутга чайилгандай оппоқ, лўппибет, дўндиқ қизларни виза чипта қилиб юбориб турасан, долянгни элдан кам қилмайман.Савдо билан шуғиллансак, Худо ҳохласа, кам бўлмаймиз.Савдода барака бор деб келади эски китобларда.Қани, босиб -босиб қуй анави шотландларнинг ароғидан -деди Бибисувайдо, Ғиштхонни қистаб.
  
  -Сен, Бибишка, менга насихат қилма, хўпми?!Ўзинга боқ, ноғорангни қоқ -дейди эскилар.Сен дўстга вафоли экансан, нега унда бирга бизнес қиламиз демасдан Дубайга сурмоқдасан? Кечирасану сенда заррача юрт қайғуси йўқ экан. Ахир шу жойда астойдил ишлаб, биргаликда қўшма ишратхона очсак, валюта ўзимизда қоладию!Наҳотки шу ҳақда ўйлаб кўрмаган бўлсанг!Шу калланг билан қандай қилиб, чет элда одам савдоси билан шуғилланасан а?!Қисқаси, мен шу ерда қоламан.Молу дунё топган бўлсам, фақат ўз тадбиркорлигим, уддабурролигим билан топдим.Сендан бир сўм сўраганим йўқ.Менга бировнинг сариқ чақаси керак эмас -деди Ғиштхон яна вискидан рюмкаларга тўлатиб қуйиб.
  
  Дугоналар яна ичдилар.
  
  -Майли, Ғишт, ўзинг биласан.Қолсанг қолиб, шу киндик ковакларда юравер хору хароб бўлиб.Лекин билиб қўй, шаҳар бедорвоза эмас.Бу ерларда полиция йўқ десанг хато қиласан.Бир куни притонинг бошинга етиб, Товоқсой турмасида менинг гапларимни эслаб, қон йиғлайсан ҳали.Ҳа, аттанга, аттанг! -дейсан лекин ўрнига келмайди.Ахир мен сени бирга кет демаётган бўлсам.Бизнес ҳамкор бўл деяпман ҳалос.Ишларни яхши йўлга қўйиб олгач, беш тўрт юз долларнинг бахридан ўтиб, анави муттаҳам Исканақул Каркидонувучнинг ёшгина хоинчасини, менинг кундошимни қимматбахо совға салом ва зиёфатлар билан йўлдан уриб, киши билмас притонинга тортиб, гўзал ҳаёт, битмас туганмас бойлик вадалари билан мега юборардинг.Менинг одамларим уни прибори чириб -ириб кетган биронта эркакка қўшиб, спид юқтирардилар.У узоқ муддатли иш сафаридан келдим деб уйига қайтган куни Исканақул Каркидонувучга ҳам спид юқарди.Спидга чалингач, табиийки Исканақул Каркидонувуч севикли котибасини, жонажон хотинини ё сўярди ё қўярди.Қовункапаликлар эса: - бизга бунақа спидга чалинган зинокор раиснинг кераги йўқ деб, кетига тепиб, мансабидан тушириб қўйишарди.У итемганни шу йўл билан хор қилардик.Агар шу ишни муваффақиятли амалга оширолсак, мен ҳатто итингнингда итялоғини олтин қилардим! Қара, менда қанақа гениальный лойиҳалар, бизнеспланлар бор.Сен бўлсанг, менинг ақлу заковатимга, фахму фаросатимга шубҳа кўзи билан қараяпсан.Ҳалиям кеч эмас, яна тананга бир яхшилаб ўйлаб кўр... Ие, шиша бўшаб қолибдику!Тез янгисини оч.Қуй юзтадан.Бу дунёда одамни хурсанд қиладиган шу ароқдан бошқа яна нима қолди?Давай, давай, налевай быстрее.Че ты стоишь как этот самый? -деди Бибисувайдо Ғиштхонни шоштириб.
  
  -Может хватит? -деди Ғиштхон.
  
  Унинг бу гапидан Бибисувайдо астойдил хафа бўлди.
  
  -Ие, бу уй сенинг хонадонингми ё қовоқхонами?Қовоқхона бўлса, пулини тўлаб ичайлик.Э, қуе, пулсиз одам билан бўғишаётган тирриқ барменга ўхшамай! Кетар жафосига бир маза қилайлик! Ўйнаб кулганимиз ўлжага қолади.Эртага бу жойлардан менинг изимни ҳам тополмай қоласан!Мен эса чет элнинг ойнабанд ресторанларда ўтириб, сени эслайман -деди у.
  
  -Майли.Лекин шу охиргиси.Шу шишани бўшатгандан кейин бир грамм ҳам ичмаймиз! -деди Ғиштхон.У шундай гаплар билан янги шишани очиб, ўткир вискини қадахларга қуйди.
  
  Улар ичдилар.Кейин яна ва яна.Охири мастликдан кўзларининг жилди чиқиб, гўлайиб, бир бирларига суяниб қолдилар.
  
  Айниқса, Ғиштхон маст бўлиб, ялқовлик билан ҳаракатланар, кўзларини аранг очар ва бир нарсалар деб валдирарди.Охири у столга юзтубан ётиб, хуррак ота бошлади.Бибисувайдо уни судраб, минг машаққат билан кроватга ётқизди.Кейин сумкасидан газетага ўралган пишиқ ғиштни оларкан, жаррохлар қўлқопини кийиб, ғишт билан Ғиштхоннинг бошига бир неча бор зарба берди.Ғиштхоннинг боши ёрилиб, оппоқ жилдли пар ёстиқлар қонга бўялди.Дугонасининг ўлганига ишонч хосил қилган Бибисувайдо, Соддагулнинг уйидан ўғирланган тақинчоқларни истаб, уйни тинтув қила бошлади.У тақинчоқларни топгунича уйдаги жихозлар ағдар -тўнтар бўлиб кетди.
  
  Ниҳоят Бибисувайдо топилган тақинчоқларни титроқ қўллари билан сумкасига соларкан, Ғиштхоннинг уйига ўт қўйиб, шошиб ташқарига чиқди ва зулмат қаърига кириб, кўздан ғойиб бўлди.
  
  
  20 боб
  Балиқ ови
  
  
  
  Холбўри билан Нортожи икки ёни юлғун буталари ва ўт -ўланлар билан қопланган илонизи сўқмоқдан қиялаб, соҳилга, дарё дельтасига тушиб бордилар.Сувлар шолоплаб, бир моромда чайқалиб турган дарё лабига етишгач,Холбўри аввалдан тайёрлаб қўйилган, ўқувчиларга таниш ёғоч қайиқни секин суриб, сувга туширди.Қайиқда балиқ овлаш учун иккита қармоқ ва бошқа анжомлар ҳам бор эди.Нортожи қайиққа ўтиргач, Холбўри жимгина эшкак эша бошлади.У қачонлардир худди шу тарзда қайиққа ўтириб, Илтижо билан саррин шамолларда яшил тўлқинлар ҳосил қилиб шовуллагувчи қамишзорлар аро сон саноқсиз нилуфарлар, кўзагуллар очилиб ётгувчи шу дарё дельтасида сайр қилган эди. Бугун эса Нортожи билан сайр қилиб юрибди дея асаримиз бош қаҳрамонини койишга, ундан нафратланишга шошилманг.У бугун Нортожига ўз ўтмиши ҳақидаги бор ҳақиқатни рўйи рост айтмоқчи.Нортожи ҳам гарчанд шу Қовункапа қишлоғида туғилган ва шу дарё соҳилларида қўй-сигир боқиб вояга етган эсада, дарё соҳилидаги саёз сувларда дугоналари билан чўмилиб ўсган бўлсада, бўзчи белбоққа ёлчимабди деганларидай ҳеч қачон соҳилдан узоқлашмаган, кўза гуллар ва нилуфарлар очилиб ётадиган кенгликларга чиқмаган эди.Белигача сувга ботган ва тарвақайлаган шохлари сувларга тегиб тургувчи қари ва букри толлар, попук чиқарган узун узун ям -яшил қамишлар девордай бўлиб ўсган дельта бўйлаб қайиқда охиста сузганича кетиб бораётган Нортожи нилуфарлар ва кўзагуллар очилган кенгликларга чиққан сари ўзини худди ибтидоий, ёввойи, афсонавий бир оламга ўтиб қолгандай ҳис қилар, ҳайрати, ҳаяжони тобора ортиб борарди.
  
  -Вуй, анави нилуфарларнииии!Ям-яшил шалпанг қулоқ барглар, ғунчаларининг кўплигини, уларнинг гўзаллигини!-деди у ҳис -ҳаяжонини жиловлай олмай ҳайрат ичра!Шундай дея Нортожи қайиқдан узаниб, нилуфарларнинг оппоқ гулларини бирин кетин узаркан, гулдаста тузиб, уларни роҳатдан кўзларини юмиб, хидлаганича , бағрига босди.
  
  Нортожининг завқланганини кўриб, Холбўри ҳам ўзида йўқ қувонар,лекин Илтижо билан ўрталарида кечган ишқий саргузаштларни унга қандай қилиб айтсам экан дея ўйланар, ишқий саргузашт ҳақида эшитган Нортожи хафа бўлиб қолсачи деган фикр уни қийнар эди.
  
  -Нортожи -деди у ниҳоят ва давом этди: - менга тўғрисинии айтингчи, авваллари сиз ҳеч қармоқда балиқ овлаганмисиз? -деди Холбўри ҳамон бир маромда эшкак эшаркан, Нортожига кўз қири билан қараб.
  
  -Йўқ десам балки ёлғон бўлар.Балиқ овлаганмиз.Аммо қўл билан.Бунга ҳам анча йиллар бўлди.Ҳар йили баҳор пайти дадам, аям ва мен соҳилдаги ўзимизга ажратилган 25 сотихли шолипоямизни шоли тупчикларидан тозлаб, полларга сув қамардик.Ўзингиз яхши биласиз, сувсиз полга шоли уруғини сочсангиз, уларни чумчуқлар галаси шу ондаёқ еб битиришади.Шоли уруғи сув остида ётса, ерга осон илдиз отади ва уларни қушлар еёлмайди.Ҳуллас, ўша йили баҳор серёғин келиб, дарёда сув кўтарилиши оқибатида кучли талотум сепояларни ювиб кетиб, шолипоялар сув остида қолди.Сув қайтгач, шолипоямизга борсак, сувлари кўзгудай ялтираган шолипоя полларида катта -катта балиқлар қирини сувдан чиқариб потраб сузиб юришган экан.Ўшанда дадам, аям ва мен уччаламиз:- Ийи, ана, ана! Кетди!Ушла! -дея бақириб -чақириб, типирчилаётган балиқларни қўл билан тутганмиз.Бир маҳал, ярим қоп балиқ ушладик деб севиниб турсак, дадам шатра шутр сув кечиб, югириб, ҳаяжондан бақириб, ўзини сувга отиб, минг машаққатлар билан уриниб, суриниб, лойларга беланиб юриб, нақ бир метр келадиган сазан балиқни ушлаб олганлари ҳеч кўз олдимдан кетмайди.Балиқни ушлагунча дадажонимнинг усти боши, юзлари балчиққа беланиб кетган.Биз аям иккимиз қопдаги балиқларни, дадам эса ҳалиги бир метрли сазаннинг ойқулоғидан ушлаб, кўтарганларича елкаларига ортиб, намоишкорона қишлоққа қайтганлар.Балиқ жонворнинг тангалари катта -катта бўлиб, сузгичлари, думлари қип қизариб кетган эди.Дадам у балиқни болта билан ёрганларда ўзиям.Ишонсангиз, ичидан бир килоча қизил увилдириқ чиққан.Роса балиқхўрлик қилувдик ўшанда -деди Нортожи, тотли ҳотираларни ёд этганича, маҳзун жилмайиб қўяркан.
  
  -Қармоқда балиқ овлаш ундан ҳам қизиқарли бўлади -деб қўйди Холбўри, эшкак эшишда давом этиб.Қайиқ сув юзини қоплаган нилуфарларнинг, кўзагулларнинг, лотосларнинг шалпанг баргларини тумшуғи билан ёриб оҳиста илгарилар, икки ошиқ ўтирган қайиқ устида сув қушлари чарх уриб учиб, асабий чийиллашар эди.
  
  Ниҳоят улар сув гуллари ва қамишлардан ҳоли, мовий осмоннинг бир парчаси каби шаффоф сув юзасига чиққач, Холбўри эшкак эшишни тўхтатди.
  
  -Мана шу жойдан иккаламиз қармоқда балиқ овлаймиз -деди у. Кейин қармоқларга хафсала билан хўрак иларкан, узун узун бамбук дастали қармоқлардан бирини Нортожига узатди.Улар хўрак илинган қармоқ лескасини ҳавода визиллатиб сувга отганича, пўкакларга термулиб ўтиришаркан Нортожи яна ҳаяжонланиб кетди:
  
  -Вой, балиқларни қаранг!Тиниқ сув остида худди аквариумдагидай бемалол лапанглаб сузиб юришибди! -деди у ҳайрат ичра.
  
  -Ҳа, оқим кучли бўлмагани учун бу жойларнинг суви тиниқ.Агар оқим тез бўлса, ундай сувлар нилуфарларнинг, кўзагулу лотосларнинг тинчгина илдиз отиб, япроқ ёзиб, ғунча очишларига йўл қўймаган бўларди.Бу ерларда инсон руҳига осойишталик бағишлайдиган илоҳий осудалик бор -тушунтирди Холбўри.
  
  -Товба!Шу дарё бўйларида шунча йил яшабману, бу жойларга бирон марта ҳам келмабман.Одамзод 'фалон мамлакатда, пистон тоғлар бағрида гўзал дам олиш масканлари бор экан дея ҳавас қилиб, у ерларга боришни бир умр орзулаб юрар экану, ўша жойлардан сира қолишмайдиган гўзал табиат ўзининг шундоққина ёнида эканидан бехабар ўтаверар экан!Қаранг, қандай гўзал ватанимиз, Ўзбекистонимиз бор бизнинг!Эҳ, олдингдан оққан анҳорнинг қадри йўқ деб шунга айтсалар керакда -деб қўйди Нортожи.
  
  Холбўри ҳам гапирмоқчи эди, шу маҳал кутилмаганда Нортожи дастасидан тутган қармоқ пўкаги лик этиб сув остига кириб кетди.
  
  -Ийи, қармоғингизни балиқ тортяпти!Лескани ўранг чиғириққа!Тезроқ! Бўлинг тезроқ!-деди Холбўри.Нортожи ҳаяжон ичра шошиб ўрнидан турган эди, қайиқ шундай лапангладики, иккалалари қармоқ пармоғи билан сувга қулашларига оз қолди.
  
  -Э, эхтиёт бўлинг!Ўранг лескани! Чиғириқни тезроқ айлантиринг!Катта балиқ экан, бамбук лескани эгиб, синдирвораман деяптия!Вау!Лескани узиб кетмасинда ишқилиб! -деди Холбўри ҳаяжон ва қувончли ҳавотир ичра.
  
  Нортожи Холбўрининг айтганларига амал қилиб, чиғириқни айлантирар, қармоқ лескасини тўхтовсиз барабанга ўрарди.Ниҳоят балиқ қири билан сув юзини ёриб, қайиқ тамон яқинлаша бошлади.Нортожи қармоқ дастасини баланд кўтарган маҳал қармоққа илиниб қолган балиқ ҳавода типирчилай бошлади.Унинг қизғиш тангалари қуёш нурида товланар эди.Холбўри балиқни қармоқдан ажратаркан, уни қайиққа ташлади.Кейин иккаласи ҳавосизликдан типирчилаётган балиққа завқ билан қараб туришди. Нортожи қизиқиб, балиқни қўлига олган эди, кутилмаганда балиқ шилт этиб унинг қўлидан чиқди.Агар у қайиққа қайтиб тушмаганда ва Холбўри уни ўз вақтида ушлаб қолмаганда эди, балиқ шолоп этиб сувга сакрарди ва уни бутунлай қўлдан чиқаришган бўлардилар.Ҳа балиқ айни пайтда ўзининг азалий макони, сувга қайтиш учун уринарди.
  
  Балиқ бироз тинчлангач, Холбўри гапира бошлади.
  
  -Нортожи, сиз Вулқон деган шоирнинг балиқ ҳақида ёзган шеърини ўқиганмисиз?Айтишларича у ҳозир тақдир тақазоси билан Канадада яшар эмиш -деди у.
  
  -Чет элда яшаса, ватангадо эканда.Канадада яшайдиган одамнинг шеърларини мен қаёқдан ўқийман.Қишлоғимизда интернет бўлмаса.Ишонсангиз мен ҳатто компьютерни қандай ишлатишни ҳам билмайман -деди Нортожи.
  
  -Йўқ, Нортожи, тақдир тақозоси билан хатоларга йўл қўйиб, адашиб, ё бизнинг юртимизда ҳам сўз ва фикр эркинлиги, демократия бўлишини истаб, танқидий фикрлари учун сиёсий қувғинга учраган, чет элга кетиб қолган одам, агар у муқаддам оғир жиноятлар содир этиаган бўлса, халқаро жиноий қидирувга берилмаган бўлса, ундай фуқарони ватангадо, ватан хоини дея атамоқ адолаьсизлик ва ҳатто гунох!
  
  Бир ўйлаб кўринг, халқимиз ҳар йили туғилган кунларини нишонлаб, ардоқлайдиган, фахрланадиган ҳазрати Алишер Навоийнинг мозори Хиротда, шох ва шоир Бобурмирзонинг қабри Қобулда, элимиз қўшиқларини Маъмуржон Узоқов ижросида севиб тинглайдиган Фурқат бобо Ёркандга дафн этилганлар. Ибн Сино эса Эронда вафот этган.Тақдир тақозоси билан чет элга кетиб қолганларнинг барчаси ҳам ватан хоини, ватангадо эмас.Кейин қишлоқи эканман деб анқайиб ўтиравермай, ҳар биримиз компьютер илмини ўрганишимиз керак.Ахир мустақил мамлакатимизнинг янги Президенти цензура симттўрларни узиб, халқимизга эркинлик бердилар.Ҳамма ёқда демократия баҳори кезиб юрибди!Компьютер илмини ўрганиб, интернетдан фойдаланишга бугун тўсиқлар йўқ.Фақат, ғоя ва мақсадлари демократияга, мамлакатимиз ҳавфсизлигига тахдид солувчи радикал кайфиятдаги фашистик сайтларга кирмасангиз, улар билан алоқа қилмасангиз бўлди.Замондан ортда қолиш яхшимас, Нортожи.Масалан мен шаҳардаги интернет кафеларнинг компбютерлари ёрдамида ўзбекча форумларга, Давронбек Тожиалиевнинг 'Зиё.уз' порталига, Тўлқин Эшбекнинг 'Уч илдиз', 'Мувозанат' сайтларига кираман, ўзбекча ва русча асарларни мириқиб ўқийман.Бунинг нимаси ёмон? -деди Холбўри.
  
  -Ҳўп, гапни чўзмай ўша балиқ ҳақидаги шеърни ўқингчи қани - деди Нортожи.
  
  - У шеърнинг бир мисрасини айтиш билан кифояланаман -деди Холбўри.
  
  Хўракка алданиб нодон балиқ дарёдин айрилди.
  
  Шоир балиқларнинг хўракка алданиб, қармоққа ишинишлари ва дарёдан айрилишлари ҳақида ёзар экан, бу мисрада Қорадарёни эмас, ХУДОнинг қирғоқсиз, поёнсиз РАҲМАТ ДАРЁСИни назарда тутмоқда.Одам эса феълан балиққа жуда ўхшайди. У ҳам шу балиқ каби тотли хўракка алданиб, гуноху маъсиятлар қармоғига илинади ва РАҲМАТ ДАРЁсидан маҳрум бўлади.Шунинг учун халқимиз марҳумлар ҳаққига 'ғариқи раҳмат бўлсин' дея дуо қилади.Яъни РАҲМАТ ДАРЁсида чўмилиб, ғарқ бўлиб, гунохлардан поклансин дейдилар.Мен эса одам боласининг хўракка алданиб, қармоққа илинишини сираям истамайман.Жумладан сизнинг ҳам.
  Нортожи, сизларникига совчиликка борган онамнинг дастурхони қайтмаганидан хурсандман.Лекин иккимизнинг ҳаётимиз ёлғон устига қурилмаса дейман.Яқин ўтмишда пахта териш учун хашарга келган Тиббиёт Институтининг талабаси Илтижо исмли қизни севганимни, у қиз билан ўртамизда кечган ишқий саргузаштларни яширмай, бугун, шу ерда, сизга рўйи рост айтмоқчиман -деди Холбўри.
  Бу гапларни эшитиб, Нортожи ўрнидан сакраб туриб, Холбўридан ҳимояланиш учун шошиб эшкакни қўлига оларкан, қайиқ яна хунук лапанглаб кетди.
  -Нима?!Талаба қиз?!Ишқий саргузаштлар!..Э, Худо!Нималар деб валдираяпсиз?!..Қандай хаддингиз сиғди мени алдашга, лақиллатишга а?!..Аблах экансиз, Холбўри ака! Лекин мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман!..Қани тезда мени соҳилга элтиб қўйингчи!Акс ҳолда ҳозир шу эшкак билан уриб, бошингизнинг қатиғини чиқараманда, жасадингизни сувга улоқтириб, қайиқда ёлғиз ўзим сузиб кетаман! -деди Нортожи, гольф чимзорида тўпчани човган билан қулочкашлаб уришга шайланган миллиардер каби.
  -Ие, ана ҳалос!Ўзим ҳам ўйловдима, тўғри гап нафақат бошқа одамга, ҳатто туққанинга, яъни онанга ҳам ёқмайди деб!Мен энди, ҳаётимиз ёлғон устига қурилмасин, тўйимиз ўтгач, эшитиб, нега ўшанда бир оғиз айтмагансиз деб жанжал кўтарманг дегандимда.Сиз бўлсангиз дарров қизишиб...Ўзингизни қўлга олинг, Нортожи! Майли, йўқ десангиз, зорим бору зўрим йўқ.Қирғоққа элтиб қўяман -деди Холбўри.
  Бир маҳал Нортожи эшкакни елкасига қўйган куйи, қийқириб кула бошлади.
  -Юракдан ҳам бор эканку а, ўтто дальнебойщик!Ҳазиллашдим! -деди, ҳамон хандон отиб кулганча.
  Кейин жиддийлашиб, давом этди:
  -Ҳазил ҳазилу, Холбўри ака, жиддий айтадиган бўлсам, менинг ўша Илтижо деган хашарчи қизни севганингиздан, ва ҳатто унинг портретини чизганингиздан ҳам хабарим бор.У қизнинг қачон ва нима сабабдан сизни ташлаб, бошқа йигитга турмушга чиқиб кетганини ҳам жуда яхши биламан -деди у, эшкакка таяниб, нилуфарлар, кўзагуллар ва лотослар очилиб ётган жаннатий кенгликларга ўйчан термулганича.
  -Э, юракни ёрай дедингизку, Нортожи!Мен эшкак билан уриб, бошимнинг қатиғини чиқаришингиздан эмас, сиздан айрилиб қолишдан ўлгудай қўрқаётган эдим -деди енгил тортиб, Холбўри.
  -Тўғриси, мен ўзим сиздан шу гапларни кутаётган эдим.Агар бугун шу ҳақда айтмаганингизда, сизга нисбатан ишончим сўнарди ва қайтиб сизга яқин йўламасдим.Мана энди кўнглим ҳотиржам бўлди.Демак сиз алдамайсиз, ёлғончи, хиёнаткор эмассиз.Энди сизга ишонсам бўлади- деди Нортожи, эшкакни жойига қўйиб.
  -Уфф!Ҳудо бир сақлабдию а! О, меҳрибон Парвардигорим!Сен мени тўғрисўзлигим учун мукофотладинг, ўзинга шукр! -деди Холбўри осмонга қараб.
  Шу пайт Нортожи яна ҳаяжон ичра бақира бошлади:
  -Вой, Холбўри ака!Қармоғингиз пўкаги йўқолиб қолди!Тортинг қармоқни! -деди у.
  Холбўри қармоқ дастасини тез қўлига оларкан, чиғириқни айлантириб, таранглашган лескани барабанга шахд билан ўрай бошлади.
  
  
  21 боб
  Бутазордаги одам
  
  
  
  Зулмат ибн Қулмат бозордаги пуллик хожатхонада мижозларга чипта сотиб, газета ва китоблардан торат қоғоз тайёрлаб, кесак ушатиб, бир чиройли ишлаб юрувди, унга кўз тегди.Табиийки пуллик ҳожатхона директори имтиёзларга эга бўлгани учун у бола -чақаларию қариндош уруғи билан хожатхонага бепул қатнаш ва бўшаниш хуқуқига эга эди.Зулмат эса хожатхона директори келганда унга ушатилган сифатли кесакларнинг чангини 'касакуса касакуса касакуса' деб уч марта пуфлаб, ғазал айтиб узатиши керак эди.Зулмат ибн Қулмат мастликда хожатхона директорига сифатсиз кесакни узатган ва оқибат кесакдаги шиша синиғи каттанинг кетини кесиб кетган.Олий мижоз кўп қон йўқотиши оқибатида хушидан кетиб, етиб келган врачлар бригадаси уни замбилга солиб касалхонага олиб кетишган. Шундан кейин: -Сан боланинг ичкилик ичейкон ёмон одатинг бор экан, кейин чиптадан тушган пуллардан қайриб, эллик граммга масруф этайкон қўли эгри, нопоклигинг жонга тегди деб бахона қилиб, уни эгаллаб турган лавозимидан четлатишди.Ўшандан бери бедананинг уйи йўқ, қайга борса битбилдиқ деганларидай, дарбадар юриб, гоҳ бозорда арава судраса, гоҳо бекатларда маршрутка автобусларга то овози бўғилиб қолгунча бақириб одам чақиради.Кайф берса керосинни ичадиган бу майхўр кимсанинг топган тамоми тангасини тўплаб, қовоқхонага кириб, бир истикон, ярим истикон ароқ ё вино ичишдан бошқа қизиқарлироқ машғулоти йўқ.Фикру ёди ичкиликда.Зулмат ибн Қулмат бармен майда қилиб тўғраб қўйган турпдан сузмага белаб еб, газаки қилганича кун бўйи оч - наҳор юраверади.Унинг ичадиган чойи ҳам ейдиган таоми ҳам ичкилик.Тинимсиз ичкилик ичавериши оқибатида Зулматнинг оғзи (Худоё товба қилдим) қари чўчқанинг оғзига ўхшаб қолган.
  Айниқса ташландиқ бинонинг ертўласида, оқшомлар остига картон каробкаларни тўшаб, уйқуга кетиш олдидан ясама тишларини олиб, сувли банкага солган маҳал.Бир гал у тўнқайиб, ёмғирдан кейинги кўлмакдан сув ичмоқчи бўлганда, кўлмакдаги ўз аксини кўриб, қўрқиб, ўзи шундоқ ҳам ҳар замонда санчиб турадиган юраги ёмон бўлиб қолай деганди.Зулмат ибн Қулмат бугун ўзининг туғилган куни муносабати билан ҳамшишаларига ҳақ бермоқчи.У алкаш шишадошларини ортидан эргаштириб, Қовункапа қишлоғи тамон, дала йўлидан гандираклаб бораркан, йўл йўлакай бижир -бижир жавраб келарди.
  
  -Дўстларим!Бугун менинг худди юпун одамларга раҳми келиб, гўридан ўз кафанини чиқариб берган ҳазрати Хотамуттоъи каби олийҳиммат, саҳий ва мурувватли алкаш эканимга гувох бўласизлар!Бир ёстиққа бош қўйган вафоли ёрим билан кўришмаганимизга ҳам анча йиллар бўлди!Бечора мени кутиб, деразадан маъюс термулганича йўлларимга интизор боқиб, соғинч, айрилиқ изтиробига чидолмай юм юм йиғлаган онлар, атрофида парвоналар гир айланиб учган ҳижрон шамчироғи дувиллаб тўкилган кўз ёшларидан ўчиб қолса керак.У менга кўп яхшиликлар қилди, аммо мен нонкўр у яхшиликларни тез унутдим.Аслида шу хотиним туфайли шаҳардаги пуллик ҳожатхонада бош чипта сотувчи фаррош лавозимини эгаллагандим. Мен ношуд ўша, лавозимни ҳам қўлдан бой бердим!Ичкиликка берилиб, сизларнинг сафингизга қўшилиб кетдим!Лекин ишончим комил, мен туфайли шунча йиллар ёстиғи яримта бўлган қоши камоним, ғунча даҳоним, боғу баҳорим мени яна кечириб, оҳ чекиб йиғлаганича:-келдингизми, дадажониси!-дея қучоғимга ўзини отади!Мўминим келди деб, қўни қўшниларни чақириб, нақ икки юз кишилик дастурхон ёзиб, киши бошига биттадан арақ тортади!Оёғимнинг тагига чўчқа сўяди!Араққа чўмиламиз, ароққа!Эҳ, мен аблах шундай хотиннинг қадрига етмадима!Эсимда, бир куни хотиним капаратипдан яримта ароқ олиб келай деб кўчага чиқиб кетувди.Мен ярми ичилган чўлоқ ароқни майдалаб, ахлатхонадан олиб келинган бир оёғи йўқ, йиртиқ диванимизда кайф қилиб ётувдим.Бир маҳал эшик тақиллаб қолли.
  Мен ўрнимдан тургани эриниб, ётган жойимда: -Ҳа, қизилиштон, яна келлингма?!Қайдан ҳам мастликда нонни уватиб ебмана!Нонушоқларга мазахўрак бўлиб қоллингма, текинхўр қуш?!Бир бундай бошқа қизилиштонларга ўхшаб сен ҳам қуриган дарахтларни, қарағай симёғочларни тақиллатиб, ҳалол меҳнат билан, пешона тери қилиб, қурт қумурсқаларни териб есанг бўлмайдими, паразит!Йўқол баттан! -дедим.
  Десам, эшик ортидан биров: -Гражданин Зулмат ибн Қулмат!Хаддингиздан ошманг! Нега давлат хизматчисини хақорат қиляпсиз?!Мен участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев бўламан!Қўлимда тинтув ўтказиш учун прокурорнинг ордери бор! Ширкат омборидан катта миқдорда дориланган уруғлик чигит ўғирланиб, қўлбола пахта мойи ишлаб чиқарадиган кичик корхоналарга сотиб юборилган!У дориланган чигитдан олинган пахта мойи инсон саломатлиги учун хавфли дейишмоқда!Қисқаси шу жиноий иш бўйича гумонланувчи сифатида сизни ҳам сўроқ қилишимиз керак!
  Эшитяпсизми?!Зудлик билан эшикни очинг!Акс ҳолда йигирма метр ортга тисарилиб туриб, бор кучим билан югириб келиб, елкам билан уриб, эшикни синдириб кираман! деди.
  
  Мен ўрнимдан туриб, батинкаларимни товушсиз кийдимда, Қоғозқоп Қорбобоевни чалғитиб, вақтдан ютиш учун гапни айлантирдим:
  
  -Ҳа, сал йўталиб нетиб, шарпа қилиб келадида, одам деган!Қизилиштон деганимга хафа бўлма, начанник!Қизилиштон бўлсанг қания, ярмингни ёзга, ярмингни қишга қўярдинг!Қизилиштонлар бўлмаса, дов -дарахтларни қурт -қумурсқа босиб, ютаминга бой мевали боғлар қуриб қоларди!Бир гал ўзинг айтувдингку, 'Баъзан дала даштда, дарё соҳилидаги юлғунзорларда, пистирмада ўтирган чоғларим узоқ узоқларда дарахтларни тақиллатаётган қизилиштонлар овозини эшитиб, болалигим ёдимга тушади, кўзларимга ёш келади' деб!-дедим мен ва югириб бориб, деразадан пастга сакрадимда, ўзимни жўхоризорга урдим.Лекин мен галварс тўппа тўғри Қоғозқоп Қорбобоевнинг шогирдлари пистирмада ўтирган жойга қараб югирибманда.Оёғимдан чалиб йиқитишиб, қўлларимни қайриб, бир зумда қўлга олишди, аблахлар. Яхшиям, шу пайт хотиним дўкондан қайтиб келиб, мени хижолатли вазиятдан қутқарди.У ўша дориланган чигит ўғирланган кеча, эрим уйда эди дея мени қамоқ жазосидан қутқариб қолли.Участка нозири Қоғозқоп Қорбобоев мендан ноқонуний хибсга олинганим учун узр сўради -дерди у тўхтовсиз валдираб.
  
  Зулмат ибн Қулмат дала йўли четидаги толга суяб қўйилган байкер рулли велосипедни кўргандагина гапиришдан тўхтади ва шишадошларига ўгрилиб, паст овозда: -Тсс! Жим!-деди.Майхўрлар таққа тўхтаб, жим бўлдилар.Зулмат ибн Қулмат паст овозда гапира бошлади:
  -Худо берман деса шунақа бўлади.Мана, бош оғриқ дорига пул топилди.Мен ҳозир анави великни миниб қочаман.Сизлар ортимдан чопасизлар.Агар эгаси чиқиб қолса, шунчаки ҳазиллашувдик деймиз қўямиз.Эгаси йўқ бўлса, уни йўлда биронтасига сотиб юборамиз.Ёки ароққа алмаштирамиз -деди у.
  Шундай гаплар билан Зулмат ибн Қулмат велосипедга яқинлашувдики ҳамки, юлғун буталари ортида кимгадир гапираётган одам овозини эшитиб, тўхтади.Бошқа алкашлар ҳам бир бирларига қараганларича қотиб қолдилар. Кимдир юлғун буталари ортида ширакайф овозда кимгадир гапирар, майхўрлар ўзларига ўхшаган шиша ғариб одамлар яримтани майдалаб суҳбатлашиб ўтирибди шекилли дея ўйлаб, уларнинг мийясида ароққа шерик бўлиш фикри туғилди. Лекин улар ширакайф одам гапларини тинглаб, ҳайратдан бадтар анграйиб қолдилар.Чунки у юлғун буталари орасида беғам ўтлаб юрган эчкига гапирар эди.
  
  -Яғир эшак, сен менга эътибор бермай, гапларимни жимгина тинглаб, ўтлайвер-дея гапира кетди юлғун буталари ортида ўтирган одам.Сўнг давом этди: -Менинг валдираётганимдан ҳам ҳайрон бўлма.Ҳа, озгина отиб олганман..Худо ҳохласа, қизимни узатган куним, тўйда бир тўйиб ичаманда, шундан кейин ичкиликни бутунлай ташлайман.Нега десанг, қизим Нортожи ўз бахтини топди.Яхши нийят ярим мол деб тўғри айтишган экан.Мен ўзим шу рассом Холбўри бизга куёв бўлса деб нийят қилиб юрардим.Мана, нийятимга етдим шекилли.Хотиним Каполатхон ҳам, қизим ҳам хурсанд.Ичкиликни ташласам, улар янада хурсанд бўладилар.Тўғриси, ичкилик ичмайдиган одамларга ҳавасим келади.Бир гал, дегин, гузарда улфатлар билан яримтани майдалаб ичиб ўтирсак, маҳалла масжидининг мутавалиси Камаридин қори домла сигир етаклаб ўтиб қолдилар.Шунда менинг қори домлага ҳазил қилгим келиб, тилим қичиб: -Ҳа, қори ака, йўл бўлсин?!Сигирингиз тўхтовсиз марайверганидан уни чорвачилик фермасидаги тўрт оёқли 'дўхтир'га кўрсатгани опкетяпсизми дейман?! -дедим.Ҳамшишалар гурр этиб кулиб юборишувди, Камаридин қори домла тўхтаб, мийиғида жилмайиб қўяркан, бизга танбех берди:
  
  -Ҳа, эси йўқлар!Куппа кундуз куни, ўрта кўчада, ҳеч кимдан уялмай ароқ ичиб ўтиришларингни қара.Ҳе, аттанг!Ҳаммангнинг сочи соқолинга оқ оралаб, ёшларинг ҳам бир жойга бориб қолли.Бола чақаларинг катта бўляпти.Бу умр деганлари шув этиб ўтади кетади.Қиёмат куни Худонинг оллига борганда нима деб жавоб берасанлар?!Бунинг ўрнига охиратни ўйлаб, масжидга чиқиб, ҳеч йўқ бомдодни ўқиб туришсанг ўласанми, а, эй жойномоз устида жонинг чиқиб кетгурлар! -деди у.
  
  Мен суҳбатни давом этдирдим.
  
  -Гап йўқ, оқсоқол!Масжидга чиқманган номард!Фақат битта шарт билан.Шу ароқдан юз грамм ичиб юборсангиз, эртага саҳар туриб, тахорат олиб, ҳаммамиз масжидга чиқиб, бомдод номозини сизга иқтидо қилиб ўқиймиз! -дедим.
  
  Қори ўйланиб қолди.Кейин: -Ростдан масжидга чиқасанларми? -деди ишонқирамай.Биз жўр бўлиб, бир овоздан: -Ҳа! -дедик.
  Шу гапдан кейин Камаридин қори домла сигирини ариқ бўйида ўсган теракка боғлаб: -Опке, ароғингни! -деди.Биз бир биримизга қараб, бир зум ҳайратланиб қолдик.Кейин шишадаги ароқ билан, пиёлани олиб, қори домла турган жойга югирдик.
  
  Мен,оббо қори акае, деганимча пиёлага ароқдан қуйиб, Камрадин қорига узатдим.Қори пиёлага менсимайгина назар ташлаб: -Мен сенларга қалдирғочмидим, олис Африкада чанқаб Нил дарёси сувидан бир қултимдан ичгани.Бор анави пожарный щитдаги қизилга бўялган пақирни олиб келиб, ўшанга қуй ароғингни -деди.
  
  Бизнинг ҳайратдан бадтар оғзимиз очилди.
  
  -Э, қойиле!Бу дейман, қори домласи тушмагур, ўзлари ҳам а?.. Биз пиёлада ичсак, сиз бира тўла... -дедим мен ҳамон ҳайратимни яширолмай.Кейин кимдир челакни олиб келди.Мен уни ариқдаги сувда яшилаб чайқадим.Сўнг бор ароқни челакка қуйиб, қорига узатдим.
  Қори челакни оларкан: -Аввал бу ароқни сигирга тутиб кўрайчи -деди ва ароқ қуйилган пақирни сигирнинг тумшуғига яқин олиб борди.Сигир ароқнинг бадбўйидан жирканиб, ортига шундай тисарилдики, унинг бўйни чўзилиб, кўзлари чаноғидан чиққудай бўлиб, азбаройи таранглашган арқон узилиб кетай деди.
  
  Шундан кейин Камаридин қори домла ароқ қуйилган челакни менга қайтариб бераркан: -Йўқ, бўталарим, ҳатто хайвон ҳам хазар қиладиган бу ичкиликни мен ичолмайман! -деди.Кейин сигирининг арқонини ечиб, индамай йўлига равона бўларкан, бу воқеа бизга жуда қаттиқ таъсир қилди.Эртасига саҳарда дўппи чопонларни кийиб, масжидга чиқдик.Бир чиройлик номоз ўқиб юрувдим.Хотиним Каполатхон, қизим Нортожи ҳам бехад хурсанд эди.Лекин кўп ўтмай менга кўз тегдими, билмайман, ҳайтовур яна ичкилик ичишни бошлаб юбордим.Яна шиша ғарибига, ичкиликнинг қулига айланиб қолдим.Бу ичкилик жуда ёмон нарса бўлар экан.У инсонга ва унинг оиласига фақат кулфат келтираркан.Мана, яқинда олис ва сўлим шаҳарда ахлат титиб юрадиган алкаш Зулмат ибн Қулматнинг хотини Ғиштхон шу ичкиликнинг орқасидан, мастликда оғзида сигаретаси билан ухлаб қолиб, уй пуйи билан ёниб кетди.Жасади куйиб кетган экан, ҳамқишлоқлар уни аранг танидилар.Ҳеч кими йўқ ғариба эди, раҳматли.Ким билади, балки яримта ароққа имонини сотадиган Зулмат ибн Қулмат унинг пулларини ўғирлаб, ўзини ўлдириб, уйга ўт тортиб юборганми?..Яхшиям раис Исканақул Каркидонов Ғиштхоннинг дафн маросимига пича маблағ ажратиб, уни маҳалла аҳли чиройли қилиб, дафн этдик.Унинг қабрига белги сифатида бир дона пишиқ ғишт қўйилди.Эҳ, шунақа гаплар, яғир эшак! -деди чуқур хўрсиниб, буталар ортидаги одам.
  
  
  
  22 боб
  Ойдин далалар сукунати
  
  
  
  -Вақт деган сирли хилқатнинг қачон бошланганини ва унинг қачон тугашини бандаси билмаганидай бу оламда уни тўхтатиб қоладиган кучнинг ўзи ҳам йўқ.Вақт бугун ўз ортидан баҳорни эргаштириб келиб, ўт -ўланлару, дов дарахтни яшнатса, эртага у ўйчан куз эпкинлари билан ўт-ўланларни қовжиратиб, сўлдириб, боғлар бағрини хазонга тўлдириб, яна ҳеч нарса бўлмагандай йўлида беғам давом этаверади.Кечагина кўчада ўйнаб юрган болалар, бир қарасанг, соч соқоли қувв оқариб, хассага таяниб юрган бўлади.Мана, Холбўри билан Нортожининг турмуш қурганларига ҳам бир зумда уч ой бўлибди.Одамзоднинг хурсандчилик онлари нисбатан тезроқ ўтар эканми, ҳар ҳолда у тотли уч ой ёш келин куёв учун худди уч секунддай ўтди кетди.Тўйлари бўлиб ўтган кунданоқ Холбўрининг онаси: 'Болам, оқшом ташқарига ёлғиз чиқманглар, чиллалисизлар.Чиллали одамларга жинлар, оч арвохлар илашиб олади.Қаллиғинг саҳар туриб, ховлини, кўчаларни супураётган маҳал бирга чиқиб, унга қараб тургин' дея қирқ кунгача уларга насихат қилишдан чарчамади.Холбўри онасининг айтганини қилиб, то Нортожи кўчаларни супуриб бўлгунича унга қараб турар, сўлим тонги шаббода нафис ва шаффоф кўйлагининг узун этакларини судраб кўчаю боғлар аро оёқ учида рақс тушиб юрган маҳаллар, сўлим салқинликда, шовқинлардан ҳоли осуда жимлик ҳукм сурган субҳи содиқда муздек тоза ҳаводан ўпкасини тўлдириб нафас оларкан, асаблари созланиб, умри узаяётгандай туюларди гўё. Ғира шира пайт симёғочларда маюс порлаган хорғин чироқлар, кимсасиз кўчага уйларнинг деворларига тушиб турган дарахтларнинг соялари, тонги сукунатда одатдагидан қаттиқроқ эшитилаётган супургининг шатиллаши ҳам салқин саҳарларга нақадар ярашарди.Чиллалари чиққач, Холбўри билан Нортожи даладаги ижарага олинган пайкалга биргалашиб қовун экдилар, уларни суғориб, қўшқулоқ кўчатлар остини кетмончалар билан юмшатиб, меҳнат қилиб чарчасалар, юлғун буталари аро узун узун ўт ўланлар узра чўзилиб, бепоён осмонларга термулганларича хордиқ чиқаришар, шўхлик қилиб, ҳазил ҳузул билан куннинг қандай ўтганини ҳам сезмай қолишарди.Гоҳ ям -яшил шолилар тиззага уриб, бўқоқ тортган дарё соҳилидаги ўзларининг хусусий шолипоясида ишлашар, шоли ўтаб, сув кечиб, юлинган курмакларни балчиқли томири билан шолипоя полининг қирғоғига отишар, улар отган курмак ўсимлиги томиридаги оғир лой билан худди кетидан яшил олов чиқариб парвоз қилаётган комета каби учар ва шолоп этиб шолипоя қирғоғига ёпишиб қоларди.Бир гал Холбўри битта бақани тутиб, Нортожининг кўйлагига солиб қўйганди, унинг қўрқувдан юраги ёрилгудек бўлиб, воой! -дея бақириб юборди.У бақадан ҳалос бўлиши биланоқ 'Жинни!' дея Холбўрини қувлай кетди.Холбўри қочаман деб, балчиққа тойилди ва шолипояга ағанаркан, уст -боши, юз кўзлари балчиққа беланди.Ўшанда иккалалари ичаклари қотиб, буралиб кулишганди. Бугун улар қовунпоядаги тол ходаларидан қурилган капада жимгина порлаётган ойга термулиб ётибдилар. Жим жит ойдинликда кападан қаралса, полиз кафтдагидек кўриниб турар, чигирткалар бир моромда чур -чур куйлаб, осуда, кимсасиз ойдин кечага янада тароват бағишларди.Холбўри билан Нортожи туғилиб ўсган бу қишлоқнинг номи ҳам аслида бежиз 'Қовункапа' дея аталмайди.Бу ерларда 'Бўрикалла', 'Босволди', 'Обиноввот', 'Шакарпалак', 'Қирқма' каби тилими тилни ёрадиган қовунларнинг деярли барча тури етиштирилади.Бу қишлоқнинг қовунқоқилари тоза асал каби минг дардга даво. Қовунни бозордан эмас, шундоқ полизнинг ўзидан узиб чиқиб, сўйиб ейишнинг гашти бўлакча бўлади.Ойдинда баргу палаклар орасида тўрлаган пўстини шудринг қоплаган қовунларни кўздан кечириб юриш ундан ҳам завқли.Ҳаво ҳушбўй хандалаклар хидига тўйинган.Мана, охиста кўтарилган ёлғиз, етим ой полизларни ёритиб, дала устида жимгина кезиб юраркан, баъзан тўхтаб, кападаги кўрпага ўраниб ётган келин куёвга, Холбўри билан Нортожига ҳавас билан термулаётган ёстиғи яримта, рангпар бева хотинга ўхшар, дарё тамондаги осмон этакларида эса сон саноқсиз юлдузлар чарақлаб ётарди.Холбўри тунги муздек шабодадан совқотиб қолмасин дея, Нортожининг очилиб қолган елкасини кўрпа билан ёпиб қўйди.Улар кўрпадан бошларини чиқарган куйи порлаётган ойга термулиб ётишарди.Холбўри бир қўли билан Нортожининг бўйнидан қучоқлаб, бағрига босганича ўйчан гапира бошлади.
  
  -Нортожи, мана турмуш қурганимизга ҳам уч ой бўлибди.Баъзи янги турмуш қурган келин куёвлар каби асал ойини чет элларда ўтказолмаганимиздан афсусдамасмисиз?Қани энди, шароит кўтарса биз ҳам Парижга бориб, Эйфел минорасига чиқардик.Ёмғир ёғаётган пилла Сена дарёсининг қирғоғида иккаламиз қўлтиқлашиб, бир соябон остида сайр қилиб юрардик.Сояларимиз кўхна Парижнинг ойнадек ялтираган ёмғирли кўчаларида, шаффоф кўлмакларда худди кўзгудагидек акс этарди.Сена дарёси юзасида ёмғир томчилари чимчилаб ҳосил қилаётган ғамгин халқаларга ўйчан термулиб, сўзсиз ўйга чўмардик.Ёки Венецияга борсакимиди а?Оҳ, Венеция!Кўчалар ўрнига бинолар акси жилва қилгувчи каналлар!Чироқларнинг олмос чамани акс этган ўша каналлар бўйлаб, ойдинда иккимиз қайиқда жимгина сузиб юрсак!Осуда тунлар меҳмонхона деразасидан ой оҳиста мўраласа, ой шуъласидан кўзларимиз қамашса, ойдинда ялтираётган сувларнинг шалоплаётган товушларини тинглаб ётсак!Эҳ!..Ростини айтинг, Нортожи, асал ойини чет элда ўтказолмаганимиз сизга армон бўлиб қолмадими? -деди Холбўри.
  
  -Йўқ, асло!Мен ҳаётимизнинг фақат бир ойигина, ёки бир йилигина эмас, Худо бизга неча йил умр берган бўлса, барчаси асал бўлишини ҳохлайман.Одам асал ойини Парижда, Венецияда ёки Швецариянинг Алп тоғ тизмалари этагида ўтказсаю, бир йилдан кейин уруш жанжал қилиб, қўйди чиқди бўлса, унақа дабдабали асал ойининг кимга кераги бор.Қаранг ойдин кечани!Шундай гўзал Ватанимиз бўлса, бизга Парижнинг, Венециянинг, Швецариядаги Алп тоғларининг, қорли чўққиларнинг нима кераги бор? -деди Нортожи.
  
  -Тўғри -деб қўйди Холбўри, Нортожини янада махкамроқ бағрига босиб, меҳр билан кўзларидан ўпиб қўяр экан.Кейин давом этди.
  
  -Тўйимизни ўйладим дегунча, бир воқеа ёдимга тушаверади.У пайтлари шаҳарлик бир мижознинг уйида бўяш -чизиш ишлари билан банд эдим.Мижоз кираверишдаги айвон деворига қалин қарағайзор ва қайинзор ўрмонларни, кейин дарё четида сув ичаётган кийикни ва қоя устидан кийикка ташланмоқчи бўлиб турган йўлбарс расмини чизииш керак дея тайинлади. Деворий манзарани хафсала билан ишлар эканаман, мижоз менинг санъатимни мақтаб, ўзининг навқирон ёшлигини эслаб кетди.Қандай қийинчиликларни бошидан кечирганини, қандай қилиб Тошкент Давлат Университетида ўқиганларию, қай тарзда уйлангани ва қандай қилиб хашаматли уйни қурганини гапириб бера бошлади.Унинг ҳикояси аввалига мен учун зерикарлидай туюлсада, ҳикоядаги кейинги воқеалар динамикаси кутилмаганда менинг диққатимни торта бошлади.
  
  -Тошкент Давлат Университеда ўқирдим -дея гап бошлади у.Сўнг давом этди: -Курсдошларим орасида Ургутлик Очил деган дўстим бўлар, биз у билан талабаликнинг қаттиқ нонини тенг бўлишиб ер эдик.Онда сонда юз бериб турадиган муштлашувларда бир бирмизни ҳимоя қилиб, илм олишда ҳам, молиявий масалаларда ҳам бир биримизга кўмаклашиб яшардик.Мен у маҳаллар самбодан борман, боксдан борман, қўл жангидан борман, пишиқ ғиштни десангиз, шундоқ ҳавога отиб, бир уриб кепакка айлантирворадиган бақувват, нўрғил пайтларим. Очил бўйи унчалик новча бўлмаса ҳам, самбо бўйича спорт усталигига номзод эмасми, юз килоли одамни ҳам даст кўтариб, айлантириб ерга уриб, чалпак қилиб ташларди.Мен ўша пайтлари, кутилмаганда курсимиздаги Ғазалкентлик бир гўзал қизни телбаларча севиб қолдим.Ишонасизми, ўша қизни кўрсам, оёқларим ўзимга бўйсунмай, бир урсам алюминий тоғорани тешиб ташлайдиган бақувват қўлларим худди увададан қилингандай жонсизланиб, шалвираб қоларди.Бамисоли узоқ вақт касалхонада ётиб, тузалиб, биринчи бор баҳор офтобига чиққан бемор каби, гандираклаб, йиқилиб тушмаслик учун деворга суяниб қолардим. Ўша қизга термулганимча, узоқ йиллар кимсасиз оролда ёлғиз бир ўзи яшаган ёввойи одам сингари батамом тилдан қолардим.Аудиторияда ўтирардиму профессорнинг лекциялари қулоғимга кирмас, фикру ёдим, кўзларим ўша қизда эди.У ҳам ҳар замонда менга кўз қирини ташлаб қўяр, ўшандай онлар ҳаяжондан жоним бўғзимга тиқилиб қолгандай туюларди.Мен у қизни шундай қаттиқ севардим.Мен ҳатто унинг дардида жин чалиб кетган одамдай касалланиб, кўрпа тўшак қилиб, ётиб қолганман.Йиллар ўтди.Биз ўқишни тугатгач, мен онамни ўша соҳибжамол қизнинг уйига, Ғазалкентга совчиликка юбордим.Тўй куни белгиланди.Тўйга курсдошлар ҳам келишди.Ургутлик дўстим Очил ҳам.Бир маҳал Очил озгина ҳалигиндан урволган эканми, ўртакашдан сўз сўради.
  
  У бизни табрикларкан, жумладан шундай деди:
  
  Дўстим, Козимжон ва курсдошим Латипахон!Мен сизларни катта ҳаётга қадам қўяётганларинг билан чин юракдан табриклайман.Сизларга узоқ умр, оилавий бахт тилайман...Дўстим, сен дунёдаги энг бахтли одам экансан.Сенга хавасим келяпти.Шундай гўзалликда тенги йўқ, қалби чўққилар қори каби беғубор, ҳаёли ва иболи қизга уйланмоқдасан... -дедию кутилмаганда у аччиқ оҳ тортиб, елкаларини силкитганича йиғлаб юборди.Буни кўриб, мен ўрнимдан туриб кетдим.
  
  -Ие, меҳмон, нега йиғлаяпсиз?Йиғламанг, одам деган тўйда ўйнаб кулиши керакку! -деди ўртакаш Очил дўстимни юпатиш учун.Очил кўз ёшларини артиб, бироз ўзига келаркан: -Кўнглинга келмасин дўстим, сенга ҳавасим келади!Билсанг, мен ҳам Латипахонни севардим!Лекин унинг билагини ҳам ушламаганман!Худо ҳаққи, ишон, Козимжон! -деди.Бу гапдан тўйхонадаги ғала -ғовур тиниб, давра музлаб қолди гўё.Одамлар, Козимжон ҳозир сакраб, салта қилиб, ўртага чиқадию, Очилни бир зарба билан асфаласофинга жўнатади қўяди деб туришарди.Мен эса, бир Латипахонга, бир садоқатли дўстим Очилга қараганимча ҳамон серрайиб турардим.Латипахон юзларини қўллари билан тўсганича йиғлаб юборди.Кейин бирдан тўйхона тўс -тўпалон бўлиб, келин тарафдан келганлар Очилга ташланишди.Очил энди, юқорида айтганимдай самбодан бор.У ўзини ҳимоя қилиб, унисини у ёққа, бунисини бу ёққа улоқтира бошлади.Ноз -неъмат тўла столлар ағанаб, рюмкаю вазалар, чинни косаю лаганлар ерга тушиб, чил парчин бўлди.Охири мен микрафон ёнига келиб, одамларни тинчлантира бошладим.
  -Азиз меҳмонлар!Муштлашишни бас қилинглар! Илтимос сизлардан!-дея бақирардим мен.Шундан кейин жанжал тўхтаб, одамлар жим бўлди.Мен дўстимни қучоқлаб бағримга босарканман: -Очилбек, дўстим, мени кечир.Сен ҳам Латипани севишингни билмас эканман, оғайни!Агар билганимда онамни Ғазалкентга совчиликка юбормаган бўлардим!Худо ҳаққи, ишон!Сен ҳам Латипани севар экансан, нега бу ҳақда авваллари менга айтмагансан?!Бир оғиз айтсанг бўлардику! -дедим мен.
  
  -Козимжон, мен аблахни кечир, дўстим.Айтай, айтай деб, айтолмагандим.Журъат этолмаганман...Шунақа, ичкилик ичсам йиртқич хайвонга айланиб қоламан.Мастликда оғзимдан чиқиб кетди!Кечир, оғайни, тўйингни ҳам расвосини чиқардим!-деди Очил, ҳамон кўз ёшларини тиёлмай.
  
  Мен даврага юзланиб, микрафонга қарата: -Азиз меҳмонлар! Гап бундай!Мен Худонинг гувохлигида айтаманки, шахвоний мақсадда Латипахонга ҳатто бармоғимни ҳам текизмаганман!Талабаликнинг бир бурда нонини тенг бўлишиб еган жонажон, қиёматли Дўстим ҳам мен уйланмоқчи бўлган қизни севсаю, мен у қизга қайси виждоним билан уйланаман!
  Очилбек, дўстим, бахтинг ўзинга буюрсин! Бу қизга сен уйлан!Бахтли бўлинглар! -дедим.
  Бу гапни эшитиши билан Латипахон шилқ этиб ҳушидан кетдилар.Мен Латипахон ётган жойга югирдим.Бечоранинг гирра бўлиб қолган тишларинии қошиқ ёрдамида очиб, аранг ўзига келтирдик.Келин тамондан келганлар мени нима деса деди.Онам бечоранинг ҳам юраги ёмон бўлиб қолди.Тўй шу тариқа тарқаб, келин тамон мени сўкиб, қарғаб, қон йиғлаётган келинчакни автобусга чиқариб, уйига, Ғазалкентга қайтариб олиб кетишди.
  
  Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, кўргиликларга чидай олмаган ота -онам бирин кетин оламдан кўз юмдилар.Опаларим, тоғаларим, холаларим, медан юз ўгириб, ёлғиз қолдим.Шундан кейин аламимни ичкиликдан ола бошладим.Охири, ароқнинг қулига, хақиқий алкашга айланиб, ўсиб кетган соч -соқолимнинг патаги чиқиб, ёввойи одамга ўхшаб қолдим.Маҳалла оқсоқоллари ўртага олиб, менга насихат қилдилар.Ниҳоят, насихатлар кор қилиб, ичкиликни ташлаб, мен ҳам одамга айланишга қарор қилдим.Соч -соқолимни тартибга келтирдим.Аммо ишга жойлашай десам, ҳеч қайси ташкилот мени ишга олмади.Бу алкаш яна ичиб юборса нима қиламиз дея ўйлаган бўлсалар керакда.Лекин мен ростдан ҳам ичкиликни йиғиштириб, ҳаётга қайтган эдим.Бир куни альбомни варақлаб ўтириб, Ургутлик дўстим Очилнинг уй адресини топиб олдим ва ўша дўстимнинг ёнига борсамчи? -дея ўйлай бошладим.Шундай қилдим.Ургутга, Очил дўстимнинг уйига бориб, дорвоза қўнғироғини босиб, узоқ кутдим.Анчадан кейин Очилнинг дорвозаси очилиб, ичкаридан бир қизча чиқдида: -Амаки, сизнинг исмингиз Козимжонми? -деди.-Ҳа, ҳа -дедим мен шошиб.Қизча бўлса: -Мен Очилбек самбистнинг қизиман.Дадам сиз билан гаплашишни истамас эканлар.Кетаверар экансиз -дея дорвозани ичкаридан беркитиб олса бўладими.Бу гаплардан қулоқларим шанғиллаб, оёқ -қўлим шол бўлиб қолди гўё.Ўша жойда узоқ серрайиб турдим.Кейин жиққа ёш тўла кўзларим билан осмонга қараб: -Э, Худо!Бу қанақаси?!Бу дунёда энг ишонган дўстим ҳам мендан юз ўгириб, сўнги умидимни пучга чиқардику!Мен энди қайга бораман, қандай яшайман, Парвардигорим?! -дея йиғладим.Сўнг бошим оққан тамонга кета бошладим.Энди менга барибир эди.Автобус бекатига бордим.У ерда ҳеч ким йўқ эди.Шу маҳал бекат ўриндиғида кимдир унитиб қолдирган сумкага кўзим тушдию мийямга 'Бу кимнинг сумкаси экан? Сумка ичида пуллар ва хужжатлар бўлса ва биронта ноинсоф сумкадаги пулларни олиб, хужжатларини ахлат қутисига ташлаб кетмасин.Бу эгасиз сумкани мелисахонага олиб бориб топширсам савоб бўлади'деган фикр келди ва сумкани ўзимнинг елкага осиб юрадиган йўл хуржунимга солиб қўйдим.Шу маҳал бекат ёнига келиб тўхтаган машинадан бир аёл тушдида, шошиб мен тамон юрди.
  -Ука, яхшимисиз?Бу, халиги... мана шу жойда қора сумкага кўзингиз тушмадими? -деди у.
  
  -Ҳаааа, сумка сизникимиди? Энди мелисахонага олиб бориб топширмоқчи эдим -дея хуржунимлан сумкани олиб аёлга узатдим.
  -Мана, опа, сумкангизнинг ичини очиб ҳам кўрганим йўқ.Марҳамат, олинг -дедим, сумкани аёлга узатиб.
  
  Аёл сумкани шоша пиша очиб, кўздан кечираркан, уни махкам бағрига босиб, хурсанд жилмайганича: -Вой, укажон!Менга қанчалар яхшилик қилганингизни билсангиз эди!Бу сумка ичида жуда муҳим банк хужжатлари бор!Йўқолмабди!Ҳаммаси жойида!Худога шукр!Сал бўлмаса уйим куяёздия! Паришонхотирлик ўлсин...Қилган яхшилигингиз мендан қайтмаса, Худодан қайтсин, ука!Бу кўринишингиздан ургутликка ўхшамаяпсиз, бошқа вилоятдан келувмидингиз?! -деди.
  
  Ҳа, Андижондан келдим.Очилбек Рабғузов деган дўстимни излаб келувдим, уйида йўқ экан -дедим мен.
  
  -Вой, Андижонданми?Мен Андижонга жуда кўп борганман.Истироҳат боғида кааатта бургутнинг ҳайкали бора?!'Семурғ' кафеси.Андижон жуда чиройли шаҳар.Айтгандай, ука, исмингиз нима? Қаерда ишлайсиз? -деди аёл қизиқсиниб.
  
  -Исмим Козим.Энди. нима десам экан сизга...Тўғрисини айтсам, иш қидириб юрибман-дедим мен.
  
  -Шундайми?Менинг исмим Танзила.Сиз, укажон, кўп ҳам қайғураверманг.Иш масласида ўзим сизга ёрдам бераман.Мен шаҳардаги ресторанлардан бирида ишлайман.Ҳохласангиз ўша жойга ишга жойлаштириб қўяман.Уй топгунингизча меникида яшаб турасиз -деди аёл, саммий жилмайиб.
  
  -О, қанийди.Жуда яхши бўларди - дедим мен.
  
  -Унда нега қараб турибмиз?Қани, ўтиринг машинага -деди аёл.Биз машинага ўтириб, тасмадек йўлдан жўнаб кетдик.
  
  Шундай қилиб мен Ургутдаги ресторанларнинг бирида идиш ювувчи бўлиб ишлай бошладим.Буни қарангки, Танзила опа ўша рестораннинг директори эканликларини камтаринлик қилиб айтмаган эканлар.Мен билан бирга Саидахон деган камсуқум, чиройли бир қиз ҳам идиш ювувчи бўлиб ишлар эди.Бора бора ўша қиз менга ёқиб қолди.Саидахон ҳам менга бефарқ эмас эди. Охири биз пул тўплаб, турмуш қурмоқчи бўлдик.Бу ҳақда ёрилган эдим, Танзила опа яна менга далда бердилар.
  -Ташвиш қилманг, ука.Сиз менга бир пайтлар тенгсиз яхшилик қигандингиз, назаримда ўша яхшиликни қайтарадиган вақт келганга ўхшайди.Мен битта ховлимни сизга совға қиламан ва тўй харажатларини ҳам ўз зиммамга оламан -деди у.
  
  Тўй куни белгиланиб, таклифномалар тарқатилди.Тўйга барча курсдошлар келишди.Бахтли бўлганимни бир кўриб қўйишсин деб, собиқ дўстим Очилбекни ва унинг хотини - ғазалкентлик Латипахонни ҳам тўйга таклиф қилгандим.Келишмаса керак десам, йўқ, етаклашиб тўйга келишибди.Дўстим Очил озгина ичиб олган эканми, ўртакашдан сўз сўради.Мен ўртакашга: -Анави Очил деган меҳмон микрафонга чиқиб гапирсинда, кейин хотинини етаклаб тўйхонадан даф бўлсин, айтиб қўй! - дедим.
  
  Очил сўз олиб, микрафонга гапира бошлади.
  
  -Дўстим, Козимжон!Ўртани олиб бораётган дўстимизнинг айтишича, сен мени тўйхонадан чиқиб кетсин дебсан!Тўғри, сенинг олдингда айбдорман!Уйимга излаб келганингда ёнинга чиқмадим! Қилмишларим учун сендан уялдим!Сен ҳафа бўлиб, автобус бекати тамон кета бошладинг ва ўша жойдан сумка топиб олдинг.Кейин сумкани яширмай эгасига топширдинг.Ўша сумканинг эгаси Танзилахон менинг онам бўладилар!Биз сени синаган эдик!Кейин сени ресторанга ишга жойладилар.У жойда манашу келинчак бўлмиш қиз билан танишдинг.Бу қиз, сен севган мана шу Саидахон менинг туғишган синглим!Бахтли бўлинглар, дўстим!Энди тўйхонадан чиқиб кетсин дебсан, начора, Латипахон билан қандай кириб келган бўлсак, шундай чиқиб кетамиз -деди у ва хотинини етаклаб чиқиб кета бошлади.Қарасам, келинчак либосини кийиб ёнимда ўтирган Саидахон жилмайиб турибдилар.Мен сакраб ўрнимдан турдиму дўстим тамон югирдим.Уни тўхтатиб, махкам қучоқлаб, кечирим сўрадим.Дўстим ҳам мендан қайта қайта узр сўради.Биз бир биримизни кечирдик.Саидахон янгангизга шу тарзда уйланганман, художник.Энди ўзимнинг хусусий ресторанларим бор.Очил ҳам хотини Латипахон билан бизникига тез -тез меҳмонга келиб туради -деди Козимжон ака, ҳикоясини тугатиб.
  Мана шунақа воқеалар ҳам бўлар экан ҳаётда -деди Холбўри.
  
  -Жуда қайғули ҳикоя экан -деб қўйди Нортожи.
  
  -Ҳаааа -деди Холбўри.
  
  Бу маҳал ой мағрибга оғиб борар, узоқ узоқлардан тун итларининг хорғин акиллаган овозлари эшитилар эди.
  
  
  23 боб
  Тўппиқул Телбатўзонов
  
  
  
  Илтижонинг фалажлик дардига дучор бўлгани ҳам бир бўлдию, қайнонасининг заҳар заққум тўла таънаю дашномлари, хақоратлари ҳам бир бўлди.У онасига арз қилиб қўнғироқ қилгач, Соддагул ўша куниёқ эри Қиличбек Қоплонович билан бирга етиб келиб, жанжал кўтарди.Илтижони уйга олиб кетишмоқчи эди, маҳалла кўй ўртага тушиб; -Жон бор жойда жанжал бор!Ҳаммамиз ҳам шу.Муроса қилиб яшаш керак.Дард меҳмон.Илтижохон ҳадемай соғайиб, кўрмагандай бўлиб кетадилар.Неварангиз Машрапиллони тирик етим қилиб, бировларнинг этагига солманглар -деган мазмунда насихат қилишаркан, охири улар ёш оилани сақлаб қолишга кўндирдилар.Лекин Илтижонинг ота -онаси қайтиб кетиши билан қайнонаси худди офтобда қолиб, қийшайиб кетган елим мусиқа лаппагини кўхна патифонда айлантиргандай, эски дийдиёсини келган жойидан яна қайта бошлади.Илтижо оёқ -қўли соғ пайтларини, Холбўри билан кечган ўша унитилмас дамларни кўзларида ёш билан эслар, ўша пайтлар қанчалар бахтли бўлган эканман -дея хўрсиниб қўяди.Оёқ -қўли соғ бўлса эди, ишга ё бирон ёққа даф бўлиб, чакаги тинмайдиган бу вайсақи хотиндан узоқроқда юрарди, хақоратлардан қулоқлари тинчирди.У қўлтиқтаёқда юрадиган бўлдию худди ўргимчак тўрига ўралашиб қолган капалак каби тили заҳар қайнонасининг асирасига, қурбонига айланди қолди.Бир оқшом қайнонаси ўғли Ашрапиллони Илтижога қайраб, шундай гапларни айтдики, у хақоратларга чидаш учун Илтижода ортиқ тоқат деган нарсанинг ўзи қолмаган эди.
  
  -Ҳой бола, сен эркакмисан ўзи, жувонмарг?!Намунча раҳминг келмаса бу зоди пастга?!Қум талоқ қўйгинда, йиғиштир бу касофатини!Пулинг, молинг, Худога шукр, бор!Одамлар онаси ўпмаган ёш -ёш қизларини мухтожлик туфайли 70 га кирган ҳожиларга тўртинчи хотинликка беряпти!Сен ҳам ол, биттасини, маза қилиб яша!Бу ергина ютгур ялқов кашмирининг касалман деганига ишонма!У жўрттага ўзини касалга солиб, ишга бормай, ховли жойни супурмай, овқат -озиқ қилмай, идиш -оёқни ювмай, хонзода бўлиб, уйда, етти қават кўрпанинг устида ётмоқчида, текиндан еб ичиб!Э, илойим тешиб чиқсин!Еганинг елим, кийганинг кафан бўлсин сен қанжиқ итнинг! -дея жавради у.
  
  -Онажон, ундай деманг!Ахир, у ростдан ҳам касал!Дўхтирларнинг бу ҳақда тиббий хулосаси бор!-деди аламидан бироз ичиб олган, ширакайф Ашрапилло.
  
  -Ҳа, ўшанинг ёнини ол!Онангдан кеч!Сенга хотин керак -да, а, хотин керак!.. Э, халойиқ!Мен ўғил уйлайман деб битта жиннини иккита қилиб олибман!Аппатига шаппати деб шуни айтишса керакда!Вой сени туғмай мен ўлай!Негаям туққан эканман сени?!Ўша пайтда болиш билан димлаб ўлдириб қўя қолмаган эканман!Тўққиз ой қорин кўтариб, туғиб, оқ сут бериб, эмизиб, ювиб -тараб, ўзим киймай, кийдириб, емай едириб, касал бўлса, табибларга югириб, дори -дармон қидириб, бешигининг бошида тонгача ухламай алла айтиб, уйқумни харом қилибмана, ўстирибмана, улғайтирибмана!Э, аттанг, аттанга!Мана оқибат!Хотиним ростдан ҳам касал деб турибдию!Э, касал бўлса отамдан нари!Бадтар бўлсин!Менинг назаримдан қолган, қарғишимни олган одамнинг аҳволи шундай бўлади!Ана шунақа! Қайнонасига зулм қилган золим келинни Худойим шунақа тўрт оёқда юрадиган қилиб қўяди!Бу ҳали ҳолваси!Яқинда бу шол бўлиб, тўшакка михланади!..Мен суриштирдим.Ҳа, ҳа, суриштирдим!Бу севикли хотинчанг қизлигидаёқ битта Холбўри деган рассом йигит билан дон олишган экан.Сен сафарда юрган пайтларинг бу иштонбоғи бўш сатанг пана -пастқам хилватларда ўша рассом ўйнаши билан яшринча учрашиб юрган дейишса, сира ажабланмайман!Худо билади, анави боласи ҳам ўша Холбўридан бўлганми?Бундай афти ангорига синчиклаб разм солгина, отасининг тайини йўқ у валади зино сенга унчалик ўхшамайди! -деди Ашрапиллонинг онаси, ҳамон тўхтамай вайсаб.
  
  -Онажон, бас қилинг!Худонинг қаҳридан қўрқмайсизми?!Ҳозир сиз айтган замонлар эмас!Мен фарзандимни текширтирганман!Махсус тиббий тафтиш ҳайъати сўлагимни ва қоним таркибини солиштириб, Машрапилло ҳақиқатан ҳам менинг ўғлим эканини тасдиқлайдиган расмий хужжатни тақдим этишган!-деди Ашрапилло, фиғони фалакка ўрлаб.
  
  -Ароқ ичволиб, Худо ҳақида гапирганига ўлайми бунинг!Дўхтирлар эмиш! Э, ҳозирги дўхтирлар пул деса ўзини томдан ташлайдиган қасамхўрларку!Улар озгина пул берилса, ҳали у хужжат қилиб бериш экан, керак бўлса одам тана аъзоларини ҳам тириклай кесиб олиб, сотиб юборишаверади.Ана, нечтаси пулсизликдан ўз буйрагини сотяпти!Битта буйрак билан яшаб, ногирон бўлиб қолганлар қанча!Дўхтирларга ишониб юрибдия, сўтак!Йўўўўқ, афтидан, бу касофати анави жодугар онаси ва дажжол отаси билан сеҳру жоду, илму амал қилиб, сен болани эшак қилиб, миниб олганга ўхшайди!Кўзларинг кўр, қулоқларинг кардай!Менинг гапларим сен учун бир тийин!Биламан, хотинчанг билан анчадан бери мени қариялар уйига элтиб қўйишни, сўнг уйни унинг номига латарис орқали тасдиқлатиб олишни режалаштириб юрибсанлар!Мени билмайди дейсанми?!Чучварани хом санайсан!Мен ернинг тагида илон қимирласа биламан!Қариялар уйига ўзим кетаман, ҳа, ҳа, ўзим!Бу чаён тўла зиндондан, дўзахдан кетаман!Уйни эса давлат хисобига ўтказиб юбораман! Мана, оласанлар уйни! -деди Ашрапиллонинг онаси, қўлини олдинга чўзганича, бош бармоғини кўрсаткич ва ўрта қўл бармоқлари орасидан ўтказиб.
  
  -Э, онажон, ҳамма дўхтирлар ҳам порахўр эмас!Уларнинг аксарияти ҳалол ишлайдилар!Уй жойингиз эса ўзингизга буюрсин!Менга фақат битта нарса - тинчлик керак!Биз ҳам одамларга ўхшаб, уриш -жанжалсиз, аҳил -иноқ яшасак бўлмайдими?!Хотиним ҳам тузалиб қолар!Қанақа сеҳру жоду ҳақида гапиряпсиз?!Қайна -қайнотам ундай нарсалардан хазар қиладилар!Илтижонинг ҳам сизга ёмонлиги йўқ!Сизни қариялар уйига элтиб қўймоқчи ҳам эмасмиз!Наҳотки бизни шу қадар пасткаш деб ўйласангиз!-деди Ашрапилло.
  
  Шу пайт Илтижо қалтираганича қўлтиқтаёқларга таяниб ташқарига чиқдида, деворга ҳолсиз суянди: -Онажон, Ашрапилло ака, илтимос сизлардан, жанжаллашманглар!Бақир -чақиримизни қўни қўшнилар эшитади, ахир!Агар сизларга халақит бераётган бўлсам, майли мен уйга, ота -онамникига кета қолай!Болам ҳам бир кунини кўрар!Ризқимизни Олло беради!Фақат менга тухмат қилманглар!Худо ҳайрингларни берсин! -деди йиғлаб.
  
  -Э, бадтар бўлларинг?!Бир -бирингни ғажи, ўлдир!-деди кутилмаганда Ашрапилло ва рўпарада турган пақирни бор кучи билан тепган эди, пақир даранглаганича девор оша учиб, қўшниларининг ховлисига ўтиб кетди.Ашрапилло хозир қўшним айниб -ачиб сўкиниб, мен билан муштлашиш учун девордан ошиб ўтса керак деб ўйлади.Унга айнан шу нарса керак эди.Ҳозир ким биландир муштлашиб, бор аламини ўша одамдан олишни истарди.У уйга кириб, совутгичдан битта ароқни олдида, шиша қопқоғини тишлари билан ғажиб очди.Кейин ароқни пиёлага ҳам қуймай, шартта кўтарганича шишанинг бўғзидан ғилқиллатиб ича бошлади.У то шишада ароқ қолмагунча нафас олмай ичаверди, ичаверди, охири шишани қоқлади.Бир маҳал унинг девор дармиён қўшниси Тўппиқул Телбатўзонов боя Ашрапилло тепиб, девордан ўтказиб юборган пақирни кўтариб кириб келаркан, Илтижога: -Келин, мана бу пақир сизларникими?Бирдан бақир чақир бўлиб кетувди, ҳайрон бўлиб турсам, шу пақир учиб ўтдида, қаранг -деди.
  
  -Ҳа, бизники... Раҳмат, Тўппиқул амаки.Ашрапилло акамларнинг бироз жахллари чиқиб турувди, шунга... Ҳамма айб менда... -деди Илтижо эрининг қилмиши учун қўшниларининг ёнида хижолат чекиб.
  
  Шу пайт ичкаридан Ашрапилло чиқиб келдида, қўшниси Тўппиқул Телбатўзоновнинг кўксига туртиб: -Ҳа, нима дейсан, а?!Нима дейсан?! Гап борми?!Э, сен, юргина, уйдан чиққин, кўчада солишамиз! -деди, ҳамон Тўппиқул Телбатўзоновни турткилаб.Тўппиқул Телбатўзонов кўчага чиқаркан: -Ашрапилло, қўшни, ўзингизни босинг!Мен тинчликсевар одамман!Сиз билан муштлашмоқчи эмасман!Қўни қўшни одаммиз, ахир!Уришиш сиз билан бизга ярашмайди! -деди.
  Ашрапилло эса унинг гапларини эшитишни ҳам истамасди. Илтижо қўлтиқтаёқларга таянганича бориб, эрининг енгидан тортар, ялиниб, ёлбориб, инсофга чақирарди.Лекин кайфи ошиб қолган Ашрапилло Илтижони силтаб ташлади.
  
  -Сен эркакларнинг ишига аралашма!Уйга кир!Ҳозир бир уриб бўйнингни узиб ташлайман! -деди.Кейин яна қўшнисининг ёқасига ёпишиб, унинг юзига мушт туширмоқчи бўлди. Тўппиқул Телбатўзонов Ашрапиллонинг зарбаларига чап берар, ҳамон ялиниб, ёлборар, аммо Ашрапиллони тўхтатиб бўлмасди.
  
  Илтижо ва қўшни хотин, қизлари билан додлай бошладилар.
  
  -Ҳой мусулмонлар, нега қараб турибсизлар?!Ажратиб қўйсангизлар бўлмайдими?! -дея бақирарди Илтижо.Тўппиқул Телбатўзоновнинг хотини эса: -Войдоооод, Ашрап эримни ўлдириб қўяди!Мелисага тилпон қилинглар! -дея фарёд чекарди.
  
  Бу маҳал Тўппиқул Телбатўзонов яшин тезлигида турли чалғитувчи ҳаракатлар қилиб, Ашрапиллонинг қўлларини усталик билан қайридида, ерга ётқизиб, тиззаси билан унинг бошини босди:
  
  -Қўшни, яхши гапни тушунасизми, ё йўқми? Мен "Айкидо" бўйича спорт устасиман.Лекин мен бу спорт турини одамларни уриш учун эмас, шундай пайтларда ўзимни ҳимоя қила олишим учунгина эгаллаганман."Айкидо" мен учун бир гўзал санъат, филасофия!Лекин уни сизга қарши қўлламоққа мажбур бўлдим!Мен бу билан мақтанаётганим йўқ, огоҳлантириб қўймоқдаман ҳалос-деди.
  
  Шундай гаплар билан Тўппиқул Телбатўзонов Ашрапиллони ўрнидан турғазиб қўяркан, усти бошларининг чангларини қоқиб қўйди.Кейин гапира бошлади:
  
  -Уришиш яхши эмас.Одамлар бир бирлари билан бир оила аъзоларидай аҳил иноқ яшамоқлари керак.Негаки, бутун дунёда яшаётган одамлар миллатидан, ирқидан ва динидан қатъий назар бир ота -онанинг -Одам Ато ва Момо Ҳавонинг болаларидир.
  
  Вақтлар келади, инсоният ақли балоғатга етиб, Ер юзидаги барча халқу элатлар қўриқлаш, реконструкция қилиш учун ҳар йили миллиардлаб доллар пулларни сарф қилинадиган давлат чегараларини қўпориб ташлаб, битта, ягона мамлакатга бирлашадилар.Ер сайёрасида битта давлат, битта парламент, битта паспорт, битта пойтахт ва битта президент бўлади.
  
  Дунё халқлари планетамизда мавжуд барча ер остки ва устки маъданларни талашмай ўртада баҳам кўрадиган бўлади ва моддий манфаатлар ҳамда геополитик мақсадлар йўлидаги қонли урушлар ўз ўзидан тўхтайди, йўқолади.
  
  Терроризм, уруш, вайронагарчиликлар барҳам топади, миллионлаб одамлар бола -чақаси билан қочқинларга айланмайди.Бегунох инсонларнинг, болаларнинг қони тўкилмайди.
  
  Ядровий қуролларга, армияга, разведкаларга, турли харбий амалиётларга, сарф қилинадиган миллиардлар, триллярдлар ободончиликка, халқ фаровонлигини оширишга, инфраструктурани яхшилашга, илму фанга сарф қилинади.
  
  Одамлар битта паспорт билан дунё бўйича визасиз, тўсиқсиз ҳохлаган мамлакатида эмин -эркин,бемалол юраверадилар.
  
  Бу нарсалар амалга ошиши учун бутун дунёдаги одамлар ишни қуйидан, ўз оилаларидан бошлашлари керак.
  
  Оилада болалар тинчликсеварлик руҳида тарбияланиб ўссалар, қўни -қўшнилар ўртасидаги муносабатлар ҳам яхши бўлади.
  
  Маҳаллалар тинч -тотув бўлса, бутун шаҳар ёки вилоят тинч бўлади.
  
  Мамлакатлар, халқлар ўртасида аҳиллик, тинчлик тотувлик бўлса, дунё тинч бўлади -деди Тўппиқул Телбатўзонов.
  
  Сўнг, Ашрапиллодан узр сўраб, хотини ва бола -чақаларини эргаштирганича уйига кириб кетди.
  
  
  24 боб
  Куз ёмғири
  
  
  
  Ўргимчак тўрлари илашган узун узун заъфарон ўт ўланлар дайди шамолларда дарғазаб арслон ёлидай хурпаяркан, дарахтлар шамоллар шаштида кўзларини юмиб, тамом ўзларини унитиб, баян чалаётган созандалар каби маҳзун чайқаладилар.
  
  Кунлар ҳам қандайдир қисқа. Улар худди оппоқ қоғоздай уфқлар гулханида лов этиб ёнадию шом ўчоғида қорайиб сўнади.Осмонлардаги юлдузлар ҳам гўё юлдузлар эмас, ўша бир вароқ қоғоздай уфқ алангасида ёниб битган куннинг осмонларга учган учқунларимикин дея ўйлаб кетади одам.
  
  Холбўри билан Нортожи қовунларни сотиш учун бозорга олиб бормадилар.Қовун тарвуз сотишга бозордан кўра автотрасса чети қулайроқ.Катта йўл бўйида қовун -тарвузларнинг харидори сероб бўлади. Йўловчи машиналарнинг ҳайдовчилари йўл четига бир ров тўхтаб, бир -иккита эмас, биратўла машина юкхонасини қовун -тарвузга тўлдириб кетадилар.Холбўри билан Нортожи то қовунларни сотиб бўлгунларича нафақат кунларни, балки тунларни ҳам серқатнов катта йўл ёқасида бирга ўтказдилар.Кечалари эр-хотин, қовунларнинг устини брезент билан ёпиб қўйиб, эски, шалоғи чиққан каровотда то кўзларига уйқу илингунча очиқ осмон остида, сон саноқсиз юлдузларга, далалар устида паришон кезиб юрган порлоқ ойга термулиб ётишарди.Бир куни тонгда Холбўри Нортожини уйғотаркан: -Нортожи, тур, тур ўрнингдан, асалим, мен биттасини сўйиб қўйдим -деди.
  
  Бу гапни эшитиб, Нортожи сакраб ўрнидан тураркан, сесканиб кетди: -Вой, нега сўясиз!Жинни пиннимисиз?!Нималар деяпсиз, Холбўри ака?Мени қўрқитманг! Э, қовун ўғирлаган одамни ҳам сўядими!Беш ўнта қовунни олса олиб ўлсин эди!Вой, энди нима қиламиз?!Энди онамга нима деймиз!Қандай тушунтирамиз?!Юраклари ёмон бўлиб қоладику!Э, Худо!Энди бахтли бўлдим десам, бу яна нима кўргилик?!-деди дахшат ичра ранги қув оқариб, йиғлаганича.
  
  -Шундай бўлиб қолдида, асалим.Энди нима қилишни ҳам билмайман! -деди саросимали овозда Холбўри.
  
  -Э, Худойимей!Энди нима қиламиз а?Энди нима қиламиз?!Ахир сизни қамаб қўйишадику!Пичоқни қайга ташладингиз?!Балки жасадни одамлар уйғонмай туриб, эшакка юклаб олиб бориб, дарёга чўктирармиз?Гапирсангизчи ахир, нега жим турибсиз?! -дея йиғлашда давом этди Нортожи, қўрқувдан қалтираб, қақшаб.
  
  -Нортожи, ўзингни бос.Энди бўлар иш бўлди.Жасадни дарёга чўктирсанг, эртага кўкариб, шишиб, сув юзасига чиқади.Ҳозир тараққий этган замон, жасадни ерга кўмсанг ҳам, ёқиб юборсанг ҳам, бир куни барибир топишади.Эксгумация ДНК деган нарсалар бор.Бирон ёққа қочиб кетиш, беркиниш эса жазони оғирлаштиради ҳалос.Агар сенга йигирма йил беришадиган бўлса, қочиб яшринганинг учун умрбод қамоқ жасига ҳукм қилинишинг ҳам ҳеч гапмас.Энди гап бундай.Мен ўзим тўппа тўғри мелисахонага бораманда, шундай шундай деб очиғини айтаман.Қамаса ўн йилга қамар.Ўн йил ҳам дўппини айлантиргунча ўтади кетади.Лекин сен, Нортожи, қамоқдан келгунингизча бошқасига турмушга чиқиб кетмайман деб вада бер, севгилим!..Эҳ, аттанг, қанча орзу нийятларимиз бор эдия!-деди Холбўри.
  
  -Йўқ, Холбўри ака, йўқ!Мен сизнинг қамалишингизни истамайман!Яхшиси, пичоқ дастасида ўз бармоқ изларимни қолдираманда, мен сўйдим дейман.Хотин кишига қаттиқ тартибдаги жазо тайинланмайди -деди Нортожи.
  
  -Йўқ, йўқ, севгилим, асло ундай қила кўрма!Сени қаматиб, озодликда юргандан кўра ўзимни бир ёқлик қилганим яхши! -деди Холбўри, Нортожини махкам қучоқлаб.Бир пайт кутилмаганда у ўзини тутолмай, бутун танаси билан силкиниб кула бошлади.
  
  -Вой, нега куляпсиз? -дея ҳайрон бўлди Нортожи.
  Холбўри кула кула: -Ҳазиллашдим, асалим.Қовунлардан биттасини сўйиб қўйдим -деди.
  
  Бу гапни эшитиб, Нортожи Холбўрини болиш билан ура бошлади.
  
  -Жинни!Томи кетган жинни!Юрагимни ёрай дедингизку! -деди у, Холбўрини пар ёстиқ билан уриб. Холбўри ёстиқ зарбаларидан ҳимояланганича ҳамон ҳузурланиб куларди.
  
  Нортожи то чарчагунча Холбўрини қувлаб, болиш билан ураверди, ураверди, охири болиш йиртилиб, парлари тўзғиб кетди.Шу -шу эр -хотин қовун сўйилди дегунча кула бошлайдиган бўлдилар.
  Холбўри савдодан қўли бўшаган дамлар, сўйилган қовунлар акс этган бир нечта натюрмртлар ишлашга ҳам улгурди. Улар шу тариқа қовунларни сотиб бўлишлари билан шолига ҳам ўроқ тушди.Шоли ўрими бошланишидан то тугагунча Холбўрининг онаси ўроқда шоли ўраётган келин куёвга чой қайнатиб, овқат -озиқ тайёрлайдиган ошпаз ролини ўтади.Дарё соҳилига жойлашган шолипоялардаги шолилар олтиндай оғир бошоқларини кўтаролмай бир -бирига суяниб қолган.Юлғунлару жийдалар ўсиб ётган қияликлардаги ўт -ўланлар, дельта томондаги сувга эгилган ёввойи толлар сарғайиб ётар, кузги осмонда гурас -гурас учаётган қушларнинг телба галалари ҳавода ўз парвозларини тез -тез ўзгартириб, гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа бўрондай гувиллаб ёприлар, узоқ -узоқларда минглаб қора нуқталар булутига айланса, гоҳ у нуқталар катталашиб, қушларга айланиб, шоли ўраётган дехқонлар тамон яқинлашар эдилар.Шолипоя қиридаги дўнгликда қуриган юлғун шох- шаббаларини ва тезакларни қалаб гулҳан ёқаётган Холбўрининг онаси, баъзан кафтини куз қуёшидан қамашган кўзларига соябон қилганича гуриллаб учаётган ўша қуш галаларига маҳзун термулар, умридан яна бир куз кетаётганини ўйлаб, чуқур хўрсиниб қўярди. Дўнгликдаги гулҳан эса қарс -қарс этиб ёнар, кузнинг ғамгин эпкинлари гулҳан тутунини гоҳ у ёнга гоҳ бу ёнга эгар, алвон учқунларни осмону фалакка шопирарди.Гулҳанга ўрнатилган қоп -қора қумғон чор тарафдан ялаб юлқаётган оловнинг тилидан қитиғи келиб, кулиб, қах -қаха отар, қайнарди.
  
  Шу маҳал жийда шохига илиб қўйилган транзисторли радиодан Ўзбекистон халқ ҳофизи Бобомурод Ҳамдамов ижросидаги бир дилрабо қўшиқ янграй бошларкан, Холбўри билан Нортожи қўлларида ўроғу шолилар тутами билан қўшиқ оҳангига мос ҳаракатлар қилиб, ўйинга туша бошладилар.
  
  
  -Галди галам гашлы яр, ишва билан яныма!
  Киприклариии дааам ба дам наштар қадар жаанима!
  А -аааай, галды галам гашлы яр...
  
  Холбўрининг онаси ёнбошга ташлаб ўйнаётган келини билан ўғлининг бахтли ҳаётига қараб туриб, унсиз йиғларкан, жилмайганича севинч кўз ёшларини рўмолининг учига артди ва кўз ёшларини кўрсатмаслик учун гулҳан тамон ўгрилди.Қўшиқ тугаб, келин куёв рақс тушишни тўхтатаркан, Холбўри онасининг ёнига яқин келиб:-Онажоним, йиғлаяпсизми? -деди уни юпатмоқчи бўлиб.
  
  -Йўқ, нега йиғлайман болам?Кўзимга гулҳан тутуни кирди шекилли -деди она, қумғондаги қайноқ сувга қуруқ чой ташларкан.Шундан кейин улар дўнглик устида ўтириб, Худо юборган неъматлар билан чой ичган эдилар.Кейин Нортожининг дадаси Ғойиб тракторчи ўриб, боғлаб, ғарамга босилган шолиларни ўз тракторида баланд жарликлар устидаги хирмонга бепул элтиб берди.Холбўри шоли боғларини боғламлардан ечиб, хирмонга доира шаклида ёйиб чиқаркан, кайфи ошиб қолган қайнотасидан калитни олиб, тракторни ўзи хайдашга қарор қилди.Ғойиб тракторчи тракторни куёвига ишониб топшириб, уйга жўнади.Шундан кейин Холбўри билан Нортожи трактор кабинасида ўтирганларича худди цирк гумбази узра айланаётган мотоциклчилар каби хирмонда шоли бошоқларини янчиб айлана бошладилар.Шоли янчиб бўлингач, улар донни похолдан ажратдилар.Энди тўплаб, уйиб қўйилган шоли донини шопириб, донни ҳас -хашакдан тозалашлари керак эди.Бу орада Холбўрининг онаси қалин дастурхонга ўралган кечки овқатни олиб келди.Баланд жарликлар устидаги, юмшоқ похол устида ўтириб, ботаётган қуёш нурларида сувлари қизариб, ёйилиб оқаётган дарёга термулганича овқат ейишнинг завқини ҳеч нарса билан тенглаб бўлмаса керак.Айниқса қуёш ботиб, нариги соҳилда қорайган дарахтзорлар ортидан ой оҳиста кўтарилаётган палла!Кечки овқатдан кейин Холбўри латта боғланган узун чўпакни топ - тоза супурилган хирмон марказидаги дон уюми устига санчди.Қўлбола флюгер шамолнинг қай тарафдан эсаётганини белгилаб бераркан, Холбўри ёғоч куракни қўлига олдида, дехқонлар удумига кўра Бисмилло деб, дуо ўқиб, шолиларни ҳавога отиб, ойдинда шоли шопира бошлади.Шоли донлари ҳавога отилган маҳал шамол кераксиз қипиқларни бир томонга учирар, тозаланган дон хирмонга қайтиб тушарди.Нортожи жийданинг тиконли новдаларидан қилинган жоруб супиргида ҳас ҳашакларни, қипиқларни супириб сидирар, Холбўри шопираётган дон ерга худди савалаб ёғаётган куз ёмғири каби шивирлаб тушарди.Охири Холбўри шоли шопиришдан чарчаб, хордиқ чиқариш учун похол ғарамга хорғин суянган куйи дарё делтаси устида порлаётган шулаафшон ойга термулиб қолди.Нортожи ҳам жоруб супиргини ташлаб, Холбўрининг ёнига келиб ўтирди.Холбўри Нортожини бўйнидан қучиб, унинг юз кўзларидан ўпиб қўяркан, иккалалари сўзсиз юлдузли осмонга, порлаётган ойга узоқ термулдилар.Энди улар ўша кузги ой порлаган шомлар ҳасратини бир умр ёдидан чиқаролмасалар керак.Ўша кузги завқли меҳнат -машаққатлар чоғи Холбўри, қўлларига пул тушиши биланоқ шаҳарга бориб, Хотини Нортожига биронта яхши тилла узукми, сирғами совға қилишни нийят қилиб қўйган эди.Мана, нийятига етиб, у хотини билан шаҳар кезиб, тилла тақинчоқлар сотадиган дўконларни айланиб юрибди.У нарсаларни танлашда юксак дидга эга бўлган рассом эсада, аёл тақинчоқларини танлашда хотинининг райига қарар, витрина ортидаги у ёки бу тақинчоқни кўрсатиб: -Мана буниси ёқадими? Бунисичи? дея сўрарди.Ниҳоят улар битта бриллиант кўзли тилла узукни харид қилдилар.Холбўри узукни ҳар тамонлама айлантириб кўздан кечираркан, сотувчига қараб: -Оғайни, узук тилласи 583 пробалик экан.Кўзидаги бриллиант тоши ҳақиқийми?Тағин эртага сур -сур қилиб бўғишиб юрмайлик -деди кулиб.
  
  -Э, нималар двоссиз, ока?Биз мижозлардан айрилиб, банкрот бўлмоқчи эмасмиза.Одам алдаган барака топадими? Мана манинг визиткам.Узукка юз фойиз гарантия!Ман шу дўконнинг эгаси Шишрылда бўламан.
  Машҳур Исмигунна заргарнинг ўгай ўғли Шишрылда Исмигуннаювгуч десангиз шаҳарда, борку, ҳамма танийди мани- деди дўкондор.
  
  -Энди хафа бўлмайсизда, Шишрылда.Биз харидор, сиз сотувчи.Замонни ўзингиз кўриб турибсиз.Одамлар манфаат йўлида бирининг дўпписини бошқасига кийдириб кетишяпти.Камбағални туянинг устида ит қопибди дегандай, қишлоқ қиримдан келиб, озиб -ёзиб битта узук сотиб олиб, оғзимиз ошга етганда бурнимиз қонамасин дейманда -деди Холбўри.
  
  -Гап йў, ока.Бу сизнинг хуқуқингиз -деди Шишрылда, ҳушмуомалалик билан.
  
  Холбўри дўкондорнинг гапларига ишонсада, ҳар эхтимолга қарши Шишрылдадан кафолат хати ёздириб олди.Бу маҳал ташқарида магазин, ресторан ва кафеларнинг ойналарини ювиб, куз ёмғири ёғар эди.Эр -хотин етаклашиб ташқарига чиқаркан, Холбўри улкан қора соябонни очиб, қўлтиғидан тутганича пинжига кирган хотини билан ёмғирда ойнадай ювилган йўлак бўйлаб кета бошлади.Йўловчи машиналар уюри манглай ойнаювгичларини тинимсиз ликиллатганича кўчани тўлдириб турнақатор кетиб борар, йўлаклар эса соябон тутган йўловчилар билан гавжум эди.Бекатларда улов кутиб турган йўловчилар ёмғирли йўлга ўйчан термулишган. Холбўри билан Нортожи худди осмонлар устидан сакраб ўтгандай кўлмакларни ҳатлай -ҳатлай иссиқ қахва ичиш мақсадида кафелардан бирига ўзларини урдилар.Холбўри ёмғир ёғаётган палла кафеларда, кенг мўл ойнага яқин стол теварагида ўтириб, қахва ичишни яхши кўргани учун, бу гал ҳам кафе ойнасига яқин жойни танлади.
  
  Улар официант келтирган қахвани иссиқ иссиқ хўплаб, кафе ойнасидан ёмғирли кўчага хаёлчан термулиб ўтиришди.Кафе томидан тушаётган ёмғир суви шаршарадай шариллар, ойнага яқин бўлган кўлмак устида пуфакчалар жонли мавжудодлар каби тез тез ҳаракатланаркан, ёмғир суви ховуздаги бақалар сингари вақиллар эди гўё.Тортинчоқ, ялонғоч кузги дарахтлар қунишиб, ёмғир пардаси ортида совуқ душ олаётгандай, ювинаётгандай.
  
  -Нега одамзод ёмғир ёғаётган маҳал ғамгин жимирлаётган кўлмакларга соатлаб термулса ҳам тўймайди?Нега бундай пайтлар теварак жавониб жимиб, одамлар бир нуқтага термулади?Борлиқ ибтидоий қиёфа касб этиб, ёмғирнинг қадимий, ҳеч қачон медага тегмайдиган илоҳий қўшиғига қулоқ тутаётгандай, бу мангу шлягерни берилиб тинглаётгандай туюлади менга -деди Холбўри, қахвадан хўплаб, худди ўзига ўзи гапиргандай.
  
  Нортожи бир нима демоқчи эди, кутилмаганда қўшни столда ўтирган ёшгина чиройли бир аёл ўрнидан туриб: -Вой, Холбўри ака, бу сизмисиз?Ассалому алайкум!-деб юборди.
  
  Бу гаплардан Нортожи ҳайрат ичра бир лахза қотиб қоларкан, бироз ўзига келгач, Холбўрига савол назари билан қаради.Холбўри ҳам қўлидаги кофе финжонини стол устига қўйиб, ўрнидан турди.
  
  -Ие, Сайёра сизмисиз?!Ва алейкум ассалом!Қалай, яхши юрибсизми?Келинг, бизнинг столга ўтинг, ёлғиз ўтирманг! -деди.Сайёра столга яқин келаркан, Холбўри у билан қўл бериб кўришиб, хотинини таништирди.
  
  -Ҳа, айтгандай, танишинг, бу менинг турмуш ўртоғим Нортожи -деди.
  
  -Вой, уйландингизми?Қандай яхши!Кенейим билан танишганимдан жуда хурсандман!Бахтли бўлинглар! -деди Сайёра Нортожи билан ҳам қўл бериб кўришаркан.Кейин Нортожининг ёнидаги курсига ўтирди.
  
  -Нортожи, эсингдами, мен сенга Илтижо деган қиз ҳақида гипириб бергандим?Бу Сайёра ўша Илтижонинг яқин дугонаси бўлади -деди.Кейин Сайёрага савол бериб:-Қалай, дугонангиз ҳам яхши юрибдиларми? -деди.
  
  Сайёра нима дейишини билмай, бироз ўйланиб тураркан, хомушланди.Кейин чуқур хўрсиниб қўйди.
  
  -Ҳа, тинчликми?Нима, Илтижо... -деди Холбўри Сайёранинг олиб қочаётган кўзларига ҳавотирли қараб.
  
  -Илтижо ҳам юрибди... Сизга нима десам экан... У шол бўлиб, фалажланиб, узоқ вақт касалхонада даволанди.Лекин дардига Худо шифо бермади... Ота онаси ҳам топган тутганини Илтижонинг соғайиши йўлида сарф қилди.Ҳамкасблармиз, манаман деган профессорлар ҳатто унинг умуртқасидан укол қилиб ҳам кўришди.Аммо натижа чиқмади.У ҳозир ногиронлар аравачасида ҳаракатланади.Анчадан бери ота онасининг уйида яшаяпти.Қайнонаси ёмон хотин экан.Менга шол келиннинг кераги йўқ деб уйидан хайдаб юборибди.Айтишича эри касалхонага ҳам бормай қўйган экан.Ҳозиргача ҳам уни йўқлаб келмабди.Ҳатто битта хўрозқанд кўтариб боласини кўргани келмаган отани қандай тушиниш керак?Тошбағир одамлар экан.Мен тез тез бориб, Илтижодан ҳабар олиб тураман.Талабалик даврларимизни, айниқса "Қовункапа" қишлоғига хашарчи бўлиб борган дамларни соғиниб эслаймиз.Илтижо ўша чоғларни эслаб йиғлайди... Ҳаммадан ҳам бечоранинг боласига раҳмим келади.Дадасига ичикканиданми ё онасининг аҳволини тушуниб, изтироб чекадими, ҳар ҳолда озиб, калиддай бўлиб қолган бечора.Ховлиларида бир ўзи ўйинчоқ машинасида қум ташиб ўйнаб юради... -деди Сайёра, кўз ёшларини кўрсатмаслик учун дераза тамонга ўгрилиб.
  
  Бу гапларни эшитиб, Нортожи билан Холбўри бир бирларига термулиб, ўйланиб қолдилар.Нортожининг кўзлари кўз ёшлардан ялтирар эди.
  
  
  
  
  25 боб
  Тумандаги одамлар
  
  
  
  Холбўри одамзод руҳига осудалик, ҳаловат бағишлайдиган қалин кузги туманлар аро кимсасиз яйдоқ далаларда севимли этюднигини елкасига осганича ёлғиз бир ўзи дайдиб юришни яхши кўради.У туманларда ғира шира кўринадиган дарахтларнинг ўйчан силуэтларига соатлаб термулса ҳам тўймайди.Туманлар қамраган кузги ўтлоқда жимгина ўтлаётган сигир ё отни кўрса, тамом. У ўша манзарадан нигоҳини узолмай, тизза бўйи ўсган ўт -ўлан ичра ағрайганича даштдаги юмронқозиқ сингари қаққайиб тураверади.Туманлар жимлиги донишманд одамлар сукунатига ўхшайди.Бу сокин сукунатни танасига қулоч етмас бақатеракларнинг қир учидаги новдаларида ўтирганича тумшуқларини охиригача очиб, боғларни бошига кўтариб, бор кучи билан қағиллагувчи қарғалар товушигина бузади.Туманли боғларда чирт чирт жони узилиб ерга охиста қўнаётган хазонларнинг илоҳий шивирику Холбўрининг жони дили.Айниқса, куз оқшоми унда туманли далалар қаърида ер шудгорлаётган ёлғиз тракторнинг хорғин товушлари билан хуррак отаётгандай таасурот қолдиради.
  -Қайнотамнинг трактори -дея фахр билан ўйлаб қўяди ўшандай пайтлар Холбўри.Унинг қайнотаси гарчанд ичкилик ичсада, ўзи яхши одам.Эсида, Холбўри билан Илтижонинг тўйида у ажойиб табрик сўзи айтганди.
  
  -Ассалому алайкум, узоқ -яқиндан келган азиз меҳмонлар! -деди у кепкасини тўғрилаб кияркан. -Мен бугун қизим Нортожининг шундай рассом йигит билан турмуш қураётганидан жуда мамнунман.Куёвим Холбўри билан бизни боғлаб турган муҳим бир кўринмас ришта бор.Мен ижозатларингиз билан шу риштага тўхталмоқчиман.У ришта нима деб сўрасангиз агар, мен табиатга, гўзалликка бўлган меҳр дея жавоб бераман.Мана мен трактор ҳайдайман ва баҳорий далаларда ер бағирлаб учгувчи қалдирғочлар парвозини кузатиб: -ишқилиб шу шиддат билан учаётган қалдирғочлар ердаги кесак -песакка урилиб кетмасинда дея ўйлаб, ҳавотирланаман.Тонги дала ва ўтлоқлар устида тўрғайлар чийиллашини, икки ёни ўт -ўланлар билан қопланган сўқмоқлар устида тентираб сассиз -садосиз учиб юрган капалакларни, узоқ узоқларда сайрайдиган попишакларнинг ҳасратли овозини севаман.Бу нарсаларни кўриб, эшитиб завқланиш учун рассом бўлиш шарт эмасдир балки.Биз оддий тракторчилар табиат манзараларини руҳ билан туйсак, рассомлар бўёқда акс этдирадилар.Шоирлар эса у гўзал туйғуларни сўз билан ифодалайдилар.Манабу шаҳарлик машҳур отарчи укамиз Запарғанига ўхшаганлар у гўзалликларни ўз қўшиқларида тараннум этадилар.Шахсан мен емоқ ичмоқдан, ухлашдан бошқани билмайдиган тўпори, туйғусиз одамни жинимдан бадтар ёмон кўраман.Унақа одамни кенг бедопояга хайдаб, ортидан КА -700 русумли тракторда қувлаш керак.Етай деганда уни циркда ҳайвонларни урадиган узун қамчи билан шундай савалаш керакки, ҳар зарба текканда унинг пуфайкаси ёрилиб, пахтаси чиқиб қолаверсин.Қамчи зарбидан дўпписи ҳам титилиб, пилтаси чиқиб, тўзғиб кетсин.Мен шундай ҳасратлар тўла юрагимни ёзиш учун баъзан далада ўтлаб юрган эшакками, сигиргами, эчкигами гапириб, хуморимдан чиқаман.Чунки одамлар мени тушунмайдилар, мен эса одамларни.Улар мени алкаш деб ўйлайдилар.Бир куни ишонсаларинг, атайлаб тракторимда шаҳарга бориб, зоопаркка кирдим.Қафаслардаги маймунлар билан саломлашиб, уларни конфет, олмалар билан меҳмон қилувдим, бечаралар хурсанд бўлиб, қафасда у ёқдан бу ёққа сакраб, "У у! И-и! А-а!" дея шовқин солдилар.Маймунлар бир -бирларига жуда меҳр -оқибатли бўлар экан.Улар бир -бирининг битини қараб, тутилган битлар увол бўлмаслиги учун уларни худди писта чақаётган одам ўхшаб еб ўтиришаркан. Шундан кейин мен бўйни беш олти метр келадиган жирафа билан баланд овозда суҳбатлаша бошладим.-Жирафа, ҳой жирафа!Сенинг бўйнинг узун.Бундай қарачи, далада аграном билан михайник мени излаб юрмаганмикин?! -дедим.Шу маҳал битта мелиса бола келиб: -Ака, озгина ичиб олибсиз.Унақа жамоат тартибини бузиб, зоопаркимиздаги хайвонларни буйтиб қўрқитманг -дея мени кўчага хайдаб чиқарди -деди у.
  
  Меҳмонлар тўйга қизиқчи ҳам келибди дея, роса кулиб қотишди.Кейин Ғойиб тракторчи оғзидаги 32 та тишининг ҳаммасига тилла қоплатган шаҳарлик отарчи Запарғанига қараб: -Запарғани, шўхига чал қани!Қизимнинг тўйида бир ўйнаппее -деди алкашлар киядииган катак кўйлагининг енгларини шимариб.Запарғани ансамбли шўх музикани чаларкан, Холбўрининг қайнотаси этигининг қўнжиларидан гайка қотирадиган ключларни олиб, уларни:
  
  -Чаққир чуққур - чаққир чуққур, чах чақа чум -чум! -дея шиқирлатиб, ўйинга туша бошлади.Унга қўшилиб хотини Каполотихон ҳам ер тепиб, чанг - тўзон кўтариб, қуюндай чирпираб рақсга туша кетди. Холбўри шулар ҳақида ўйлаб ўтирганди, кутилмаганда уни Нортожи чақириб қолди.
  
  -Холбўри ака!Қандайдир нотаниш одамлар келиб, сизни чақиришяпти!Ишлари бор экан сизда!Тезроқ чиқинг! -деди у туманли ховлида куйманиб юраркан.Холбўри пуфайкасини тез кийиб, ташқарига чиқди.Сўнг дорвоза тамонга борди.У ерда бир аёл ва эркак турарди.
  
  -Ассалому алайкум! -деди аёл салом бериб.Сўнг давом этди: -Сиз рассом Холбўримисиз? -сўради у негадир Холбўрининг кўзларига тик қаролмай, ийманиб.
  
  -Ҳа, мен.Келинглар, қани ичкарига марҳамат -деди Холбўри меҳмонларни уйга таклиф қилиб.
  
  -Раҳмат, укажон, бошқа сафар.Агар шошиб турмаган бўлсангиз... вақтингиз бўлса, шу ерда бир -икки оғиз гаплашиб олсак дегандим.Биз бир зарур иш билан келувдик.Лекин, узр, сизни эрталабдан безовта қилдик -деди аёл, хижолат чекиб.
  
  -Ҳечқиси йўқ.Хўш хизмат?Нима гапларингиз бор эди менда? -деди Холбўри.
  
  -Биласизми?.. Сизга қандай тушунтирсам экан.Биз Илтижонинг ота-онасимиз. Аввало сиз ва онангиз олдида бизнинг юзимиз шувит.Онангиз бизни кечирсинлар.Мен ёмон одамларнинг гапларига ишониб, алданиб қолдим...Ҳалиги нима десам экан...Келинг, яхшиси, бошидан тушунтирай...Менинг исмим Соддагул, эримнинг исмлари Қиличбек.Ҳамма айб менда.Қизимни мен бахтсиз қилдим.Онангиз бизникига совчиликка боргач, сизнинг қандай йигит эканлигингизни суриштириш учун шу қишлоққа келгандим.Ўшанда менга Бибисувайдо деган бир аёл тасодифан рўбарў бўлдию, мақсадимни айтсам, у сиз ҳақингизда жуда ёмон гапларни айтди.Мен соддагина ўлгур бўлсам, ўша аёлнинг гапларига лаққа тушиб, қайтиб кетаверибман.Кейин сиз ҳақингиздаги гапларни эримга айтгандим, у ҳам тўнини терс кийиб олди.Илтижо бизга сиз ҳақингизда фақат яхши гапларни айтганди.Ўша воқеадан кейин биз Илтижони бир бизнесмен болага турмушга узатдик.Кейинчалик ўша Бибисувайдо деган аёл бизнинг уйга Ғиштхон деган дугонаси билан бориб, тадбиркорлик ишларини юритиб олишлар учун мендан молиявий кўмак сўради.Бир пайтлар менга яхшилик қилувди, кел, шу яхшиликни қайтарай деб мен уйдаги бор пулларни қириштириб, ҳеч қандай тилхатсиз ўша аёлга бериб юборибман.Яна Илтижонинг тўйига айтолмаганимдан хижолат чекиб, ундан узр ҳам сўраганимчи.Э, Худо!Энди билсам, қизимнинг бахтсиз бўлишига айнан ўша аёл айбдор экан.Ўша касофатининг ёлғон гапларига лаққа тушиб, биз сиздан юз ўгирибмиз.Қизимни бахтли қиламиз деб бир нобакор, ёвуз қайнонанинг зулм зиндонига ташлабмиз. Бечора Илтижо, балки кейинчалик ҳаётим яхши бўлиб кетар деган умидда сабр қилиб, қайнонасининг зулмларига, эрининг хақорату дўппослашларига сабр қилиб юраверган.Бизни аяган -да.Ғам аламни ичига солавергач, дарди чипқонга айланиб, сиқилишлар охири уни шол касалига гирифтор қилди.Биз уни эридан ажратиб олмоқчи ҳам эдик, лекин ўртада битта бола бор.Шу норасида неварамиз тирик етим бўлмасин, ёш оилани сақлаб қолайлик, қайнонасига ҳам эрига ҳам бир кун Худо инсоф бериб қолар деб қуда тамоннинг қилмишларига кўз юмдик.Мана оқибат... Шол бўлиб ётиб қолган Илтижони улар уйидан ҳайдаб солишди.Бечора қизимни даволатиш учун учрамаган дўхтиримиз ҳам қолмади хисоб.Ахир бизнинг шу Илтижодан бошқа фарзандимиз йўқ.Унга бирон нарса бўлса, бизга дунёда яшашнинг ҳам қизиғи қолмайди.Шунинг учун Илтижони дўхтиру табибларга кўрсатиб, топган тутганимизни сарф қилдик.Машинларимизни, ҳатто уйдаги жихозларни ҳам шу йўлда қурбон қилганмиз ва биз бундан сира афсусланмаймиз.Бизга қизимиз тузалса бўлди.Бу йўлда дадаси иккимиз номусдан бошқа барча нарсани, ўз буйрагимизни, жигаримизу юрагимизни сотишга ғам тайёрмиз.Ишонсангиз, ҳозир сизнинг ёнингизга таксида келдик.Бу ёқда хўжайиним оғир инсультни бошидан кечирганлар.Бунинг устига соғлиги туфайли ишдан кетди.Битта менинг топганим рўзғорга урвоқ ҳам бўлмайди.Лекин, Худога шукур, Илтижонинг ва дадасининг ногиронлик пенцияси, неварамиз Машрапиллонинг ҳукумат тамонидан бериладиган нафақа пули бор.Кунимиз ўтиб турибди.Фақат ногиронлар аравачасида ўтирган қизимга ва рангпар неварамга қараб туриб, қон йиғлайман, кечалари уйқум қочиб, ухлолмайман.Касалланиб, дори -дармон билан юрадиган бўлиб қолдим, айланиб кетай, ука!Яқинда денг, ҳалиги Бибисувайдога берган пулларим ёдимга тушиб, шу пулни қайтарсалар, бир кунимизга яраб қолар дея яна қишлоқларинга келдим.Келиб, суриштирсам, қишлоқда ҳеч қанақа кичик корхона очилмагани, Бибисувайдонинг эса Дубайга кетгани маълум бўлди.У яшшамагур айтишларича раис Исканақул Каркидоновнинг собиқ хотини бўлиб, кўп иш кўрсатган экан.Унинг бизнес ҳамкори Ғиштхоннинг эса уйи ёниб, ўзи ҳам ўша ёнғинда ҳалок бўлганмиш.Э, фоний дунё!Лекин ҳамқишлоқларингиз сиз ҳақингизда фақат яхши гапларни айтишди.Мен нодон ўша одамларга учрашиш ўрнига қаёқдаги бир енгилтак аёлнинг гапларига ишонибмана.Қизимни бахтсиз қилгани оздай, пулимни ҳам олиб, менга қоғоздан қалпоқ кийдириб кетибди.Энди қилмиш қидирмиш дейдику машойихлар.Бировники бировда қолиб кетмайди.Тепада Парвардигори Олам қараб, кўриб, билиб, ҳаммасини кузатиб турибди.Бибисувайдо ҳам ахир бир кун жазосини олар, бу дунёда бўлмаса, у дунёда, ўчоқдай ерда тортади.Ҳеее, каллам қурсина!Майли, бўлар иш бўлди, пул -мол топилар.Бизга шу қизимиз соғайиб кетса бас.Бунинг учун уй -жойимизни сотишга, кўчада қолишга ҳам тайёрмиз.Сизнинг эса бу ишларда заррача айбингиз йўқ.Аксинча, сизнинг ёнингизга оғир айбдорлик ҳисси билан келиш биз учун осон кечмади.Аммо биз шунга мажбурмиз, сизнинг ёрдамингизга мухтожмиз, укажон.Биласизми, биз яқинда бир машҳур руҳшунос олимга учрагандик, у қизим Илтижонинг ҳаётини таҳлил қилиб, ундаги сиқилиш -стресслар фақат қайнонаси ва эри билангина боғлиқ эмаслигини, ўтмишда чин юракдан севган ўша рассом йигити билан тақдирини боғласа, бирга яшаса, балки шунда унинг соғлиги яна аста секин тикланиши, изига тушиши мумкин деди.Тушунамиз, бунинг асло иложи йўқ.Чунки сиз уйлангансиз.Бизнинг эса хотинингиз бахтини яримта қилиш мақсадимиз ҳам йўқ.Сиздан ва хотинингиздан бизнинг биттагина илтимосимиз бор ҳалос.Агар келин рухсат берсалар, Худо учун ва одамгарчилик юзасидан қизимга кўриниш бериб, уни йўқлаб, ҳол -аҳвол сўраб турсангиз.Шоятки ўша руҳшунос олим айтгандай қизим Илтижо ҳаётга қайтса, шифо топса унинг соғлигида ижобий ўзгаришлар содир бўлса.Бу яхшилигингизни то ўлгунимизча унутмасдик - деди Соддагул йиғлаб.
  
  Шу пайт туманли ховли ўртасида суҳбатни жимгина эшитиб турган Нортожининг қўлидан супиргиси тап этиб тушди.У йиғаётган эди.Холбўри Нортожини ёнига чақираркан, унинг бўйнидан қучиб, эркалаб, намоишкорона бағрига босганича, гапира бошлади.
  
  -Эҳ, холажон!Бу гапларингизни тинглаш мен учун нақадар оғирлигини билсангиз эди!Мен икки ўтнинг орасида қолдим.Ҳа, мен қизингиз Илтижони жуда қаттиқ, телбаларча севганман.Ҳозир ҳам ва бундан кейин то ўлгунимча севаман.Мен бу ҳақда хотиним Нортожига ҳали уйланмасданоқ яширмасдан очиқ айтганман.У мени тушунади.Шу тушунгани учун ҳам мен уни севаман.Илтижо "Мен ота онамнинг райига қарши боролмайман.Уларнинг бахтини ўз бахтим йўлида қурбон қилолмайман" деган гапларидан сўнг, қанчалар қийин бўлмасин, мени ўзимни ўз севгим учун курашдан тўхтатдим.Чунки мен Илтижонинг бахтли бўлишини истардим.Яна ҳам тушунарлироқ қилиб айтсам, мен ўз бахтимни Илтижонинг бахти йўлида қурбон қилдим.Лекин бугун, менга ишониб, мен билан ўз тақдирини боғлаган умр йўлдошим Нортожининг ҳам бахтини қурбон қилишга менинг ҳаққим йўқ.Агар Нортожи рози бўлсагина бу борада бирор қарорга келишим мумкин -деди Холбўри.
  
  -Албатта, албатта!Мен ҳам айнан шундай вариант тарафдориман.Агар келин йўқ демасалар... -шундай дедию Соддагул хўрлиги келиб, йиғлаб юборди.Сўнг кутилмаганда кўзлари тўла жиққа ёш билан Нортожининг пойига тиз чўкди.Унинг кўзларига илтижоли қараб, ёлбора бошлади:
  -Келин, Худо ҳайрингизни берсин!Биз асло сизнинг бахтингизни яримта қилмоқчи эмасмиз, ишонинг!Фақат қизим Илтижонинг соғайиб, оёққа туриб кетиши учун эрингиз билан қизимга маънавий ёрдам, руҳий кўмак беринглар, илтимос!Ҳеч бўлмаса кичкина боласи ҳаққи! -деди ва худди малика қаршисидаги қулдай қаддини эгиб, мук тушганича аччиқ аччиқ ўксиниб йиғлай бошлади.Шу пайтгача суҳбатга аралашмай жим турган Қиличбек Қоплонович хотини Соддагулни юпатиб, унинг елкаларини силай бошлади.У бўғзига тиқилган хўрлик сабаб гапиролмас, зўриқишдан бўзариб, бўйин манглай томирлари бўртиб, унсиз йиғлар эди.
  Шу пайт Нортожи шошиб, Соддагулни ўрнидан турғазаркан, уни худди ўз онасидай қучоқлаб бағрига босди:
  
  -Туринг, холажон, тиз чўкманг!Йиғламанг, кўнглингиз тўқ бўлсин.Биз Холбўри акам иккимиз албатта қизингизни йўқлаб, унга бу оғир руҳий ҳолатдан чиқишида қўлимиздан келганича ёрдамлашамиз.Иложи бўлса Илтижони ва унинг ўғилчасини ва сизларни ҳам шу ёққа, уйимизга олиб келамиз, ҳаммамиз бирга яшаймиз!Мени кесатяпти, киноя қиляпти деб ўйламанг.Ростдан ҳам шундай қиламиз.Ахир, шундай қилмасак бизнинг одамгарчилигимиз қаёқда қолади?Ўзингиз фараз қилинг, Илтижонинг ўрнида мен бўлишим ҳам мумкун эдику.Одамзод бировнинг дардини ҳис қилиши учун аввало унинг ўрнига ўзини қўйиб кўриши керак.Ҳозир сизларга, айниқса Илтижога жуда қийин.Йиғламанг, холажон, йиғламанг. Худо ҳохласа Илтижо дарддан ҳалос бўлиб, соғайиб кетадилар.Қани йиғлашни ҳозироқ бас қилингчи, кулинг, табассум қилинг! -деди у Соддагулнинг кўз ёшларини меҳрибонларча артиб.
  
  -Йўқ, қизим, аксинча биз сизларни уйимизга олиб кетамиз!Шаҳарда, бизнинг уйимизда ҳаммамиз бирга яшаймиз!-деди Соддагул кўзларида кўзёшлар билан жилмаяркан.У айни пайтда умидбахш сўзлар қайғу кўз ёшларини севинч ёшларига айлантириб юбора оладиган мўжизавий кучга эга эканини ҳис қилиб турарди.
  
  Улар шу тариқа суҳбатлашиб туришаркан, туманда яқинлашган Холбўрининг онасини сезишмади ҳам.Ҳалитдан бери суҳбатга қулоқ тутиб турган она гапира бошлади:
  
  -Йўқ, яхшиси график чиқариб қўямиз.Бир ҳафта шаҳарда, бир хафта қишлоқда яшаймиз! -деди у жилмайиб.Бу гапдан беихтиёр ҳаммалари кулиб юбордилар.Соддагул қучоқ очганича Холбўрининг онаси билан кўришмоққа шошилди.У ўзини онахоннинг қучоғига отаркан, уни махкам бағрига босиб йиғлай бошлади.
  
  -Опажон, мен нодонни кечиринг!Хато қилдим!Катта хатога йўл қўйдим!Сиздай онанинг дилини ранжитиб, дастурхонини қайтарганим учун ҳам Худо мени қаттиқ жазолади!Қизим бахтсиз бўлди, опажон!Қизимнинг ҳаққига дуо қилинг!Шояд дарддан ҳалос бўлиб, соғайса, аслига қайтса! -дерди у йиғлаб.
  
  -Йиғламанг, айланай, йиғламанг.Мен сиздан сираям хафа эмасман.Бу ҳам бўлса пешонага ёзилган тақдир насиб, қисмат.Кўп қайғурманг, синглим, Худо ҳохласа, ҳаммаси яхши бўлади.Мана мен айтди дерсиз.Илтижохон дардлардан қутилиб, кўрмагандай бўлиб кетадилар ҳали -деди Холбўрининг онаси Соддагулга далда бериб.
  
  -Илоё айтганингиз келсин, опажон -деди Соддагул кўз ёшларини артиб.У онахонни ва Нортожини қучиб, юзларидан ўпиб, ҳайрлашаркан, қайта қайта раҳмат айтиб, Холбўрига уй адреслари ёзилган қоғозни тутқазди.Сўнг уйга кириб, бирор пиёладан чой ичиб кетсангизлар бўларди дейишларига ҳам қарамай, эри билан бирга ҳалитдан бери уларни кутиб турган таксига ўтирди.
  
  Такси туманлар қаърига сингиб, кўздан ғойиб бўлгач, Холбўри, онаси ва Нортожи Соддагулнинг гапларини узоқ муҳокама қилдилар.Илтижога раҳмлари келди.Айниқса унинг ўғлига.
  
  -Майли.Мен туманларда бир дайдиб келай -деди Холбўри ва этюднигини елкасига илиб, кўчага чиқди.Туманлар қоплаган қишлоқ кўчалари деярли бўм -бўш эди.
  
  
  28 боб
  Севгитерапия
  
  
  
  Гарчанд Холбўри учун Илтижо билан учрашиш истаги чидаб бўлмас даражада кучли бўлсада, унга бу учрашув худди Нортожининг олдида бир хиёнатдай, Худонинг олдида эса кечириб бўлмас гунохдай туюларди.Илтижонинг ёнига кириш ва унга Нортожи бозордан ўзи танлаб олиб берган гулдастани тутқазишга унинг виждони йўл қўймаётган эди.Илгарилари Холбўри бир кун келиб шундай оғир руҳий изтиробларга, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган азоблару қийноқларга дуч келаман деб сираям ўйламаган эди.У ҳозир, айни пайтда худди ўз муҳаббатининг мозорига гулчамбар қўяётган одамга ўхшарди.У Илтижоларнинг дорвозаси ёнига яқин келаркан, бамисоли қайтиб чиқиб бўлмайдиган қадимий шахтага, ғорга кириб кетаётиб, ортига сўнги бор ўгрилган одамдай:
  
  -Нортожи, мен шу тобда сенга очиқдан очиқ хиёнат қилаётганга ўхшаб қоляпман -деди, бир қўлида гулдастани тутиб, иккинчиси билан бўйинбоғини тўғриларкан.
  
  -Ие, қанақа одамсиз ахир?Мен ўзим рухсат беряпманку.Шундай қилмасак бўлмайди.Кулиб, худди соғлом одамни йўқлаб келгандай, кириб боринг -деди Нортожи.
  
  Холбўри Учинчи Жаҳон Уруши олдидан қитъалараро учадиган ядровий ракета кнопкасини босаётган навбатчи офицердай дорвоза қўнғироғини босди.
  
  -Ичкаридан, Соддагулнинг: -Вой, дадаси, меҳмонлар келишди шекилли! -деган таниш овози эшитилди.
  
  Кейин у дорвозани очиб: -Келинглар, келинглар, айланиб кетай меҳмонлар!Қани марҳамат, марҳамат, ичкарига киринглар -деди Холбўри ва Нортожилар билан кўришиб.Қиличбек Қоплонович ҳам уларга пешвоз чиқди ва Холбўри билан худди эски қадрдонлардай қучоқ очиб кўришди.Улар ҳол -аҳвол сўрашгач, Соддагул Холбўри билан Нортожини Илтижо ётган хонага бошлаб кираётганди,Нортожи ўзини четга олиб,деворга суянди.
  
  Холбўри ялт этиб Нортожига савол назари билан қаради.Нортожи ҳолатни изохлади:
  
  -Йўқ, Холбўри ака, бирданига иккаламиз кирсак, яхши бўлмас.Мени сизнинг ёнингизда кўриш унга оғир.Яхшиси, сиз олдин киринг -да, ҳол -аҳвол сўранг, Илтижо сал ўзига келгач, мен ҳам кираман -деди Нортожи Холбўрининг қулоғига шивирлаб.
  
  Холбўри Соддагулга юзланди: -Хола, Нортожи бироздан кейин кираркан.Бу, Илтижони огоҳлантириб қўйганмисизлар ишқилиб?Тағин, қўққисдан кириб борсам... -деди у.
  
  -Ҳа, ҳа, огоҳлантирилган.У сизни кутиб ётибди...Сизларни ҳам овора қилдик...Мен ахмоқ ўз қизимнинг бахтини ўзим боғлабман...Ҳа, бечорагина болама... Шунақа кунларга ҳам қоламизми... Э, Худойим... Ўзинг қизимнинг дардига шифо ато эт!..Киринг, кираверинг, болам.Сизни кўриб, шоятки Илтижогинамнинг дарди енгилласа... Умрингиздан барака топинг, илойим... -деди йиғлаб Соддагул.Қиличбек Қоплонович ҳам дераза тамонга ўгрилганича унсиз йиғлар эди.
  
  Холбўри таваккал қилиб хона эшигини очганича ичкарига кирди.Ичкаридаги кроватда ранги олиниб, озиб кетган Илтижо ётар унинг тим -қора, ипакдай майин, узун ва қалин сочлари оппоқ пар ёстиқни қоплаб ётар, кроват ёнидаги тумбочка устида Холбўри бир пайтлар ишлаган, Илтижонинг портрети ўрнатилганди.Илтижо Холбўрига жилмайганича қараб, худди соқов каби унсиз йиғлар, узун -узун қайрилма киприклари пирпирар, кўзларининг қиридан оқаётган кўз ёш юзларидан думалаб, ёстиққа томарди.
  
  Холбўрининг ҳаяжондан тамоғи қақраб, юраги худди бўғзига тиқилиб қолгандай бўлди.У базўр ўзини қўлга олиб жилмайганича: -Салом, яхшимисиз?Лекин кўринишингиздан ёмонга ўхшамайсиз.Айтгандай, шу атрофда менинг Илтижохон деган бир синглимга кўзингиз тушмадими мабодо?-деди.
  
  Илтижо кўзи тўла жиққа ёш билан аччиқ аччиқ ютинар, бир оғиз ҳам гапиролмас, фақат кўз ёшлари аро жилмаярди. Холбўри қўлидаги гулдастани тумбочка устига қўяркан, шартта тиз чўкиб, Илтижонинг ёнига тиззалари билан юриб борди.Сўнг унинг ҳолсиз, нозик қўлини ўпиб, юзига босганича: -Мен сизга гул олиб келдим -деди.Сўнг давом этди: -Йўлда келаётсам денг, бир тўп одамлар оркестр садолари остида 'Дуп -поп - поп! Дуп -поп -поп!' деб вальс мусиқасини чалиб, қандайдир ҳайкал пойига гуллар қўйишаётган экан.Улардан бири бақириб, чақириб: -У халқимиз миллий мустақиллиги йўлида бошини жаллод кундасига қўйган, тирикилигида чет элларда саргардон бўлиб, сургунда яшаб, сўнг қамалиб, ўз бармоғини ўзи тишлаб узиб, қони билан қамоқхона деворига шеърлар битди!Кейинчалик лагерларга этап қилингач, баракларда бит босиб, каналарга ем бўлиб, охири силга чалиниб, ўлай ўлай деганда озод этилган ўртамиёнадан ҳам пастроқ одми оддий шохер бўлишига қарамай, руҳий касалликлар бўлимида ўзини ўзи чойшаб билан осиб бу телба дунёни тарк этди!Тупроғинг пардай енгил бўлсин!Палон -пистон! - дея шовқин кўтаришди. Бошларидан яғир дўппиларини олиб, марҳум ҳотирасини ёд этиб, бир минут сукут сақладилар.Сўнг дўппиларини манглайларига қайта бостириб кийиб, шахдам қадамлар билан қайтиб кетишди.Мен секин у ёқ бу ёққа алангладимда, ҳайкал пойига қўйилган гулдасталардан бирини олиб, шу ёққа келавердим -деди у.
  
  Илтижо ҳамон севинч ёшлари аро жилмаяр, бир сўз деёлмасди.Анчадан кейин у бироз ўзига келаркан, гапира бошлади.
  
  -Йўқлаб келганингиз учун раҳмат, Холбўри ака... Мен сизни келмаса керак деб ўйловдим.Сиз ҳалиям ўша -ўша, қувноқ, ҳазилкаш, қалби беғубор, яхши одамлигингизча қолибсиз.Бундай одамларни ғам -қайғу енголмайди.Мен сизни кўрмай ўлиб керамиканман деб қўрқаётган эдим.Мана, Худога шукр, яна кўришдик.Бундай ўйлаб қаралса, сиздай ажойиб инсоннинг дилини ранжитганим, ташлаб кетганим учун мен ўз жазомни олдим шекилли.Кейинги пайтларда сизни бир бора кўриб, сиздан кечирим сўраб, сизнинг азиз қўлларингизни тутиб, жон таслим қилишни Худодан кечаю кундуз сўрар эдим.Нийятимга етдим... Эшитдим, ойим айтдилар.Нортожи деган гўзал қизга уйланибсиз.Бахтли бўлинглар.Сизни нега уйландингиз дейишга эса менинг заррача ҳаққим йўқ.Чунки, ҳамма айб ўзимда...Мени кечиринг, Холбўри ака -деди Илтижо оғир -оғир нафас олиб.
  
  -Ҳая, Нортожи деганингизга бир нарса ёдимга тушди.Кеча денг, туш кўрибман.Тушимда Нортожи менга: -Сиз ҳам бошқаларнинг эрларига ўхшаб, Россияга бориб ишлаб, беш - тўрт сўм топиб, Вестрен Юнион орқали менга пул жўнатмайсизми?Манабу бостирмага ўхшаган уйларимизни ўнглаб, мошина -пошийна олмаймизми?Далама дала расм чизиб юраверасизми?Бўлмаса сиз уйда ўтиринг, мен Россияга бориб, ишлаб, пул топиб келай! -деди.
  
  Шундан кейин мен нарсаларимни қопга солиб, самолётга миниб, Россияга учдим.Танишларим мени Ёқутистонга юборишди.У ердан вертолетда Тундрадаги бир шаҳарчага бордик.Вертолётдан тушсам, шунақа изғирин шамол эсяптики, қулоқни учириб кетаман дейди.Увиллаган буюқ товуши бир бирлари билан уришаётган минглаб мушуклар вағиллашини эслатарди.Совуқ минус 50 даража!Қарасам, бош чаноғим ичидаги мийям секин музлаяпти.Яхшиям денг, рўпарадаги томи икки метр қор остида қолган қовоқхонага кўзим тушиб қолди.Каллама келган фикрдан билдимки, ҳали бош чаноғимдаги мийям батамом музлаб қолмабди.Одам бўйи чуқурликдаги қор акоплар ичидан югириб бориб, ўзимни қовоқхонага урдим.Кира солиб, қовоқхоначидан яримта ароқни сотиб олдимда, қопқоғини очиб, бир кўтаришда шишани қоқладим.
  
  Кейин ўша ерлик бир буғубоқар чўпон билан танишиб қолдим.Исми Нгдуат экан.
  
  -Сен Шимолий муз океанига кит овлагани кетяпсанми? -деди у ингичка узун дастали трубкасини чекканича менга синовчан назар ташлаб.
  
  Мен йўқ дедим.
  
  -Ҳа, тушунарли.Демак сен ё оқ айиқ ё тюлень овлагани кетяпсан.У ёқларда моржлар ҳам бор.Пингвинларни айтмайсанми.Қушлар бозорини кўрсанг!Айниқса океанда сузиб юрадиган айсбергларнинг ёрилиб, сувга қулашини кузатиш завқли.Узоқ узоқлардан атом музёрар кемаларининг ҳасратли бўкиргани қулоғинга чалинади.Эҳҳ! -деди у чуқур хўрсиниб.
  
  Бу орада менинг кайфим ошиб, ароқ хароратидан аъзойи баданим қизиб, исиб кетдим.Қолаверса кашанда ҳамсухбатимнинг трубкасидан чиқаётган бадбўй тутундан қовоқхонани туман қамрагандай бўлиб кетгач, тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиқдим.Чиқсам, кимдир шимол буғуларига қўшилган ченасини симёғочга боғлаб қўйибди.
  
  Кайфиятим аъло!Бир маҳал шайтон йўлдан уриб, мийямга ўша шимол буғулари қўшилган чанада катайса қилиш ғояси келди.Шундан кейин буғуларнинг симёғочга боғланган арқонларини ечдимда, бир сакраб ченага ўтирдим.Ченада ётган узун қамчини олиб, уни бошим узра худди вертолёт паррагидай ғувиллатиб айлантирарканман, бир шохи йўқ буғунинг сағрига қарсиллатиб туширдим.Қўрқиб кетган шимол буғулари ўқдай учиб, мен ўтирган ченани бошлари оққан тамонга судраб кетишди.Мен қор қоплаган бепоён ва жим жит Тундранинг кимсасиз кенгликлари бўйлаб кетиб борарканман, зақу шавқ ичра: -Ҳайт!Ҳайт! Хирррр -рриххув!дея ҳайқирганимча, чопиб бораётган буғуларни узун қамчи билан аёвсиз савалардим.Кенгликларда бўрондай елиб борар эканман, қўшиқ хиргойи қила бошладим.
  
  
  -Ота мерос анжирли боғлар,
  Оқланган уй, тандир, ўчоқлар,
  Шаҳрихоний тақиб пичоқлар,
  Юришади анжанчасига,
  Юришади анжанчасига!
  
  
  Савдогарлар пулни сақа деб,
  Юрт кезишар бола чақа деб,
  Э, ишаноовринг, бизга ака -деб,
  'Кийдиради' анжанчасига,
  Кийдиради анжанчасига!
  
  
  Қўшиқ оҳангига мос айланаётган қамчи билан буғуларни саваларканман, буғулар осмонида шимол ёғдуси товланаётган бепоён қорли тундрани туёқлари билан ларзага келтириб, янада шиддатлироқ чопа бошладилар.Бир маҳал бўриларнинг улигани қулоқларимга чалингандай бўлдию томирларимда қоним музлаб қолгандай туюлди гўё.Қайрилиб қарасам, қордай оппоқ юнгли қутб бўриларининг дарғазаб галаси чена ортидан изма из қувиб келаётган экан.Қўрқувдан жон -поним чиқиб, тик турганимча буғуларни бор кучим билан савалайвердим.Бўрилар оч бўлишларига қарамай, чарчаш нелигини билмай, чена ортидан тинимсиз қувиб келишар, мен уларнинг асабий ириллаганини, нафрат билан иржайтирган сўйлоқ тишларининг такиллаётганини аниқ эшитар эдим.-Э, Худо! Негаям шу ченани олиб қочдима!Наҳотки энди қорли тундрада қутб бўриларига ем бўлиб кетсам! -дея ўйлайман нуқул, ўзимни ўзим койиб.
  Бир маҳал чена музга қоқилиб, осмону фалакка худди денгизда сакраган китдай кўтарилиб, анча жойгача учиб бораркан, қор -тўзон кўтариб, гурсиллаб қулади.Кўзларимни очсам, буғу териси ёпилган конуссимин ўтовда ётибман.Ё пирай! -дейман ўз кўзларимга ишонмай.Бир маҳал бундай қарасам, шаҳарчадаги қовоқхонада танишган улфатим Нгдуат ингичка ва узун мундштукли трубкасини тутатиб, бош тамонимда ўтирибди.Мен олиб қочган чена ўша Нгдуатга қарашли экан.
  -Тамом, энди Нгдуат мени буғу қўшилган ченага чилвирлар билан чирмаб боғлаб, посёлкадаги мелисахонага элтиб берса керак десам, йўқ у мени қаматмади.
  -Яхшиям ортингдан итлар қўшилган ченада йўлга чиққаним.Бўлмаса қор остида музлаб қолар экансан, оғайни.Буғуларимни қутб бўрилари еб кетишибди.Энди етказилган моддий зарарни қоплаш учун бир неча йил шу жойда ишлашинга тўғри келади.Зарар қоплангач, тўрт тамонинг қибла.Ўзбекистонинга кетаверасан -деди у беғамгина трубка тутатиб.
  Шундан кейин музлатилган балиқларни болта билан чопиб, Нгдуатнинг итларини боқиб юрдим.Чор тараф қор қоплаган бепоён тундра.У ёғи шимолий муз океани.Мағриб қаёқда, машриқ қаёқда билмайман.Қочиб кетсам, Нгдуат барибир мени тутиб келади.Конуссимон ўтовда телевизорни қўйинг, ҳатто компьютер ҳам йўқ.Теваракда фақат гирдобдай айланиб чопгувчи пода буғуларининг шохлари бир бирларига урилиб тақирлагувчи қор саҳроси.Зерикиб, ақлдан озиб қолмаслик учун теридан тўқилган арқонни отиб, шимол буғуларни тутаман.Шохларини арра билан арралайман.Шу тариқа неча йил ишладим билмайман, бир маҳал уйғонсам тушим экан -деди Холбўри.
  Бу гаплардан Илтижонинг кайфияти очилиб, кула бошлади.
  
  
  27 боб
  Хобби
  
  
  
  "Қовункапа" ширкат хўжалигининг трактор парки шундоққина чўчқахонанинг ёнида жойлашган.Очиқ осмон остида қатор терилган турли хил тракторлар туманларда хира кўзга ташланади. Кўлмаклар юзаси юпқа муз билан қопланган.Одам юрса, оёқлари остида муз синиб, қарсиллайди.Ҳаво шундай совуқ бўлишига қарамасдан, тракторчилар ўз тракторларини таъмирлаб, баҳорги мавсумга тайёрлашлари керак.Айниқса ширкат хўжалиги раиси Исканақул Каркидонов тракторини ўз вақтида таъмирдан чиқармаган механизаторларга қатъий чора кўриш тўғрисида қарор чиқаргандан кейин тракторчилар оёғи куйган товуқдай типирчилаб қолишди.Бош механик Заманбалиқ Йўлдашязарип эса трактор паркида ҳар тонг йиғилиш ўтказиб, меҳнат интизоми мустахкамлаш тўғрисида маъруза ўқийди.Тракторчилар давоматини аниқлаш учун у ҳатто йўқлама дафтарини ҳам ташкил қилдирди.Ғойиб тракторчи ўз бульдозерини таъмирлаб, мавсумга ҳозирлаётган жойда битта трактор щинаси қасраб ёнмоқда.Эгнига фуфайка, бошига қулоқчин телпак, оёқларига этик кийган Ғойиб тракторчи қўли совқотиб, қақшаб, ключ ушлолмай қолди шекилли, трактор остидан чиқиб, ёнаётган щина гулханида исинганича, оловни кучайтириш учун гулханга салярка қуйди.Пилиги кўтарилган тошфонардай олов гур этиб кучаяркан, тракторчининг сояси ва аланга акси музлаган кўлмакда жилва қила бошлади.Ғойиб Т-28 тракторининг ёрилиб кетган катта ғилдирак щинасига тўртбурчак ямоқ солиб, таъмирлаётган табиатан камгап Карвон тракторчини чақирди.
  
  -Эй, Карвон, ишлайман экан деб, биратўла совуқда муз асридаги мамонтдай музлаб қолмагин тағин!Кел буёққа, исиниб нетиб ол! -деди.
  Анчадан кейин Карвон тракторчи мумланган ип билан бигизни ташлаб, исингани гулҳан ёнига келди.Табиатан камгап ва жиддий феъл атворли, бўйи пастак, семиз, қориндор, бўйни калталиги сабаб букчайиброқ юрадиган кўккўз бу тракторчини ҳамкасблари призрак, яъни арвох дейишади.Фуфайка ва қўпол пахталик шимда у бадтар юмалоқланиб, худди хоккей командасининг дорвозабонига ўхшаш бесўнақай кўринарди.У ғишт устига ўтираркан, гулҳанга ўйчан тикилиб, исина бошлади.Ғойиб тракторчи эса гапга тушиб кетди.
  
  -Совуқ ҳам тириштиряптию а, Карвон?Бундай совуқда одамзод аввало ўзининг қадрига ўзи етиши керак.Мана мен наҳорда яримта ароқни уриб олганман.Тўғри, бу касофат ичкиликнинг фойдасидан зарари кўп.Аммо у ичарманнни ичидан қиздиради, уни совуқда тўнғиб қолишдан сақлайди.Ичиб олсанг, олам кўзинга бошқача кўринади.Яхшини эслаб, йиғлагинг, ёмон ёдинга тушса, ғажиб ташлагинг келади.Кеча дегин, кутилмаганда қизим Нортожи телефон қилиб қолди.Қўл телефонимни шошиб этигимнинг қўнжидан олиб: -Ҳа, қизим? -десам, у дада, ойимни олиб шу оқшом бизникига келинглар, шаҳардан меҳмонлар келди -деди.
  -Хўп, қизим -дедим.Кейин бўйнимни яхшилаб кир совун билан ювиб, оқ кўйлакка бўйинбоғ тақиб, кастим -шим, пальтоларни кийиб, хотиним Каполотхон билан тракторимда қудамларникига бордик.Борсак, Соддагул деган аёл, эри Қиличбек Қоплонувуч деган одам, уларнинг Илтижо исмли ногирон қизи ва Машрапилло деган невараси меҳмонга келишибди.Кейин билсам, ногиронлар аравачасида ҳаракатланадиган Илтижо исмли ўша жувон бизга куёв тўра бўлмиш Холбўрининг биринчи муҳаббати экан.Куёв қайнотага тортади деб тўғри айтишганда ота буваларимиз.Унинг ёшида менинг ҳам девор ошадиган ярамас одатим бор эди.Келин аянг Каполатхонга уйлангач, унақанги одатларни йиғиштирганман.Қудам бечора мендан эмас, кела солиб, тўпалон кўтармасалар бўлди дея, кўпроқ хотиним Каполатхондан қўрқиб ўтирган эканлар.Лекин хотиним воқеа тафсилотларидан қизимиз орқали аллақачон хабар топганини айтиб, меҳмонларни тинчлантирди.Аксинча: -Э, қудажон, нега қўрқасиз?Мени Соддагул опамнинг қудаларига ўхшатманг.Шунақаям золим қайнона бўладими?Қаранг, қандай неваралари бор экана!Болада нима айб?Ҳе, бола бечорая... Қизимнинг айтишича Соддагул опамнинг куёвлари ҳам онасининг гапига кириб, Илтижохонни дўппослар экан.Касалхонга тушиб қолганларида бир марта ҳам келиб хабар олмапти.Илтижохон, қизим, сиз сира қайғурманг.Золимларни Худонинг ўзи жазолайди.Ҳали Худо ҳохласа ҳаммаси изига тушиб кетади-деди.Мен болакайнинг кўнглини кўтариш учун: -Машрапилло, бу, хотининг кўринмайди?Нега хотинингни олиб келмадинг?Эҳа, ишга кетганмилар?-дедим.У бувисининг юпкаси ортига беркинаркан, менга ҳайрат тўла кўзлари билан қаради.Ҳаммамиз кулдик.Мен яна давом этдим.
  
  -Сен энди бизнинг ҳам неварамизсан.Баҳор келиб, ердан қор кетсин, ўзим сени тракторимга миндириб, шаҳарга олиб бориб, каратэ мактабида ўқитаман.То қора белбоғ соҳиби бўлмагунингча трнопкага қатнайверамиз.Тракторим билан Америкада, Канадада ўтказиладиган спорт мусобақаларига олиб бораман сени.Чегарадан қандай ўтамиз деб ташвишланма.Айрим порахўр, қўштирноқ ичидаги чегарачилар арзимаган пул эвазига атом бомбасининг жанговар каллагини қопга солиб кўтариб юрган қўпорувчи террористларни ҳам, замбилда ётган, дарди бедаво вабога, эболага, ўлатга чалинган касални ҳам ўтказиб юбораверади.Уларга пул бўлса бўлди.Шаҳарлар портлаб, халқ юқимли эпидемия сабаб қирилиб кетиши билан уларнинг иши йўқ.Агар улар қонунни рўкач қилиб: -Ғойиб ака, мумкинмас, сиз ичиб олибсиз -дея бахона қиладиган бўлса, баҳор келяпти, яқинда томорқамни шудгор қилиб беринг деб ишинг тушиб қолар, ука -дейман.Шуйтиб чегарадан ўтгач, тракторни сувқоғоз билан яхшилаб ўраб, сувости тракторига айлантирамизда, Атлантика океанининг остидан сузиб, Америка қитъасига ўтамиз.Кейин сен турнирларда қатнашиб, ғалабани қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўласан.Пулларимиз кўпайса менга компьютер ёрдамида ишлайдиган йилт янги трансформер трактор сотиб олиб берасан.Кейин тарелкага ўхшайдиган учар трактор сотиб оламиз ва ҳайё ҳайт деб фазога учамиз.Мистер Ғойиб, менинг ой сайёрасидаги 1 квадрат километрли томорқамни шудгор қилиб беринг, Марсдаги фермер хўжалигим далаларига пахта экувдик шуни культивация қилиб беролмайсизми? -дея буюртма берадиган миллиардерлар чиқади ҳали.Ҳа, у ёғи ё насиб, биронта вақт трактори харид қилсак, ўтмишга экспорт махсулотларини ташиймиз, ёки бўлмаса ғир этиб келажакка бориб, импорт махсулотларини олиб келамиз-дедим.Десам, бувисининг юпкаси ортига беркинган болакай бадтар ҳайратланди.Менинг гапларимни эшитиб, ногиронлар аравачасида ўтирган ўша болакайнинг бемор онаси ҳам кула бошлади.Лекин болага қараб, раҳминг келади.Қарагин энди, Карвон,шундай болани увол қилишсая!Вой номардлар!Шунақа одамларни трактор билан қувлаб, ё шиқмоланинг ўрнига боғлаб, шудгорма шудгор, далама дала судраб юраверсанг.Лекин куёвимиз Холбўри, ҳам ўзимга ўхшаб қўли очиқ тилло болада.Ўзи ичмаса ҳам ичган одамни тушунади.Секин келиб қулоғимга: -дада, анави рўпарадаги чойнакда оқ чой бор -деди, айёрона кўз қисиб.Мен дарров уни тушуниб, -раҳмат, яшанг, ўғлим -деб елкасига уриб қўйдим.Кейин хотиним Каполотхонга сездирмай оқ чойдан пиёлаларга қуйиб, шаҳарлик меҳмон Қиличбек Қоплонувучга секингина: -Миймон ака, бу сўраганнинг айби йўқ дейдилар, ўзимизнинг шамаси йўқ оқ чойга тоблари қалай? -дедим.
  
  -Ие, ўзлари ҳам оқ чой ичадиларми?Мен ҳам шу чойдан анов қиламан, ичаман.Дўхтирим айтган.Агар дарддан мангуга қутилмоқчи бўлсангиз наҳорда, тушда ва оқшом оқ чойдан юз -икки юз грамм ичиб туринг деган.Кейин Ибн Сино бовомиз ҳам "Узоқ яшай десанг, қаттиқ ич" деган экан - деди шаҳарлик меҳмон Қиличбек Қоплонувич.
  -Йўғе, қатиқ ич -деган бўлсалар керак -дедим мен.
  Лекин шаҳарлик Қиличбек Қоплонувуч фанатларга ўхшаб икки оёғини бир этикка тиқиб, "Йўқ, қаттиқ ич деганлар!" дея туриб олди.Биз бахслашиб, ёқалашиб кетай дедик.Охири Қиличбек Қоплонувуч асабларини тинчлантириш учун пиёлага симидан қилиб қуйилган оқ чойни бир кўтаришда оқ урди -деди Ғойиб тракторчи.
  
  Карвон тракторчи ҳамон гулҳанга термулганича миқ этмай ўтирарди.
  
  Ғойиб тракторчи яна давом этди: -Энг қизиғи дегин, кейин бошланди.Қиличбек Қоплонувуч оқ чой ичса сўзамол бўлиб қоларкан.У невараси ҳақида гапира бошлади: -Машрапилло шаҳарнинг киндигида туғилган.Бу қишлоқ -қиримнинг оғир шароитларига кўникармикан?Бийдай дала, дарё соҳилларидаги қадимий тўқайларда маугли бўлиб кетмасмикан?Энди шаҳардаги ҳаёт барибир бошқачада.Кечасию кундузи чироқ ўчмайди.Ҳамма жойда кулги, қўшиқ, мусиқа.Қишлоқда эса на чироқ, на газ бор.Мана сиз ҳам эртадан кечгача далада чанга ботиб, трактор ҳайдаб, чарчаб келсангиз, уйда чироқ йўқ.Сериал -периал кўраман десангиз, на телевизор на компьютер бор.Айтгандай, мулла Ғойиб, сиз кўпроқ нимага қизиқасиз?Ҳалиги, биров қулф йиғади, яна биров сигарет қутиси дегандай...Сизга қандай тушунтирсам экан...Сизнинг қизиққан машғулотингиз нима? -деди у.
  
  -Ҳа, хобби демоқчисизда.Бор, ака, бор.Мен мусиқани севаман.Тракторимдаги радиомагнитолада Жузеппе Верди, Сергей Рахманинов, Пётр Ильич Чайковский, Фредрик Шопен, Иоганн Себостян Бах, Вольфганг Амадей Моцартларнинг Давид Ойстрах ва Яша Хейфецлар ижросидаги мусиқаларини тинглаб юраман.Хотиним Каполатхон эса Франц Шуберт, Ричард Вагнер,Людвиг Ван Бетховенларнинг мусиқаларига ўч.Албатта сиз шаҳарлик одам бу гапларимни эшитиб, дидсизлигимдан кулишингиз ҳам мумкин.Энди нима қилайлик, қишлоқичиликда.Шунақа итнинг кейинги оёғидай судралиб, тараққиётдан орқада қолиб, ҳалиям ибтидоий жамоа тузимидаги неандертал одамлар каби ҳаёт кечирамизда, ака.Шу ҳамқишлоқлар кўрса, устимиздан кулишмасин, ё жинни -пинни бўлиб қолишибди деб, псих бригадани чақириб, оёқ -қўлимизни арқон билан боғлаб, жиннихонага жўнатиб юборишмасин дея ҳавотирланиб, хотиним Каполатхон иккимиз шунақа қиш -қаҳратон пилла, ой порлаб ётган кечалар, яхоб берилган, ойнадай музлаб ётган кимсасиз, жим -жит далаларга чиқамиз ва тракторим радиомагнитоласидан таралаётган биронта симфоник куй оҳанги остида муз устида фигурали учамиз -дедим мен.Десам, шаҳарлик меҳмон Қиличбек Қоплонувуч қалин линзалари дарз кетган кўзойнаклар ортидаги чақчайган кўзлари тўла ҳайрат билан менга термулганича оғзи ланг очилиб қолди -дея ҳикоясини якунлади Ғойиб тракторчи.
  
  Карвон тракторчи ҳамон гулҳанга ўйчан термулганича миқ этмай ўтирарди.
  
  
  28 бобо
  Ибн Илайчибин
  
  
  
  -Опажон -қизимиз Илтижо Холбўри билан учрашгандан буён ўзини яхши ҳис қилиб, анча тетикланиб қолди.Лекин унинг бу уйда вақтинча бўлса ҳам яшаши маҳалла кўй олдида бироз ноқулай эмасмикин?Бизга яхшилик қиламан деб маломатларга қолмасанглар бўлдида -деди Соддагул йиғлаб.
  
  -Вой, бу нима деганингиз, Соддагул?Сира хижолат бўлманг.Бировлар билан бизнинг нима ишимиз бор?Ўзимизга тўғри бўлсак бўлдида.Бизни ноҳақ ғийбат қилишса, қайтага гунохимиз тўкилади.Ҳа, энди, бировнинг қариндоши, таниш -билиши меҳмонга келади дегандай, бошқаларнинг биз билан нима иши бор?Ё бизга савоб керак эмасми?Қолаверса, уйимизда хоналар кўп, бўм -бўш, ханқайиб ётибди.Илтижохон ўша хоналардан бирида ўғилчаси билан, яшайверади.Бу ёқда Машрапилло ҳам бизга кўникиб қолди.Уни ўз неварамдай яхши кўраман.Илтижохон эса ўз қизимдай.Энди уларни сизларга осонликча бериб қўймаймиз, ўргилай.Ўзинглар кетаверинглар.Улардан сира ҳавотир олманглар -деди Холбўрининг онаси.
  
  -Эҳ, негаям ўша совчиликка борганингизда хўп деб қизимни шу Худонинг нури ёғилган хонадонга узатиб қўя қолмаган эканмана!Шундай қилганимда бу кўргуликлар йўқ эди -деди эзилиб йиғларкан, Соддагул.
  
  -Йиғламанг, Соддагул.Буни тақдир насиб дейдилар.Тақдирга қарши бориш Яратганга исён қилиш билан баробар.Кўп куюнманг, ҳаммаси яхши бўлади -деди Холбўрининг онаси.
  
  Шундай қилиб, Илтижо ўз ўғилчаси Машрапилло билан Холбўриларнинг уйида вақтинча яшай бошлади.
  
  Нортожининг "Қўйинг, уринманг " дейишига қарамай, Илтижо ногиронлар аравачасида чаққон ҳаракатланиб, Нортожига уй ишларида кўмаклашишга ҳаракат қилади.Ҳозир ҳам у ошхонада картошка арчиб, унга кўмаклашмоқда.
  
  -Нортожи, раҳмат сизга.Олийжаноб аёл экансиз.Тўғриси, сизнинг ўрнингизда мен бўлсам, эримнинг бир пайтлар севган қизи касалланганини эшитсам, уни эрим билан йўқлаб бориш у ёқда турсин, рашк қилиб, жанжал кўтарган бўлардим.Сиз эса менга ва менинг ўғлимга ўз уйингиздан жой бердингиз.Яратган Парвардигор сиздан рози бўлсин.Ўлгунимча сизни дуо қилиб ўтаман -деб қўйди, бир қўлида пичоқ, иккинчисида картошкани ушлаганича, ошхона деразасидан ташқарида бўралаб ёғаётган лайлак қорга ўйчан термулиб, Илтижо.
  
  -Илтижо, ахир неча марта айтдим, хижолат бўлманг деб.Бу дунёда сизни ҳеч ким тушунмаса ҳам, мен тушунаман.Холбўри акам менга сиз ҳақингизда айтиб берганлар.Сизнинг ёмон аёл эмаслигингизни яхши билганим учун ҳам сизга кўмаклашишга қатъий қарор қилдим.Биз сиз билан қалбан қариндошмиз.Негаки иккимиз ҳам Холбўри акани севамиз.Шундай экан, ота -онам, эримдан кейин менга сизданда яқинроқ яна ким бор? -деди пиёз тўғраганича Нортожи.
  
  -Раҳмат, Нортожи, раҳмат -деди Илтижо, қўлидаги арчилган картошкани сувли идишга ташлаб.Шу маҳал уй эшиги очилиб, Холбўри кириб келди.У кела солиб, қўлларини гувиллаб ёнаётган печка трубасига тоблаб исинаркан: -Ухх, совуууқ! Қор жонвор шундай айлан капалак қилиб уряптики, дала ва дарё тамонлар умуман кўринмай кетди -деди у.
  
  Кейин бир палён ўтин билан печка эшикчасини очаркан, энкайиб, оловга яна ўтин қалади.Шу пайт унинг қўл телефони жиринглаб қолди.Холбўри телефонини ёқиб: -Алло! -деди.Кейин телефоннинг микрафонини беркитаркан, ҳайрон бўлиб қараб турган Нортожи билан Илтижога: -Тсс!Жим, синфдошим Ибн Илайчибин Америкадан телефон қиляпти -деди.
  
  -Телефоннинг овозини кўтариб қўйинг -деди пичирлаб Нортожи, эрининг амиркони синфдоши билан суҳбатини тинглашга қизиқиб.Холбўри телефон овозини баландлатиб, синфдоши билан суҳбатлаша бошлади.
  
  -Ибн Илайчибин, сенмисан?!Вей, тирикмисан?Қалайсан?Бола чақаларинг ҳам тинчми?!-деди у.
  
  -Раҳмат, дўстим, юрибман.Ўзингчи, ўзинг?Стил алайф?(ҳалиям тирикмисан?) -деди Ибн Илайчибин.
  
  -Худога шукр, ошна, юрибмиз Худонинг панохида -жавоб берди Холбўри.
  
  Кейин гапида давом этиб: -Бу, Америкада нима иш билан машғулсан?Йирик бизнесмен бўлсанг керак а? -деди.
  
  Ибн Илайчибин кула кула гапира бошлади: -Қанақа бизнес?Эсинг жойидами ўзи?!Бизнесга катта пул керак!Мен ҳозир бекорчиман...Бошидан тушунтирмасам, бўлмайдиганга ўхшайди. Қисқаси, аввалига ёлланма итбоқар бўлиб бинойидек ишлаб юрувдим.Бир кампирнинг итини ҳар куни кўчага олиб чиқиб, айлантириб келардим.Ит жонвор ҳар бир дарахт, ҳар бир симёғоч остига алохида тўхтаб, орқа оёғини кўтаришга одатланган эди.Унинг суякка ўхшаган ўйинчоғини қулочкашлаб туриб, ооотиб жуборсам, у холлослаб бориб олиб келарди.Қоронғи тушганда ёнадиган коптоги ҳам бор эди, шуни отардим.Кечқурун уни махсус гўштли консерва билан овқатлантирардимда, ваннада чўмилтириб, тишларини тиш чўткада паста билан яхшилаб ювиб, юнгини фен билан қуритиб, кейин уйга кетардим.Бир куни қиш қировли кунлар туманда кампиршонинг бульдогини иссиқ кийинтириб, айлантириб, уйга келсам, итнинг бир пой патинкаси йўқда.Оббо! -дейман фиғоним чиқиб. Йўлда тушиб қолибди.Йилт янги патинка эди.Туманда излайвериб жинним чиқиб кетди.Шундан кейин кампир мени ишдан хайдаб юборди.Уйга жуда хафа бўлиб қайтдим.Мен қора танли хотиним билан Фицжералд деган бир чолнинг ертўласида ижарада тураман.Хотиним овқат қилишни билмайди.Кўчада овқатланиб келамиз.Баъзан пул қўшиб, пица чақиртирамиз.Пицанинг қирғоғини чойга бўктириб еб, ертўламизнинг бир парча хира ойнасидан ташқарига термулганимизча суҳбатлашиб ўтирамиз.У ердан йўлак ва тинимсиз тапир тупур қилиб ўтаётган йўловчиларнинг оёқлари кўриниб туради.Қор ёғса, тамом, ўша бир парча ойна ҳам баҳоргача тўсилиб қолади.Булбулнинг кетидай кичкина хона.Бунинг устига хотинимнинг жағи ёмон.Бир зумда уришиб қоламиз.-Айл бит ю ап, энайм гана кийк юр фейз! -дейман бақириб.Лекин урмайман.Бу ерларда болаларни, айниқса хотинни уриб бўлмайди.Шунинг учун аламимни эшикдан оламан.Мушт билан бир уриб, эшикни тешиб ташлайман.Кейин тепсам, эшикнинг тавақаси узилиб тушади.Шундан кейин хотиним войдод деб полис чақиради.Полис мени олиб кетаётганда хотиним ортимдан югириб чиқаркан, менинг оёғимни қучиб: -Айм апалажайс, хани!Айм сори!Ай лов ю, со мач, Ибн Илайчибин! -дея йиғлайди.Мен қулоқчин мўйна телпагимни жахл билан бошимга бостириб кийиб, полициячилар билан машинага ўтирман.Эртасига полиция маъмурий чора кўриб, мени қайта тўпалон қилмаслик ва эшикни таъмирлаб қўйиш шарти билан озодликка чиқаради.Мен яна уйга, қадрдон ертўламизга қайтаман.
  
  Бу жойларда тузукроқ иш топиш учун одам ўқимишли бўлиши, ўқиш учун эса, инглиз тилиси яхши бўлиши керак.Уйда ўтирсанг, хотин билан уришиб ўйнайсан.Кўчага чиқсанг, иш йўқ.Охири депрессияга учраб, жон қанчалик ширин бўлмасин, ўзимни бир ёқли қилмоқ пайига тушдим.Аввалига "Озодлик маъбудаси" ҳайкали қўлидаги машъалага чиқиб, ўша жойдан ўзимни пастга отсаммикин дея ўйлаб юрдим.Кейин бу фикримдан қайтиб, Ню Йўрк билан Манхеттенни туташтирган Бруклин кўприги остидан оқувчи Ист ривер дарёсига ўзимни чўктирмоқчи бўлдим.Қирғоқдан бўйнимга боғлагани тош ахтариб юрсам, баногох, бир дарахтга ёпиштирилган эълонга кўзим тушди.Ўқисам, бир ташкилотда бўш ишчи ўрни бор экан.Севиниб кетдим.Қувонганимдан хўрлигим келиб, хунук титраётган остки лабим туянинг лабидай осилиб, унсиз йиғлайвердим.Кейин тиз чўкканимча осмонга қараб: -Раҳмат, Худойим! Бу дунёда менинг сендан бошқа ғамгусорим йўқ-дедим, севинч кўз ёшларимни кўйлагимнинг хаддан ташқари узун енгига артиб.Сўнг адресни телефоним фотоаппаратида суратга олиб, шошилинч йўлга чиқдим.Ташкилотни топиб бориб, шунақа шунақа, мен Ўзбекистондан келганман.Сизларда мен боп иш бор экан деб эшитиб келятувдим-дедим, инглиз тилини қийнаб, хўрлаб, тиконга судраб.
  
  -Нима иш қўлингиздан келади, жаноб?Чим қирқийдиган комбайнни бошқара оласизми? -деди мененджер ҳушмуомалалик билан.
  
  -Чим қирқийдиган комбайн?! Дик Господи!Шуям ишми! Э, товба қилдимей!Керак бўлса вертолет, самолёт ҳатто космик кемаларни ҳам кўзимни юмиб, бир қўлим билан бошқараманку мен! -дедим.
  
  -Ў, унда сизни зудлик билан ишга олмасак бўлмайди-деди мененджер.Кейин омборхонадан битта чим қирқийдиган комбайнни олиб чиқишди.Бензинга ишлар экан.-Мана, мана бу чилвир арқонни кафтингизга ўраб туриб, бир тортсангиз, комбайн юради.Кейин чимларни бир бошдан қирқийверасиз.Лекин анави чаман бўлиб очилиб ётган анвойи гулларга, Жўландиядан махсус келтириб экилган лолаларга ҳамда арча ниҳолларига эхтиёт бўлинг -тайинлади мененджер.
  
  -Окей!Донт вори! -дедим мен.Кейин чилвир арқонни кафтимга яхшилаб ўраб, бир тортган эдим, комбайн тарр! -этиб юрди.Бир маҳал чим қирқийдиган комбайн мени судраб кетса бўладими?У йўлида учраганки нарсани парча -парча қилиб, майдалаб, силос қилиб, осмонга отаверар экан.Бир зумда чимзорда чанг тўзон кўтарилиб, чим қирқигич гулларни ҳам голландиядан келтирилган сариқ қизил лолаларни ҳам, ям -яшил арча ниҳолларини ҳам майда майда қилиб, осмонга отиб, тариллаганича айлана бошлади.Шовқинда мененджернинг узоқдан бақирган овозлари қулоғимга чалинарди.
  
  -О, Жизееес!(Жизес дегани Исо мағанасини билдиради)Торнедо!Кол де полис!(Ўрама шамол кўтарилмоқда!Полицияга қўнғироқ қил! ) -дея бақирарди у.
  
  Мен нодон у вахший агрегатни қандай тўхтатишни сўраб олмаган эканман."Хелп ми!Хеееелп!"(Ярдам беринар!Ярдам берсенарўмейдими?!) дея бақираман нуқул инглиз тилида.Мен аллақачон чим қирқигич комбайн тутқичини қўйиб юборган эдим.Лекин унинг мотовиласи менинг яккаю ягона, ошга киядиган жинси шимим пойчасини ўраб кетган эдида.Чим қирқийдиган агрегат мени судраб, чанг тўзон ичида то бокида бензин тугагунича чимзорда судраб юраверди.Шундан кейин бир ой хоспиталда ётдим.Кейин мени яна ишдан хайдашди.Ҳозир бекорчиман.Бекорчиларга хўкмат тамонидан бериладиган нафақа эвазига яшаб юрибман. Фицжеральднинг ертўласига ҳам қайтгим келмаяпти.
  
  Айтишларича янги Президент мамлакатимизда катта ижобий ўзгаришлар қилаётган эмиш.Виртуал қабулхоналар очилибди.Мен ҳам ватанга қайтишимга рухсат беришларини сўраб, виртуал қабулхонага мактуб ёзсаммикин деб юрибман.Бу ерларда сарсон саргардон бўлгандан кўра, ўз ватанимда арава судраганим яхши эмасми?Бунинг устига онам ҳам қариб қолдилар -деди Ибн Илайчибин.
  
  Холбўри ҳалитдан бери дўстининг гапларини тинглаб, кулиб қотаётган эди.Аммо унинг охирги гапларидан жиддийлашди.Кейин эхтиёткорлик билан:
  
  -Дўстим, ҳабаринг йўқми? -деди.
  
  -Нимадан? - ҳайрон бўлди Ибн Илайчибин.
  
  -Э, кечир, оғайни.Мен сенинг хабаринг бор деб ўйларканман.Бардам бўл.Бандачилик.Бир йил бўлди холамнинг вафот этганларига.Жанозаларига минглаб одамлар келди.Бечора сенинг йўлларинга термулиб, оламдан ўтдилар.Бир куни йўқлаб кирсам, холам йиғлаб, менга: -Холбўри, дўстинг Ибн Илайчибинни бир кўриб, кейин ўлсам, унинг қўлларида жон берсам, бу дунёдан армонсиз кетардим -дедилар.Онангнинг дафн маросимида синфдошлар ҳаммамиз эгнимизга тўн, бошларимизга дўппи кийиб, кўчада саф тортиб турдик.Холамни ҳалиги, қабристондаги қайрағоч бор эдику, ўша жойга дафн этдик.Тобутларини синфдошлар қўлма қўл кўтариб бордик.Тобутлари енгил экан.Кейинги пайтларда овқат емай қўганлари учун озиб кетган эканларда.Тобут олдида тоғанг билан уканг хассакаш бўлиб, қабристонгча йиғлаб боришди -деди Холбўри.
  
  Кейин жим бўлиб қолди.
  
  Линиянинг у тамонида Ибн Илайчибин оҳ чекиб йиғлар эди.Шундан кейин алоқа узилди.Холбўри кўз ёшларини аёлларга кўрсатмаслик учун ўгрилиб, ташқарига чиқиб кетди.
  
  У ўзини овутиш учун бостирмада ўтин ёра бошлади.Ёрилган палёнлар талак -талак этиб ҳар тамон учар, лайлакқор эса гуппа гуппа ёғар эди.
  
  
  
  
  29 боб
  Қовункапа баҳори
  
  
  
  Қовункапага яна баҳор келди.Баҳорий жалалар ва тоғларда эриётган қорлар эвазига дарёда сув кўтариларкан, далаларнинг айрим қисми сув остида қолди ва саёз, кўзгудай шаффоф кўлларга айланди.Кўлоблар кўзгусига ўйчан термулган дов дарахтлар шохидаги қушларнинг бултурги инлари узоқ -узоқлардан қорайиб кўринади.Бу шаффоф селобларда бўғзигача сувга ботган қамишлар худди чўкаётиб ёрдам беринглар дея унсиз ҳайқираётган соқовларга ўхшар, сувдан чиқиб турган қиёқлар сўлим - салқин баҳор эпкинларида титраб, қалтирар эдилар.Оппоқ -оппоқ лайлаклар баҳор шаббодаларида парлари хурпайганича, аччиқ қалампирни эслатувчи қип қизил тумшуқлари қонли гурпундай бўлиб, юзасини шаббодалар шудгор қилаётган кўлоблардан егулик излаб юришарди.
  
  Нортожи Илтижо ўтирган ногиронлар аравачасини суриб, ортидан Машрапиллони эргаштирганича "Қовункапа" ширкат хўжалиги бошқарув идораси тамон борар, ҳар замонда тўхтаб, капалак қувлаётган болакайни ортда қолмай юришини илтимос қилар, йўқса бўжилар келиб қолишини айтиб қўрқитарди.Узоқда оқариб кўринган дала шийпонини ва тўп -тўп ўсган қари толларни кўриб, Илтижонинг юраги орзиқиб кетди.У бир пайтлар ўз курсдошлари билан ўша дала шийпонида яшаган, хашарчи талаба бўлиб шу далаларда пахта терган ва илк бор Холбўри билан учрашган эди.Хув нарида Қорадарё жарликлари!Оҳ, дов дарахтга кўмилган у дарё соҳиллари! Холбўри билан қайиқда сузиб, бирга сайр қилган ўша минг минглаб нилуфарлар, лотос ва кўзагуллар очилиб ётган қамишли дарё дельтасини, мовий осмонлар акс этган шаффоф сувлар остида билтанглаб юрган балиқларни у осуда дамларни Илтижо унита олармиди?Ўша пайтлари у дугоналари билан шоду хуррам, ўз оёқлари билан бемалол юрарди, югирарди.Энди бўлса Холбўрининг кўнглини чўктиргани учун Худонинг қаҳрига учраб, ногиронлар аравачасида ўтирибди.Бировнинг бахтига шерик бўлгани ҳам оздай, унга оғир юк бўлиб қолди.Нортожининг ўрнида Илтижо бўлганида у шундай қила олармиди?Йўқ албатта.Ким билади, балки эски китобларда ёзилганидай рашк туфайли у Нортожини аллақачон заҳарлаб ўлдирган бўлармиди?Энг ёмони, бағри кенглик билан шунча яхшиликлар қилаётган Нортожига нисбатан унинг юрагида баъзан хасад ва рашк туйғулари уйғонаётгандай бўлар, Илтижо у туйғуларни аранг тизгинлар эди.У ҳатто кечалари Холбўрининг Нортожига сездирмай, секин эшикни тақиллатишини, "Илтижо, жоним, эшикни оч, сени соғиниб кетдим" дея шивирлашини, у эса пичирлаб: -эшик очиқ, кираверинг деса, Холбўри оёқ учида юриб келиб, секингина унинг ёнига, кўрпага суқилиб кириши ва ўз ўлжасини ғажиётган оч бўридай уни махкам қучиб, худди аввалгидай лабларидан, юз-кўзларидан аёвсиз ўпиб, эхтиросли шивирлашини, тонгача бирга бўлишини ҳохлар, сўнг шу заҳоти васваса қилаётган шайтонга хай берар, чорасизликдан ёстиқни тишлаб, унсиз, ўксиб ўксиб йиғлар эди.Уни бир зум кўрмаса соғиниб қолгувчи, Холбўрининг хотини Нортожига бўлган вафосини, садоқатини, поклигу ҳалоллигини кўриб, Нортожига ич ичидан ҳаваси келар, шундай эрни қўлдан чиқаргани учун ўзини ўзи ношудликда айблаб, койир, ўзини ўзи шаппатилаб уриб, ўзидан нафратланиб кетарди. Бу кунимдан кўра ўлганим яхши эмасми дея ҳатто ўз томирларини писка билан кесмоқчи бўлар, лекин норасида фарзандининг етим қолишини ўйлаб, бу шум фикрдан қайтар эди.Уни қониқтиргувчи фақат бир нарса бор эди.У ҳам бўлса, Холбўрини ҳар куни кўриб, у билан ёнма -ён, бир уйда яшаётгани.Илтижонинг фикрлари шу ерга келганда узилди.Хаёлини Нортожининг гаплари пароканда қилди.
  
  -Вой, йўлларни ҳам сув босибдику!Аравача лойга ботиб қолса нима бўлади?Оббо, энди йўлнинг бу узилган қисмидан қандай ўтдик? -деди, дала йўлининг сув босган қисмига ўйчан термулиб Нортожи.
  
  Илтижо ҳам йўлнинг сув остида қолган қисмига боққанича ўйланиб тураркан: -Нортожи, балки қайтиб кетармиз? -деди.Кейин қўшимча қилиб: -Эҳ, шу лаъанти оёқларим ишласа, ўзим бемалол юролсам, сизга оғир юк бўлмас эдим - деди йиғлаб.
  
  -Йўқ, Илтижо, унақа тушкунликка тушманг.Худо ҳохласа, яқинда югириб юрадиган бўласиз.Овчарка итлар ҳам сизни қувлаб етолмайдиган бўлади -деди Нортожи кулиб.
  
  Унинг кулигили гапидан Илтижо ҳам беихтиёр жилмайиб қўйди.Бу орада Нортожи муаммони қандай ҳал қилиш йўлини топди.
  
  -Ҳуллас, гап бундай, Илтижо.Мен аввал Машрапиллони, кейин сизни, ундан кейин аравачани сувга текизмай кўтариб олиб ўтаман -деди у.
  Илтижо хўп дегандай бош ирғади.
  
  Нортожи ўзи айтганидай аввал болани сувдан олиб ўтиб: -Машрапилло, сен шу ерда қилт этмай ўтир, ўғлим.Капалакларни қувлаб кетмагин.Мен ҳозир қайтиб келаман, хўпми? -деди қаттиқ тайинлаб.
  
  Машрапилло ҳам хўп дегандай бош ирғаб қўяркан, Нортожи ортига қайтди.Сўнг Илтижони опичладида, сувдан олиб ўта бошлади.Илтижонинг хўрлиги келди ва яна йиғлай бошлади.
  
  -Ие, нега яна йиғлаяпсиз, Илтижо?Ахир келишгандикку.Йиғлашни ҳозироқ бас қилмасангиз, сувга ташлаб юбораман -деди Нортожи кулиб.
  Шу тариқа улар йўлнинг сув босган қисмидан муваффақиятли ўтиб, йўлда давом этдилар.Нортожи Илтижо ўтирган аравачани суриб бораркан, йўл -йўлакай гапира бошлади.
  
  -Қайтиб кетайлик дейсиза, товба.Ахир Холбўри акам худди ўзининг рингдаги жангини кузатиш учун қариндошларини таклиф қилган боксчидай бизларни очиқ осмон остидаги тамошога, ўзи расм чизаётган идора биносининг ёнига боришимизни илтимос қилдиларку.Бу тарихий воқеани яқиндан кузатиш учун албатта боришимиз керак -деди у қатъий.
  
  -Мен сизга қийин бўлмасин деган маънода айтган эдим, Нортожи.Тамошога албатта борамиз.Рассом одамнинг расм чизаётган пайтини кузатишдан ҳам завқлироқ иш борми?Холбўри ака ажойиб инсон -да.Кеча денг, боғда ўтириб, Машрапиллонинг суратини чизиб қўйибдилар.Унинг қуёш нурларидан қамашиб қисилган кўзларини, тиши тушган оғзини, илжайиб турган ҳолатини ўхшатиб қўйибдилар-деди Илтижо.
  
  Икки қалбан қариндош, муҳаббатдош дугоналар шу тариқа суҳбатлашиб, ширкат хўжалиги бошқарув идорасининг ёнига бордилар.Идора пештоқи рўпарасига баланд хавоза тикланган бўлиб, Холбўри ҳавозадаги қалин тахталар устида юриб, идора пештоқига Тянь -Шань тоғининг этакларига туташ чаман бўлиб очилган пахтазорлар суратини чизарди.Пастда куймаланиб юрган унинг қийиқ кўз, қорачадан келган бақалоқ шогирди Толибжон бўёқларни тайёрлаб, арқонга боғлаганича юқорига узатар, Холбўри бўёқларни эхтиёткорлик билан тортиб оларди.
  
  Кутилмаганда Машрапилло юқорига қараб: -Рассом дада, биз келдик!- деб юборди.Холбўри ортига ўгрилиб қараркан, унга жилмайиб қараб турган Нортожига, Илтижога ва Машрапиллоларга қараб, худди космик кемага минаётиб, космодромдагилар билан ҳайрлашаётган Юрий Гагариндай табассум қилганича қўл силтаркан;
  
  -Келдиларингми?!Ҳа, маладес! -деди у хурсанд бўлиб.
  
  -Холбўри ака, эхтиёт бўлинг! -деди Нортожи.
  
  -Ҳушёр бўлинг! Арқон билан белингиздан боғлаб, уни ҳавозага махкамлаб қўйинг!-тайинлади Илтижо ҳам.
  
  -Э, ҳавотир оламларинг!Ўрганиб кетганмиз! -деди Холбўри.Кейин Машрапиллога қараб: -Микаланджело, қалайсан, ўғлим?! -деди.
  
  -Яхши! -деди Машрапилло қуёш нурларидан қамашган кўзларини қисиб, юқорига қараганича.
  
  Нортожи Машрапиллони эркалаб бағрига босаркан, унинг сочларини меҳр билан силаб қўйди.
  
  Шу пайт брезент ёпқичли "Виллис" хизмат машинасида ширкат хўжалиги раиси Исканақул Каркидонов келиб, машинадан тушаркан, кафтини кўзларига соябон қилганича Холбўри ишлаётган ҳавоза тамон қаради.
  -Хорманг, Художник, хорманг!Ҳа, яшанг, отангизга раҳмат!Мана бу бошқа гап.Ўзимизнинг пахтазор далаларимиз турганда, қолаверса мамлакатимиз мустақил бўлган бир замон идора пештоқида ўроқ - болғанинг барельефига бало борми?Қаранг, қандай ажойиб дала манзарасини чизяпсиз!Қўлингиз дард кўрмасин, ука! -деди раис Исканақул Каркидонов.
  
  -Раҳамат, раис бува! -деди мақтовларга миннатдорчилик билдириб Холбўри.
  
  Раис Исканақул Каркидонов идорага кириб кетгач, Холбўри яна ишни давом этдира бошлади.
  
  Бу пайт ҳавоза пояларига яқин жойда тамошабинлар оломони тобора кўпая бошлади.Улар орасида "Қовункапа" қишлоғида туғилган сал найновроқ, ўзини хашоратшунос олим хисоблаб юргувчи Вақваққул Доно юқорига қараганича Холбўрига мурожаат қила бошлади.
  
  -Холбўри, Хорманг!Қалай чарчамаяпсизми, ука? -деди у.
  
  -Раҳмат, Вақваққул ака!Севимли иши билан шуғилланаётган одам чарчамайди! -деди Холбўри, бир зум тўхтаб.
  
  -Мен сиздан бир нерсани сўрамоқчи эдим!Шу, десангиз, сочларимни қора бўёққа бўяб юраман!Ҳар хафтада бўямасам сочларимнинг оқи кўриниб, худди жайранинг тиконларидай ола була бўлиб кетяпти!Бўяйвериб, тўғриси, хориб, чарчадим, тинкам қуриди.Соқол мўйловнику қирсанг, арчилган тухумдай лўппибетдондук бўлиб қоласан одам.Аммо сочимни қирдирсам, бошим ўлгур бехининг ғазанагига ўхшаб қоладида.Хашоратшунос олимлар симпозиумига шу аҳволда бораманми?Бу пардоз андознинг иши қийин бўлар экан, ука!Сизда умрбод ўчмайдиган қора бўёқ йўқми? -деди ҳаваскор хашоратшунос олим Вақваққул, юқорига умид билан кўз тикиб.
  
  Холбўри бир зум ўйланиб қолди.Сўнг: -Йўқ, Вақваққул ака!Тўғри, менда қора мой бўёқ бор.Лекин у қора бўёққа бўяганингиз билан сочингиз ўсган сари яна оқи чиқиб қолаверади.Кейин мойбўёқ сочларингизни қотириб, сув ўтказмай қўяди.Энди сув тегмаса, таралмаса, унақа сочлар остида битлар тухум қўйиб, болалаб кетиши мумкин -деди.
  
  -Э, унда ёмон экан -деди ҳаваскор хашоратшунос олим Вақваққул Доно ва Чикателонинг портфелига ўхшаш сумкасини кўтарганича сочлари қорага бўялган бошини қуйи солиб, уйига жўнади.
  
  Холбўри мижғов ва сергап сохта олим Вақваққулнинг тузсиз суҳбатидан ҳалос бўлгани учун енгил тортиб, расм чизишда давом этаркан, шогирди Толибжонга: -Толик, радионинг овозини баландлатиб қўй, Анвар Ғаниев куйлаяпти! -деди.
  Толибжон радионинг овозини баландлатди.Радиодан халқимизнинг энг севимли хонандаларидан бири Анвар Ғаниевнинг севги ҳақидаги дардли қўшиғи янграр эди.
  
  
  Оҳ, севаман кўзларингни, оҳ севаман сўзларингни, севаман жооним сени сенииииии!
  
  Шу пайт Холбўри ўтирган тахта чириб қолган эканми, кутилмаганда қааарс этиб синиб, у ҳавозадан учиб, айланганича пастга қулади. Буни кўриб, қўрқиб кетган Илтижо билан Нортожи дод деб қичқириб юбордилар.Оломон ҳам дахшатдан қотиб қолгандай эди.Яхшиям пастда уйиб қўйилган алебастр бор экан, Холбўри гуп! этиб, чанг тўзон кўтарганича ўша алебастр уюми устига чалпак бўлиб тушди.Бу орада тепадан учган бир банка қизил бўёқ Холбўрининг бошига қулаб, тўкиларкан унинг усту боши қип -қизил бўёққа беланди.Холбўри шошиб ўрнидан туриб, тамошабин оломон тамон худди зомбилар каби ёнбош ёнбош юриб бора бошлаган эди, одамлар рассомнинг боши ёрилиб, қатиғи чиқиб, ҳамма ёғи қонга беланибди дея ўйлаб, дуч келган тамонга урра қочдилар.Нортожи дод деганича эри тамон югирди.Илтижо эса, қўрқувдан ўзи билмаган ҳолда ўрнидан туриб кетди.У ногиронлар аравачасини қолдириб, худди янги йўлга юрган боладай атак -чечак одим отарди.Нортожи югирганича бориб, Холбўрини қучоқлаб, бағрига босаркан:-Холбўри ака, ёмон тушмадингизми?!Бирон жойингиз лат еб, майиб бўлмадингизми?! -дер эди нуқул.
  
  Холбўри эса Илтижога қараганича ағрайиб қолган эди.
  
  -Қара, Нортожи, қара!Илтижо юряпти! -деди у ҳаяжон ичра.
  
  -Э, Худога шукур!Худойимга шукур! -деди Нортожи, кўзлари жиққа ёшга тўлиб, Илтижони суяшга шошилар экан.
  
  Илтижонинг фалажланган асаб толалари қурқув натижасида ишлаб кетган эди.
  
  
  30 боб
  Тракторчининг кўз ёшлари
  
  
  
  Ёз оқшоми.Қишлоқларда кеч кириши билан автоуловлар шовқини тиниб, борлиққа осуда жимлик чўкаркан, сукунатда узоқ узоқлардаги овозларни ҳам бемалол эшитиш мумкин бўлади.Саррин шаббода топ -тоза қилиб супурилган, сув сепилган озода ховлилар аро оёқ учида кезиб, райҳонларни тебратиб, дайдиб юргандай таасурот қолдиради.Холбўри искабтопарларни хайдаш учун темир замбилғалтак аравасида хас -хашак ва тезакларни тутатиб, дуд солмоқда эди.Нортожи билан Илтижо ховли ўртасидаги чорпояда ўзаро суҳбатлашиб ўтиришар, Холбўрининг онаси номоз ўқир, Машрапилло эса уйда телевизордан "Оқшом эртаклари" кўрсатувини тамоша қиларди.Шом зулматида қорайиб кўринган азим тераклар ортидан олтин патнис каби ой кўтарилиб чиқаркан, ҳавода шодон кўршапалаклар галаси унсиз парвоз қилар, чигирткаларнинг гоҳ баландлаб, гоҳ пастлаётган босиқ товушлари тунни зириллатарди.
  
  Холбўри дуд солар экан, нималигини файласуф олимлар ҳам айтиб беролмайдиган ҳаётнинг мураккабликлари, унинг кутилмаганда юз берадиган мўжизалари ҳақида ўйлар, ўзи жондан севган Илтижонинг соғайиб, юра бошлагани, ёнгинасида юрсада, қўшни хонада ётсада, унга қўлининг учини ҳам текиза олмаслиги, севимли хотини Нортожига бўлган ҳурмат, кўзга кўринмас, аммо мустахкам садоқат девори борасида хаёл сурарди.У кечалари Нортожи билан бир ёстиққа бош қўйиб ётсада, деярли ҳар кеча ўзи билмаган ҳолда Илтижо ҳақида ўйлай бошлар, ҳатто Нортожи уйқуга кетган маҳал сездирмай оёқ учида юриб, Илтижонинг хонасига кирсаммикин, у билан бирга тонг отдирсаммикин деган шайтоний фикрлар унга тинчлик бермас, аммо бунга унинг виждони йўл қўймаганидан қийноқларга, руҳий изтиробларга сабот билан чидаб яшайверарди.Ўзбек халқининг энг севимли ҳофизларидан бири айтган дардли мисралардаги:
  
  
  Бири бирисига ўхшамас, ёраб,
  Кўзимнинг ёшлари тўхтамас, ёраб.
  Қўярман бир унга бир бунга қараб...
  Кўнглимда бир ёру қўйнимда бир ёр.
  
  Бирин ҳур дейинми, бирин гулойим,
  Суймаганим суйганимдан мулойим.
  Бу қандай кўргилик экан, Худойим,
  Кўнглимда бир ёру қўйнимда бир ёр.
  
  
  деган сўзлар нақадар топиб айтилган экана, дея ўйлаб қўяди.
  
  Илтижонинг тузалиб бораётганидан Соддагул опа билан Қиличбек Қоплоновичнинг қувонганларини кўриш, уларнинг миннатдорчиликларини эшитиш Холбўри учун қанчалар мароқли экани фақат унинг ўзига ва Яратгангагина аён.
  
  -Раҳмат, опажон!Яхшиям қизимни шу ёқларга олиб келганима!Руҳшунос олим тўғри айтган экан.Мана, болагинам тузалиб, оёққа турди.Мен бу яхшиликларингизни у дунёю бу дунё унутмайман! -деди Соддагул кўзлари жиққа севинч ёшларига тўлиб ва Холбўрининг онасини қучоқлаб, бағрига босиб, қўлларини ўпиб, кўзларига суртаркан.
  
  -Соддагул, сиз менга эмас, Яратган Парвардигори Оламга шукроналар айтинг.Бу барчаси Худои Таолонинг ҳикмати, мўжизаси! -деди Холбўрининг онаси.
  
  Холбўри ҳавозадан учиб ерга йиқилган маҳал Илтижонинг шартта ўрнидан туриб кетиши эса унинг Холбўрига бўлган муҳаббати чин ва кўз илғамас даражада юксак эканини яна бир бор исботлади.
  
  Холбўри шу воқеадан кейин "Энди одамлар мени паралични ҳам даволаб юборадиган буюк табиб дея эълон қилиб, дардга чалинган ўз яқинларини даволатиш учун дарёдай оқиб келишаркан, мени ҳар куни уч тўрт марталаб баланд ҳавозадан сакрашга мажбур қилишмаса бўлди" дея Нортожи билан Илтижони кулдириб юрадиган бўлди.
  
  Холбўри шулар ҳақида ўйларкан, қўлларини ювиб, сочиққа артганича чорпояга чиқиб, кўрпача устига ўтирди.Кейин хонтахта тирсаклари билан таянганича овқатлана бошлади.
  
  -Машрапилло уйда маза қилиб "Оқшом эртаклари"ни кўриб ўтирибди.Биз билан иши ҳам йўқ -деди Нортожи.
  
  -Ҳа, биз ҳам яқиндагина шунақа болакайлар эдик.Ҳудди кечагидай.Гўё бир зумда ўсиб, улғайиб қолгандаймиз.У замонларда бунақа шароитлар йўқ эди.Эсимда, бизнинг деворга осиб қўйиладиган беш сўмлик кичкинагина радиомиз бўларди. Ўша радиодан оқшом пайтлари бир аёл эртак сўйлар, эртак тугагач, скрипкада ижро этиладиган, одамнинг ўй -хаёлларини узоқ узоқларга олиб қочиб кетадиган бир маюс ва маҳзун куй таралар, эртакчи хола эса ҳазин овозда алла айтар эди.
  
  
  -Жон болам, дўндиққинам, аллаё алла!
  Ширин қўзичоғим, аллаё алла.
  
  Болагинамнинг боласиё алла!
  Қантак ўрик донасиё алла!
  Кеча тўйиб ухласанго алла,
  Қувноқ ўтар кундузинго алла.
  
  Аллаё алла.Ааалллаа...
  
  
  Эртак адоғидаги ҳазин аллани дарахтлар ортидан балқиб чиқаётган ойга, олис юлдузларга темулганимизча тинглар эканмиз, кўзларимизга уйқу илиниб, қандай ухлаб қолганимизни ўзимиз ҳам сезмай қолардик -деди Холбўри.
  
  Кечки овқатдан кейин у красовкаларини кия бошлаган эди, онаси уни саволга тутди.
  
  -Ҳой бола, кеч кирганда яна қаёққа отланяпсан?Завол пайти Худо деб уйда ўтирсангчи? -деди у Холбўрига.
  
  -Овқатни хазм қилиб, бирор километр масофага югириб келаман -деди Холбўри ва кўчага чиқиб кетди.
  
  -Ҳа, қулоқсиз болая.Шомдан кейин кўчага чиқма десам, сира қулоқ солмайди, солмайдида -деди жонамоз устида тасбех ўгириб, саловот айтаётган она, чарчаганидан эснаб қўяркан.
  
  Нортожи идиш -товоқларни, Илтижо эса дастурхонни йиғиштирди.Дастурхонни бир четга қоқаркан, Илтижо олам жаҳонни нурга кўмиб, жимгина порлаётган ойга бир зум термулиб қолди.
  
  Шу маҳал кутилмаганда ер қимирлай бошлади.Уйлар ғижирлаб, айвонлардаги шнурларда осилган лампочклар маятникдай у ёқдан бу ёққа бориб келар, одамлар дахшат ичра бақириб, итлар безовталаниб, асабий хура бошладилар.Кампир қўрққанидан калима қайтарарди.
  
  -Илтижо қўрқувдан турган жойида қотиб қолган, нимадир демоқчи бўлардию аммо унинг овози чиқмасди.
  
  Нортожи эса:- Войдод!Машрапилло уйда қолиб кетди! -дея бақирганича болакай телевизор кўриб ўтирган уйга қараб чопди.У Машрапиллони кўтариб айвонга олиб чиқаркан, айвондаги полосга оёқлари ўралашиб, юзтубан йиқилди. Қўрқувдан ранги охакдай оқарган Машрапилло ўрнидан дик этиб туриб, ховлига қараб чопди. Шу маҳал уй бир тамонга хуник қийшайиб, гурсиллаб қуларкан, Нортожи дод деганича чанг -тўзон ичида кўринмай кетди.
  
  Илтижо югириб келиб бўйнига осилган боласини бағрига босиб, дахшат ичра дағ дағ титрар, дод деб йиғлар, Холбўрининг онаси ҳам бор овозда фарёд чекарди.
  
  Шу маҳал кўчадан Холбўри югирганича кириб келаркан, онасининг: -Болам, бизни Худо уриб қўйди!Нортожини уй босиб қолди! -деган фарёдини эшитиб, бир зум тошдай қотиб қолди.Сўнг ўзига келиб:
  -Қани?!Қаерда?!Нортожи!Асалим! -дея қулаб ётган уй вайронаси устида телбаларча эмаклай бошлади.У қўлига кирганки нарсани олиб четга отар, айни пайтда у одамдан кўра, кўпроқ оёқлари билан ер қазиётган тўрт оёқли махлуққа ўхшарди.Ниҳоят у минг машаққатлар билан Нортожини тўсинлар, гувалаклар ва тахта бўлаклари остидан қазиб, суғириб чиқарди.Бу маҳал ер силкиниши тўхтаган эди.
  
  Чанг тупроққа, қонга беланган Нортожининг юрагини шошилинч тинглаб кўрган Холбўри бақириб юборди:
  
  -Тирик, тирик! Худога шукур!Худога шукур! Нортожи, асалим, мени эшитяпсанми?!Кўзларингни оч! -дер эди у.Лекин Нортожи кўзларини очолмай бехуш ётарди.У жуда оғир жарохатланган эди.
  
  Нортожининг тирик эканини кўриб, Холбўрининг онаси ҳам, Илтижо ҳам қўрқувни унутиб, изиллаб йиғлаганларича Худога шукрона айта бошладилар.Бу орада ҳамма ёқни "Тез ёрдам" машиналарининг чинқириғи тутиб, Қовункапа қишлоғи осмонида вертолётлар учиб айлана бошладилар.Нортожини "Тез ёрдам" машинасида касалхонага олиб бордилар.Касалхонага Ғойиб тракторчи билан унинг хотини Каполатхонлар ҳам етиб боришди.Каполатхон дод деб йиғлаб, бир неча марта хушини йўқотди.Ғойиб тракторчи ҳам кўз ёшларини кепкасига артиб: -Худойим, қизим ҳали ёш.Унинг ўрнига менинг жонимни олақол! Чунки, унга бир нарса бўлса, энди менга бу ҳаётда яшашнинг ҳам қизиғи йўқ!-дея елкаларини силкитиб, унсиз йиғларди.У дўхтирларга : -Барака топкурлар, агар болам тузалиб кетса, умримнинг охиригача томорқаларингни бепул шудгор қилиб ўтаман -дер эди.Шу кеч одамлар касалхона ховлисида мижжа қоқмай тонг оттирдилар.Фақат онасининг қучоғида ётган Машрапиллогина донг қотиб ухларди.Эрталаб дўхтирлар Холбўрига Нортожининг ўзига келганини хабар қиларкан, Каполатхон билан Ғойиб тракторчи бу гаплардан қувониб, тиз чўкканларича осмонга қараб, Яратганга қайта қайта шукроналар айтишди.Айниқса Ғойиб тракторчи осмондан кўзларини узмай, худди Худони кўриб тургандай, унга мурожаат қиларкан: -Парвардигорим, ўзинг менга шу биттагина фарзандни ато этган эдинг, уни ҳам мен ғариб қулинг Ғойиб тракторчидан олиб қўймай дебсанда!Раҳмат, Худойим!Қизим тузалиб кетса, ишон менга, ичкиликни ташлайман!Масжидга қатнаб, сенга ибодат қиламан! -деди.Дўхтирлар фақат беморни толиқтириб қўймаслик шарти билан Нортожининг ёнига киришлари учун рухсат беришди.Биринчи бўлиб палатага елкасига оқ халат ташлаган Ғойиб тракторчи хотини билан, уларнинг ортидан Холбўри, Илтижо ва Машрапиллони етаклагинча Холбўрининг онаси кириб бордилар.
  Илғор тиббий аппаратуралар билан жихозланган палатадаги кроватда боши оппоқ бинтлар билан ўралган, қўл- оёғи гипсланган Нортожи турли шнурлар билан сунъий нафас олиш аппаратига улаб қўйилганича ётар, у шу ётишида миср эхромларидаги мўмиёланган жасадларни, худди капалак ғумбагининг пилласини эслатар эди.Каполатхон қизининг ёнига қоқилиб, суқилиб, деярли эмаклаб бораркан: -Қизим! -деди ва Нортожининг мадорсиз қўлини беозор силаб, юзларига босганича бошқа биронта сўз деёлмай юм -юм йиғлайверди.Ғойиб тракторчи кепкасини мижғилаб кўксига босганича қизига термулиб унсиз йиғлар, кўз ёшлардан унинг кўзлари кумуш тангалар каби ялтиллар эди.Қолганлар ҳам йиғлар, Нортожининг хорғин очилган кўзлари қиридан кўз ёшлар симоб донасидай думалар экан, юзларини ювиб, ёстиққа томарди.Ғойиб тракторчи худди меҳроб қаршисидаги диндор каби тиз чўкиб, тиззалари билан юриб бориб, қизининг юзларини меҳр билан силади.Тракторчининг лаблари титраб, кўзларидаги омонат кўз ёшлар дув этиб палата полига тўкилди.Нортожи хорғин овозда: -Аяжон, дадажон, йиғламанглар, илтимос -деди.Эр -хотин шошиб, хўп дегандай бош ликилатишаркан, Каполатхон овози чиқмаслиги учун остки лабини узилиб кетгудай қаттиқ тишлаб, унсиз йиғлашда давом этди.Ғойиб тракторчи хотинининг бошини бағрига босиб, кўз ёшлари тўкилиб кетмаслиги учун шифтга қараб йиғларди.
  Бир маҳал Машрапилло юлқиниб чиқиб, Нортожининг ёнига югириб бордида, уни оҳиста бўйнидан қучоқлаб:-Аяжон! -деди.У юзини ҳудди Нортожининг юрак уришини тингалётгандай унинг кўксига юзини босиб ётарди.
  
  Нортожи кўзлари тўла ёш, ҳиёл жилмайганича мадорсиз қўли билан Машрапиллонинг бўрининг юнгидай дағал сочларини силаркан, пичирлаб дуо уни қилди: -Бошинг тошдан бўлсин.Катта йигит бўлгин.Мен сени яхши кўраман -деди у базўр.
  
  Бу гапларни эшитиб, ҳаммалари жўр бўлиб, унсиз йиғладилар.Айниқса Холбўри ўзини тутолмай йиғларди.Шундан кейин Холбўрининг онаси келинининг ёнига борди.
  
  -Айланай, қизима.Бизни кечиринг, ғафлатда қолдик, ғафлатда -деди у йиғлаб.
  
  -Йўқ, аяжон, ундай деманг.Аксинча сиз мени кечиринг.Мен сизга яхши келин бўлолмадим-деди Нортожи, қайнонасининг қўлини оҳиста силаб.
  
  -Оҳ, Нортожи, сиз менинг келиним эмас, ўз туққан қизимдек жигарбандим, фарзандимсиз -деди силкиниб, тўкилиб йиғлаб Холбўрининг онаси.
  
  Нортожи Холбўри билан Илтижонинг яқинроқ келишларини сўради.Илтижо билан Холбўри Нортожи ётган кроватга яқин бордилар.
  
  -Нортожи, нега бу дунё бунчалар, адолатсиз, бунчалар ғирром экана!Сизнинг ўрнингизда мен бўлишим керак эди!Чунки бу кўргуликларнинг барига мен сабабчиман, мен!Ҳа, ҳа, мен шумқадам сизларникига келмаганимда балки бундай бўлмасмиди?!-деди Илтижо қон йиғлаб.
  
  -Йўқ, Илтижо ундай деманг.Буни тақдир дейдилар.Пешонамга ёзилгани шу экан.Менинг сиздан бир илтимосим бор.Менга бирон нарса бўлгудай бўлса, сиз кетиб қолманг, хўпми?Холбўри акам ёлғиз қолмасинлар.У жуда яхши одам.Илтимос сиздан, кетиб қолмайман деб менга сўз беринг -деди Нортожи.
  
  -Нега ундай дейсиз, Нортожи?Тушкунликка тушманг ахир.Худо ҳохласа соғайиб, бу кунларни кўрмагандай бўлиб кетасиз ҳали.Унақа васият қилманг, бизни қўрқитиб.Бахтингиз ўзингизга насиб этсин.Холбўри акам билан бирга яшашга фақатсиз сиз ҳақлисиз ва лойиқсиз.Мен эса уни ташлаб кетганман.Сиз тезроқ соғайинг ва Холбўри акам билан бахтли бўлинглар -деди Илтижо.
  
  -Йўқ, сиз менинг сўнги илтимосимни ерда қолдирманг, Илтижо.Холбўри акамни ташлаб кетмайман, у билан бир умр бирга яшайман деб сўз беринг.Сиз ҳам, Холбўри ака, Илтижонинг кўз ёшини оқизмайман, Машрапиллони ўкситмай, ўз фарзандимдай тарбиялайман дея сўз беринг.Илтимос -деди Нортожи.
  
  Бу сўзлардан сўнг Холбўри билан Илтижонинг хўп дейишдан бошқа чоралари қолмади.Улар Нортожи ётган кроват ёнида тик турганларича хўп дегандай бош ликиллатиб аччиқ аччиқ йиғладилар.
  
  Шундан кейин навбатчи доктор ва ҳамширалар, бемор толиқиб қолади дея уларни хонадан деярли суриб, ҳайдаб чиқариб юборишди.
  
  Эртасига Нортожи оламдан кўз юмди.
  
  
  
  Тамом.
  
  
  03/06/2017.
  Кундуз соат 1 дан 24 дақиқа ўтди.
  Канада, Онтерио.
  
  
  
  
 Ваша оценка:

РЕКЛАМА: популярное на LitNet.com  
  Т.Орлова "Драконовы печати" (Любовное фэнтези) | | У.Соболева "1000 не одна ночь" (Романтическая проза) | | И.Шикова "Кредит на любовь" (Современный любовный роман) | | Е.Литвинова "Сюрприз для советника" (Любовное фэнтези) | | Р.Навьер "Искупление" (Современный любовный роман) | | С.Лайм "Не (воз)буди короля мертвых" (Юмористическое фэнтези) | | Н.Любимка "Чёрт те кто и сверху бантик!" (Попаданцы в другие миры) | | О.Иванова "Обед из трех блюд и любовь на десерт" (Современный любовный роман) | | А.Эванс "Сбежавшая жена Черного дракона. Книга вторая" (Приключенческое фэнтези) | | К.Кострова "Горничная для некроманта" (Любовное фэнтези) | |
Связаться с программистом сайта.

Новые книги авторов СИ, вышедшие из печати:
А.Гулевич "Император поневоле" П.Керлис "Антилия.Полное попадание" Е.Сафонова "Лунный ветер" С.Бакшеев "Чужими руками"

Как попасть в этoт список
Сайт - "Художники" .. || .. Доска об'явлений "Книги"